Доллар курси яна пастлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 28,56 сўмга тушди ва 12 909,64 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 197,32 сўмга ошиб, 14 908,21 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,24 сўмга кўтарил ва 159,75 сўмни ташкил қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Live

👍7
Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда
2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати рақамларда:
ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати – 106,8 %
саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106,5 %
қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 110,8 %
чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,5 %
бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,6 %
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиш суръати – 103,8 %
ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 108,6 %
экспортнинг ўсиш суръати – 124,4 %
импортнинг ўсиш суръати – 97,7 %
фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони (2025 йил 1 апрель ҳолатига) – 442 402 та
транспортда юк ташишнинг ўсиш суръати – 102 %
транспортда йўловчи ташишнинг ўсиш суръати – 104,3 %
аҳолининг реал умумий даромадлари ўсиш суръати – 109,8 %
доимий аҳоли сони (2025 йил 1 апрель ҳолатига) – 37,7 млн киши

👎7👍2
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди
Бу ҳақида вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди. Аброрбек Аҳмадалиев ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. Аброр Аҳмадалиев 1988 йилда Избоскан туманида туғилган. 2012 йилда Андижон машинасозлик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолияти давомида Андижон вилояти иқтисодиёт бош бошқармаси 1-тоифали мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил хизмати бош мутахассиси, Андижон вилояти ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича котибиятининг мудири, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият юритган.

👍8👎2😢1
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Покистондаги халқаро армия ўйинларида 1-ўринни олди
Мудофаа вазирлиги терма жамоаси ВИИИ Халқаро «Жамоа руҳи» мусобақасида рекорд натижа қайд этган. Унда жами 14 та давлат — Ўзбекистон, Баҳрайн, Саудия Арабистони (4 та жамоа), АҚШ, Марокаш, Хитой, Иордания, Ироқ, Туркия, Малдив ороллари, Шри Ланка, Беларусь, Қозоғистон ва Қатардан 17 та халқаро жамоа ва Покистоннинг 14 та жамоаси беллашди (умумий 31 та жамоа).
Иккинчи ўриндан Хитой, учинчи ўриндан Баҳрайн жамоаси ўрин олган.

👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ кутқарувчилари "Қамчиқ" довонидан автомобилни хандақдан олиб чиқди
Кеча, соат 09:45 да Тошкент вилоятида жойлашган А-373 "Тошкент-Ўш" автомобил йўлининг "Қамчиқ" довонида ЙТҲ содир бўлди. "Тошкент-Водий" йўналишида ҳаракатланаётган "Cobalt" русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувини йўқотиб, йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетган.
Ҳодиса тўғрисида тезкор равишда "Қамчиқ" махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган. Хабарни олган қутқарувчилар дарҳол воқеа жойига етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобилни хандақдан олиб чиқишган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Қутқарувчиларнинг тезкорлиги муаммони бартараф этишни таъминлади ва йўл ҳаракати қайта тикланди.

👍4🔥2
Наманган шаҳар ҳокими ноқонуний ўрнатилган радарларни олиб ташлашни сўради
Наманган шаҳар ҳокими ҳудудларда фуқаролар норозилигига сабаб бўлаётган, белгиланган тартибларга зид тарзда ўрнатилган фоторадарларни олиб ташлашни сўраб, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) бошлиғига расмий хат йўллади.
👉 https://effect.uz/6386
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Наманган шаҳар ҳокими ҳудудларда фуқаролар норозилигига сабаб бўлаётган, белгиланган тартибларга зид тарзда ўрнатилган фоторадарларни олиб ташлашни сўраб, вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (ЙҲХБ) бошлиғига расмий хат йўллади.
👉 https://effect.uz/6386
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍38
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори
Ўрта Чирчиқ тумани Мажбурий ижро бюроси Пискент туманида жойлашган Пискент «Пахта Тозалаш» АЖга ташриф буюрилди...
👉 https://effect.uz/6385
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Ўрта Чирчиқ тумани Мажбурий ижро бюроси Пискент туманида жойлашган Пискент «Пахта Тозалаш» АЖга ташриф буюрилди...
👉 https://effect.uz/6385
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Президент таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди
Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
👉 https://effect.uz/6387
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.
👉 https://effect.uz/6387
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍56
Қуёш, денгиз, тарих ва ҳашамат. Анталия дунёга нимаси билан машҳур?
Анталия Турк Ривиераси бўйлаб Ўрта Ер денгизига қараган мафтункор курорт шаҳри бўлиб, ўзининг олтин қумлари, кўмкўк осмони ва мовий сувлари билан барчанинг севимли дам олиш масканига айланган.
👉 https://effect.uz/6388
Telegram I Facebook I YouTube I Live
Анталия Турк Ривиераси бўйлаб Ўрта Ер денгизига қараган мафтункор курорт шаҳри бўлиб, ўзининг олтин қумлари, кўмкўк осмони ва мовий сувлари билан барчанинг севимли дам олиш масканига айланган.
👉 https://effect.uz/6388
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоларига автомобил калитлари топширилди
Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.
Президент табригини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. Тақдирлаш маросимида, шунингдек, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов, Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов ва бошқа расмийлар иштирок этган.
Терма жамоа аъзоларига медаллари ва автомобил калитлари топширилди.

👍16👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев шаҳар ҳудудидаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида корхоналар фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилган иш ўринлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Шаҳар ҳокими томонидан тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилиб, уларни амалий қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва инвестицион фаолликни оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

👍2
Коррупцияга қарши курашиш тизими янада такомиллаштирилади
“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишда парламентнинг ролини тубдан ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига қуйидагилар тавсия этилди:
🔹ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;
🔹 вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш;
🔹 халқаро тажрибани ўрганиб, кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;
🔹 ишчи гуруҳ тузиб “жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги”да ҳар ойнинг 1–5 саналарида “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш;
🔹ҳудудий прокурорлар ва ички ишлар органлари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш ҳамда халқчил ташаббуслар асосида қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

👍2😢1
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади.
Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бу йилги давлат дастурида ҳам мактабларда шароитларни яхшилаш, ёш авлодни билимли этиб тарбиялаш бўйича кўплаб вазифалар қўйилган.
Бу, кўп жиҳатдан, ўқитувчиларнинг билим ва малакасига боғлиқ. Юртимизда 15 та давлат ва 61 та нодавлат олийгоҳда педагогика йўналиши бор. Лекин улардаги илмий салоҳият атиги 40 фоиз атрофида.
Қабулларнинг катта қисмини ижтимоий йўналишлар ташкил этади. Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагоглар тайёрлаш жуда кам. Талабаларнинг 40 фоизи сиртқи таълимда ўқияпти.
Шу боис Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.
– дея таъкидлади президент.
👉https://effect.uz/uz/6389

"Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади",
– дея таъкидлади президент.
👉https://effect.uz/uz/6389
Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Бухородаги хусусий клиникада вафот этган бола иши юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Аввалроқ Бухоро шаҳридаги хусусий ЛОР клиникасида 13 ёшли болакайга "проба"сиз укол қилиниши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бола спортчи бўлган ва қулоғи оғриб отаси билан клиникага мурожаат қилган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар беришича, ҳолат юзасидан текшириш ўтказилган.
Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келиниши маълум қилинди.

👍11
Тошкентнинг 5 туманида 107 та «дом» ва юзлаб ерли хонадонда вақтинча газ бўлмайди
Таъмирлаш ишлари туфайли қуйидаги ҳудудларда таъминот тўхтатилади:
— Яккасарой тумани (11:00 дан 18:00 гача): «Дамариқ» МФЙдаги 12 та кўп қаватли уйда;
— Миробод тумани (11:00 дан 18:00 гача): Нукус кўчасидаги 3 та кўп қаватли уйда;
— Олмазор тумани (10:30 дан 15:00 гача): «Хастимом» ва «Ҳазрати Имом» МФЙларда 275 та ерли хонадонда;
— Шайхонтоҳур тумани (10:30 дан 15:00 гача): «Гулбозор» МФЙдаги 80 та ерли хонадон, 54 та кўп қаватли уйда;
— Юнусобод тумани (10:00 дан 18:00 гача): «Буюк Турон» ва «Посира» МФЙлардаги 150 та ерли хонадон, 34 та кўп қаватли уйда.

👍1