EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhoneʼни тўхтатиб қолди

Қамчиқ довонидаги ЙПХ масканида текширилган машинада тегишли ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 360 та «iPhone 16 Pro Max» телефонлари аниқланган. Уларнинг бозор қиймати 430 минг доллардан ошади.

Ҳайдовчи ва қурилмалар суриштирувни давом эттириш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Поп тумани бўлимига топширилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
Евро курси кескин, доллар ва рубль ҳам бироз кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,95 сўмга ошди ва 12 980,33 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 436,37 сўмга кўтарилиб, 14 779,40 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 2,14 сўмга ошди ва 154,51 сўмни ташкил қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Давлат департаменти вакили Эронни инсоният душмани деб атади

Томми Брус, АҚШ Давлат департаменти расмий вакили шундай дейди:

"Музокаралар столидаги эронликлар Президент Трампни жиддий қабул қилиш кераклигини тушунишлари керак. У ўз ваъдаларини бажарадиган одам. Ва инсоният душманини терроризмни қўллаб-қувватлашни тўхтатишга ва унинг ядровий амбицияларини жиловлашга мажбур қилади. Эрон терроризмнинг бош ҳомийси ва биз уларнинг асл мақсадларини биламиз".


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎15👍2😢1
Тошкентда метрополитен ходимини қўрқитиб, ундан пул ундириб юрган шахс ушланди

Маълумотларга кўра, метрополитен ходимини қўрқитиб, ундан пул ундириб юрган мазкур фуқаро аввал ҳам ЖКининг 166-модда (талончилик) ва 169-моддалари (ўғирлик) билан судланган.


👉 https://effect.uz/6351

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари Сергелида уй ичида қулфланиб қолган 2 нафар ёш болаларга амалий ёрдам кўрсатди

"Бугун, соат 14:16 да Тошкент шаҳар ФВБга Сергели тумани 6-даҳасида жойлашган хонадонларнинг бирида уйнинг кириш эшиги қулфланиб қолганлиги, ичкарида фуқаронинг 2 нафар ёш болалари борлиги ва зудлик билан амалий ёрдам кераклиги юзасидан мурожаат келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган ва фуқарога амалий ёрдам кўрсатилган.

Шу ўринда, барча ота-оналардан фарзандларини ҳар қандай вазиятда қаровсиз ва назоратсиз қолдирмасликларини сўраб қоламиз!", дейилади ФВВ хабарида.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 %га ошган.


Улар соҳалар кесимида қуйидагича:

савдо соҳасида — 7 255 та

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 2 639 та

саноат соҳасида — 2 314 та

соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 1 758 та

яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 1 618 та

қурилиш соҳасида — 1 111 та

ахборот ва алоқа соҳасида — 742 та

ташиш ва сақлаш соҳасида — 620 та

бошқа соҳаларда — 3 289 та
.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Билл Гейтс фарзандларига миллиардлаб доллар мерос қолдирмаслигини маълум қилди

Microsoft асосчиси ўзи тўплаган бойликнинг катта қисми муҳтожларга ёрдам кўрсатишга йўналтирилишини айтди

Америкалик миллиардер ва филантроп Билл Гейтс уч нафар фарзанди — Женнифер, Рори ва Фиби ҳозирги бойлигининг 1 фоиздан камроқ қисмини мерос сифатида олишларини маълум қилди. Forbesʼга кўра, Гейтснинг ҳозирда бойлиги 101 миллиард доллардан ортиқни ташкил этади.

Ҳиндистонлик подкастчи Ражу Шамани билан суҳбатда Microsoft асосчиси нима сабабдан бойлигининг катта қисмини фарзандларига қолдиришни истамаслиги ҳақида гапирди.

«Фарзандларим ажойиб болалик ва таълимга эга бўлишди, лекин улар бойлигимнинг 1 фоиздан ҳам кам қисмини олишади, чунки мен бу улар учун яхшилик бўлмайди, деган қарорга қелганман", дейди америкалик миллиардер.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Бўстонлиқда икки ёшли бола жарликка тушиб кетди

Қутқарувчилар болани тахминан 25 метр чуқурликдан олиб чиққан ва уни ота-онасига топширган. Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жарликка тушиб кетган икки ёшли бола ФВВ ходимлари томонидан қутқарилди.

Қайд этилишича, 10 апрел куни соат 22:23 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани «Яккатут» МФЙ ҳудудида икки ёшли бола йўқолиб қолгани ва у ўша ҳудуддаги жарликка тушиб кетган бўлиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган. Хабарга асосан, айтилган манзилга зудлик билан Бўстонлиқ туманининг бир гуруҳ қутқарувчилари етиб борган.

Олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари натижасида бола ўша ҳудуд яқинидаги жарликнинг тахминан 25 метр бўлган чуқурлигидан топилган ва юқорига олиб чиқилиб, соғ-саломат ота-онасига топширилган. «Ҳозирда боланинг аҳволи яхши», дейилади хабарда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Андижонда Кадастр агентлигининг собиқ бошлиғи пора билан қўлга тушди

Андижон вилоятининг Андижон туманида Кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғи ноқонуний фаолияти чоғида 10 минг АҚШ доллари билан ушланди. Бу ҳақда Андижон вилояти прокуратураси хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Ушбу тадбирлар давомида Кадастр агентлиги Андижон тумани бўлими собиқ бошлиғи М.А. ҳамда собиқ ходими С.О.лар фуқаро Н.А.га Андижон туманидан боғдорчилик учун ажратилган 1 гектар ер майдонини Республика Кадастлар палатасида ишловчи танишлари орқали тураржой сифатида тоифасини ўзгартириб, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришларини айтган.

Бунинг эвазига улар жами 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда ФВВ қутқарувчилари томонидан фуқарога амалий ёрдам кўрсатилди

Куни кеча, Навоий вилояти ФВБга Навоий шаҳар Ислом Каримов кўчасида жойлашган хонадонларнинг бирида уйнинг кириш эшиги қулфланиб қолганлиги, ичкарида уй эгасининг фарзанди борлиги тўғрисида ва зудлик билан амалий ёрдам кераклиги бўйича мурожаат келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, шаҳар ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1😢1
Ўзбекистон 2 ойда қарийб 1,6 минг тонна олма экспорт қилган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 934,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 581 тонна олма экспорт қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 272 тоннага ёки 5,1 баробарга ошган.


2025 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:

Россия – 1 020 тонна;

Қозоғистон – 341,4 тонна;

Туркманистон – 148,6 тонна;

Мўғулистон – 40 тонна;

Бошқа давлатлар – 30,9 тонна.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Finlit.uz онлайн платформаси номидан иш олиб борган фирибгарлар томонидан ўзбекистонликларнинг пулларини ўғирлаш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар қилган.

Регуляторнинг Finlit.uz портали аҳолининг молиявий саводхонлигини ва оммабопликни ошириш мақсадида ташкил этилган. Портал кредит бериш, омонат қабул қилиш, тўловларни амалга ошириш, пуллик молиявий маслаҳатлар бериш билан шуғулланмайди.

«Марказий банк томонидан ташкил этилган молиявий саводхонликни оширишга доир ўқув дарслари, семинар-тренинг, маҳорат дарслари ва Finlit.uz нинг барча лойиҳалари мутлақо бепул ҳисобланади», – дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу платформа номидан сизга молиявий хизматларни таклиф этиб ёзган барча аккаунтлар фирибгарларга тегишли.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги подстанцияда ёнғин содир бўлди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги подстанцияда ёнғин келиб чиқди.

Пойтахт ФВБ хабар қилишича, ҳодиса 11 апрел куни соат 13:20 да Мавлоно Риёзий кўчасида жойлашган подстанцияда содир бўлган. Қутқарув экипажлари манзилга соат 13:27 да етиб бориб, ёнғин соат 13:41 да ўчирилган.

Аниқланишича, подстанция ҳудудидаги трансформатор кабеллари ёниб зарарлан. Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ.

Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Эндиликда зўравон педагог ва тарбиячилар таълим тизимига ишга кириши тақиқланади

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда «Педагоглар мақоми тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги масъули Лайло Файзимуродова маълум қилди.

Унинг маълум қилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилаётган ўзгартиришга кўра, вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришга нафақат ота-она, балки таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, яъни педагоглар, тарбиячилар, шифокор ва ҳамширалар ҳам масъул шахс сифатида белгиланмоқда.

«Чунки улар бевосита вояга етмаганлар билан ишлайди ва болалар уларнинг айрим вақтда қарамоғида бўлади. Агар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жавобгарликка тортилса, бир йил ичида такроран болага нисбатан салбий хатти-ҳаракатни давом эттирса, «Педагоглар мақоми тўғрисида»ги қонунга таклиф этилаётган ўзгартиришга кўра, муассасадаги фаолияти тўхтатилади»,

— дейди Лайло Файзимуродова.

Зўравонликка йўл қўйган шахс шахс бир йил ичида болага нисбатан такроран салбий хатти-ҳаракат қилса махсус реестрга киритилади ва бола фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга ишга кириши тақиқланади.

Қонун лойиҳаси идоравий келишувдан ўтиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11😢1
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 1,7 минг кишига ошмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 37,7 млн кишини ташкил этган.

Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 % га ошган.

Республика аҳолиси 2025 йил бошидан буён 154,6 минг кишига кўпайган.

Ўзбекистон аҳолиси 2025 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 51,5 минг кишига ошган.

2025 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,7 минг кишига кўпаймоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Оҳангарон шаҳрида 316,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган спиртли ичимликлар дўкони аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда "B.S." МЧЖ раҳбари Х.Х. 4-кичик туман ҳудудида жойлашган спиртли ичимликлар савдо дўконида ноқонуний равишда умумий фойдаланишдаги электр тармоғига уланиб, жами 316,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Интеллектуал мулк соҳасида янги кўкрак нишони таъсис қилинади

«Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, кўкрак нишони билан мамлакатда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга, интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашга ва аҳолида интеллектуал фаолият натижаларига ҳурмат ҳиссини шакллантиришга муносиб ҳисса қўшган фуқаролар тақдирланади.

Нишон билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Тақдирлашга оид таклифлар ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, давлат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар йили 1 январдан 1 мартга қадар Адлия вазирлигига тақдим этилиши лозим.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6