EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оиласига хиёнат қилган эркак, эркак эмас — Зойир Мирзаев

Хабарингиз бор, Effect.uz кеча, "Оққўрғонда нима бўляпти: «зам» ҳокимнинг «зам»лари" номли видео материал эълон қилинган эди.

Айнан шу масала бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев сайтимиз журналисти Шаҳло Раҳмоннинг саволларига жавоб бериб ўтди.

"Оилавий хиёнат деган нарсани мен қоралайман. Оиласига хиёнат қилган эркакни, эркак деб ҳисобламайман. Бизда қонунлар ишлайди", дейди вилоят ҳокими.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда мигрантлар рус тилини билиши шартми?!

Ижтимоий тармоқларда мигрантлар бир жойда гавжум бўлиб турган холат акс етган видеолар тарқалди. Айтилишича, Питерда мигрантларга рус тилидан имтиҳон топширишни мажбурий қилишди, оқибатда, минглаб одамлар сарсон бўлмоқда.

Россияда вақтинчалик яшаш ёки ишлашга рухсатнома олиш учун мигрантларга рус тилидан имтиҳон топшириш талаблари мактаб битирувчилари билан бир хил бўлиши керак. Бу ҳақда "Рособрнадзор" раҳбари Анзор Музаевга таяниб, "ТАСС" нашри хабар берди.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2👎1
Тошкентда таксидаги аёлнинг кўзи ёриди

Фарҳод Фаттоев шошилинч буюртма асосида ҳомиладор аёлни туғруқхонага етказишга буюртма олган. Аммо аёл туғруқхонага боришга улгурмаган ва машинанинг орқа ўриндиғида кўзи ёриган.

Ҳайдовчи ўзини йўқотиб қўймаган ва тирбандликлардан ўтиш учун ЙПХни ёрдамга чақирган.

Айни вақтда она ва боланинг аҳволи яхши экани айтилмоқда. Унинг оила аъзоларига миннатдорчилик билдирган. Ҳайдовчи ўзининг бу ҳаракатини қаҳрамонлик деб ҳисобламаслигини, шунчаки ҳар бир инсон қилиши мумкин бўлган ишни қилганини айтган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍45
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғизистонда BMW ҳайдовчиси скутерда кетаётган мактаб ўқувчисини уриб юборди

Оқибатда олинган тан жароҳатлари туфайли скутер ҳайдовчиси ҳалок бўлган. Қирғизистон ИИВ маълумотига кўра, BMW ҳайдовчиси ҳушёр ҳолда ҳаракатланаётган пайтда, 17 ёшли скутер ҳайдовчиси қоидаларни бузиб, унинг йўлига чиқиб келган.

Ҳозирда ЙТҲ содир бўлган пайтда автомобил неча тезликда ҳаракатлангани экспертиза орқали аниқланмоқда. Бу орада марҳумнинг яқинлари тез ёрдамнинг ҳодиса жойига 40 дақиқада етиб келганини таъкидламоқда.


Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бирламчи кўмакхоналар нима?

Республика бўйлаб 192 та туман шаҳарларда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар учун шифохоналарда туну кун ишлайдиган «Бирламчи кўмак хоналари» ташкил этилди.

«Бирламчи кўмак хоналари»га аёллар ва уларнинг вояга етмаган фарзандлари 3 суткага бирламчи руҳий-психотерапевтик ёрдам учун профилактика инспектори далолатномаси ёки «Инсон» маркази йўлланмаси асосида жойлаштирилади.

Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахслар «Ишонч телефони 1146»га , «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига ёки ички ишлар органлари навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муборак Рамазон ойи бошланмоқда

Президент қарорига кўра, ушбу ойда эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга, атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилади.

EFFECT.UZ жамоаси барчангизни Рамазон ойи билан муборакбод этади.

Муаллиф: Юсуфжон Бўриев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда солиқчиларга вазифаси тушунтирилди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов вилоят солиқчилари ва тадбиркорлар билан йиғилиш ўтказди ҳамда солиқдан азият чекаётган табиркорлар муаммолари эшитилди.

Расмий манбаларга кўра, муаммоларнинг аксарят қисми ўша жойнинг ўзида ечилди, баъзилари кўриб чиқишга топширилди, иш юзасидан тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IV Миллий меҳмондўстлик мукофоти ғолиблари тақдирланди

Бу йил Ўзбекистоннинг барча ҳудудидан меҳмонхоналар ва турар жой объектлари танловда иштирок этиш учун ариза топширди. Иштирокчилар географияси Тошкентдан Нукусгача кенгайтирилди, 310 та ариза келиб тушди. Ғолиблар "Энг яхши кичик меҳмонхона", "Энг яхши меҳмонхона нонуштаси", "Йил кашфиёти" каби жами 37 номинация бўйича 44 ғолиб аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Телеграм фойдаланувчилар ҳақидаги ҳамма маълумотни «сотиш» ниятида

Контакт маълумотларида унинг қайси давлатда, қачон телеграмдан рўйхатдан ўтганигача маълумотлар кўриниб туриши мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎15👍3
Citigroup тасодифан мижознинг ҳисоб рақамига 280 доллар ўрнига 81 триллион доллар ўтказиб юборди

Financial Тimes'нинг ёзишича, тўлов 2024 йил апрел ойида амалга оширилган, бироқ ушбу ҳолат бир йил ўтгач ошкор этилган. Шу билан бирга, тўловни амалга оширган банк ходими ҳам, транзакцияларни текшириши керак бўлган иккинчи мансабдор шахс ҳам хатони пайқамаган.

Шубҳали тўловни транзакция қайта ишланганидан бир ярим соат ўтгач, банкнинг учинчи ходими аниқлади, яна бир неча соат ўтгач, ўтказма бекор қилинди.

Citigroup ҳодиса ҳақида Федерал захира тизими ва Пул муомаласи назорати бошқармасини хабардор қилган. Хато тўловни ўтказган банкка ҳам, мижозга ҳам таъсир қилмаган.

FT манбаларининг таъкидлашича, ҳодиса киритишдаги хатолик ва ноқулай фойдаланувчи интерфейсига эга бўлган захира тизими билан боғлиқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2
Хитойда 17 болани ўғирлаб, сотиб юборган аёл қатл этилди

61 ёшли Юй Хуаин шериклари билан бирга 17 нафар болани ўғирлаб, сотган. Уларнинг биринчи қурбони эса ўз фарзанди бўлган.

ХХР Олий халқ прокуратураси маълумотига кўра, октябрь ойида Гуйчжоу суди уни ўлим жазосига ҳукм қилган.

"Олий халқ суди томонидан тасдиқланганидан сўнг, Гуйчжоу провинцияси Гуйян шаҳрининг ўрта даражадаги халқ суди 28 февраль куни Юй Хуаинга нисбатан ўлим ҳукмини ижро этди," дейилади хабарда.

2022 йилда Ян Нюхуа исмли шахс 1995 йилда ўзини ўғирлаб кетган хитойлик аёлни судга берган. Тергов тадбирлари давомида Юй Хуаиннинг бутун жиноий тармоғи фош этилган. Аввалига у 11 болани ўғирлаш ва сотишда айбланган. 2024 йил октябрда расмийлар аёл камида 17 киши унинг қурбонига айланганини аниқлашга муваффақ бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
“Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи”

“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши муносабати билан ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирлар амалга оширилади.

Ушбу фазилатли ойда “Рамазон – саховат, бирдамлик ва бағрикенглик ойи” ғояси асосида қуйидагиларга алоҳида эътибор берилади:

🔹эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга;

🔹оилавий ришталарни мустаҳкамлаш, маҳаллаларда ўзаро тушуниш ва ишонч муҳитини кучайтириш ҳамда ҳурмат ва меҳр-оқибат қадриятларини тараннум этишга;

🔹атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда Рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥1
Марказий банк инфляция калькуляторини ишга туширди

Ўзбекистон Марказий банки истеъмол саватчасидаги товар ва хизматларнинг инфляцияга мослаштирилган қийматини ҳисоблаш мумкин бўлган инфляция калькуляторини ишга туширди. Бу ҳақида «Марказий банк» хабар берди.

Мазкур калькулятор Марказий банк сайтининг пул-кредит сиёсати бўлимида жойлаштирилган бўлиб, унда Статистика агентлиги томонидан ҳисоблаб бориладиган истеъмол нархлари индекси ойлик маълумотларидан фойдаланилади.

Инфляция калькулятори киритилган икки давр оралиғида истеъмол нархлари индекси динамикаси асосида нархлар ўзгариши, давр бошидаги киритилган миқдорнинг якуний даврдаги қиймати, ўртача йиллик инфляция ва ўртача ойлик инфляция кўрсаткичларини ҳисоблайди.

Ушбу калькулятор билан 1999 йил декабрдан 2025 йилнинг январь ойигача бўлган даврдаги инфляция кўрсаткичини ҳисоблаш мумкин. Жумладан, 1999 йилнинг декабрь ойидаги 100 минг сўм пул маблағи 2025 йилнинг январь ойидаги 1 миллион 233 минг сўмга тўғри келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дарё туризми Ахсикентнинг ажралмас бўлагидир

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов Ахсикент археология паркидаги қурилиш ишлари, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш, муҳандислик жиҳатдан муҳофаза қилиш жараёнлари билан танишди.

Соҳил бўйи туризм нуқталарини барпо етиш учун Сирдарёнинг 1,7 км қисмида дарё ўзани қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозирда бу манзилда «Ахсикент соҳили» МЧЖ томонидан 5 млрд сўмлик қурилиш бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Дарё қирғоғини мустаҳкамланиши натижасида дарё бўйида гастрономик туризм нуқталари, ҳунармандчилик шаҳобчалари қурилади. Бу орқали Сирдарё соҳилида 24/7 режимда ишлайдиган туризм кўчаси юзага келади.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мирзачўл тумани "Ипак йўли" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида инфратузилмани яхшилаш ва аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида бир қатор йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда

2025 йилда маҳалла ҳудудида оқова сув ариқларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда янги тармоқларни тортиш мақсадида 3,3 миллиард сўмлик лойиҳа дастурга киритилди ҳамда ушбу маблағ ажратилди.

Бу лойиҳа натижасида «Ипак йўли» маҳалласида аҳолининг томорқа ер майдонлари тўлиқ оқова сув билан таъминланади. Томорқалардан фойдаланиш самарадорлиги яхшиланади. Ҳонадон аъзолари томорқаларда банд бўлиб, оила буджетига қўшимча даромад олиш имконияти яратилади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Зеленский Оқ уйни муддатидан олдин тарк этди, Трамп билан матбуот анжумани бекор қилинди

Президент Доналд Трамп ва вице-президент Жей Ди Вэнс билан тортишувдан сўнг, Володимир Зеленский Оқ уйни режалаштирилган вақтдан олдин тарк этди. Шу сабабли, икки давлат раҳбари иштирокидаги матбуот анжумани бекор қилинди.

"Ҳиссиётлар орқали нималар юзага чиқиши ҳайратланарли, мен Зеленский Америка иштирок этадиган тинчлик жараёнига тайёр эмаслигини тушундим. Чунки у бизнинг иштирокимиз унга музокараларда катта устунлик бераётганини ҳис қилади. Менга устунлик керак эмас, мен тинчликни истайман. У Оқ уйнинг муқаддас Овал кабинетида АҚШга нисбатан ҳурматсизлик қилди. У тинчликка тайёр бўлганда қайтиб келиши мумкин", – деб ёзди Трамп музокаралар якунида ўзининг Трутҳ Соcиал ижтимоий тармоғида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трамп ва Зеленский журналистлар олдидаги учрашувда баҳслашиб кетишди

Биз сизга 350 миллиард доллар бердик. Ҳозир оғир аҳволдасиз. Қўлингизда кучли қарталар йўқ. Биз мамлакатингизни қутқармоқчи ва урушни тўхтатмоқчимиз. Бизсиз қўлингизда ҳеч қандай кучли қарта йўқ. Ё биз ушбу битимни имзолаймиз, ё сиз ундан чиқасиз. Сизнинг кучли позициянгиз йўқ. Бизга миннатдор бўлишингиз керак. Аммо сиз шундай қилмаяпсиз. Бу ёмон," - деди Трамп.

Учрашувда Трамп ва Зеленский яна нималарни айтишди?

Трамп:

- Бугун минераллар бўйича шартномани имзолаймиз. Бу Украина билан жуда адолатли келишув ва АҚШ томонидан катта мажбурият. Томонлар Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни ҳал қилиш бўйича келишувга "етарлича яқин".

- Зеленский муросага келиши керак. Биз ҳаммамиз бу уруш тезроқ тугашини кутмоқдамиз. Хавфсизлик кафолатлари ҳақида гапирмаяпмиз.

- Трамп ва Путин ўртасидаги муносабатлар "аъло даражада", музокарачилар аллақачон Украина бўйича бўлажак келишув шартларини муҳокама қилишга киришган. Шунингдек, Трамп Украинадаги уруш нотўғри йўналишда кетгани ва "Учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкинлигини" айтди.

- Трампга "Украина ва Россия ўртасидаги воситачимисиз ёки Украина томонидасизми?" деган савол берилди. Трамп воситачи эканлигини ва ҳеч кимнинг томонини олмоқчи эмаслигини билдирди. "Мен Россия ва Украина ўртасидаман. Ҳеч ким ҳақида ёмон сўз айтмоқчи эмасман".

- Трампдан "агар сулҳ бўлмаса, Украинага яна қурол юборасизми?" деб сўрашди.

"Ҳа, яна қурол юборамиз. Лекин кўп қурол юбормасликни, урушни тезроқ тугатишни, бошқа ишлар билан шуғулланишни мўлжалламоқдамиз. Умуман олганда, саволингизга жавоб - ҳа, аммо кўп юборишга тўғри келмайди деб ўйлаймиз, чунки ҳаммаси тезда тугашига умид қиляпман," деди Трамп.

- Журналист Трампдан "Путин ва Зеленскийнинг учрашуви бўладими?" деб сўради.
"Улар бир-бирини ёқтирмайди," деб жавоб берди Трамп.

Зеленскийни айтганлари:

- Зеленский Трамп айтган ўт очишни тўхтатиш ва сулҳга қарши чиқди. "Биз ҳеч қачон фақатгина ўт очишни тўхтатишнигина қабул қилмаймиз. Россия уни барибир бузади," деди Зеленский.

- Зеленский, шунингдек, АҚШни Буюк Британия ва Францияга тинчликпарвар кучларни киритиш учун кафолат беришга чақириб, Американинг кафолатисиз европаликлар Украинага қўшин киритишни истамаслигини тасдиқлади. Аввалроқ Трамп буни қилишдан бош тортган эди.

- Зеленский "Путин Украинани тиклаш учун пул тўлаши керак" деди.

Суҳбат Зеленский ва Трамп ўртасидаги баҳс билан якунланди.

"Сиз мамлакатимизга ҳурматсизлик қиляпсиз. Гап учинчи жаҳон уруши ҳақида кетмоқда, сиз бу билан ўйнашишга ҳақингиз йўқ," деди Трамп Зеленскийга.

Кейин улар ичкарига кириб кетишди камераларсиз гаплашиш учун.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥2
Деразангдан мўралаб аста,
Гул юзингдан бўлиб шикаста,
Узун қишга силтаб қўлини,
Ҳам қалбингдан бошлаб йўлини,
Тўққиз ойки, елармиш баҳор,
Бугун тунда келармиш баҳор...


🌸 Баҳор муборак!

Қишдан эсон-омон чиқиб кетганларга баҳорий кайфият тилаймиз.

Баҳор ойи барчага яхшилик ва барака олиб келсин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таксистлар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ишлашда давом этишлари мумкин 

Эндиликда енгил автотранспорт воситаларида йўловчи ташиш фаолияти ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилди. 

Асосий жиҳатлар:

➖ Ўзини ўзи банд қилиш орқали ишлаш лицензия варақаси билан амалга оширилади;
➖ Рўйхатдан ўтиш Солиқ мобил иловаси орқали бепул амалга оширилади;
➖ Йиллик 100 миллион сўмгача бўлган даромадлар солиққа тортилмайди;
➖ Агар даромад 100 миллион сўмдан ошса, якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартиб асосида солиқ тўланади. 

Бу янгилик такси ҳайдовчилари учун қонуний ишлашни соддалаштириб, уларнинг солиқ юки ошмаслигини таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2