EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентнинг Андижонга ташрифи: Янги Ўзбекистон нафаси ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадонга кириб бормоқда, халқимизни баланд-баланд марраларга ундамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍58👎2😢1
Истиқболли лойиҳалар агентлиги bakirooʼдан шикоят қилди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги танқидни "обрўсизлантириш" деб топиб, bakiroo устидан шикоят киритган!

Маълум қилинишича,агентлик TEMU платформасининг тақиқланишига муносабат тарзида ёзилган "Қонунсиз суперрегулятор" постида агентликни обрўсизлантиришга уриниш бўлган деб топиб шикоят киритган.

Шикоятни агентлик раҳбари биринчи ўринбосари В. Пак имзолаган. Шикоятга агентлик ишончли вакилининг тушунтириш хати илова қилинган. Ариза ҳозирда пойтахт ИИБ Киберхавфсизлик бўлинмаси томонидан ўрганилмоқда.

Лекин шикоятда постларнинг фақат биттасига эътироз ва норозилик билдирилган, қолган постлар мазмуни ва мундарижасига, шунингдек, постлар ёзилишига асос бўлган сабабларга тўхталинмаган,
дейди bakiroo.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎5😢2
Олий таълимга қамров 40,9 % га ошган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига Ўзбекистон Республикасининг 18-23 ёшдаги аҳолисини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи 47,7 % ни ташкил қилган.

Бу кўрсаткич 2014 йил билан солиштирилганда 40,9 % га ошган.


18-23 ёшдаги аҳолини олий таълим билан қамраб олиш кўрсаткичи йиллар кесимида қуйидагича:

2014 йил - 6,8 %

2015 йил - 7,0 %

2016 йил - 7,2 %

2017 йил - 8,3 %

2018 йил - 10,6 %

2019 йил - 13,3 %

2020 йил - 18,7 %

2021 йил - 28,2 %

2022 йил - 36,6 %

2023 йил - 45,9 %

2024 йил - 47,7 %


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши ўтказилди

Андижон вилоятидаги долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоятда фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилот раҳбарлари, соҳалар кесимидаги мутасадди идоралар вакиллари, маҳаллий ҳокимлик масъуллари иштирок этди.

Ушбу йиғилиш доирасида вилоятнинг турли ҳудудларидаги долзарб муаммолар — аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар билан самарали ишлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий соҳадаги камчиликларни бартараф этиш каби масалалар муҳокама қилинди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍1
АҚШ самолётида қуён туфайли ёнғин келиб чиқди

Boeing 737-800 Денвер – Эдмонтон йўналишида ҳаракатланаётган эди. Самолёт бортида 153 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай, самолёт двигателларидан бирида ёнғин бошланган.

Самолёт Денвер (АҚШ) халқаро аэропортига фавқулодда қўндирилди. Жабрланганлар йўқ, йўловчилар бошқа самолётда Эдмонтонга етказилган.

АҚШ Федерал авиация бошқармаси тергов бошлади. Департаментнинг аниқлик киритишича, United Airlines самолёти билан содир бўлган воқеа қуённинг турбинага тушиши билан боғлиқ тўртинчи ҳужжатлаштирилган ҳодисадир, деб хабар беради
report.az.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5😢3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарё вилоятида ёшларга оид устувор вазифалар белгиланди

Сурхондарё вилояти раҳбарияти томонидан ёшлар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳадаги устувор йўналишларни белгилаш бўйича муҳим йиғилиш — “Ҳокимлик соати” бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда вилоятдаги турли соҳаларда фаолият юритаётган иқтидорли ёшлар иштирок этишди. Улар ўз ғоя ва таклифларини билдиришди, мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашилди. Йиғилиш доирасида ёшларга оид долзарб масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, уларни ҳал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎8👍1
Шаҳрам Ғиёсов сўнгги жангидан қанча гонорар ишлаб олгани маълум бўлди

13 апрель тонгида АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик Сити шаҳрида профессионал бокс оқшоми ташкил этилган эди.

Мусобақа доирасида ярим ўрта вазн тоифасидаги профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов Аргентина вакили Франко Максимилиано Окампога қарши рингга чиқиб, тўртинчи раундда муддатидан олдин ғалабага эришди.

Маълум бўлишича, ўзбекистонлик боксчи мазкур жанг орқали 75 минг АҚШ доллари миқдорида гонорарга эга чиққан.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Туркияда Ўзбекистон фуқароси бегона аёлни суратга олгани учун депорт қилинади

Туркияда аёлни рухсатсиз суратга олган ўзбекистонлик депортация қилинадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Жорий йил 13 апрель куни Ўзбекистон фуқароси Истанбул метрополитенида рухсатсиз тарзда турк фуқароси бўлган аёлни суратга олган. Аёл бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига шикоят қилганидан кейин фуқаро қўлга олинган ва ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланган.

Бунинг оқибатида эса фуқаронинг Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси (Çalışma izni) бекор қилинди. Унга нисбатан маъмурий жазо ва мажбурий депортация чоралари кўрилмоқда. Ушбу ҳаракат шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиш сифатида баҳоланган.

Бош консулхона аралашуви натижасида мазкур фуқарога нисбатан жиноий жавобгарлик билан боғлиқ бўлмаган чора кўрилишига эришилган.

Туркия қонунларига кўра, бошқа шахсни, айниқса, аёлларни уларнинг розилигисиз суратга олиш ёки видеога тушириш қатъиян ман этилган, Бу жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.

Бош консулхона ҳуқуқий муаммоларга йўлиқмаслик учун ҳаракатларда эҳтиёткор бўлишга чақирди.

“Ҳурматли юртдошлар, Туркияда бўлишингиз давомида маҳаллий қонун-қоидаларга қатъий риоя қилинг. Бегона шахсларни уларнинг рухсатисиз суратга ва видеога олиш ёки уларга ноқулайлик туғдирувчи ҳаракатлар сизга нисбатан жиддий чоралар кўрилишига сабаб бўлиши мумкин”,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм ва экология соҳаси бўйича энг яхшилар тақдирланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 793-сон қарори ижроси юзасидан 2024 йил якунларига кўра, аҳоли ва туристларга қўшимча хизматлар кўрсатиш йўналишида “Энг яхши АГТКС”, “Энг яхши АГҚС” ва “Энг яхши АЁҚС”ларни аниқлаш ва “Quality service” сертификатлари билан тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.

Бу йилги натижаларга кўра, Республика ва Ҳудудий ишчи гуруҳ аъзолари келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси бўйича ва ҳар бир ҳудуддаги “Энг яхши”лар деб эътироф этилди.

2025 йилни “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинганига ҳамоҳанг ҳолда Ўзбекистон Республикаси бўйича ЭНГ ЯХШИ “ЯШИЛ ЭКОЛОГИК ҲУДУД”ли ёқилғи тарқатиш станцияси ҳам аниқланди ҳамда бошқаларга ҳам намуна сифатида тавсия қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
“Эски башоратларни унутиш вақти келди” — Шерзод Асадов

Президент Матбуот котиби ёзмоқда:

“1997 йилда ўз даврининг йирик геостратегларидан бири бўлган Збигнев Бжезинский ўзининг “Буюк шахмат тахтаси” китобида Фарғона водийсини геосиёсий кескинлик ўчоғига айланишини башорат қилган, айрим экспертлар эса ҳатто “порох бочкаси”га ўхшатган эди. Дарҳақиқат, учта мустақил мамлакатга дахлдор бу қадимий ҳудудда яқин-яқингача шундай воқеалар рўй бердики, кўпчилик бу машъум башорат ҳақиқатдан унчалик ҳам йироқ эмаслигига ишонганди.

Аммо бугун биз бутунлай бошқача воқеликда яшамоқдамиз. Президент Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўра биладиган раҳбарлиги, тизимли ва чуқур ўйланган ислоҳотлари туфайли Фарғона водийсининг учта вилояти ва унинг юраги бўлмиш Андижон бутунлай ўзгариб кетди.

Бугунги кунда Андижон иқтисодий ўсиш, тадбиркорлик ташаббуси, инновация руҳи, интеллектуал тараққиёт ва маданий тикланишнинг қудратли марказига айланган. Бу шундай заминки, ҳар бир янги лойиҳа келажак пойдеворини мустаҳкамлайдиган тамал тошидир. Бу ерда одамлар орзу қиляпти ва ўз мақсадларига эришяпти. Ўқийман, изланаман, даромад топаман ва бошқаларга ҳам даромад манбаи яратаман деганларга – кенг йўл. Янги – Бобур шаҳри қурилмоқда.

Тан олиш керак, Андижон - илм, интилиш, меҳнатсеварлик ва тўғри йўлга қўйилган давлат сиёсати бутун бир ҳудудни нақадар ўзгартириб юбориши мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Аҳолиси зич, ер ресурслари чекланган, яқингача саноати фақат Асака заводидан иборат бўлиб келган вилоят аҳли Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар кучидан, яратилган ҳар бир имкониятдан тўлиқ, максимал даражада фойдаланяпти, ҳар жабҳада реал, кундалик ҳаётда сезиш мумкин бўлган натижаларга эришаяпти. Бундан қувонсак ва ибрат олсак арзийди, албатта.

Эски башоратларни унутиш вақти келди. Эндиликда, шу жумладан уч давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари ва дўстлиги туфайли бугун Фарғона водийси “порох бочкаси” эмас, балки имкониятлар, фаровонлик, тинчлик, яхши қўшничилик ва бунёдкорлик маконига айланди. Андижон, Фарғона ва Наманганга келсак, улар эртанги кунга ишонч ва кучли, адолатли Давлат раҳбарининг эътибори билан халқимиз нималарга қодир эканини исботламоқда”.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍42👎9
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мулклари сотувга қўйилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибидаги жамиятлар ва корхоналарнинг акциялари ҳамда кўчмас мулк объектлари оммавий савдолар орқали савдога қўйилди. Бу ҳақда жамият расмий саҳифасида хабар қилинди.

Бу жараён Ўзбекистон Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПҚ-162-сон «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ва шу каби хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид бир қатор қарорларига мувофиқ амалга оширилади.

Активлар Давлат активларини бошқариш агентлиги тасарруфига ўтказилиб, очиқ савдолар орқали инвесторларга таклиф этилади. Сотиб олишга қизиқиш билдирган инвесторлар агентликка мурожаат қилишлари керак.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢3👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ақлли плёнка” билан ҳосилни кўпайтиринг: Ўзбек олимларининг навбатдаги ютуғи

Ўзбекистонда иссиқхоналар учун ҳароратни назорат қилувчи ақлли плёнка ишлаб чиқарилади. Ўзбек олимлари иссиқхоналарда ҳароратни барқарор ушлаб турувчи нано-композит заррачаларини яратди.

Ушбу заррачалар махсус плёнкага қўшилиб, ҳаво ҳароратини мўътадил сақлаб туришга ёрдам беради. Улар қуёшнинг ультрабинафша нурларини инфрақизил диапазонга айлантириб, иссиқхона ичидаги ҳароратни +5 даражадан +7 даражагача ушлаб туради.

Натижада электр энергияси сарфи 60 фоизга камайиб, ўсимлик ўсиши 1,5–2 баробарга, ҳосилдорлик эса 50 фоизгача ошиши мумкин.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2
«Бу маълумотни кимдан олдингиз?» деб сўраган судьяга маълумотни ким бергани нега қизиқ бўлди экан? Нимаям дердик, жаноб судья, фарзандларингиз журналист бўлсин…

Effect.uz ва Судялар олий кенгаши ўртасида бўлиб ўтган судда қатнашдим. Натижадан хабардорсиз, сайт ёлғон ахборот тарқатган деб топилди. Жарима тўлайдиган бўлди.

Суд жараёнида бир ҳолатга диққат қаратдим. Судя сайт тарқатган маълумот ёлғон ёки рост эканини аниқлашдан кўра, инсайд маълумотни ким берганига кўпроқ қизиқди.

Аслида вазият қандай бўлиши керак? Мен кимдир ҳақида маълумотларимга таяниб ахборот тарқатдим. Нариги тараф мени судга берди. Судда иккинчи тараф маълумотим ёлғонлигини исботлаши керак. Бунинг учун ундай ҳужжат йўқлигини асослаб, ҳақиқатни ўзи кўрсатиши керак. Судя ҳам шу фокусда ҳаракатланиши лозим.

Судья иккала тарафниям тўлиқ тинглаши, маълумот тарқатган ёлғон тарқатган бўлса, кейин уни жазолаши керак. Шунда у ўз функциясини бажарган бўлади. Бўлмаса унинг ҳаракатлари томонларда шубҳа уйғотади. "Бу маълумотни кимдан олдингиз?" деб сўраган судьяга маълумотни ким бергани нега қизиқ бўлдикин? Нима ҳам дердик, жаноб судья, фарзандларингиз журналист бўлсин. Сизга ҳозирча шу тилак!

Зафарбек Солижонов

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22🔥6👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ақли заиф шахс Миллий гвардия ходими формасида фуқароларга дағдаға қилган

Интернетда фуқаро Қ.З, Марғилон шаҳридаги автотураргоҳда Миллий гвардия (Қўриқлаш бўлими) органига тегишли бўлган кийим-бошда, йўловчилар билан турли хил мавзуларда гаплашиб, Миллий гвардия органи шаънига путур етказувчи хатти-харакатлар содир этиб келаётганлиги акс этган видео тарқалди.

Холат юзасидан фуқаро З.Қосимовнинг ҳатти-харакатларига нисбатан қонуний чора кўришлик учун МГ бошқарма мансабдор шахслари томонидан ўрганилганда, Марғилон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси Руҳий-асаб касалликлар бўлими томонидан берилган маълумотномада, у 1992 йилдан буён ақли заифлик ташхиси билан “Д” назоратида турувчи, умрбод 2-гуруҳ ногирони эканлиги аниқланган ҳамда унда бўлган кийим-бошлар олиб қўйилган.

«Келгусида фуқаролар томонидан бу каби сохта "форма" кийиш олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилади. Миллий гвардия бошқармаси Президент таъбири билан айтганда жойлардаги сўзимиз ва кўзимиз бўлган барча ОАВ билан хамкорликда ишлашга тайёрлигини маълум қилади», дейилади Бошқарма муносабатида.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиядаги ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, 5 киши жароҳатланди

Қайд этилишича, ҳодиса 16 апрель куни соат 01:10 да Саратов вилояти Дергачевский туманининг Тамбов-Пенза-Саратов-Пристанное-Ершов-Озинки трассасида содир бўлган. Ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган «Lada Largus» автомашинаси ва трассада турган, «Autogalantas» юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Россия ИИВ Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси Саратов вилояти бошқармаси хабарига кўра, тўқнашув оқибатида енгил автомобилда ёнғин келиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида машинада йўловчи сифатида кетаётган, Ўзбекистон фуқароси, 1987 йилда туғилган К.Ф.З. воқеа жойида вафот этган. 5 нафар ўзбекистонлик (1968 йилда туғилган ҳайдовчи, шунингдек, йўловчилар — 2005 ва 1991 йилларда туғилган икки эркак ҳамда 1980 ва 2002 йилларда туғилган аёллар) турли жароҳатлар билан туман шифохонасига жойлаштирилган.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4😢3🔥1
Доллар ва евро курси пастлади, рубль эса кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 30,16 сўмга тушди ва 12 964,43 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 17,40 сўмга пастлаб, 14 744,45 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,60 сўмга ошди ва 158,28 сўмни ташкил қилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
«Ваъда бошқа, амал бошқа. Мамлакатда журналистика, блогосфера буткул ўлимтик аҳволга келтирилди» – Илёс Сафаров

Журналист Илёс Сафаров Ўзбекистонда жамоатчилик фаоллари, ОАВ ходимлари ва блогерларга нисбатан бўлаётган босим, таҳдидлар ҳақида пост жойлади.

Кеча Судьялар олий кенгаши раҳбари Холмўмин Ёдгоров EFFECT.UZ сайтини танқидий мақола учун судга бериб, БҲМнинг 30 баравари миқдорида жаримага торттирди. Аввалроқ «Менинг юртим» телеканали мухбири Рухсора Ғофурова ўзи тайёрлаган репортаж учун маъмурий ишга жалб қилинганди.

👉 https://effect.uz/6372

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13😢5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон музқаймоғи” ҳаёт учун ўта хавфлими?

“Андижон музқаймоғи” номи билан сотилаётган музқаймоқларни истеъмол қилиш ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиология бошқармаси хабар берди.

Таъкидланишича, “Андижон музқаймоғи”нинг қачон, қаерда, қай шароитда ва қандай маҳсулотдан тайёрлангани ҳақида ҳеч қандай маълумотлар мавжуд эмас. Ҳаттоки, қадоқларда маҳсулотни қандай шароитда ва қанча муддатгача сақлаш мумкинлиги ҳам келтириб ўтилмаган. Шу сабабдан ҳам ушбу маҳсулотни истеъмол қилиш ҳаёт учун ўта хавфлидир.

Шунингдек, ушбу маҳсулотни кўчада сотиш учун ҳеч қандай рухсатнома олинмаган. Улар тақдим этиши мумкин бўлган рухсатнома кўчада сотиш учун эмас, балки ишлаб чиқарувчи корхона учун берилган. Истеъмол учун сотилаётган ҳар бир маҳсулот қадоқланган бўлиши ва унда ишлаб чиқарилган жойи, санаси, маҳсулот таркиби ва сақлаш муддати алоҳида кўрсатилиши керак.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олимлар ердан 124 ёруғлик йили узоқликдаги сайёрада ҳаёт белгиларини аниқлади

Мутахассислар ердан 124 ёруғлик йили узоқликда жойлашган океан билан қопланган K2-18b экзосайёрасида ҳаёт изларини аниқлади.

Кембриж университети астрономлари сайёра атмосферасида диметилсулфид (ДМС) ва диметилдисулфид (ДМДС) молекулаларини аниқлаган. Бу бирикмалар ерда фақат денгиз фитопланктонлари каби тирик организмлар томонидан ишлаб чиқарилади. Шу билан бирга, экзосайёрада уларнинг концентрацияси ердагидан анча юқори.

K2-18b сайёраси ерга нисбатан 2,6 баравар катта ва 8,6 баравар массивроқ. Бу сайёрадаги бир йил атиги 33 кун давом этади, унинг ҳарорати эса ер ҳароратига яқин. Мутахассислар у океан билан қопланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган новвойхона фаолияти фош этилди

Республиканинг барча ҳудудларида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан газ таъминотидаги ноқонуний ҳолатларни аниқлашга қаратилган тезкор назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

«Ҳудудгаз Самарқанд» ГТФ комплаенс назорат тузилмалари, шаҳар газ таъминоти бўлими ходимлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ўтказилган рейд жараёнида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Шаҳарнинг «Баландчордара» МФЙда жойлашган новвойхонада истеъмолчи табиий газдан қоидаларга зид равишда фойдаланиб келаётгани аниқланди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 189 миллион 337 минг сўмлик зарар қайд этилди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6