Навоийдаги илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда
Бугун Навоий вилоятида аҳолининг томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини ошириш бўйича кўргазмали семинари бўлиб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

Ушбу семинарда Кармана, Навбаҳор ва Қизилтепа туманларида бўлиб, республикамизнинг турли нуқталаридан 300 нафардан ортиқ раҳбар ходимлар, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, оғир аҳволдаги 41 та маҳаллада фаолият кўрсатаётган маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.
Дастлаб семинар иштирокчилари Навбаҳор тумани "Пахтакор" маҳалласида жойлашган “Агро Центр” МЧЖ томонидан ташкил этилган иссиқхоналарда бўлишди.
Бешработ маҳалласи ҳудудида тадбиркор Достон Хўжамов томонидан ташкил қилинган "Шох Билолбек" оилавий корхонасида ва 2-сонли политехникум фаолияти билан ҳам танишди.
Кармана туманида ўтказилган кўргазмали семинар доирасида “ZARAFSHAN GOLDEN GROUP” компаниясига қарашли икки йирик лойиҳа фаолиятига тамал тоши қўйилди. Бири замонавий, креатив стилдаги янги Экобоғ яратиш бўлса, иккинчиси голубика етиштириш лойиҳасидир.
Тадбир доирасида Қизилтепа туманида қишлоқ хўжалиги йўналишида амалга оширилаётган ишлар, етиштирилаётган маҳсулотлар, эришилаётган ютуқлар акс этган кўргазма ва арзонлаштирилган савдо ярмаркаси ташкиллаштирилди.
Қизилтепа туманининг Тавоис маҳалласидаги 160 та оила асалари парвариши билан шуғулланади ва улар йилига жами 10 минг тоннадан ортиқ асал йиғиб олишади. Шоди Саидов хонадонида бўлган семинар иштирокчилари маҳаллада, хусусан, ушбу оилада асаларичиликнинг йўлга қўйилиши тарихи, унинг бугунги самарали меҳнати, даромади билан танишишди.
Шунингдек, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов ва семинар иштирокчилари тумандаги Маликобод маҳалласида “Бир контур - бир маҳсулот“ тамойили асосида картошка ва кунгабоқар етиштириш лойиҳаси билан ҳам танишишди.
Ҳар бир маҳалланинг экспорт салоҳиятини юксалтириш, бозорлардаги нарх-навони камайтириш чора-тадбирларини изчил амалга ошириш, шароити оғир туман ҳамда оғир аҳволдаги 41 та маҳаллада томорқа ва ижара ерларидан самарали фойдаланиш орқали даромадларини оширишга қаратилган ушбу семинарнинг якуни Маънавият ва маърифат марказида бўлиб ўтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Андижондаги бозорда ёнғин содир бўлди Андижон вилоятидаги Жаҳон бозорида ёнғин келиб чиқди. Тафсилотлар ҳозирча маълум эмас. Аниқланишича, Андижон шаҳар ва туманлардан ФВВ гуруҳлари тезлик билан бозорга етиб келган ҳамда оловни қуршаб олишган. Ёнғин деярли…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги бозорда чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди – Вилоят ФВБ
Бугун, 26 февраль куни Андижон шаҳар Найман кўчасида жойлашган Тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган савдо дўконида ёнғин содир бўлган.
Ёнғин тўғрисида Андижон вилояти ФВБга хабар келиб тушган, соат 20:12 да ҳудудга яқин масофада бўлган бўлган бўлинмалар айтилган манзилга етиб борган ва соат 20:35 да содир бўлган ёнғин батамом ўчирилган. Бу ҳақда Effect.uz мухбири МуҳаммадАли Қазоқовга вилоят ФВБ ахборот хизмати бошлиғи Ҳаётбек Раҳимов маълум қилди.
Ёнғин натижасида савдо дўконининг 80 м.кв майдонда шифт том қисми ва савдо дўкони ичидаги буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида тан жарохати холатлари қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Покистон саммити икки мамлакат стратегик шериклигини кенгайтиришда янги саҳифа очадиган муҳим воқеа бўлди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍60🔥1
Автомобил бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар профилактик назоратга олиниши мумкин
Парламент Қуйи палатасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Парламент Қуйи палатасида “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир ҳужжат лойиҳаси кўриб чиқилди.
Маълум қилинишича, ушбу қонун лойиҳаси тазйиқ ёки зўравонликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга нисбатан давлат ҳимоясини таъминлаш амалиётини кенгайтиришни назарда тутади.
Лойиҳа билан профилактик ҳисобга қўйиладиган шахслар доираси амалдаги 6 тоифадан 3 тоифага, маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун профилактик ҳисобга олинаётган моддалар 28 тадан 12 тага камайтирилиб, ҳозирда зарурий ҳисобланган қўшимча 2 та ҳолат билан тўлдирилмоқда.
Хусусан, оилавий зўравонлик содир этганлиги учун жавобгарликка тортилган ҳамда содир этган ҳуқуқбузарлиги учун суд томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахсларни профилактик ҳисобга олинадиган шахслар қаторига киритиш назарда тутиляпти.
Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Маълумот учун, профилактик ҳисобга қўйиш – шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва унга нисбатан ҳуқуқбузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари ўз вақтида қўлланилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎7
Bitcoin 82 минг долларгача арзонлади
Bitcoin кетма-кет пасайишлардан сўнг 1 ҳафта ичида 100 минг доллардан 82 минг долларгача тушиб кетди. Айни пайтда нарх 85 минг доллар атрофида бўлиб турибди.
Бозор иштирокчилари криптовалюта 70 минг долларгача пасайиб кетишидан хавотирда.
Доналд Трамп АҚШ президентлиги учун сайловларда ғолиб бўлгач, Bitcoin нархи кескин ошиб кетганди.
Таҳлилчилар ҳозирги пасайишни бозор учун ўзини ўзи тузатиш дея баҳоламоқда.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Сиз жамиятни қайта тикладингиз" – Шаҳбоз Шариф
Telegram I Facebook I YouTube I Live
"Сиз давлат бошқарувига келган илк кунлардан бошлаб Ўзбекистонни қайтадан трансформация қилдингиз. Сиз жамиятни қайта тикладингиз. Агар адашмаётган бўлсам, 2016-йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 42 фоиз бўлган, савдо кўрсаткичи ҳам паст эди. Бугун камбағаллик даражаси 8 фоизга тушди, инвестициялар ҳажми эса 30 миллиардга етди. Шунинг ўзи катта мўъжиза эмасми?!
Бу ростдан ҳам мўъжиза. Чунки бундай натижаларга баландпарвоз гаплар орқали эришилмайди ёки яхши бир кенгашни ташкил этиш билан ҳал бўлиб қолмайди. Мўъжизалар аниқ қарашлар, юқори динамика, тинимсиз меҳнат ва якдил мақсад сари дадил интилиш орқали пайдо бўлади. Мен мана шундай улуғ сифатларни сизда кўрдим".
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍51👎20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳусанов мухлислар "ёқимтойи"га айланмоқда
“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия чемпионати 27-туридан ўрин олган “Тоттенхем”га қарши баҳсдан кейин матбуот анжуманида қатнашиб, “шаҳарликлар”нинг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ сўзларни айтди.
“Менга энг ёққан тарафи Ҳусанов аллақачон жамоа кийим алмаштириш хонасида ҳамманинг ёқимтойига айланиб бўлган. Бугун у ҳатто тиш чўтка ва бошқа лаш-луш соладиган сумкасиз келди, яъни у футбол ўйнаш учун келди. Ҳусанов билан гаплашганингизда, фақат кулиб туради, лекин у ишончли футболчи. У чизиқларни буза оладиган қобилиятга эга. Албатта, у ҳали ривожланиши керак.
Мен тезлиги юқори бўлган кўп футболчиларни кўрганман, Ҳусанов улардан бири. Ҳамма уни яхши кўради, ҳеч нарсадан нолимасдан меҳнат қилади, шунақанги камтарки, ишончим комил, мухлисларимиз уни яхши кўриб қолади. “Челси”га қарши дебют ўйинида қабул қилиб олган “зарба”дан сўнг ўзига келиш осон бўлмади”, дейди Гвардиола.

👍35👎3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Танзиландия” номли хусусий боғчада болалар мунтазам калтаклангани айтилмоқда
Мирзо Улуғбек туманида жойлашган боғча тарбиячилари болаларга ўта қўпол муносабатда бўлган. Ота-оналар буни фарзандининг ўйинчоғига ўрнатилган овозни ёзиб олувчи мослама орқали аниқлаганини билдирган.
Қайд этилишича, шундан сўнг ота-оналар боғча директоридан ололмаган камера ёзувларини ИИБга боргач кўришган. Унда тарбиячилар болаларни спорт зали, кийиниш хоналари ва фаоллар залида калтаклагани, аммо ота-оналар учун видео кузатув мавжуд бўлган хоналарда тинч ва хушмуомалалик билан муомалада бўлгани кўрсатилган.
Ҳолат ортидан 3 нафар тарбиячи ишдан кетган, ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда, болаларга тан жароҳати етказилганлигини аниқлаш учун тиббий экспертиза тайинланган бу борада қўшимча маълумот берилиши айтилди.

👍14😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида 13 ёшли болакай бошқарувидаги Li L9 жарима майдонига қўйилди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ёш болакай Li L9 автомобилини бошқариб кетаётгани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 2012 йилда туғилган болага рулга ўтиришга рухсат берган Li L9 автомобили эгасининг шахси аниқланган.
Маълум бўлишича, болакайга унинг дадаси бу ишга розилик берган. Эркак нафақат ўғлига машина ҳайдашга рухсат берган, балки содир бўлаётган воқеаларни камерага шахсан ўзи тасвирга олган ва кейин видеони ижтимоий тармоқларга жойлаган. Автотранспорт эгасига нисбатан маъмурий баённома тузилган ва Li L9 вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

👍10
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болалар орасида шамоллаш-ўткир респиратор вирусли касаллик кўпайиб кетди мазмунидаги хабарлар асоссиз экани айтилди
Ижтимоий тармоқларда, гўёки ёш болалар орасида шамоллаш-ўткир респиратор вирусли касаллик кўпайиб кетди мазмунидаги асоссиз хабарлар тарқалди
Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, Андижон шахар болалар шифохонаси, шунингдек шахар-туманлардаги бўлимлардаги ҳолат ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида ушбу хабарлар ўз тасдиғини топмади. Ёш болалар орасида шамоллаш-ўткир респиратор вирусли касаллик кўпайиб кетди – мазмунидаги хабарлар асоссиз.
Маълумот учун, Андижон вилоятида 800 койка –шифо ўринлари мавжуд бўлиб, улардан ҳозирги кунда 72 нафар ёш болалар даволанмоқда, бу доимий меърий ҳолат.

👍5👎2
Таълим тили ўзбек тили бўлмаган синф битирувчилари ҳам давлат тилидан имтиҳон топширади
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 20 февралдаги 65-сонли буйруғи билан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиш тартиби белгиланди. Мазкур ҳужжатга асосан умумий ўрта таълим муассасаларида якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар рўйхати ва имтиҳон ўтказиш шакллари, умумтаълим фанлари ҳамда хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра, 9-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
➖Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
➖Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➖Математика фанидан – ёзма;
➖Ўзбекистон тарихи фанидан – ёзма/оғзаки;
➖Жисмоний тарбия фанидан – амалий шаклда ўтказилади.
11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси:
➖Она тили ва адабиёти (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун) фанидан – ёзма;
➖Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун)дан – ёзма;
➖Математика (Асосий) / Математика (Чуқурлаштирилган) фанидан – ёзма;
➖Тарих фанидан – ёзма;
Ўқувчининг танлови бўйича:
➖ Она тили ва адабиёти (қорақалпоқ, рус, қозоқ, туркман, тожик, қирғиз тилида таълим бўлган синфлар учун), Биология, Физика, Кимё, Давлат ҳуқуқ асослари, География фанларидан – ёзма;
➖ Чет тили фанидан ёзма/оғзаки шаклда ўтказилади.
Маълумот учун, 2025 йилидан бошлаб таълим ўзбек тилида олиб борилмайдиган умумий ўрта таълим муассасаларининг 11-синф битирувчилари учун ҳам давлат тилидан якуний назорат имтиҳонларини топшириш мажбурий бўлиши белгиланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥3👎1
Ўзбекистон давлат қарзи 40 млрд доллардан ошди
Қайд этилишича, 2024 йил ИВ чораги якунида давлат қарзи 40,2 миллиард долларга етган. Бу республика ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизига тенг.
👉 https://effect.uz/6221
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қайд этилишича, 2024 йил ИВ чораги якунида давлат қарзи 40,2 миллиард долларга етган. Бу республика ялпи ички маҳсулотининг 35 фоизига тенг.
👉 https://effect.uz/6221
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16😢9👍2
Temu яқин орада блокланиши мумкин
Ўзбекистонда 2024 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Temu маркетплейси яқин орада блокланиши мумкин. Бу ҳақда ИЛМА вакили маълум қилган.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Temu интернет-дўконига ходимларни ишга олиш ҳақидаги сохта эълонлар пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб электрон тижорат операторлари Ўзбекистонда фаолият олиб бориш учун юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Фаолияти шубҳали, солиқ тўламаётган чет эл электрон савдо платформаларига шундай муносабат бўлиши ҳам керак, бизнингча.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбекистонда 2024 йилдан бери фаолият юритиб келаётган Temu маркетплейси яқин орада блокланиши мумкин. Бу ҳақда ИЛМА вакили маълум қилган.
“Тему интернет платформаси ўтган йили маркетингга 10 млрд доллар ишлатган, лекин Ўзбекистонда ўз фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш мақсадида ҳали ҳам ИЛМАга мурожаат қилмаган. Шунинг учун яқин келажакда блокланиши мумкин”, — дейди у.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Temu интернет-дўконига ходимларни ишга олиш ҳақидаги сохта эълонлар пайдо бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1 июлдан бошлаб электрон тижорат операторлари Ўзбекистонда фаолият олиб бориш учун юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган бўлиши керак.
Фаолияти шубҳали, солиқ тўламаётган чет эл электрон савдо платформаларига шундай муносабат бўлиши ҳам керак, бизнингча.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎1
Сирдарё вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди
Кушаков Фахриддин Бахтиярович Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг тегишли қарори билан Фахриддин Кушаков вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Ф.Кушаков мазкур тайинловга қадар иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Ҳомийлик маблағлари тўплашнинг янги тартиби таклиф қилинди
“Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра келгусида жисмоний шахс ҳомийлик хайрияларини фақат ўзи ёки яқин қариндошлари учун ўзларининг банк ҳисобварақларига ёки шахсий банк картасига пул ўтказиш, нақд пул ёки мол-мулк шаклида йиғишга ҳақли бўлиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
“Ҳомийлик тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Унга кўра келгусида жисмоний шахс ҳомийлик хайрияларини фақат ўзи ёки яқин қариндошлари учун ўзларининг банк ҳисобварақларига ёки шахсий банк картасига пул ўтказиш, нақд пул ёки мол-мулк шаклида йиғишга ҳақли бўлиши мумкин.
Кўнгиллилар эса ҳомийлик олувчилар манфаатида фақат эълон бериш орқали ҳомийлик хайрияларини йиғишга кўмаклашиши мумкин, холос. Бунда ҳомийлик хайриялари ҳомийлик олувчи жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари номларига очилган банк ҳисобварақларига ёки шахсий банк карталарига пул ўтказиш ёки уларга бевосита нақд пулни (мол-мулкни) бериш, шунингдек, ҳомийлик олувчи юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларига пул маблағларини ўтказиш ёки уларга мол-мулкни бериш орқали йиғилади.
Жисмоний шахслар томонидан ҳомийлик олувчилар манфаатида ҳомийлик хайриялари йиғилишига ҳамда пул йиғиш учун ўзларига тегишли бўлган банк ҳисобварақлари ва банк карталари рақамлари ҳақида эълон берилишига йўл қўйилмайди.
Шу билан бирга, ҳомийлик олувчилар томонидан ҳомийлик хайрияларининг олиниши уларга қонунчиликда белгиланган бошқа ёрдам турларидан, тўловлардан
ёки имтиёзлардан фойдаланишини чеклаш ёки тўхтатиш учун асос
бўлмайди.
Мазкур тартиб ҳозирда лойиҳа шаклида бўлиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган. Қонуний кучга кириши учун Парламент маъқуллаши ва давлат раҳбари имзолаши керак бўлади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди
Умаров Абдурахим Абдулхамидович Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
А.Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Умаров Абдурахим Абдулхамидович Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
А.Умаров мазкур тайинловга қадар вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бойича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Рухсора Ғофуровага оид суд ишида МЖТК талаби бузилган деб топилди. Иш қайтадан расмийлаштириш учун ИИО ФМБга қайтарилган
Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судининг иш юритувига келиб тушган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 46-2-моддаси (шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан “MY5” телеканали мухбири Рухсора Ғафуровага нисбатан бўлган маъмурий ишни кўриб чиқишга тайёрлаш вақтида иш ҳужжатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 303-303-1-моддалари талаблари бузилган ҳолда судга юборилгани аниқланганлиги сабабли ушбу иш материали қайта расмийлаштириш учун Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга қайтарилган.
Руҳсора Ғофурова суди ҳақида «Менинг юртим» телеканали журналисти Юлдузхон Олимова ёзмоқда:
Анора Содиқовани блогер Мирсаид Ҳайдаровга қарши даво аризаси ҳам хозир кўриб чиқилаяпти. Суд ҳам ёпиқ, эшиклар ҳам... Ичкаридан ҳали ҳеч нарсанинг хабари чиқмади...

«Жиззахда банк ходимаси ўзгалар номига кредит расмийлаштириб,ўзлаштирган ҳолат ҳақида суриштирув ўтказган ҳамкасбимиз Руҳсора Ғафуровага нисбатан маъмурий иш қўзғатилган. Суд бугун,10-00га белгиланганди. Ҳамма манзилга етиб келганда эса “дело” Ички ишлар органларига камчиликлар бўлганлиги ва уни бартараф қилиш учун қайтарилганлиги маълум қилинмоқда. Бу каби важлар фуқароларга аввалроқ маълум қилиниши керак эмасмиди?»

👎6😢2👍1