EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Тўдакўлда шахмат бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳсларига старт берилди

Бугун Қизилтепа тумани Тўдакўл дам олиш масканида жойлашган “Халқаро шахмат мактаби”да аёллар ва эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати (Олий лига) баҳсларига старт берилди.

Очилиш маросимида қатнашган Халқаро шахмат мактаби директори Комил Синдаровнинг таъкидлашича, 3 нафар энг юқори натижани қайд этган шахматчиларни ютуқ сифатида 68 млндан пул маблағи кутмоқда.

Маълумот ўрнида: Чемпионат 18 апрелдан - 28 апрелга қадар давом этади. Бунда 32 нафар шахматчилар оқ-қора катакларда дона суришади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жонга ёки мулкка зарар етгандагина ҳаракат қилинадими?

Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳри ҳудудида жойлашган Қашқар-Қишлоқ кўчасида кўп қаватли уй қурилиш ишлари бошланган.

Кеча, 18 апрел ноқулай об-ҳавога қарамасдан ковлаш ишларининг давом этиши оқибатида юк машинаси ҳайдовчисининг умрига зомин бўлишига оз қолди

Бунга сабаб ноқулай об-ҳавода хам ишлашнинг тўхтатилмаслиги, назорат йўқлиги, хусусий қурилиш корхоналарни ҳеч ким текширмаслиги, биронта ташкилот хабарнома жўнатмаслиги, жўнатган бўлсаям амал қилинмаслиги экани кўриниб турибди.

Қурилиш тизими тўлиқ қамраб олинмаган, жонга, мулкка зарар етиб, аянчли оқибатларга олиб келганидагина ҳаракат қилинадими?

Ҳозирча қурилиш назорати қонунийлигини ўрганувчи
прокуратура назоратни кучайтириши кераклигини эслатган ҳолда жараённи кузатиб борамиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахсий қулайлик деб умумий хавфсизликка путур етказманг!!!

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган рейд давомида мазкур қонунбузилиш ҳолати аниқланган.

Мулкдор томонидан уйнинг умумий мулки ҳисобланган том қисмига чиқиш учун ўзбошимчалик билан зина қурилган. Аммо бу билан чекланилмаган — том қисми очиб ташланиб, шахсий терассага айлантирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Тошкент метроси кунига ўртача 780 минг йўловчи ташияпти

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 70,2 миллион йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,2 миллион нафарга кўп.

2025 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 780 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,6 фоизга ошган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Хонанда Райҳон жаримага тортилди

Хонанда Райҳоннинг “Яхшимасми” қўшиғида шеърдан муаллиф рухсатисиз фойдаланилгани аниқланди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.

Унда айтилишича, Абдуссамий тахаллуси билан танилган шоир Шоҳрух Абдувоҳидовга тегишли “Яхшимасми” ҳамда “Эртага борамизми” номли шеърлари муаллифнинг рухсатисиз ижро этилгани ҳолати юзасидан ҳуқуқий чора кўрилишини сўраб қилинган мурожаат Адлия вазирлиги томонидан ўрганилиб чиқилди.

Ўрганиш мобайнида таниқли ижодкорлар Райҳон Ғаниева ижросидаги “Яхшимасми” ҳамда “Саҳар” гуруҳи солисти Анвар Жўраев томонидан ижро этилган “Эртага борамизми” номли қўшиқларининг шеърлари, бастакор Шаҳбоз Носиржонов томонидан муаллиф рухсатисиз фойдалангани аниқланди.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида — 750 000 сўм жарима жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎5🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро мактаблари, олий таълим тизими ва мадрасалар фаолияти – Effect.uzʼнинг вилоят бўйлаб саёҳати давом этади

Effect.uzʼнинг Бухоро бўйлаб сафари давом этмоқда Бу сафар Effect plus лойиҳаси Бухоро мактаблари, вилоятдаги олий таълим тизими ва мадрасалар фаолияти ҳақида кўрсатув тайёрлаган. Тез орада томоша қилишингиз мумкин. Effect plus сизлар учун жараённи ёритишда давом этади. Биздан узоқлашманг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
Бўкада оилавий пудрат асосида берилган ер тортиб олиниб, аукционга қўйилган

"Депутатлар нима дейди?" Телеграм саҳифасида маълум қилинишича, Бўка туманида беш йил аввал тумандаги 15 та оилага оилавий пудрат асосида 25 гектар ер бўлиб берилган. Улар ўз маблағи ҳисобига 100 мингдан ортиқ тут кўчатларини эккан. Шартнома шартлариям бажарилиб, кўчатлар парваришлаб келинаётган экан.

Аммо ҳозир номаълум сабаб билан шу участкалар тортиб олиниб, кимошди савдосига қўйилиши белгиланган. Бунақа хабар бола-чақаси билан ҳалол меҳнат қилган оилаларга албатта, оғир. Улар орасида оғир шароитда яшовчи, ногиронлиги бўлган шахсларам бор экан. Энг қизиғи, уларга ўз меҳнати маҳсулини аукционда сотиб олиш таклиф қилиняпти

Ушбу ҳолатга ХДП депутати Фирдавс Шарипов эътибор қаратиб, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев ва бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевга депутатлик сўровини йўллаб, масалага адолат билан ёндашишни, бу оилаларни ҳимоя қилишни талаб қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍14😢5
"Янги ички ишлар вазиридан изоҳ кутамиз..." – Кушербаев телефони ассосиз олиб қўйилганини иддао қилмоқда

Бу ҳақда у ўз Телеграм саҳифасида маълум қилиб, пост қолдирди.

Кеча маслаҳатлашиш баҳонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да, мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўляпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлса-ку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз.
дея ёзади Кушербаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍50😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ИИОга ёрдам сўраб, мурожаат қилган жабрланувчининг ўзи Жиноят кодексининг 165, 237, 238-моддалари билан қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг ҳукми билан эса Ф.Мусаев айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢10👍2
Фермерларга босим ортмоқдами?

Effect.uz таҳририятига фермерлардан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6381

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12🔥1
3 ойда темир йўл транспортида қанча юк ташилган?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 27 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

Юк ташиш ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,8 млн тоннага ёки 3,0 % га ошгани кузатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6