EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Андижон вилояти иқтисодиётини ривожлантириш режалари тақдимот қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишди.

Жорий йил биринчи чорагида инвестиция лойиҳалари самарасида ҳамда тижорат банклари иштирокида 77 минг нафар фуқаро иш билан таъминланган.

Умуман, 2025 йилда 5 миллиард 700 миллион долларлик 166 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади. Бу орқали 31 мингта иш ўрни очилади. 31 турдаги янги маҳсулот олиш йўлга қўйилиб, 1,5 миллиард долларлик экспорт имконияти яратилади. Корхоналарни барқарор энергия билан таъминлаш учун 65 мегаватт янги қувватлар барпо этилади.

Бу ишларни давом эттириб, йил якунига қадар умумий 305 минг нафар аҳолини даромадли иш билан таъминлаш мақсад қилинган.

Тақдимотда иқтисодиётни диверсификация қилиш, саноатни ривожлантириш, янги технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръати 5,5 фоизга етиши кутилмоқда.

Президент мутасаддиларга лойиҳаларни ўз вақтида бажариб, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍27👎4
Ўзбекистонликларнинг БАА ҳудудидаги ҳуқуқий ҳимояси кучайтирилади

Жорий йил 15 апрел куни бўлиб ўтган Парламент Қуйи палатаси депутатлари мажлисида «Ўзбекистон Республикаси билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги битимни (Тошкент, 2024 йил 27 сентябр) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Депутатлар сўнгги йилларда Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари жадал ривожланаётгани, хусусан, бугунги кунга қадар давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро доирада экстрадиция, жиноят ишларида ўзаро ёрдам, ҳаво қатнови, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, икки томонлама даромад солиғидан озод қилиш, фан ва техника ва бошқа соҳаларда 31 та ҳужжат имзолангани ҳақида тўхталиб ўтди.

Қайд этилишича, ушбу қонун лойиҳасида икки давлат ўртасидаги фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга қаратилган ҳамкорликни йўлга қўйиш, бир томон фуқароларини бошқа томон ҳудудида унинг фуқаролари билан бир хилдаги ҳуқуқий ҳимояга эга бўлиш, фуқаролик ва иқтисодий масалаларда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига ушбу томон фуқаролари учун белгиланган шартларда мурожаат қилиш ҳуқуқи билан таъминлаш назарда тутилмоқда.

Шунингдек, икки давлат аҳолисининг фуқаролик ва иқтисодий муносабатларида вужудга келиши мумкин бўлган низоларни ҳал этиш ва суд ҳужжатларини тан олиш каби масалаларда ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланяпти.

Мазкур Битим Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки давлат ўртасидаги фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Мазкур битим БАА делегециясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 2024 йил 17 сентябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган эди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нурафшон шаҳрида яна бир сифатсиз қурилиш ишлари тўхтатилди

Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан  ўтказилган назорат тадбирлари тафсилотлари

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Миграция агентлигининг фирибгарлик ва жиноий даромадларни легаллаштиришда айбланган собиқ раҳбари оқланди

2022 йил 17 мартдан 2023 йил 2 январ, яни қамоққа олингунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигини бошқарган Афзал Ирматов оқланди. У “уюшган гуруҳ аъзолари билан Кореяга кетган фуқаролардан қарийб 14,5 млрд сўм ортиқча маблағ йиғиб олган”ликда айбланганди. Дастлабки инстанция судининг ҳукми билан Ирматов 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 30 июлдаги ажримига кўра, биринчи инстанция суди ҳукмининг Афзал Ирматовга оид қисми ўзгартирилиб, у жиноий ҳодиса юз бермагани сабабли Жиноят кодексининг 243-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этишда айбсиз деб топилган ва оқланган. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “а,в” бандлари билан унга 3 йил миграция соҳасида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 180 млн сўм жарима жазоси белгиланган.

Қамоқда сақланган 576 куни тайинланган жазодан чегирилиб, жарима жазоси 93 млн 600 минг сўмга туширилган ҳамда Ирматов дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎16👍5😢1
Президент Мирзиёев Андижон вилоятининг ҳудудий саноат ярмаркасини бориб кўрди

Бу ерда 110 та корхонанинг 500 га яқин маҳсулоти намойишга қўйилган. Жумладан, автомобилсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, электр техникаси, рақамли технологиялар, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, гулчилик, асаларичилик, балиқчилик ва бошқа тармоқлардаги самарали лойиҳалар тақдим этилган.

Давлат раҳбари вилоятда ишлаб чиқарилаётган кенг турдаги маҳсулотлар ва илғор ишланмалар билан танишди, уларнинг ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Яхши тажрибаларни қўллаб-қувватлаб, юртимиз миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Қайд этилишича, бу йил 119 та лойиҳа ишга туширилиб, 4 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 47 миллион долларга етказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍29👎6😢1
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

Туркия нашрлари Ўзбекистон фуқароси ўз турмуш ўртоғини молиявий муаммолар туфайли чиққан жанжал вақтида ўлдиргани ҳақида хабар тарқатди.

ОАВ маълумотларига кўра, жанжал молиявий муаммолар сабаб юзага келган. Аёл 6 апрел куни турмуш ўртоғини пичоқ билан жароҳатлаб, тез ёрдам чақирган. Эркак шифохонада вафот этган.

Жуфтлик 4 йил аввал турмуш қурган ва бир фарзандли бўлган. Ҳозирда аёл ҳибсга олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, фуқарога адвокат тайинланган ва у ҳуқуқий ёрдам олмоқда.

Айбланувчи аёлнинг холаси томони берилган маълумотларга кўра, марҳум эр рафиқасига мунтазам руҳий ва жисмоний босим ўтказган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Хитой АҚШ самолётларини сотиб олишни тўхтатди

АҚШ томонидан киритилган 145 % божлар ортидан Хитой ҳукумати ўз авиакомпанияларига Boeing самолётларини сотиб олишдан воз кечишни буюрди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Шунингдек, авиаташувчилар Америка компанияларидан ҳар қандай ускуналар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишни тўхтатиши керак.

Шу билан бирга Хитой ҳукумати Boeing самолётларини ижарага олган авиакомпанияларга ёрдам беради, дейилган хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада метан тўлдириш шохобчасида портлаш содир бўлди

Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Марғилон шаҳридаги автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида содир бўлган ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 15 апрел куни соат 12:20 да Марғилон шаҳар «Шолдирама» МФЙ, Алишер Навоий кўчасида жойлашган заправкада Matiz автомобилига ўрнатилган пропан газбаллони ичига метан тўлдириш вақтида портлаган.

«Портлаш оқибатида ёнғин юз бермаган. Ҳодиса туфайли жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ»,

— дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга парламент сўрови юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши борасида парламент сўрови юборилганини маълум қилди.

«Ташқи ишлар вазири Б.Саидовга хорижий мамлакатларда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида парламент сўрови юборилди»,

дейилади хабарда.

Депутат парламент сўрови айнан бирор бир ҳолат юзасиданми ёки фуқароларнинг умумий ҳолати бўйичами эканига ойдинлик киритмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍15👎5😢2
Қозоғистонда адвокат мантияси тасдиқланди

Қозоғистон Республикаси Адвокатлар коллегияси президиуми адвокатларнинг махсус либоси – мантияни тасдиқлади. Бу ҳақда AdvokatNews advokatura.kz тарқатган хабарга таяниб маълум қилди.

Мантия қора рангда бўлиб, тик ёқаси ва узунасига тушган ҳошиянинг мовий рангги Қозоғистон байроғи рамзи ҳисобланади. Кийимда “қорғау” (маъноси: қўриқлаш, тумор) номли қозоқ миллий нақшидан фойдаланилган.

Мантия олди очиқ бу – адвокатнинг эркин ва мустақиллигига ишора, деб айтилмоқда.

Мантия кийиш мажбурий эмас: суд мажлисларида уни кийиш-киймасликни ҳар бир адвокат ўзи ҳал қилади. Шунингдек, мантияни касб мақомига мувофиқ тантанали тадбирларда кийиш мумкин.

Мантия дизайни узоқ давом этган муҳокамалардан сўнг қабул қилинган. Овоз бериш жараёнида 3 мингдан ортиқ адвокат иштирок этган.

Ҳар бир адвокат мантия дизайнини ўзгартирмаган ҳолда, исталган ательеда тиктириб олиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда Бобур шаҳри барпо этилади

Президент Янги Андижон шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Давлатимиз раҳбари ҳудуд бўйлаб юриб, янги мажмуаларни кўздан кечирди, янги боғда ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмаларини томоша қилди. Андижонда ҳар йили рассомлар фестивалини ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

https://effect.uz/uz/6367

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Танқид албатта керак. Ўзбекистонда ОАВ вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди" – Президент

Танқид албатта керак, мана танқид ҳам, хулосаям бўляпти, лекин биз ҳаммамиз изланишдамиз, ўрганишдамиз, Янги Ўзбекистон қуряпмиз, бир бировимизга таяниб бирдек англашимиз керакки, халқимизни рози қилишимиз керак. Ҳамма фикрларимиз, ҳамма йўналишларимиз бир бўлса, ана шунда натижаям мутлақо бошқача бўлади.

Такрор айтаман, Ўзбекистонда жамоатчилик назорат ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍69👎7😢2🔥1
“Бу аёлларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш йўлидаги катта қадам” – Саида Мирзиёева

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўз саҳифасида ёзишича, никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид қонун президент томонидан имзоланди.

9 апрель — оиладаги зўравонликка қарши қонун қабул қилинганига икки йил тўлган кунда президент қонунчиликка никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври”ни бекор қилишга оид жуда муҳим ўзгартириш киритилишини тасдиқлади. Кураш ҳеч қачон тугамайди.

Буни аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам деб ҳисоблайман. Агар оилада инсон қадр-қиммати ҳурмат қилинмаса ва у жисмоний, психологик ёки иқтисодий таҳқирларга дуч келса, у ерда муросага келиш, ярашиш ҳар қанақасига имконсиздир.

Бу нафақат аёллар, балки шундай шароитда яшаётган ва тарбияланаётган болалар учун ҳам муҳимдир.

Қонунчиликка ушбу тузатишлар киритилиши устида ишлаган катта жамоа Сиз томонда.

Йўл қанчалик машаққатли бўлмасин, ўзингиз ва фарзандларингиз тинчлигини танланг. Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир,

деб ёзади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍79👎10🔥1😢1
⚡️Очиқлик ёпиляптими? LIVE

Сўнгги кунларда жамоат фаоллари, журналист ва блогерларнинг ёзган мақола, видеолавҳалари учун судга бериш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.

Хусусан, ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов, Uzdiplomat.uz мухбири Анора Содиқова, Demokrat.uz раҳбари Фазлиддин Меҳмонов, собиқ депутат Жаҳонгир Тўлаганов, Effect.uz директори Акмал Эшонхоновнинг ишлари айни кунларда судда кўрилмоқда.

Ачинарлиси, аризачилар давлат ташкилотларида ишлайдиган мансабдорлар. Бу ҳолатлар жамоатчиликда салбий фикрларни келтириб чиқармоқда. Шу бўйича Effect.uz офисида Жаҳонгир Тўлаганов, Отабек Ҳамидов ва Акмал Эшонхонов иштирокида жонли эфир бошланмоқда.

👉Жонли эфирни бу ерда томоша қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19👎1😢1