EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хитойнинг йирик тижорат банки вице-президенти ва банк делегацияси Навоийда

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бугун Хитойнинг энг йирик тижорат банкларидан бири "China Construction Banк Corporation" катта вице-президенти Ли Чжаоси ва банк делегацияси билан учрашиб, музокаралар ўтказди.

Банк делегацияси билан вилоят раҳбарияти ўртасида келгусида инвестицион келишувларга олиб келиши мумкин бўлган таклифлар муҳокама этилиб, сармоя киритилиши мумкин бўлган соҳалар тўғрисида фикрлашилди. Учрашув давомида банк томонидан вилоятдаги турли соҳаларга, жумладан, ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятга эга истиқболли лойиҳаларни фойдали шартлар асосида узоқ ва ўрта муддатга молиялаштириш имкониятлари бўйича музокаралар олиб борилди.

Учрашувдан сўнг вилоятдаги йирик инвестицион лойиҳалар билан танишилди.

Маълумот учун, мазкур банк 1954 йилда ташкил топган бўлиб, 2005 йилда Гонконг, 2007 йилда эса Шанхай фонд биржаларига чиққан. 2023 йилда эса у жаҳоннинг энг яхши банклари 8 талигидан ўрин олган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тизимли равишда ўрмонлаштириш ишлари амалга оширилади" – экология вазири

Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида экологик лойиҳаларни амалга ошириш учун Жаҳон банки 142 миллион доллар ажратади. Вазир ушбу маблағ қандай йўналтирилиш борасидаги саволларга жавоб берди.

Жаҳон банки билан амалга оширилаётган лойиҳа натижасида Ўзбекистонда ҳам ўрмончиликка, ҳам кўчатчиликка алоҳида эътибор берилади. Барча барпо этиладиган янги боғлар, янги ўрмонлар, барча яшил қопламалар агентлик балансида бўлади, уларга доимий равишда эътибор берилади, ушбу маблағлар нафақат уларнинг экилишига, балки парваришга ҳам йўналтирилади

.деди экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аввал бир энди эса икки челак сув ишлатяпмиз – иқлимшунос мутахассис иқлим ўзгаришидаги хавф ортиб бораётгани ҳақида

Иқлимшунос, Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти амалий иқлимшунослик лабораторияси мудири Эркин Абдулаҳатов Самарқандда ўтказилаётган саммитдан сўнг Effect.uz'га интервью бериб, иқлим ўзгариши билан боғлиқ хавфлар ҳақида гапирди.

Интервьюнинг тўлиқ формати тез орада эълон қилинади...

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥12👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Очиғини айтиш керак, аввал бизнинг қўлимиз етмасди бундай технологияларга" – Абдуҳакимов

"Урсула фон дер Ляйен хоним жудаям бир муҳим гапларни айтди, Европага ишонсангиз бўлади, деди ва шу билан биргаликда мақсадли ва аниқ таклифларни берди. Бу шунчаки қуруқ гап эмас. Иттифоқ қабул қилган инвестицион пакет доирасида янги технологиялар ҳам кириб келади. Очиғини айтиш керак, аввал бизнинг қўлимиз етмасди бу технологияларга”,

дея таъкидлади Ўзбекистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎4🔥2
Экология ва атроф муҳит муҳофазаси: Конституцияда долзарб муаммо ҳақида қандай ечимлар келтирилган?

Сиз ўқийдиган мақола ҳозирги кунда энг долзарб мавзуга айланаётган Экология ва атроф муҳит муҳофазаси ва унинг Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясида ушбу долзарб муаммо ҳақида қандай ечимлар келтирилганлиги кўриб чиқилади.

Шунингдек, экологик ҳуқуқлар, давлат ва жамиятнинг ушбу соҳадаги мажбуриятлари ҳамда фуқароларнинг экологик хабардорлиги ва масъулияти юзасидан киритилган янгиликлар таҳлил қилинади. Мақолада ушбу ўзгаришларнинг аҳамияти ва уларни амалиётга татбиқ этиш истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

👉 https://effect.uz/6336

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥7👍6😢2
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидромет 8–9 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабаб 8 та вилоятда сел хавфи юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Қуйидаги ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин:

Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида.


Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, 8 апрел куннинг иккинчи ярмида Туркманистондан Мурғоб циклонининнг аввалига жанубий вилоятлар, воҳага кириб келиши кузатилади. Бу ҳолат кучли жала, ёмғир, чақмоқ ва момақалдироқли об-ҳаво фонида юз бериши сабабли айнан мана шу ҳудудларда қисқа вақт оралиғида интенсив ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоли юқори.

“Ҳароратнинг кўтарилиши ортидан юзага келаётган нам ҳаво оқимлари Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари тоғ этакларида сел-сув тошқини хавфи бошқа ҳудудларга нисбатан юқорироқ бўлишига сабаб бўлади”,

– дейди у.

Унинг таъкидлашича, 4-7 апрел кунлари учун Ўзгидромет берган прогнозларда кўплаб ҳудудларда сел ва сув тошқинларини кузатилиши кутилганди, аммо бу рўй бермади. Шу боис, хавф эҳтимоли юқори бўлган манзилларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

8 апрелдан 9 апрелга ўтар кечаси республиканинг бир қатор ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Айниқса, тоғ этаклари ва Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида 9 апрелга ўтар кечаси ҳамда 9 апрел куни кундузи 12 соат ичида 50 миллиметргача ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Бу эса ўз навбатида, мазкур ҳудудларда сел ва сув тошқини хавфини кучайтиради”,

– дея қўшимча қилди иқлимшунос.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1
Ўзбекистон президенти Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев Москвада бўлиб ўтадиган Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанада иштирок этади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов РИА Новости нашрига таяниб хабар берди.

«Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 9 май куни Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган юбилей тадбирларида иштирок этади»,
деди Асадов Парламентлараро иттифоқнинг Тошкентдаги ассамблеяси чоғида.

Шунингдек, Шерзод Асадов бу масала Ўзбекистон раҳбарининг Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувида муҳокама қилинганини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍36👎10🔥1😢1
“Менинг боғим” лойиҳаси 2025 мавсуми бошланди

5 апрелдан “Очиқ бюджет” порталининг “Менинг боғим” лойиҳаси учун ариза қабул қилиш бошланди.

Жараён қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1️⃣ Лойиҳа таклиф қилиш: 5–14 апрель
2️⃣ Саралаш: 15–20 апрель
3️⃣ Овоз бериш: 21–30 апрель

Фуқаролар ўз боғ ва кўкаламзорлаштириш бўйича ғояларини тақдим этишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ тўловлари учун компенсация тўлаб берилади

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелгача:

Реестрларга киритилган ва кам таъминланган оилаларга

Электр учун – 150 кВт/соатгача

Газ учун – иситиш мавсумида 250 куб метргача, бошқа вақтда 150 куб метргача ортиқча сарф учун нарх фарқи давлат томонидан қопланади.

Қўшимча ёрдам:

2025 йил ноябрда эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади.

Энг муҳими, илгари компенсация фақат қиш мавсумида, яъни ноябрь-февраль ойларида берилган бўлса, эндиликда йил бўйи ҳар ойда берилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎2😢2
Қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқариш цехлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “B.” МЧЖ раҳбари Ш.С. хонадонида яширин цех ташкил этиб, қўлбола усулда ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 2,6 тонна чигит, 2 тонна ёғ, 40 литр ҳажмли елим идишлар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро И.Т. “Чоштепа” МФЙ ҳудудидаги хонадонида жувоз ускунасида қўлбола ёғ ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 114 литр ёғ, 262 кг чигит, 3 дона двигатель, 5 дона 200 литр ҳажмли елим идишлар ва бошқа маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Озарбайжондан 2 ойда Ўзбекистонга 2 минг нафар турист келган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 2 минг нафар Озарбайжон фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,7 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган Озарбайжон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 1 129 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 793 нафар;

хизмат юзасидан – 117 нафарни ташкил этган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BYD битта юк кемасида Туркияга 7 мингта автомобиль олиб келди

Узунлиги 199 м, кенглиги 38 м бўлган “BYD CHANGZHOU” юк ташувчи кемаси 21 кунлик саёҳатдан сўнг Истанбулдаги Сафипортга етиб келган.

Маҳаллий ОАВларга кўра, кемада Туркияда сотиш учун 7 мингта BYD автомобиллари олиб келинган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат бериш таклиф этилмоқда

Россия Адлия вазирлиги тегишли таклифни илгари сурган. Қонун лойиҳаси Россия Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Жазони ижро этиш федерал хизмати ва Мудофаа вазирлиги билан келишилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Эрзурум “Ақлли дунёда тенгҳуқуқли келажак: ақлли иқтисод ваглобал тенгсизлик” форумига мезбонлик қилади

Туркиянинг Эрзурум вилояти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2025 йилги туризм пойтахти сифатида 2025 йил 26-27-апрель кунлари Паландўкен иқтисодий форумига мезбонлик қилади.

👉 https://effect.uz/6337

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2🔥1
Тошкентдаги дўконлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида дўкон ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6338

Telegram I Facebook I YouTube I Live
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️EFFECT.UZ – НКМКда! EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда. Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда маданият ва санъат…

EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда.

Шу муносабат билан бу сафарги қисқа видеороликда Навоийнинг маданият ва санъат соҳасидаги амалий ишлар ҳамда қурилиш ишлари билан танишасиз.

Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари Навоий вилоятида бўлиб туришибди ва тез орада янги ҳужжатли фильмнинг премьераси эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 https://effect.uz/6339

Telegram I Facebook I YouTube I Live