EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Янги ички ишлар вазиридан изоҳ кутамиз..." – Кушербаев телефони ассосиз олиб қўйилганини иддао қилмоқда

Бу ҳақда у ўз Телеграм саҳифасида маълум қилиб, пост қолдирди.

Кеча маслаҳатлашиш баҳонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим. Устимдан асоссиз ариза берилган. Яшаш жойим ҳам, пропискам ҳам Янгийўлда эмас. Бироқ нега Янгийўл ИИБ бу иш билан шуғулланаётгани тушунарсиз.

Қизиғи қанча тушунтиришларимга қарамай иш учун аҳамияти бўлмаса-да, мобил телефоним олиб қўйилди.

Мақсад телефонни олиш вассалом. Буниси эса тушунарли. Кимларгадир телефоним керак бўляпти. Кимларга экани маълум, буни бошқалар ҳам фаҳмлаган бўлса керак...

Ҳаммаси холис ва қонуний бўлса-ку майли. Бироқ бир сафар телефонимни ходимларга қолдирганимдан сўнг, анча вақтгача контактимдаги инсонлардан эътироз эшитишимга тўғри келган. Мен бехабар уларга мени аккаунтларим орқали ноқонуний, аҳлоқсиз материаллар юборилган...

Яна бир жиҳати, шу кунларда хатто қўшниларимдан ҳам ИИБ ходимларининг мен ҳақимда яширин ва шубҳали суриштирувлар олиб боришаётгани, маълумотлар тўплашаётгани ҳам тушунарсиз.

Тўғриси мен бу ишларни тушунмаяпман, лекин Янгийўл тумани ИИБнинг собиқ бошлиғи, ҳозирда эса ички ишларнинг янги вазири ҳурматли Азиз Тўшпўлатов тушунсалар керак.

Чунки бу ишлар негадир уларнинг вазир лавозимига келишлари билан бир вақтга тўғри келмоқда. Ҳурматли вазиримиздан изоҳ кутамиз.
дея ёзади Кушербаев.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍50😢9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда ИИОга ёрдам сўраб, мурожаат қилган жабрланувчининг ўзи Жиноят кодексининг 165, 237, 238-моддалари билан қамалди

Жиноят ишлари бўйича Қизириқ туман судининг ҳукми билан эса Ф.Мусаев айбсиз деб топилиб, реабилитация қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢10👍2
Фермерларга босим ортмоқдами?

Effect.uz таҳририятига фермерлардан мурожаат келиб тушди.

👉 https://effect.uz/6381

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12🔥1
3 ойда темир йўл транспортида қанча юк ташилган?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси бўйича умумий фойдаланишдаги магистрал темир йўл транспорти орқали 27 млн тонна асосий турдаги юклар ташилган.

Юк ташиш ҳажми 2024 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 0,8 млн тоннага ёки 3,0 % га ошгани кузатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6
Тошкентда маст эркак пичоқ билан одамларга ташланди

Ижтимоий тармоқларда бир эркак қўлида пичоқ кўтарганча фуқароларга ҳужум қилгани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан пойтахт ИИБ расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 18 апрель куни тахминан соат 19:40 ларда Шайхонтоҳур тумани Себзор кўчасида жойлашган автотураргоҳлардан бирида ўрнатилган «ташвиш тугмаси» босилганлиги ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ Қўриқлаш бошқармасига хабар келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган ИИО ходимлари томонидан аниқланишича, 1958 йилда туғилган Х.С. маст ҳолатда бўла туриб, автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитиб, жамоат тартибини бузган. Сўнг воқеа жойидан қочиб кўп қаватли уйлардан бирига кириб кетган. Кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида фуқаро Х.С. ушланиб, яқин орадаги ИИБга олиб борилган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7
Бугун Ўзбекистон чемпионлик учун майдонга тушади

Бугун, 20 апрель куни 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги финалида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси саудиялик тенгқурларига қарши майдонга тушади.

Ислом Исмоилов қўл остидаги терма жамоа ушбу қитъа биринчилигининг гуруҳ босқичида мезбон Саудия Арабистонига қарши ўйнаган ва ўшанда 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Маълумот ўрнида, ушбу ўйин бугун, 20 апрель куни Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎2
Хитой дунёдаги биринчи 10G интернет тармоғини ишга туширди

Хитойнинг Хэбэй провинциясидаги дунёдаги биринчи 10G кенг полосали интернет тармоғини ишга туширилди. Бу ҳақда «Mydrivers» портали хабар берди.

Қайд этилишича, «Huawei» компанияси ва «China Unicom» билан ҳамкорлигида ишга туширилган янгиланган тармоқ дунёдаги илк 50G PON технологияси асосида ишлайди. У орқали ҳар бир фойдаланувчи учун интернет тезлиги анъанавий гигабит даражасидан 10Г даражасигача оширилади. Яъни юклаб олиш — 9834 Мбит/с, узатиш — 1008 Mbit/с, кечикиш эса атиги 3 миллисекундни ташкил этади.

Синов давомида юклаш тезлиги сониясига 9834 Mbitʼни ташкил этган. Таъкидланишича, 8K форматдаги 90 гигабайтли филмни 72 сонияда юклаб олиш мумкин. Таққослаш учун, оддий гигабитли тармоқ бунинг учун тахминан 12 дақиқа вақт олади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥1
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навбаҳор тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.Б. Кармана тумани, “Кумушкон” МФЙ ҳудудидаги 15 сотих ер майдонини гўёки кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Қ.нинг номига расмийлаштириб бериши эвазига 217 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Чимбой тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Ш. “Кенес” ОФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 56 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаро Х.И.нинг номига расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, ундан 54 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хуршид Расуловнинг 2025 йилги концерт дастури қандай ўтди?

Кеча, 19 апрель куни “Шуҳрат” медали соҳиби, “водий булбули” Хуршид Расуловнинг "Халқлар дўстлиги" санъат саройида навбатдаги жонли ижродаги концерт дастури бўлиб ўтди.

EFFECT.UZ ижодкорлари ушбу концертдан махсус видеорепортаж тайёрлади. Видео давомида санъаткорлардан олинган интервьюлар, шунингдек мухлислар фикри билан танишишингиз мумкин.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍17👎2
Хитой торий ядро реактори ишлайдиган биринчи давлатга айланди

Хитой дунёдаги биринчи йирик ёқилғини қайта юклашни эриган туз реактори ҳали ишлаётган пайтда амалга оширди, бу торий технологиясининг биринчи барқарор, узоқ муддатли ишлашини белгилаб берди ва Хитойни уранга хавфсизроқ ва кенг тарқалган муқобил деб ҳисобланадиган глобал пойгада биринчи ўринга қўйди.

Қайд этилишича, бир қатор экспертлар буни навбатдаги энергетик инқилоб деб атаб, Ички Мўғулистондаги торийга бой ягона кон Хитойни назарий жиҳатдан ўн минглаб йиллар давомида минимал радиоактив чиқиндилар билан электр энергияси билан таъминлаши мумкинлигини тахмин қилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди

Шайхонтоҳур туманида 67 ёшли эркак маст ҳолда бўлиб, автотураргоҳ қоровули ва бошқа фуқароларни ошхона пичоғи билан қўрқитган. У жамоат тартибини бузган. Ҳодиса жойига полиция ходимлари етиб бориб, ушбу фуқарони қўлга олган. Суд қарорiga кўра, у 10 суткага маъмурий қамоқ жазосига тортилди.

Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ушбу шахс лифт ичида бегона болани бир неча марта калтаклагани ва бу ҳаракатидан кулгани акс этган.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳар ҳокими бандлик масалалари бўйича йиғилиш ўтказди

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев ҳоким ёрдамчилари, маҳалла раислари билан аҳолини банд қилиш бўйича йиғилиш ўтказди. Аҳолини банд қилишда сусткашликка йўл қўйган ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари танқид остига олиниб, уларга огоҳлантиришлар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 9 киши бўлиб ўйнаб, Осиё чемпионига айланди!

Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги драматик якунланди. 

Финалда Ўзбекистон U-17 жамоаси мезбонларга қарши 1-бўлимдаёқ 9 киши бўлиб қолишди. 40-дақиқада Нурбек Сарсенбаев эпизоддан сўнг рақибига зарба бергани учун, 45-дафиқада Миразиз Абдукаримов бирга-бир чиқиб кетаётган рақибни тўхтатгани учун қатарлик ҳакам томонидан четлатилди. 

Иккинчи бўлимда эса Ислом Исмоилов шогирдлари чинакам матонат кўрсатишди. Жамоа камчиликда қолганига қарамай, 2 та гол уришни уддалади. 50-дақиқада қўл билан ўйиндан сўнг белгиланган пеналтидан Муҳаммад Ҳакимов фойдаланган бўлса, 71-дақиқада Садриддин Ҳасаноов супер рейд уюштириб рақиб дарвозабонининг оёқлари орасидан тўп киритди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍45👎3
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Янги ички ишлар вазиридан изоҳ кутамиз..." – Кушербаев телефони ассосиз олиб қўйилганини иддао қилмоқда Бу ҳақда у ўз Телеграм саҳифасида маълум қилиб, пост қолдирди. Кеча маслаҳатлашиш баҳонасида Янгийўл тумани ИИБга чақирилиб, бир неча соат ушлаб турилдим.…
Кушербаевнинг мобил телефони олиб қўйилгани юзасидан расмий баёнот берилди

Тошкент вилояти ИИББ ахборот хизмати раҳбари Бобур Туляганов экология вазири маслаҳатчиси Р.Кушербаев Янгийўл тумани ички ишлар бўлимига чақирилгани юзасидан расмий ахборот берди.

Маълум қиламизки, жорий йилнинг 19 апрель куни фуқаро Р.Ф. Янгийўл тумани ИИБга киритган шикоят аризасида, экология вазирининг маслаҳатчиси Р.Кушербаев, унга нисбатан ижтимоий тармоқлар орқали шахснинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳамда ҳақорат қилувчи маълумотлар тарқатганини баён қилган.

Ушбу иш доирасида ҳозирги вақтда терговга қадар текширув ишлари олиб борилаётгани муносабати билан, жорий йил 19 апрель куни Р.Кушербаев қонунда белгиланган тартибга кўра, ИИБга чақиртирилган ва тегишли процессуал ҳаракатлар амалга оширилди.

Жиноят-процессуал кодексининг 157, 159-моддаларига асосан терговга қадар текширувнинг ҳар томонлама тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш ҳамда аризачи баён этган ҳолатларга аниқлик киритиш учун тергов бўлинмаси томонидан қарор чиқарилиб, Р.Кушербаевнинг тегишли мобиль телефони вақтинча олиниб кўздан кечирилган.

Мазкур иш доирасида, процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Р.Кушербаев ва айрим жамоатчилик фаоллари томонидан тарқатилаётган гўёки асоссиз ариза бўйича ушлаб турилиши, мобиль телефоннинг аҳамиятсиз олиб қўйилиши ёки қандайдир алоҳида суриштирувлар олиб борилаётгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлаймиз.

Фуқаронинг аризаси мамлакатимизнинг қонун ҳужжатларига кўра, тўлиқ текширилиши ва ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Шу билан бирга, ҳар бир процессуал ҳаракатнинг асослилиги ва қонунийлиги устидан ўрнатилган тартибда шикоят келтирилиши ҳам мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ, жамоатчилик субъектларидан асоссиз маълумот тарқатмасликларини сўраймиз.

Қонунлардаги ахборот тарқатиш юзасидан белгиланган талаблар барча учун мажбурийдир.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятига аралашиш ва маълум бир мақсадда ишни кўриб чиқиш натижаларига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали таъсир қилишга уриниш, белгиланган тартибда жавобгарлик келтириб чиқаришини эслатиб ўтамиз,
дейилади расмий баёнотда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎63👍17😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Сув хўжалигими ёки пул хўжалиги”: Катталарнинг ваъдалари сувга қўшилиб оқиб кетдими?

Қувасой шаҳар "Намуна" МФЙ фуқаролари томонидан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш учун Фарғона вилояти Сирдарё-Сўх Ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига фуқаролар билан бориб кўрилди.


👉 https://effect.uz/6383

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10😢2🔥1
Ўзбекистон мобил интернет тезлиги бўйича охирги 4 йилда 65 поғона юқорилади

Жаҳоннинг нуфузли Speedtest Global Index рейтингига кўра, Ўзбекистонда интернет тезлиги янада яхшиланиб бормоқда.

Ўзбекистонда интернет инфратузилмасини ривожлантириш, унинг қамровини кенгайтириш ва фойдаланувчилар учун юқори сифатли хизматларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда. Бу динамика мамлакатнинг рақамли иқтисодиётга ўтишдаги илдам қадамларидан бири сифатида эътироф этилади

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect plus нигоҳида бу сафар Бухоро вилояти тиббиёт соҳаси

Effect.uzʼнинг Effect plus лойиҳаси Бухоро вилоятидан кўрсатишда давом этади.

Маълумки, вилоят тиббиёт ривожланган ҳудудлар сирасига киради. Effect plus лойиҳаси тайёрлаган кўрсатув орқали бу ҳақда янада кенгроқ маълумот олишингиз мумкин бўлади.

Биз билан бўлинг ва биздан узоқлашманг, тез орада барчаси ҳақида батафсил билиб оласиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбари ишдан олинди

Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи, вилоят ИИБ Ҳуқуқий статистика ва тезкор ҳисоб маълумотлар маркази бошлиғи, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи ҳамда яна бир ўринбосари — Тергов бўлими бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари – Тезкор қидирув хизмати бошлиғи эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари – Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи, Тергов бошқармаси бошлиғининг икки ўринбосари, вилоят ИИБ Котибият бошлиғи, Ғиждувон тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, Когон тумани ИИБ бошлиғи ва унинг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиқларига интизомий жазолар қўлланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍19🔥1
Товар-хомашё биржасига янги бошқарув раиси тайинланди

Акциядорлик жамияти кузатув кенгаши қарорига асосан Асадулла Қаюмов Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси бошқарув раиси лавозимига тайинланди.
Асадулла Қаюмов 1984 йил Сурхондарё вилоятида туғилган. 2007 йил Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2013 йил Япониянинг Веседа университетининг магистратура йўналишини тамомлаган.

У 2022-2023 йилларда Монополияга қарши курашиш қўмита раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2023 йил январдан бери Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, президентининг тегишли қарори билан 2019 йилдан буён Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасида бошқарув раиси лавозимида фаолият юритиб келган Зиёвиддин Бадриддинов эса Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тасдиқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5👎1
Энергия самарадорлиги миллий агентлигига директор тайинланди

Бадриддинов Зиёвиддин Боситович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги директори этиб тайинланди.

Бунга қадар у 2019 йилдан буён “Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси” АЖ бошқарув раиси лавозимида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎5👍3