EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга Россия армиясида хизмат қилишга рухсат бериш таклиф этилмоқда

Россия Адлия вазирлиги тегишли таклифни илгари сурган. Қонун лойиҳаси Россия Ички ишлар вазирлиги, Федерал хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Жазони ижро этиш федерал хизмати ва Мудофаа вазирлиги билан келишилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Эрзурум “Ақлли дунёда тенгҳуқуқли келажак: ақлли иқтисод ваглобал тенгсизлик” форумига мезбонлик қилади

Туркиянинг Эрзурум вилояти Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2025 йилги туризм пойтахти сифатида 2025 йил 26-27-апрель кунлари Паландўкен иқтисодий форумига мезбонлик қилади.

👉 https://effect.uz/6337

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2🔥1
Тошкентдаги дўконлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Олмазор туманида дўкон ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.


👉 https://effect.uz/6338

Telegram I Facebook I YouTube I Live
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️EFFECT.UZ – НКМКда! EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда. Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда маданият ва санъат…

EFFECT.UZ ахборот агентлигининг «EFFECT PLUS» лойиҳаси доирасида Навоий вилоятининг эътиборга молик ҳудудлари, давлат органи ходимларининг фаолиятлари ҳамда вилоятдаги ижобий ўзгаришлар ёритилмоқда.

Шу муносабат билан бу сафарги қисқа видеороликда Навоийнинг маданият ва санъат соҳасидаги амалий ишлар ҳамда қурилиш ишлари билан танишасиз.

Айни кунларда EFFECT.UZ ходимлари Навоий вилоятида бўлиб туришибди ва тез орада янги ҳужжатли фильмнинг премьераси эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


👉 https://effect.uz/6339

Telegram I Facebook I YouTube I Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда 12 минг йил илгари йўқолиб кетган айиқтовон бўрилар «тирилтирилди»

Гап «қўрқинчли бўрилар» номи билан машҳур бўлган dire wolves ҳақида кетмоқда. Улар «Тахтлар ўйини» сериали туфайли машҳурликка эришган эди.

Олимлар қадимий бўри турининг 13 минг йиллик тиш ва 72 минг йиллик бош суякларидан ДНК йиғиб, кулранг бўрининг 14 та генини мослаштиришган.

Туғилган бўриларга Рим асосчиларининг шарафига Ромул ва Рем, урғочисига эса «Тахтлар ўйини» қаҳрамони шарафига Халиси деб ном берилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2
Фарғонада фуқароларни Россия-Украина урушига жўнатмочи бўлган таксичи қўлга олинди

Келтирилишича, судланувчи Ф.Х. 2024 йил январь ойида Ўзбекистон фуқароларини Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий ҳаракатларга жалб қилиш мақсадида Россия фуқароси ва бошқалар билан олдиндан жиноий тил бириктирган. Шартнома билан Россияга ишга қабул қилинган ва жўнатилган ҳар бир фуқаро учун судланувчидан 1000 АҚШ доллари олиши керак бўлган.

Ф.Х. Ўзбекистон фуқаросига ойига 1500–2500 доллар маош, Россия фуқаролиги, ҳарбий билет, кийим-кечак, унвон, расмий ишга жойлашиш ҳамда қуролли можарода қатнашгани учун имтиёзли кредит ваъда қилган. Фарғонадан Москвага авиачипта ҳам сотиб олган. Кейинчалик Фарғона аэропортида Ўзбекистон фуқаросини жўнатиб юбориш вақтида улар ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёева ташаббуси билан Қорақалпоғистонда янги поликлиника қурилди

"Ўтган йили бу ерга келганимизда Таҳиятош туманидаги оилавий поликлиника жуда оғир аҳволда эди. Тор ва эски бино, деярли ҳеч қандай шароит йўқ… Шунга қарамай, шифокорлар қўлларидан келганича одамларга ёрдам беришаётганди.
⠀
Ўшанда: «Бундай давом этиши мумкин эмас. Янги, замонавий поликлиника қуриш керак!» деган фикрга келгандим.
⠀
Самарқандлик тадбиркор Тўраев Зафар Суюновичнинг ташаббуси ва саховатпешалиги туфайли, бугун бу ерда ёруғ, кенг ва замонавий 200 ўринли оилавий поликлиника бунёд этилди, дейди президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍72👎16
Ўзбекистон Республикасига туристик мақсадларда келган АҚШ фуқаролари неча нафарни ташкил этди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 2,1 минг нафар АҚШ фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 63 нафарга ёки 3,2 % га ошган.


Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистонга ташриф буюрган АҚШ фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 1 221 нафар;

хизмат юзасидан – 523 нафар;

қариндошларни йўқлаш– 186 нафар;

ўқиш – 108 нафар;

тижорат – 14 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда мега лойиҳага старт берилди

Сурхандарёда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов томонидан қурилиш лойиҳалари ижроси ўрганилди. Янги лойҳаларга старт берилди ва маҳалла идораси фойдаланишга топширилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍1
АҚШ долларининг расмий курси бироз пасайди

Марказий банк 9 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

USD 12 960,33 сўм (–6,00)
RUB 151,92 сўм (+1,69)
EUR 14 152,73 сўм (–61,02)


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Нетаньяху билан учрашувда Эрдўғанни олқишлади

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил Бош вазири билан бўлган матбуот анжуманида Туркия раҳбарининг ёнини олди.

“Мен Эрдўған билан жуда яхши муносабатдаман. Кўпчилик Эрдўғанни ҳурмат қилишимдан ғазабланганини биламан, лекин барибир у тарафман, у ҳам мени ҳурмат қилади ва бизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Эрдўған жуда кучли ва ақлли одам. Сурияда ҳеч ким қила олмайдиган ишни қилган”, деган Америка етакчиси.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15
Элдор Шомуродов Топ-3'га чиқиб қолди

А Сериянинг ортда қолган турида ўзбекистонлик ҳужумчи «Ювентус»га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб, гол урганди.


👉 https://effect.uz/6340

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11🔥3
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори қамалди

Самарқанд вилояти Ургут туманидаги мактаб директори гиёҳвандлик моддаларини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келгани учун 10 йилга қамалди.


👉 https://effect.uz/6341

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Қирғизистонда масжидлар сони чекланиши мумкин

Қирғизистон ҳукумати аҳоли пунктларида масжидлар, черковлар ва бошқа диний объектлар сонига чеклов жорий қилмоқчи. Ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.


👉 https://effect.uz/6342

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чиқинди хизмати учун тўлов «Тоза Макон» орқали амалга ошириладиган бўлди

Илова ёрдамида фойдаланувчилар жорий қарз, тўловлар тарихи, турар-жойда рўйхатдан ўтганлар сони, кадастр рақами ва уларнинг ҳудуди учун масъул бўлган санитар тозалаш корхонаси ҳақида аниқ ва тушунарли маълумотлар олишлари мумкин.

Иловадан фойдаланишни учун “App Store” ёки “Play Market”дан “Тоза Макон” иловасини юклаб олинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Аҳмад Аш-Шаръанинг акаси унинг маъмуриятида бош котиб лавозимини эгаллади — ОАВ

Сурия президенти маъмурияти бош котиби лавозимига Маҳер аш-Шараа тайинланди, у мамлакатнинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шаръанинг акаси ҳисобланади.

Россия оммавий ахборот воситаларининг аниқлик киритишича, Маҳер аш-Шаръа Воронеж тиббиёт университетини тамомлаган ва Воронеждаги поликлиникада ишлаган.

“Агентство” нашри сизиб чиққан маълумотларни ўрганиб, Маҳер аш-Шараанинг Россиядаги тиббиёт муассасаларида ишлаганини тасдиқловчи далиллар борлигини ёзмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2 ёшлик Саъдияхонга ёрдам керак…

Садияхонни Навоийдаги ижара хонадонда туриб, 3 фарзанди билан бирга ёлғиз она тарбияламоқда. Қиз судурги бериб қолади, доимий даволанишга муҳтож.

«Ишлай олмайман, бола пулига кун кўряпман, ижара туйловини тўлолмай 3 ойлик қарз бўлиб қолдим. Катта углим Рамазонда тақвим сотиб, рамазон айтиб, рўзғорга қарашиб турди. Қизим баҳор бошида даволаниш керак, ҳозир айни касаллик қўзғалиш ойи, илтимос сиздан ёрдам беринг.

Даволаниш муддати келса, кечалари ухламасдан фақат йиғлаб, асабий бўлиб, қўлига нима берса отиб, ўзини орқага отиб йиғлайди. Даволаниб чиққандан кейин овқатга кириб, ўзгариб ўз вақтида ухлаб, ўйнаб қувноқ бўлиб қолади.

Ҳар 3 ойда шифхонага ётиб даволанамиз, судурги ўчоғи пасайгунча, неврологик касаллик йиллар мобайнида секин-секинлик чекинар экан, уйда ҳар кунлик дори-дармонларини 2 маҳал ичириб турибман. Даволанишимизга ва дори-дармонларга 15 милион сўм маблағ кетади», дейди онаси Зумрад Исакова.


Ажрашганимизда Саъдияхон 7 ойлик ҳомила эди. Болаларимнинг отаси алимент тўламаяпти. МИБ ходимлари борса ҳайдаб солади, дейди Саъдияхоннинг онаси.

Кимда ким Саъдияхоннинг даволаниши учун хайрия қилишни истаса, барча маблағларнинг онаси Зумрад Исакова номидаги ушбу пластик карталарга ўтказиб бериши мумкин.

HUMO: 9860082494578568
UZCARD: 5614686836727639

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7