EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухорода 13 ёшли бола "проба"сиз укол қилиниши оқибатида вафот этган

Бухоро шаҳридаги хусусий ЛОР клиникасида 13 ёшли болакайга "проба"сиз укол қилиниши оқибатида у вафот этган. Бола спортчи бўлган ва қулоғи оғриб отаси билан клиникага мурожаат қилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади

“Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ички бозорда рақобат муҳитини ривожлантириш соҳасида қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸олиб кирилаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби 1994 йилдаги Тарифлар ва савдо бўйича Генерал келишув (GATT) ва 1994 йилдаги мазкур келишувнинг VII-моддасини қўллаш тўғрисидаги Келишувда белгиланган умумий тамойил ва қоидаларга тўлиқ мувофиқ келтирилади;

🔸товарларнинг божхона қийматини аниқлашда имтиёзлар ёки махсус божхона расмийлаштируви тартиблари, жумладан, муайян аниқлаш усулларини қўллашга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби бекор қилиниб, уларга мувофиқлик тўғрисидаги декларация расмийлаштириш тартиби жорий этилади.

2025 йил 1 майдан бошлаб мувофиқлик декларациясини сертификатлаштириш органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби бекор қилинади ҳамда уларни шакллантириш ва ҳисобга олиш Техник тартибга солиш ахборот тизими (ТРИС) орқали амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, ички бозорда рақобат…
Айрим тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди

Фармонга кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги назорати бўйича ваколатли орган вазифалари Cанитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан амалга оширилади. Бунда:

▪️2025 йил 1 августдан озиқ-овқат маҳсулотлари учун
техник регламентлар ва стандартлар мажбурийлиги бекор қилинади ҳамда Қўмита томонидан ишлаб чиқилган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари дахлдор вазирлик ва идоралар билан келишилгандан сўнг тўғридан-тўғри амал қилади.

Санитар, фитосанитар ва ветеринария назорати соҳасидаги қуйидаги тартиб-таомилларга мажбурий амал қилиш 2025 йил якунигача талаб қилинмайди, жумладан:

▪️маҳаллий ва импорт озиқ-овқат маҳсулотлари учун санитария ва эпидемиология хизматларининг лабораториялари натижаларига асосан санитария-эпидемиологик хулоса олиш орқали сертификатлаш;

▪️барча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, болалар овқатлари, терапевтик ва профилактик овқатланиш учун парҳез озиқ-овқат маҳсулотлари, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчалари ва янги рецептлар ёки янги технология асосида яратилган озиқ-овқат маҳсулотлари учун барча техник ҳужжатларни Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишиш ва тасдиқлаш;

▪️ўсимлик маҳсулотлари, мато, ипак, чарм, ўйинчоқлар, спорт инвентари ва бошқалар учун ветеринария сертификатини олиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍39
EFFECT.UZ | Расмий канал
Ички бозорда рақобат муҳити ривожлантирилади “Ишлаб чиқариш, экспорт ва тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, савдо ва саноат сиёсати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, ички бозорда рақобат…
Айрим тадбиркорларга солиқ маъмурчилигида енгилликлар берилади

Фармонга кўра, 2025 йил 1 октябрдан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган хушбўйлаштирувчи ёки ранг берувчи қўшимчаларсиз оқ шакарга нисбатан акциз солиғи бекор қилинади.

20 ва ундан ортиқ ишчиси мавжуд бўлган юридик шахсларга мол-мулк ва ер солиқлари ҳамда ижара тўловлари бўйича ҳисобланган солиқ суммаларини 2025 йил 15 июлда ва 1 декабрда бўлиб-бўлиб тўланишига рухсат берилади.

Шунингдек, президент фармонига мувофиқ, умумий овқатланиш хизматларини кўрсатувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг бир қисмини қайтаришда ушбу фаолиятдан олинган даромад товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этиши зарурлиги белгиланди.

Бундан ташқари, саноат корхоналарининг автоматик мониторинг станцияси, чанг-газ тозалаш ускунаси, локал сув тозалаш иншооти ва стационар кузатув пости билан жиҳозлаш мажбурияти муддати қуйидагича узайтирилди:

🔸I тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 январгача;

🔸II тоифадаги корхоналар учун – 2026 йил 1 июлгача.

2025 йил 1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍37🔥8
Судьяни ёнида маслаҳатчилар ўтириши керак эмасми...?!

Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди томонидан Қарши шаҳар ҳудудида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари, жумладан, маст холда транспорт воситаларини бошқарганлик, ИИБ ходимларининг қонуний талабини бажармаганлик ва бошқа турдаги қўпол қоидабузарлик содир етган ҳайдовчиларга нисбатан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқилибди.

Ҳаммасику майли, судьянинг ёнидагилар кимлар?

Ким уларга судьянинг ёнида ўтириш ҳуқуқини берди?


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢12👍4
Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси этиб сайланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси раиси этиб сайланди. Бу ҳақида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Кеча, 18 апрель куни Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг навбатдан ташқари конференцияси бўлиб ўтди. Спорт вазирлиги мажлислар залида ўтказилган ушбу конференцияда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов Ўзбекистон талабалар спорти ассоциациясининг раиси этиб сайланди.

Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси 2018 йилда ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — талабалар, ўқитувчилар ва олийгоҳ ходимлари ўртасида спортни оммалаштириш, юксак маҳоратли спортчилар захирасини шакллантириш ва спорт инфратузилмасини такомиллаштиришдан иборат. Ўтган давр мобайнида мамлакатдаги олий таълим муассасаларида 26 та олимпия спорт тури бўйича 591 та спорт клуби ҳамда 721 та спорт тўгараклари фаолият юритмоқда.

Конференция давомида барча таълим йўналишларидаги 1-босқич талабалари учун 4 кредитли «Жисмоний тарбия» фани жорий этилиши, спорт клублари ва тўгараклар фаолиятини бошқариш учун ягона рақамли платформа ҳамда мобил илова яратилиши маълум қилинди. Бундан ташқари, ягона электрон платформа орқали мусобақалар тақвими, баҳолаш тизими жорий этилади ва бу «Hemis» дастурига интеграция қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎2
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 млн йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 млн нафарга кўп.

2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 %га ошган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи воқеаси ортидан ишдан кетгани айтилмоқда

Бир муддат аввал тармоқларда Андижон шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғининг психотроп модда истеъмол қилаётгани акс этган суратлар тарқалган эди ва бунинг ортидан бўлим бошлиғи Д.У. ҳамда унинг ўринбосари С.Б. билан меҳнат шартномаси бекор қилинганди.

ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовга кўра, ўтказилган тезкор-қидирув тадбири жараёнида фуқародан жами 0,69 гр гашиш гиёҳванд моддаси олинган. Ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра ушбу воқеа ортидан Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ишдан олингани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍22🔥3
Эндиликда хориж фуқаролари Ўзбекистонда яшашлари учун 200 минг доллар тўлашлари лозим

1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5-йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍31🔥10👎1
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди

Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келган.


👉 https://effect.uz/6378

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎2
«Ferrari» ўзининг илк электромобилини ишлаб чиқармоқчи

Машинанинг тақдим этилиши шу йилнинг 9 октябрига режалаштирилган.


👉 https://effect.uz/6379

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда хориж фуқаролари Ўзбекистонда яшашлари учун 200 минг доллар тўлашлари лозим

1 июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5-йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади.

Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган эркакнинг шахсига аниқлик киритилди

Мазкур ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш Департаменти муносабат билдирди.


👉 https://effect.uz/6380

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рус тили имтиҳонлари Россия бюджетига 30 миллион доллар даромад келтирди

Меҳнат мигрантларининг рус тилидан имтиҳон топшириши Россия бюджетига қўшимча 2,5 миллиард рубль (30,4 миллион доллар) олиб келган.

Декабрь ойида ҳукумат имтиҳонларнинг ягона нархини тасдиқлади. Шундай қилиб, фуқароликни олишда рус тили имтиҳони нархи 2,95 минг рублни ташкил қилади. Худди шундай нарх Россия тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон учун ҳам белгиланган.

Вақтинчалик яшаш учун рухсатнома ёки яшаш учун рухсатнома олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 5,9 минг рубль, ишлаш учун рухсатнома ёки патент олишда – рус тили, тарих ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон нархи 3,8 минг рубль миқдорида белгиланган.

Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍25👎4