EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
2 ойда Таиландга 10,8 минг нафар ўзбекистонликлар туристик мақсадларда сафар қилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида жами 10,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Таиландга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,1 минг нафарга ёки 2,3 баробарга ошган.


Жорий йилнинг январь-февраль ойларида Таиландга борган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:

сайёҳлик – 9 545 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 1 220 нафар;

хизмат юзасидан – 32 нафар;

ўқиш – 5 нафар.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Андижон шаҳар бандлик бўлими бошлиғи иш пайтида ўз хонасида психотроп модда истеъмол қилгани айтилмоқда

Тармоқларда фуқаронинг психотроп модда истеъмол қилаётгани акс этган суратлар сиздирилди. Сурат остидаги изоҳлардан маълум бўлишича мазкур шахс Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи экани, у буни иш вақтида хизмат хонасида содир этгани ёзилмоқда.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси ахборот хизмати расмдаги шахс бошқарманинг Андижон шаҳар бўлими бошлиғи эканини Daryo.uzʼга тасдиқлаган.

Расмдаги шахс ҳақиқатдан ҳам Андижон шаҳар бўлими бошлиғи. Бироқ бу расм қандай олинган, нима бўлгани ҳақида бизда ҳозирча тўлиқ маълумот йўқ. Ҳолат ўрганилмоқда. Тез орада расмий маълумотларни эълон қиламиз,

дейди бошқарма ахборот хизмати раҳбари.

Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари ҳам воқеадан хабардор эканлигини, ҳолатга аниқлик киритишга уринаётганини маълум қилган.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, Жиноят кодекси 276-моддаси 1-қисмида гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш жинояти назарда тутилган. Мазкур қилмиш учун БҲМнинг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17
Ички ишлар вазири Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси этиб сайланди

Ўзбекистон ички ишлар вазири ҳисобланган Азиз Тошпўлатов мамлакат волейбол федерацияси раҳбари этиб сайланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Полковник Азиз Тошпўлатов 2015-2017 йилларда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 2017 йилнинг ноябрь ойидан 2019 йилнинг июнигача Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаган. 2019 йилнинг июнидан Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Жорий йилнинг 3 март куни Азиз Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Ички ишлар вазири лавозимига маъқулланди.

Маълумот ўрнида, бунга қадар бу лавозимда собиқ ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов фаолият олиб борган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢7👍2
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Давлат раҳбари дунё иқтисодиётида ҳозир фавқулодда вазият кузатилаётганини, уч-тўрт кун ичида халқаро молия бозорларида 10 триллион доллар маблағ йўқотилганини кўрсатиб ўтди.

“Бу тебранишлар бизга таъсир қилмайди, деб ўйлаганлар адашади. Ахир, бу маблағларни бир қисми бизга инвестиция, кредит, евробонд орқали кириб келиши мумкин эди-ку!”,

- деди Президент.

Бу шароитда барча ҳокимлар, иқтисодий комплекс ҳудудлар иқтисодиётини кунлик таҳлил қилиши, ишлаб чиқариш ҳажмлари, иш ўринлари ва экспортни сақлаб қолиш масалалари билан тизимли шуғулланиши кераклиги қайд этилди.

Иқтисодий комплекс масъулларига ҳар ҳафта тармоқма-тармоқ муаммоларни таҳлил қилиш ва янги таклифлар киритиш, туман ва вилоят ҳокимларига ўз ҳудудида тадбиркорлар масалаларига ечим топиб бориш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢4👎1
Йиғилишда кўпчилик ҳокимлар туризм қандай катта йўналиш эканини тушуниб етмаётгани кўрсатиб ўтилди

Мавсум бошланганига бир ойдан ошгани билан капсулали уйлардан иборат маскан фақат Китобда очилгани қайд этилиб, қолган 35 та туман ва шаҳар ҳокими “мудраб” ўтиргани танқид қилинди.

Капсулали уйларни қуриш ва жиҳозлашга Туризм жамғармасидан 10 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланди.

Сайёҳлар Хоразм, Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарёдан ўтган магистрал ва ички йўллар аҳволидан норозилиги қайд этилди.

Мутасаддиларга “туризм ҳалқаси”га кирган йўлларни таъмирлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиб, ишларни бошлаш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍92👎4
Сўнгги йилларда туризм экспорти 1,6 карра ошиб, 3,5 миллиард долларга етди. Бу соҳада 2 мингдан ортиқ янги тадбиркор иш бошлади

Муҳими – ўтган йили хорижий сайёҳлар оқими илк бор 10 миллионлик маррадан ўтди. Ҳудудларда туризм ва сервис инфратузилмаси жуда тез ривожланаётгани таъкидланди.

Хусусан, ўтган 8 йилда маҳаллий ва хорижий инвесторлар 6,5 миллиард доллар сармоя киритиб, 130 минг меҳмонхона ўрни яратди. Бу йили улар яна 30 мингга кўпаяди.

Паркентнинг “Олтин бел” чўққисида халқаро даражадаги янги тоғ-чанғи зонаси барпо этилаяпти. Франциянинг “Куршавель” тоғ-чанги курорти тоғли ҳудудларимизда Европа стандартига мос туризм масканларини ташкил қилишга катта қизиқиш билдирмоқда.

“Бу билан тўхтаб қолмаймиз. Бой тарихий-маданий меросимиз, гўзал ва бетакрор табиатимиз сайёҳларни 2-3 карра оширишга етади”,

- деди Президент.

Туризмнинг иқтисодиётдаги улушини 7 фоизга, экспортни 10 миллиард долларга етказиш бўйича 2040 йилгача стратегия ишлаб чиқилаётгани таъкидланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍39👎3
Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди)

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади. Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади. Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎3
Тўрт йилда маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилишга бюджетдан 385 миллиард сўм берилди.

Шунга қарамасдан, ҳозирда яна 485 та объект таъмирталаб аҳволда. Ижарага бериш мумкин бўлган 2 мингта маданий мерос объектидан атиги 325 таси тадбиркорларга берилгани танқид қилинди. Мутасаддиларга шу йилнинг ўзида 400 та объектни тадбиркорларга ижарага бериш топширилди.

Туризм объектларига кунига минглаб одам киргани билан, тушумлар рақамлашмагани учун тизим шаффоф эмаслиги қайд этилди. Ваҳоланки, очиқ тизим қилиб, тушумни ўзидан таъмирлаш ишларини бажариш мумкин. Шу муносабат билан барча объектларда кириб-чиқишни автоматик ҳисобга оладиган мослама ўрнатиш зарурлиги таъкидланди.

Республиканинг барча тарихий обидаларига кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиниши белгиланди.

Бу йил маданий мерос объектлари реставрациясига камида 4 миллион доллар грант жалб қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍40👎3
Буюк ипак йўлининг Зарафшон-Қорақум коридори ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилганига бир йилдан ошди

Бу ерда 31 та маданий мерос объекти бор: Ўзбекистонда 15 та, Тожикистонда 9 та, Туркманистонда 7 та.

Лекин соҳа мутасаддиларида ҳам, ҳокимларда ҳам 3 та давлатдан ўтган бу тарихий йўналиш салоҳиятидан фойдаланиш бўйича бирорта таклиф йўқ. Масъулларга бу йўналишда янги туризм маршрутини ишлаб чиқиб, кенг тарғиб қилиш топширилди.

"Туризмда олий таълимни 4 йилдан 3 йилга камайтириб, дуал тизимга ўтказдик. Нима учун? Ёшлар кўпроқ амалий билим олиб, тажриба орттириши керак",

- деди Президент.

Масалан, Тошкентдаги Сингапур менежмент институти олийгоҳ ҳудудида 10 қаватли меҳмонхона туризм кластери ташкил қилмоқда. Йилига 200 нафар талаба, 300 нафар ўқитувчи меҳмонхона бошқаруви, маркетинг каби йўналишда амалиёт ўташ ва малака ошириш имконига эга бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍110👎2
Қозоғистондаги Форобий университетида туркий маданият ва мерос маркази очилди

2025 йил 7 апрель куни Турк Маданияти ва Мероси Фонди ва Форобий номидаги Қозоғистон Миллий Университетининг ҳамкорлиги доирасида, Қозоғистон Миллий фанлар Академиясининг академиги, машҳур туркшунос олим А.Т. Қайдар номидаги Турк Маданияти ва Мероси марказининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.

👉 https://effect.uz/6348

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
АҚШда болалар савдоси билан шуғулланган ўзбекистонлик депортация қилинди

Бу ҳақда АҚШнинг Иммиграция ва божхона полиция хизмати (ICE) маълум қилди.

Суд ҳукмига кўра, у болаларни жинсий мақсадларда сотгани учун учта модда бўйича айбдор деб топилган. Фуқаро қамоқ жазосини ўтаб бўлгач, ICE ходимлари томонидан Финикс шаҳридан кузатиб чиқилган ва Ўзбекистонга қайтарилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎4
Кун тартибидаги иккинчи масала – хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари кўриб чиқилди

Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Кувайт ва Францияга ташрифларда 39 миллиард долларлик 178 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди.

Ўтган ҳафта Самарқандда Европа Иттифоқи Марказий Осиёга 12 миллиард евро ажратишини маълум қилди.

Шуларни ҳисобга олиб, 2025 йилда:

– 42 миллиард долларлик хорижий инвестицияни таъминлаш, шу жумладан хорижий молия институтлари иштирокида 5,3 миллиард долларлик ишларни бажариш;

- 81 та йирик лойиҳани ишга тушириш, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳани амалга ошириш;

- донор ташкилотлар билан фаол ишлаб, 2 миллиард доллар грант олиб келиш;

- банклар билан 6 миллиард доллар ресурс жалб қилиш асосий мақсад бўлиши белгиланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍83👎1
Халқаро молия институтлари билан ишлашнинг янги тизими туфайли йил бошидан 706 миллион долларлик ишлар бажарилди

“Иссиқлик станциялари, ҳудудий электр тармоқлари, автойўллар, қишлоқ хўжалиги, темир йўлларда ишлар анча олдинга силжиди. Узоқ муддат тўхтаб ётган жами қиймати 2,9 миллиард долларлик 22 та лойиҳа юриб кетди”,

- деди давлатимиз раҳбари.

Шу билан бирга, баъзи лойиҳаларга тасдиқланганидан кейин ҳам ҳокимликлар томонидан ўзгартиришлар киритилаётгани уларнинг ишга туширилишини кечиктирмоқда.

Бундан кейин тайёр лойиҳага ўзгартириш киритиш фақат ҳукумат доирасида кўриб чиқилиши белгиланди. Қўшимча ишлар лойиҳа тугагандан кейин иқтисод бўлган маблағ ҳисобидан қилинади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍91👎1
Ҳозирда сув иншоотлари ва уларнинг ерлари турли идоралар балансида турибди

2019 йилда тугатилган “Сувсоз” балансида 2 минг 800 та объект қолиб кетган. Яна 9 мингта объектнинг кадастри йўқ.

Оқибатда бундай объектлар бўйича лойиҳа қилиш ва қурилишни бошлаш чўзилмоқда. Мутасаддиларга барча сув ва канализация объектлари ҳужжатларини тартибга келтириб, объектларни “Сувтаъминот”га оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш топширилди.

Ҳозирда халқаро молия ташкилотлари билан энергетика, транспорт, аграр, коммунал ва ижтимоий соҳаларда 20 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Вазирлар, вилоят ҳокимлари жорий йил якунигача 4,5 миллиард долларлик ишларни сўзсиз бажариши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Лойиҳани асоссиз чўзиб, ортиқча фоиз тўланишига йўл қўйган раҳбарларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

Бош прокуратурага бу борада қатъий назорат ўрнатиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Liveм
👍22👎1
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён қанчага ўзгарган?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли сони қарийб 37,7 млн кишини ташкил этган.

Аҳоли сони йил бошига нисбатан 154,6 минг кишига кўпайган.


Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Респ. – 2 035,1 минг киши;

Андижон вилояти – 3 474,1 минг киши;

Бухоро вилояти – 2 082,8 минг киши;

Жиззах вилояти – 1 544,3 минг киши;

Қашқадарё вилояти – 3 656 минг киши;

Навоий вилояти – 1 099,2 минг киши;

Наманган вилояти – 3 144,8 минг киши;

Самарқанд вилояти – 4 315,3 минг киши;

Сурхондарё вилояти – 2 959,8 минг киши;

Сирдарё вилояти – 934,5 минг киши;

Тошкент вилояти – 3 121,5 минг киши;

Фарғона вилояти – 4 162,3 минг киши;

Хоразм вилояти – 2 039,6 минг киши;

Тошкент шаҳри – 3 128,5 минг киши.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларга нисбатан зўравонликка қарши нималар қилинмоқда?

9 апрель куни Тошкентда “Болаларга нисбатан зўравонликни бартараф этиш: Жаҳон ташаббуслари ва Ўзбекистоннинг истиқболдаги имкониятлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ЮНИСЕФ ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Сенат раиси Танзила Норбоева ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шахноза Мирзиёева иштирок этди. Улар болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашда сиёсий ирода ва жамият эътибори муҳимлигини таъкидлашди.

Тадбирда маҳаллий ва халқаро экспертлар болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаммолар ва келгуси вазифалар юзасидан фикр алмашишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AМИР ТЕМУР БУЮК СAРКAРДA ВA ДAВЛAТ AРБОБИ

“Миллий тикланиш” демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши ҳамда Бухоро давлат педагогика институти ҳарбий таълим факултети ҳамкорлигида буюк саркарда ва давлат арбоби Aмир Темур таваллудининг 689 йиллиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилишда ўзбошимчаликка чек қўйилади: янги қонун талаблари бўйича масъулларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди

2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги 1050-сонли қонунга мувофиқ, эндиликда белгиланган талабларга зид равишда қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Қонун мазмун-моҳиятини инспекция ходимларига етказиш мақсадида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари Сирожиддин Эшқувватов бошчилигида ходимлар учун семинар-тренинг ташкил
этилди.

Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад — бино ва иншоотларнинг сейсмик барқарорлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва мулки хавфсизлигини кафолатлаш, шунингдек, қонуний асосга эга бўлмаган қурилиш ишларининг олдини олишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4