Иқтисодиётдаги тебранишлар гўшт нархига таъсир қилади...
Кейинги йилларда гўшт нархи ошиши глобал миқёсда кузатилмоқда. Халқаро озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг изоҳларида бу ҳолат шундай шарҳланган:
– Бунинг бир нечта омиллари мавжуд.
👉 https://effect.uz/6343
Telegram I Facebook I YouTube I Live

😢4👍2
1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
2025 йил 1 майдан 201 кВт⋅соатдан 500 кВт⋅соатгача электр энергиясига 900 сўмдан эмас, 800 сўмдан тўланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурслари истеъмолчиларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида” 194-сон қарори қабул қилинди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқларига мувофиқ ишлаб чиқилган мазкур қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16-апрелдаги 204-сон қарори билан тасдиқланган 2024-2025 йилларда ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг босқичма-босқич ўзгариш графигига аҳоли учун енгиллик яратадиган ўзгартишлар киритилмоқда.
Масалан, ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ошиши муддати 1 апрелдан 1 май санасига кўчирилди.
Қолаверса, 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган дифференциаллашган тариф бўйича истеъмол миқдори орасига янги миқдор киритилмоқда. Яъни 2025 йил 1 майдан эътиборан аҳоли истеъмолчилари 201 кВт·соатдан 500 кВт·соатгача бўлган янги миқдор оралиғида ҳар бир киловатт·соат учун 800 сўмдан тўлайди (шу пайтгача 201 кВт·соатдан 1000 кВт·соатгача бўлган қисми учун 900 сўмдан ҳақ тўланган).
Айтиш жоизки, бир ойда ўртача 500 кВт·соат миқдорида электр энергияси сарфлайдиган хонадон вакиллари бунинг учун 2025 йилнинг 1 май санасига қадар 360 минг сўм тўлашарди (200 кВт·соат базавий норма учун 90 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 270 минг сўм). Тариф ўзгаришларидан сўнг бир ойда ўртача 500 кВт·соат ток ишлатадиган хонадон бунинг учун... 360 минг сўм тўлайди (200 кВт·соат базавий норма учун 120 минг сўм, 201 кВт·соатдан 500 кВт·соат учун 240 минг сўм). Яъни улар учун нарх ошаётгани йўқ.
Бундан ташқари, қарор билан электр энергияси ва табиий газ нархлари ҳар йили 1 майдан бир маротаба йиллик инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда 10 фоиздан юқори бўлмаган миқдорда индексация қилиб борилиши белгиланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎10👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доминиканда тунги клуб томи қулаб тушди, 90 га яқин киши ҳалок бўлди, 155 киши жароҳатланган
Санто-Домингодаги тунги клубнинг томи концерт вақтида қулаб тушди. Ўша пайтда бинода бўлганларнинг аниқ сони номаълум. Камида 89 киши ҳалок бўлди, 155 киши яраланди. Йўқолганларни қидириш давом этмоқда.
Кеча, 8 апрел оқшомида Доминикан Республикасида дискотеканинг томи қулаши оқибатида камида 89 киши ҳалок бўлди. Қутқарув хизмати директори Хуан Мануэл Мендезнинг сўзларига кўра, яна 155 киши жароҳатланган, бироқ қурбонлар сони ортиши мумкин. 400 га яқин қутқарувчи вайроналардан бедарак йўқолганларни қидирмоқда.
Пойтахт Санто-Домингодаги машҳур Jet Set клубининг томи таниқли меренге қўшиқчиси Рубби Переснинг чиқиши чоғида тўсатдан қулаб тушди. Маҳаллий ОАВга кўра бу вақтда клуб ҳудудида 500 дан 1000 нафаргача одам бўлган.
69 ёшли хонанда ҳам вайроналар остида қолган. Қизининг айтишича, унинг тириклиги ҳақидаги хабарни воқеадан бир неча соат ўтиб олган. У яраланган ва вайроналар остида қолмоқда.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, том тўсатдан қулаб тушган – улардан бири аввалига бу зилзила деб ўйлаганини ва шу боис бошини ёпганча ўзини полга ташлаганини айтди. Яна бир гувоҳнинг SIN телеканалига берган интервюсига кўра, аввал шифтдан гипс, кейин стол устига тош қулаган ва у кейинги таъсирни цунами ёки зилзила билан солиштирган.
Фалокат вақтида тунги клубда қанча одам бўлгани ҳақида расмий маълумот берилмаган.

👍8
EFFECT.UZ | Расмий канал
Доминиканда тунги клуб томи қулаб тушди, 90 га яқин киши ҳалок бўлди, 155 киши жароҳатланган Санто-Домингодаги тунги клубнинг томи концерт вақтида қулаб тушди. Ўша пайтда бинода бўлганларнинг аниқ сони номаълум. Камида 89 киши ҳалок бўлди, 155 киши яраланди.…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Доминикан Республикасидаги клуб томи қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 98 кишига етди
BBC бу ҳақда маҳаллий қутқарув хизмати раҳбарига таяниб хабар бермоқда.
Jet Set номли клуб томи концерт вақтида қулаб тушган. Маҳаллий матбуот маълумотларига кўра, клубда 500 дан 1000 нафаргача одам бўлган.
Қутқарувчилар ҳанузгача вайроналар остидан одамларни чиқаришда давом этмоқда, жароҳатланган 155 киши касалхонага ётқизилган.

👍6
Тадбиркорга ҳисобланган ортиқча 283 млн сўм солиқ бекор қилинди
Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги “Sanoat N” МЧЖ (номи ўзгартирилган)га 311 млн сўм солиқ ҳисобланган, аммо тадбиркор эътироз билдириб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилган.
Текширув натижасида:
— Ортиқча ҳисобланган 283 млн сўм солиқ бекор қилинди;
— Фақат 28 млн сўм қонуний солиқ этиб қолдирилди;
— Шунингдек, жамият банк ҳисоб рақами ноқонуний ёпилгани аниқланди;
— Банк мансабдорига 15 млн сўм жарима қўлланди.

👍15
ChatGPT Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди
Американинг OpenAI компанияси Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.
Компаниянинг машҳур маҳсулоти – ChatGPT мамлакатимизда кенг оммалашган бўлиб, у бир неча ойдан бери мобил иловалар орасида юклаб олишлар сони бўйича етакчи ўринларда турибди.
Хизматдан бепул фойдаланиш мумкин, аммо пуллик обуна орқали қўшимча имкониятлар очилади. Ойига 20$ турадиган тариф режаси орқали фойдаланувчилар кучлироқ АI моделларига (о3-мини, о3-мини- -high, о1) ва кенгайтирилган функцияларга эга бўлишади.
OpenAI Ўзбекистонда ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) тўлаши сабабли, яқин келажакда нархлар бироз ошиши эҳтимоли бор.
Шунингдек, яқинда яна бир йирик америкалик технологик компания – Digital Ocean ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди. Бу эса, унинг хизматларидан қонуний асосда фойдаланиш имконини яратади. Digital Ocean хостинг хизматлари мамлакатимиздаги кўплаб технологик компаниялар томонидан фойдаланилади – у арзон ва қулай ечим сифатида танланган.

👍3
Ўзбекистоннинг Хитойга газ экспорти икки бараварга ошди
Миллий статистика қўмитасига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Хитойга 42 млн долларлик газ экспорт қилди — бу ўтган йилга нисбатан икки баравар кўп.
— Январь: $21,8 млн (9% ўсиш);
— Февраль: $20,2 млн (уч баробар ўсиш).
Бироқ, Хитой Бош божхонаси маълумотлари бошқачароқ:
— Ўзбекистондан газ импорти: $49,4 млн (13,85% камайиш);
— Ойлик ҳажм: январда $26,1 млн → февралда $23,3 млн.

👎24👍3😢2
Тошкентда ўтаётган Парламентлараро иттифоқ тадбирида Замбия вакили вафот этди
Замбия Миллий Ассамблеяси котиби Рой Мукоба Нгулубе 2025 йил 7 апрель куни Тошкентда хизмат сафари чоғида вафот этди.
Замбия парламенти 2023 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган Рой Нгулубенинг вафотига «қисқа муддатли касаллик» сабаб бўлганини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Замбия Миллий Ассамблеяси котиби Рой Мукоба Нгулубе 2025 йил 7 апрель куни Тошкентда хизмат сафари чоғида вафот этди.
Замбия парламенти 2023 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётган Рой Нгулубенинг вафотига «қисқа муддатли касаллик» сабаб бўлганини билдирди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢1
Тошкентда ота болалари учун 1,7 млрд сўм алимент тўлади
Тошкент шаҳрида ота ҳали 1 ёшга тўлмаган фарзандининг 18 ёшга тўлгунга қадар таъминоти учун алиментни олдиндан тўлаб берди.
Маълум бўлишича, МИБнинг Яшнобод туман бўлимига мазкур ишнинг ижро ҳужжати келиб тушган. Давлат ижрочиларнинг ота билан суҳбатлари натижасида у ҳали 1 ёшга ҳам тўлмаган фарзанди учун вояга етгунга қадар алиментни тўлаш ниятини билдирган.
Шундан сўнг алимент пуллари отага ҳисоблаб берилган. Фарзанд таъминоти учун 18 ёшга тўлгунча берилиши керак бўлган сумма эса 1 млрд 780 млн сўмни ташклил қилган. Эркак бу суммани олдиндан тўлаб бергани сабабли ижро ҳужжати амалда тамомланган.

👍15🔥2
Президент раислигидаги видеоселектор бўлиб ўтади
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Бироздан сўнг президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Қозоғистонда ота-она қарамоғисиз қолган 9 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Улар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилган.
👉 https://effect.uz/6345
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Улар яқин қариндошларига топширилиши учун Ўзбекистон ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси ходимларига топширилган.
👉 https://effect.uz/6345
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Шавкат Мирзиёев шаҳарсозлик реновациясининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.
👉 https://effect.uz/6346
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Тақдимотда реновация тизимининг ҳуқуқий, молиявий ва ташкилий томонлари кўриб чиқилди.
👉 https://effect.uz/6346
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍38👎4
2 ойда Таиландга 10,8 минг нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда сафар қилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 10,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Таиландга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
сайёҳлик – 9 545 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 1 220 нафар;
хизмат юзасидан – 32 нафар;
ўқиш – 5 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 10,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,1 минг нафарга ёки 2,3 баробарга ошган.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Таиландга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
сайёҳлик – 9 545 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 1 220 нафар;
хизмат юзасидан – 32 нафар;
ўқиш – 5 нафар.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи иш пайтида ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани айтилмоқда
Тармоқларда фуқаронинг психотроп модда истеъмол қилаётгани акс этган суратлар сиздирилди. Сурат остидаги изоҳлардан маълум бўлишича мазкур шахс Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи экани, у буни иш вақтида хизмат хонасида содир этгани ёзилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати расмдаги шахс бошқарманинг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи эканини Daryo.uzʼга тасдиқлаган.
дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари.
Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ҳам воқеадан хабардор эканлигини, ҳолатга аниқлик киритишга уринаётганини маълум қилган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмдаги шахс ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳар бўлими бошлиғи. Бироқ бу расм қандай олинган, нима бўлгани ҳақида бизда ҳозирча тўлиқ маълумот йўқ. Ҳолат ўрганилмоқда. Тез орада расмий маълумотларни эълон қиламиз,
дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари.
Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ҳам воқеадан хабардор эканлигини, ҳолатга аниқлик киритишга уринаётганини маълум қилган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Жиноят кодекси 276-моддаси 1-қисмида гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш жинояти назарда тутилган. Мазкур қилмиш учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17
Ички ишлар вазири Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб сайланди
Ўзбекистон ички ишлар вазири ҳисобланган Азиз Тошпўлатов мамлакат волейбол федерацияси раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Полковник Азиз Тошпўлатов 2015-2017 йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг июнигача Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019 йилнинг июнидан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Жорий йилнинг 3 март куни Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ички ишлар вазири лавозимига маъқулланди.
Маълумот ўрнида, бунга қадар бу лавозимда собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов фаолият олиб борган.

😢7👍2
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди
Давлат раҳбари дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини, уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорларида 10 триллион доллар маблағ йўқотилганини кўрсатиб ўтди.
- деди Президент.
Бу шароитда барча ҳокимлар, иқтисодий комплекс ҳудудлар иқтисодиётини кунлик таҳлил қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмлари, иш ўринлари ва экспортни сақлаб қолиш масалалари билан тизимли шуғулланиши кераклиги қайд этилди.
Иқтисодий комплекс масъулларига ҳар ҳафта тармоқма-тармоқ муаммоларни таҳлил қилиш ва янги таклифлар киритиш, туман ва вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида тадбиркорлар масалаларига ечим топиб бориш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Давлат раҳбари дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини, уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорларида 10 триллион доллар маблағ йўқотилганини кўрсатиб ўтди.
“Бу тебранишлар бизга таъсир қилмайди, деб ўйлаганлар адашади. Ахир, бу маблағларни бир қисми бизга инвестиция, кредит, евробонд орқали кириб келиши мумкин эди-ку!”,
- деди Президент.
Бу шароитда барча ҳокимлар, иқтисодий комплекс ҳудудлар иқтисодиётини кунлик таҳлил қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмлари, иш ўринлари ва экспортни сақлаб қолиш масалалари билан тизимли шуғулланиши кераклиги қайд этилди.
Иқтисодий комплекс масъулларига ҳар ҳафта тармоқма-тармоқ муаммоларни таҳлил қилиш ва янги таклифлар киритиш, туман ва вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида тадбиркорлар масалаларига ечим топиб бориш топширилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢4👎1
Йиғилишда кўпчилик ҳокимлар туризм қандай катта йўналиш эканини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди
Мавсум бошланганига бир ойдан ошгани билан капсулали уйлардан иборат маскан фақат Китобда очилгани қайд этилиб, қолган 35 та туман ва шаҳар ҳокими “мудраб” ўтиргани танқид қилинди.
Капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.
Сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди.
Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топширилди.

👍92👎4
Сўнгги йилларда туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади
Муҳими – ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ўтди. Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаётгани таъкидланди.
Хусусан, ўтган 8 йилда маҳаллий ва хорижий инвесторлар 6,5 миллиард доллар сармоя киритиб, 130 минг меҳмонхона ўрни яратди. Бу йили улар яна 30 мингга кўпаяди.
Паркентнинг “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси барпо этилаяпти. Франциянинг “Куршавель” тоғ-чанги курорти тоғли ҳудудларимизда Европа стандартига мос туризм масканларини ташкил қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.
- деди Президент.
Туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича 2040 йилгача стратегия ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.

“Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Бой тарихий-маданий меросимиз, гўзал ва бетакрор табиатимиз сайёҳларни 2-3 карра оширишга етади”,

👍39👎3