This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманига сел келди
Ҳолат бўйича Гидрометеорология хизмати агентлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, шу йилнинг 10 апрель куни, тахминан 15:45 дан 15:55 гача, Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани “Шоқишлоқ“ маҳалласи ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиши қайд этилди.
Обизаранг дарёсининг “Дашнобод“ қишлоғи гидропости кузатувчилари маълумотига кўра, тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши натижасида ҳудуддан оқиб ўтувчи Обизаранг дарёсидан ёғингарчиликларнинг ёғиши натижасида Обизаранг гидропостида тахминан 20 м3/с ёмғир сувлари талафотсиз оқиб ўтган. Ёғингарчилик миқдори 26.0 мм ни ташкил этган.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍4👎1
Фуқаролар ўзаро мулоқотда давлат тилидан фойдаланишга мажбурми? Адлия вазирлиги давлат тили бўйича қонунчилик ҳужжатларини эслатди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўзбек тилининг давлат тили сифатида қўлланилишини тартибга солувчи асосий ҳужжат “Давлат тили ҳақида”ги қонун ҳисобланади.
Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади.
Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади.
Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, ишловчиларининг кўпчилиги ўзбек тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
“Реклама тўғрисида”ги қонунга асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилади. Бунда, реклама мазмунининг таржимасини бошқа тилларда такрор берилишига йўл қўйилади.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилади. Мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Шу билан бирга, фуқаролар ўзаро мулоқот жараёнида фойдаланадиган тил бўйича қонунчиликда қатъий ва мажбурий талаблар кўрсатилмаган.
Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва толерантликни таъминлаш, ҳар бир миллат ва элатнинг ўзига хослигини ҳурмат қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан биридир.
Бунда, барча фуқароларга ўз она тилида гапириш, таълим олиш ва маданий бойликларни ривожлантиришда тенг ҳуқуқлилик таъминланади.
Хусусан, “Давлат тили ҳақида”ги қонунга кўра, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.
Зеро, Конституцияга кўра, Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Марғилон шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. шахс Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келган 1 кг. 524 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 240 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ёзёвон туманида қайд этилган ҳолатда, “Фарғона-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган — Тошлоқ туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам бир неча маротаба судланган фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, транспорт воситаси салонига яшириб қўйилган 799 дона “Зардекс” ва 40 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 1 минг 679 дона “Зардекс” ва 48 дона “Тропикамид” ҳужжатлаштириб олинди.
Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг яқин алоқаси, Марғилон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1987 й.т. шахснинг Фарғона шаҳридаги вақтинча яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 2 минг 239 дона “Лирика” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди. Ўтказилган тергов ҳаракатлари давомида, ушбу дори воситаларини Фарғона туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидаги номаълум шахслардан қабул қилиб олганлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.
Хизматнинг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Самарқанд-Хоразм” йўналишида наркотик моддалар савдоси билан шуғулланувчи — Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи, 1960 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқаро ҳамда унинг 1980 й.т. шериги ўзаро тил бириктириб, Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган 802 гр. “опий” моддасини сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Урганч шаҳрида кузатилган ҳолатда, Қўшкўпир туманида яшовчи, 2000 й.т. шахс ва Урганч шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ўзаро келишган ҳолда 499 гр. “опий” ва 12 гр. “героин” гиёҳвандлик воситаларини 11 500 АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди. Шунингдек, улардан бирининг яшаш хонадони ертўласи кўздан кечирилганда, унда 351 гр. “опий” моддаси борлиги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Аниқланишича, мазкур гиёҳвандлик воситаси Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Хазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1962 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг яшаш хонадони кўздан кечирилди. Натижада, келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётган 989 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Маълум бўлишича, ушбу гиёҳвандлик воситаси Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
"Халқ фикрини ифода қилиш ҳуқуқи кимга берилгани Конституцияда белгилаб қўйилган" – Алишер Қодиров
Депутат Алишер Қодиров ахборот майдонида ҳақорат, таҳқирлаш оғир жиноятга тенглаштирилиши ва жиддий жазоланиши кераклигини айтди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Депутат Алишер Қодиров ахборот майдонида ҳақорат, таҳқирлаш оғир жиноятга тенглаштирилиши ва жиддий жазоланиши кераклигини айтди.
“Ахборот майдонида ҳақорат, камситиш оғир жиноятга тенглаштирилиши ва жиддий жазоланиши керак.
Кимгадир адоват сочиш учун “халқ” сўзидан қалқон ясаб олаётганлар ортиб бормоқда. Халқ фикрини ифода қилиш ҳуқуқи кимга берилгани Конституцияда белгилаб қўйилган (10-модда), қолган ҳамма ўз номидан гапириши ва оқибатини зиммасига олишни ўрганиши керак.
Афсуски, бизнес ва бошқарув тор манфаатларга эришиш учун шахсият ва фаросатда мажруҳларни интернет тармоғида мувофиқлаштириш ва йўналтиришни ўрганиб олди. Қонунлар бундай манипуляторларни тўхтатиши, кескин чора кўриши керак!
Бундай ахборот лойиҳалари вақти билан бошқариб бўлмайдиган махлуққа айланиб кетиб, биринчи муаллифлари, кейинчалик, минглаб катта-ю кичикни хонавайрон қилиши мумкинлигини Украина инқирози яққол кўрсатиб бермадими?”
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎24👍7😢2
Икки вилоятда 9 нафар гиёҳванд модда савдогарлари ушланди
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
👉 https://effect.uz/6349
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
👉 https://effect.uz/6349
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Дам олиш кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда
«Ўзгидромет» агентлиги дам олиш кунлари кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
👉 https://effect.uz/6350
Telegram I Facebook I YouTube I Live
«Ўзгидромет» агентлиги дам олиш кунлари кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
👉 https://effect.uz/6350
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?
Миллий статистика қўмитаси республика аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли эканлиги ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатидаги доимий аҳоли сони 37 миллион 697,8 минг кишини ташкил этган. Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар умумий аҳоли сонининг 56 фоизи, яъни 21,1 миллион нафарни ташкил қилган.
Доимий аҳоли сонининг 32,1 фоизи, яъни 12,1 миллион нафари эса меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик эканлиги айтилди. Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар доимий аҳоли сонининг 11,9 фоизи, яъни 4,5 миллион нафарни ташкил этган.

Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhoneʼни тўхтатиб қолди
Қамчиқ довонидаги ЙПХ масканида текширилган машинада тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 360 та «iPhone 16 Pro Max» телефонлари аниқланган. Уларнинг бозор қиймати 430 минг доллардан ошади.
Ҳайдовчи ва қурилмалар суриштирувни давом эттириш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Поп тумани бўлимига топширилган.

👍7👎2
Евро курси кескин, доллар ва рубль ҳам бироз кўтарилди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,95 сўмга ошди ва 12 980,33 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 436,37 сўмга кўтарилиб, 14 779,40 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 2,14 сўмга ошди ва 154,51 сўмни ташкил қилди.

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Давлат департаменти вакили Эронни инсоният душмани деб атади
Томми Брус, АҚШ Давлат департаменти расмий вакили шундай дейди:
"Музокаралар столидаги эронликлар Президент Трампни жиддий қабул қилиш кераклигини тушунишлари керак. У ўз ваъдаларини бажарадиган одам. Ва инсоният душманини терроризмни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга ва унинг ядровий амбицияларини жиловлашга мажбур қилади. Эрон терроризмнинг бош ҳомийси ва биз уларнинг асл мақсадларини биламиз".

👎15👍2😢1
Тошкентда метрополитен ходимини қўрқитиб, ундан пул ундириб юрган шахс ушланди
Маълумотларга кўра, метрополитен ходимини қўрқитиб, ундан пул ундириб юрган мазкур фуқаро аввал ҳам ЖКининг 166-модда (талончилик) ва 169-моддалари (ўғирлик) билан судланган.
👉 https://effect.uz/6351
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Маълумотларга кўра, метрополитен ходимини қўрқитиб, ундан пул ундириб юрган мазкур фуқаро аввал ҳам ЖКининг 166-модда (талончилик) ва 169-моддалари (ўғирлик) билан судланган.
👉 https://effect.uz/6351
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари Сергелида уй ичида қулфланиб қолган 2 нафар ёш болаларга амалий ёрдам кўрсатди
"Бугун, соат 14:16 да Тошкент шаҳар ФВБга Сергели тумани 6-даҳасида жойлашган хонадонларнинг бирида уйнинг кириш эшиги қулфланиб қолганлиги, ичкарида фуқаронинг 2 нафар ёш болалари борлиги ва зудлик билан амалий ёрдам кераклиги юзасидан мурожаат келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган ва фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган.
Шу ўринда, барча ота-оналардан фарзандларини ҳар қандай вазиятда қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз!", дейилади ФВВ хабарида.

👍13
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
савдо соҳасида — 7 255 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 2 639 та
саноат соҳасида — 2 314 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 1 758 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 1 618 та
қурилиш соҳасида — 1 111 та
ахборот ва алоқа соҳасида — 742 та
ташиш ва сақлаш соҳасида — 620 та
бошқа соҳаларда — 3 289 та.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 %га ошган.
Улар соҳалар кесимида қуйидагича:
савдо соҳасида — 7 255 та
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 2 639 та
саноат соҳасида — 2 314 та
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 1 758 та
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 1 618 та
қурилиш соҳасида — 1 111 та
ахборот ва алоқа соҳасида — 742 та
ташиш ва сақлаш соҳасида — 620 та
бошқа соҳаларда — 3 289 та.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди
Microsoft асосчиси ўзи тўплаган бойликнинг катта қисми муҳтожларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилишини айтди
Америкалик миллиардер ва филантроп Билл Гейтс уч нафар фарзанди — Женнифер, Рори ва Фиби ҳозирги бойлигининг 1 фоиздан камроқ қисмини мерос сифатида олишларини маълум қилди. Forbesʼга кўра, Гейтснинг ҳозирда бойлиги 101 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.
Ҳиндистонлик подкастчи Ражу Шамани билан суҳбатда Microsoft асосчиси нима сабабдан бойлигининг катта қисмини фарзандларига қолдиришни истамаслиги ҳақида гапирди.
«Фарзандларим ажойиб болалик ва таълимга эга бўлишди, лекин улар бойлигимнинг 1 фоиздан ҳам кам қисмини олишади, чунки мен бу улар учун яхшилик бўлмайди, деган қарорга қелганман", дейди америкалик миллиардер.
Муаллиф: Камола Қурбонова

Бўстонлиқда икки ёшли бола жарликка тушиб кетди
Қутқарувчилар болани тахминан 25 метр чуқурликдан олиб чиққан ва уни ота-онасига топширган. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жарликка тушиб кетган икки ёшли бола ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.
Қайд этилишича, 10 апрел куни соат 22:23 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Яккатут» МФЙ ҳудудида икки ёшли бола йўқолиб қолгани ва у ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган. Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб борган.
Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг тахминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган. «Ҳозирда боланинг аҳволи яхши», дейилади хабарда.

👍12
Андижонда Кадастр агентлигининг собиқ бошлиғи пора билан қўлга тушди
Андижон вилоятининг Андижон туманида Кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғи ноқонуний фаолияти чоғида 10 минг АҚШ доллари билан ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбирлар давомида Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи М.А. ҳамда собиқ ходими С.О.лар фуқаро Н.А.га Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Республика Кадастлар палатасида ишловчи танишлари орқали тураржой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтган.
Бунинг эвазига улар жами 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Навоийда ФВВ қутқарувчилари томонидан фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди
Куни кеча, Навоий вилояти ФВБга Навоий шаҳар Ислом Каримов кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида уйнинг кириш эшиги қулфланиб қолганлиги, ичкарида уй эгасининг фарзанди борлиги тўғрисида ва зудлик билан амалий ёрдам кераклиги бўйича мурожаат келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, шаҳар ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган.

👍1😢1
Ўзбекистон 2 ойда қарийб 1,6 минг тонна олма экспорт қилган
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 934,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 581 тонна олма экспорт қилган.
2025 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:
Россия – 1 020 тонна;
Қозоғистон – 341,4 тонна;
Туркманистон – 148,6 тонна;
Мўғулистон – 40 тонна;
Бошқа давлатлар – 30,9 тонна.
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 934,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 581 тонна олма экспорт қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 272 тоннага ёки 5,1 баробарга ошган.