EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев Андижондаги таъзияда қатнашди

Президент Булоқбоши туманида йиғилиш ўтказганидан сўнг йўлда кета туриб, таъзияли хонадонга кўзи тушди.

Бу хонадонда оиланинг табаррук онахони – Мамлакатхон ая Давронованинг вафот этгани муносабати билан маросим бўлаётган эди.

Давлат раҳбари таъзияда қатнашиб, хонадон эгаларидан кўнгил сўради, чуқур ҳамдардлигини билдириб, сабр-тоқат ва бардош тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20👎3😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.
#2


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍51👎13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини комплекс ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
👍52👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар судида ҳарбий қисм хизматчиларининг апелляция шикояти қаноатлантирилди

Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 14 мартдаги қарори билан ҳарбий қисмнинг апелляция шикояти қаноатлантирилиб, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган ва даъвогарнинг даъво аризасини қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилинган. Мазкур қарор 2025 йил 8 апрель куни тафтиш инстанциясида ўзгаришсиз қолдирилган.

Ҳарбий қисм хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари Тошкент шаҳар суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьяларига миннатдорлигини билдиришди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади

– Бугун Андижон ривожини янги босқичга кўтариш бўйича энг муҳим вазифаларни белгилаб олдик, барча масалаларга тўхталиб, вилоят учун зарур маблағларни ҳам ҳал этдик, – деди Шавкат Мирзиёев. – Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎9👍3
Мактаблардаги якуний давлат аттестацияси имтиҳон кунлари белгиланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг жорий йил 11 апрелдаги тегишли кўрсатма хатига асосан, 9- ва 11-синф ўқувчиларининг якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари учун белгиланган фанлар ҳамда имтиҳонларни бўлиб ўтиш саналари белгиланди. Унга кўра:

9-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:

Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари— 27 май куни (ёзма шаклда);
Математика фани — 30 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 3 июнь куни (ёзма ва оғзаки шаклда);
Жисмоний тарбия фани — 1-6 июнь кунлари (амалий шаклда);

11-синф ўқувчилари учун мажбурий бўлган фанлар:

Она тили ва адабиёт (таълим ўзбек тилида олиб бориладиган синфлар учун), Давлат тили (таълим тили ўзбек тили бўлмаган синфлар учун) фанлари — 28 май куни (ёзма шаклда);
Математика (асосий), Математика (чуқурлаштирилган) фанлари — 31 май куни (ёзма шаклда);
Ўзбекистон тарихи фани — 4 июнь куни (ёзма шаклда);

11-синф ўқувчилари учун танлов фанлари (барча 11-синф битирувчилари топшириши мажбурий)

Она тили ва адабиёти (Қорақалпоқ ва адабиёти, Рус тили ва адабиёти, Қозоқ тили ва адабиёти, Қирғиз тили ва адабиёти, Тожик тили ва адабиёти, Туркман тили ва адабиёти), Физика, Кимё, Биология, География, Давлат ҳуқуқ асослари фанлари — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма шаклда);
Чет тили фани — 7 июнь ва 10 июнь кунлари (ёзма ва оғзаки шаклда).

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Суддаги иш жараёнида қамоқдаги шахснинг учрашув ҳуқуқи таъминланиши шарт – адвокат мурожаати

Адвокат Завқиддин Амонов жиноят иши судда кўрилаётган пайтда қамоқда сақланаётган шахсларнинг қариндошлари билан учрашиш ҳуқуқи судьялар томонидан таъминланмаётганини маълум қилади.

Унга кўра, Жиноят-процессуал кодексида бундай ҳолат қайд этилмаган бўлса-да, “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги 2011 йилги Қонунда қамоқдаги шахс бундай учрашув ҳуқуқига эга экани аниқ кўрсатилган.

Адвокат судьялар аввал учрашувга рухсат берганини, аммо Олий суддан келган ўрганувчилар буни камчилик сифатида қайд этганидан сўнг, судьялар эндиликда бундай ҳуқуқни бермаётганини таъкидлайди.

Шу боис, Аманов Олий суд раҳбариятидан судьяларга мазкур Қонунни ҳам инобатга олиш юзасидан кўрсатма беришни сўрайди. Чунки суднинг асосий вазифаси — судланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиётдаги яширин иқтисодиёт: Гулистондаги хусусий клиникаларда олий тоифали шифокорларнинг меҳнати ҳақиқатан ҳам беш юз минг сўмга баҳоланадими?

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢1
АҚШ Украинанинг «қарзини» уч баробарга камайтирди

Киев вакиллари билан музокаралар якунига кўра, АҚШ Украинага ажратилган ёрдам учун ажратилган маблағларни қайтариш бўйича ўз талабларини уч баробарга қисқартирган. Бу ҳақда «Bloomberg» вазиятдан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.


👉 https://effect.uz/6368

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Журналист, блогерлар гапирмаса, ёзмаса нимага керак. Фақат қарсак чалиш учунми? Бу фикрлаш эркинлигини чеклаш ва шармандалик. «Адолат опа» ўлди» – Жаҳонгир Тўлаганов, Абдураҳмон Ташанов

Effect.uz ахборот агентлиги директори Акмал Эшонхонов Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоров тақдимномасига биноан очилган маъмурий ишда ҳуқуқбузар деб топилди.

Гап, коррупция ва пора билан қўлга олинган судьялар ҳақида кетар экан, 6 ва 15 февраль куни ёзилган мақола ортидан СОК раиси Бош прокуратурага тақдимнома киритган эди. Иш Мирзо Улуғбек туман ИИО ФМБ инспектори томонидан кўриб чиқилиб, судга оширилган.

Бугун, 16 апрель куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди судья Жаҳонгир Саидов раислигида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда судланувчи Акмал Эшонхоновнинг уч адвокати ҳамда жараённи ёритишга борган ОАВ вакиллари, блогерлар қатнашди.

Судьялар олий кенгаши томонидан вакиллар иштирок этмаган. Судья суд мажлисини очиқ деб эълон қилди, аммо жараёндан фото, видео олиш ҳамда аудио ёзиб олиш тақиқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍18🔥7😢7👎4
«Хатар гуруҳидаги болалар ва оилалар билан ишлаш бўйича ижтимоий иш амалиёти» давра суҳбати ўтказилди

2025 йил 14 апрель куни ижтимоий ҳимоя соҳасида муҳим аҳамиятга эга бўлган 5 кунлик ўқув курси ўз ишини бошлади. Давра суҳбати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишлар таҳлили ва 2025 йил учун белгиланган устувор вазифалар асосида ташкил этилган.


👉 https://effect.uz/6369

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
"Андижон музқаймоқ" лари нега канализацияга тўкилди?

Тошкент шаҳрида «Андижон музқаймоқ»ларига рейд уюштирилиб, улар канализация қудуқларига тўкиб ташланибди.

Нега айнан канализация қудуқларига ташланганига эса аниқлик киритилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

👉 https://effect.uz/6370

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1 июлдан 86 турдаги маҳсулот экспортига бож жорий этилади

2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда 86 турдаги товарга экспорт божхона божлари жорий этилади. Бу қарор 14 мартдаги президент фармонига асосан экспорт тартиб-таомилларини Жаҳон савдо ташкилоти қоидаларига мувофиқлаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган.

Видеода бу тартибнинг амалга оширилиши ҳақида маълумот берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зафаробод тумани ҳокими ўринбосари Инъом Шакаров ЖИБ Пахтакор тумани суди томонидан оқланди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍6😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида 5,7 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган металл эритиш цехи аниқланди

Янгиҳаёт тумани Спутник-3 мавзесидаги «Б. Б.» МЧЖга қарашли бинода металл эритиш цехи ташкил этилиб, газ таъминоти корхонаси билан тегишли шартномани қайта тузмасдан, ўчириш мосламасига ўрнатилган бир марталик тамғага қасддан шикаст етказган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани аниқланди.

Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 5 миллиард 775 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди ўзбошимчалик билан қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

"2025 йил 25 март куни имзоланган “Сейсмик хавфсизликни таъминлаш тизимини такомиллаштириш муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, белгиланган талабларга зид равишда қурилиш ишларини амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
Туркияга алдов йўли билан чақирилган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Туркияга алдов йўли билан чақирилган ва мураккаб вазиятга тушиб қолган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди. Бу ҳақда мамлакатнинг Истанбулдаги элчихонаси хабар берди.

Аниқланишича, ота-онасидан эрта айрилган С.С. ўзининг қонуний васийлари розилигисиз, Туркия олий ўқув юртларида таҳсил олиш мақсадида Истанбул шаҳрига борган. У ўзбекистонлик танишининг тавсияси билан Туркияда таҳсил олаётган А.Д. исмли шахс билан боғланган.

Туркияга келганидан сўнг, С.С.ни А.Д. исмли шахс кутиб олган ва унга босим ўтказиб, қизни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаган. Қаршилик қилган тақдирда эса уни маҳаллий жиноий гуруҳларга топшириш билан қўрқитган.

Ўз ҳаёти хавф остида қолганини англаган С.С. ёрдам сўраб ўзбек диаспора вакилларига мурожаат қилган. Қиз фаоллар томонидан Бош консулхонага олиб келинган ва мазкур фуқаронинг ҳолати ўрнатилган тартибда кўриб чиқилган.

Ушбу ҳолатга алоқадор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўриш бўйича ишлар ташкил этилган.

14 апрел куни Бош консулхона, «Ўзбек хотин-қизлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти» ва Ўзбекистон Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан ҳамкорликда вояга етмаган фуқаронинг ватанга қайтиши ташкил этилган ва у белгиланган тартибда давлат қарамоғига топширилган.

Ўзбекистонда С.С. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кутиб олинган ва ҳозирда уни оилавий муҳитга қайтариш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яккасаройда "Соғлом ҳаёт учун - ВелоМарафон 2025"ўтказилади

Марафон йўналиши: Яккасарой туманидаги 57-сонли оилавий поликлиника олдидан 135-мактабгача.

Қатнашчилар: 7 ёшдан 70 ёшдаги иштирокчилар, спортчилар, маҳаллий аҳоли.

🎁 “Энг ёш қатнашчи”
🎁 “Энг фаол оила”
🎁 “Меҳмон соврини”

🏆 Совринлар, дипломлар ва эсдалик совғалар берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4