EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Йўл ҳаракати қоидаларига янги белгилар қўшилади

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари янги огоҳлантирувчи ва қўшимча ахборот белгилари билан тўлдирилади.

👉 https://effect.uz/6355

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркманистон газ, Ўзбекистон электр, Тожикистон ва Қирғиз Республикасидан сув...

Куни кеча Гидрометеорология илмий тадқиқот институти олимлари билан Самарқанддаги иқлим форуми доирасида кўтарилган мавзулар ва айни дамдаги Марказий Осиёдаги иқлимий муаммолар ҳамда уларнинг ечими бўйича интервью ташкил қилинди.

👉 Тўлиқ видео

Муаллиф: Диёрбек Базарбоев

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ қутқарувчилари томонидан Яшнобод туманида хонага қулфланиб қолган 4 ёшли қизалоқ қутқарилди

Куни кеча, Тошкент шаҳар ФВБга Яшнобод тумани «Авиасозлар» МФЙ Авиасозлар 3-дахасида жойлашган хонадонларнинг бирида уйнинг ички эшиги қулфланиб қолганлиги, хона ичида уй эгасининг фарзанди борлиги ва зудлик билан амалий ёрдам кераклиги бўйича мурожаат келиб тушган.

Мазкур хабарга асосан, туман ФВБ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус анжомлар ёрдамида эшик очиб берилган ва қизалоқ қутқарилиб ота-онасига топширилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
ЎзТест электромобиллар текшируви бўйича видео эълон қилган блогерни жазолаттирмоқчи

Ижтимоий тармоқларда Пискент полигонида электромобилларнинг текшируви билан боғлиқ видеолавҳа ва хабарлар тарқалмоқда.

👉 https://effect.uz/6356

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎21👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм соҳасида халқаро даражадаги мутахассис бўлишни хоҳлайсизми?

Сизни Халқаро Туризм Академиясига таклиф қиламиз! Нуфузли халқаро сертификат, амалиёт ва энг сўнгги билимларга эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг! 2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули бошланди!

Нега айнан Халқаро Туризм Академияси?
✨ UN Tourism вa Les Roches халқаро меҳмондўстлик мактаби томонидан тасдиқланган таълим
✨ Назария ва амалиёт уйғунлиги – ҳар бир модулдан кейин туризм компанияларида амалиёт
✨ Битирувчиларга UN Tourism вa Les Roches халқаро сертификати берилади
✨ Онлайн ва офлайн ўқиш имконияти
✨ Ўзбекистон ва дунё бўйлаб иш топиш имконияти

🎓 "Меҳмондўстлик менежменти" дастури – 8 ойда мутахассис бўлинг!
Ушбу дастур меҳмондўстлик соҳасини бошқарув нуқтаи назаридан ўрганиш имконини беради. Замонавий билимлар ва илғор тажриба асосида шаклланган 8 та модул сизга энг муҳим кўникмаларни ўргатади!
Дастур модуллари:
- Туризмнинг инновацион трендлари ва барқарор ривожланиш
- Бизнес моделлаштириш ва инқирозни бошқариш
- Халқаро кадрлар менежменти ва лойиҳа бошқаруви
- Молия, маркетинг ва даромадларни бошқариш
- Меҳмонхона инвестициялари ва тадбирларни бошқариш
Барча машғулотлар замонавий усуллар асосида ўтилади, Моодле платформаси орқали эса таълим материалларига доимий кириш имконияти мавжуд.

Академияда талабалар учун махсус шароитлар яратилган:
🔬 Амалиёт ўташ учун замонавий лабораториялар
🍷 Вино тадқиқот маркази
👨‍🍳 Ошпазлик санъати лабораторияси
✈️ Аэропорт ва темир йўл хизматлари бўйича тренинглар
📚 Кутубхона ва спорт мажмуалари

Кимлар ҳужжат топшириши мумкин?
- Туризм соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар
- Лицей, коллеж ва техникум битирувчилари
- Халқаро меҳмонхона тармоқларида ишлашни хоҳловчилар

Ҳужжат топшириш учун расмий веб-сайтга ташриф буюринг:
🌐https://admissions.tourism-academy.uz/

Қўшимча маълумотлар учун:
📞+99866-240-67-82
📨адмиссионс@tourism-academy.uz

🚀 Халқаро меҳмондўстлик соҳасида етакчи бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг – ҳозироқ ариза топширинг!
👍2
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.


👉 https://effect.uz/6357

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда 50-100 йилликда сув билан боғлиқ муаммо бўлмайдими?

Ўзбекистон қанча кўп электр энергия ишлаб чиқарса, охирги 50-100 йилда сув билан боғлиқ вазиятни барқарорлаштиришимиз мумкин?

"Биз қишда тожик ва қирғиз мамлакатларига электр энергия экспорт қилсак, улар ёзда бизга сув ва электрни беришади. Бизда ИЭСларимиз газ ресурси билан ишлайди, электр орқали иқтисод қилинган газни омборларда сақласак, қишда газ билан боғлиқ муаммолар ҳал бўлиши мумкин", дейди ГМИТИ Амалий иқлимшунослик лабораторияси мудири PhD Эркин Абдулаҳатов.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
EFFECT.UZ Бухородан кўрсатишда давом этади

Хабарингиз бор, EFFECT.UZʼнинг EFFECT PLUS лойиҳаси ижодкорлари Бухоро вилояти томон йўл олганди.

Тез орада вилоят ҳақида қизиқарли видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Биз билан қолинг ва биздан узоқлашманг!


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондаги зилзилада 3 ёшли бола девор босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди

Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар қўмитаси хабар бермоқда. Маълум бўлишича, зилзила 13 апрель куни соат 9:24 да содир бўлган. Зилзила эписентри Раштдан 21 км шимолда, Душанбедан 160 км шимоли-шарқда бўлган. Ер силкинишининг кучи Рашт туманида 5-6 баллни, Душанбеда 3 балл атрофида қайд этилган.

Табиий офат оқибатида 29 та турар жой биноси ва битта мактабга зарар етган. Шундан 17 та уй ҳамда мактаб Рашт туманида, яна 12 та уй Тожикободда жойлашган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6😢4
Тошкентда юк машинаси уриб кетган пиёда вафот этди

Жорий йилнинг 13 апрель куни соат 22:00 ларда Бектемир тумани Хонобод кўчасида 1998 йилда туғилган Д.А. HOWO русумли юк автомашинасини бошқариб кетаётиб, 1969 йилда туғилган пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, фуқаро йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган бўлган. Оқибатда пиёда олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢4
Мьянмада гаровга олинган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари қутқарилди

Мьянмада одам савдоси қурбони бўлган икки нафар ўзбекистонлик Ватанга қайтарилди.


👉 https://effect.uz/6358

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Меъмор Синон: меъморчилик тарихининг буюк ва монументал сиймоси

Усмонийлар империясининг энг шонли даврида бутун империя бўйлаб қад кўтарган бинолари билан номи тарихга олтин ҳарфлар билан ёзилган машҳур Меъмор Синон Эдирнани ҳам меъморчилик нуқтаи назаридан энг муҳим манзилга айлантирди.


👉 https://effect.uz/6359

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥1😢1
Ўзбекистонда 442,4 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият юритмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 апрель ҳолатига, Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 442,4 мингтани ташкил этган.

Шундан 372,9 мингтаси ёки 84,3 фоизи кичик корхона ва микрофирмалар ҳиссасига тўғри келади.

Ҳудудлар бўйича энг кўп фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар Тошкент шаҳрида – 22,6 фоиз, Тошкент – 9,6 фоиз, Самарқанд – 8,8 фоиз, Фарғона – 8,1 фоиз ва Қашқадарё вилоятида – 6,5 фоиз фаолият кўрсатмоқда.

2025 йил 1 апрель ҳолатига фаолият юритаётган корхона ва ташкилотларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп қисми “савдо” тармоғида бўлиб, унинг жами сонидаги улуши 32,6 фоизни ташкил этди.

Хорижий инвестициялар иштирокида фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг сони, 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1 513 тага ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар етакчи таҳлилий марказларининг халқаро анжумани иш бошлади

Бугун, 2025 йил 14 апрель куни Тошкентда «Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари ўртасида савдо салоҳиятини кенгайтириш: қўшма тадқиқотлар ва стратегик ечимлар» мавзусидаги халқаро конференция ўз ишини бошлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов табрик сўзи билан чиқди. Марказ директори ўз мурожаатида жаҳон бозорларида беқарорлик кучайиб бораётган бир шароитда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлигини таъкидлади ва Ўзбекистон ТДТни иқтисодий интеграцияни чуқурлаштиришнинг асосий платформаси сифатида кўришини таъкидлади.

О. Хакимов туркий маконда иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришнинг 5 та асосий йўналишини белгилаб берди:

1️⃣ Транспорт ва транзит – “Ўрта йўлак”ни Осиё ва Европа ўртасидаги стратегик йўналиш сифатида ривожлантириш

2️⃣ Савдо тўсиқлари - чекловларни олиб ташлаш ва божхона тартибларини соддалаштириш

3️⃣ Инвестициялар - Туркий инвестиция фонди салоҳиятидан фойдаланиш (600 миллион доллар)

4️⃣ Сув ва энергия кун тартиби - экологик муаммолар ва биргаликдаги ечимлар

5️⃣ Рақамли трансформация – савдо ва логистика соҳасида СИ ва рақамли платформаларни жорий этиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Андижонда фуқаро 52 та радарни уриб синдирди

Бунга Андижон вилояти ИИБ муносабат билдирди. Унга кўра, 1976 йилда туғилган М.С. исмли шахс М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган «TELECOM SOFT» МЧЖга тегишли бўлган 51 дона «Hikvision» русумли йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини аниқлайдиган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона «Hikvision» русумли радар комплексига зарар етказган.

У радарларни ўзига тегишли бўлган «SRKET» русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали ишдан чиқарган. Маълумотларга кўра, иш бўйича ўтказилган суд-товаршунослик экспертизасининг хулосаси моддий зарар жами 1 миллиард 147 миллион сўмни ташкил этганини кўрсатди.

Ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍23😢1
Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди

Бу ҳақда Италия Республикаси Президенти Бош котибиятининг "Gazzetta Ufficiale" ҳукумат газетаси расмий сайтида эълон қилинган пресс-релизида маълум қилинди.


👉 https://effect.uz/6360

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎6🔥3😢1
Хитойда уч кундан бери бўрон кузатилмоқда

ХХР Миллий метеорология маркази якшанба куни кучли шамол туфайли яна “тўқ сариқ” огоҳлантириш эълон қилди.


👉 https://effect.uz/6361

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Тожикистонда содир бўлган зилзила қанча талафот етказгани очиқланди

13 апрель куни содир бўлган зилзила оқибатида Тожикистоннинг Рашт ва Тожикобод вилоятларида 94 та тураржой биноси тўлиқ вайрон бўлди. Бу ҳақда Тожикистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди.

Маълумотларга кўра, 200 тадан ортиқ қўшимча бинолар, жумладан, мактаб, тиббиёт пунктлари, чойхоналар вайрон бўлган ёки шикастланган. Рашт вилоятининг ўзида 40 та тураржой биноси вайрон бўлган, яна 5 таси қисман шикастланган. Тожикободда эса 54 та уй тўлиқ, 45 таси қисман, яна 61 та бинога эса кичик зарар етган.

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон топшириғига кўра, мамлакат бош вазири ўринбосари Сулаймон Зиёзода бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси тузилди. У вазиятни ўрганиш, етказилган зарарни баҳолаш ва зилзилалар оқибатларини бартараф этиш бўйича ишларни мувофиқлаштиради.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5