EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Катталар"нинг босимида қолган суд қарори

Ўрта Чирчиқ тумани Мажбурий ижро бюроси Пискент туманида жойлашган Пискент «Пахта Тозалаш» АЖга ташриф буюрилди...


👉 https://effect.uz/6385

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Президент таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди.


👉 https://effect.uz/6387

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍56
Қуёш, денгиз, тарих ва ҳашамат. Анталия дунёга нимаси билан машҳур?

Анталия Турк Ривиераси бўйлаб Ўрта Ер денгизига қараган мафтункор курорт шаҳри бўлиб, ўзининг олтин қумлари, кўмкўк осмони ва мовий сувлари билан барчанинг севимли дам олиш масканига айланган.

👉 https://effect.uz/6388

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси аъзоларига автомобил калитлари топширилди

Саудия Арабистонида ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё кубогида ғалаба қозонган Ўзбекистон U-17 терма жамоаси аъзолари тантанали равишда кутиб олинди.

Президент табригини Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди. Тақдирлаш маросимида, шунингдек, ДХХ раиси Баҳодир Қурбонов, Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов ва бошқа расмийлар иштирок этган.

Терма жамоа аъзоларига медаллари ва автомобил калитлари топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалий ишлар давом этмоқда

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев шаҳар ҳудудидаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида корхоналар фаолияти, ишлаб чиқариш жараёнлари, яратилган иш ўринлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турлари ва истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Шаҳар ҳокими томонидан тадбиркорларнинг таклиф ва ташаббуслари эшитилиб, уларни амалий қўллаб-қувватлаш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Маҳаллий тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ва инвестицион фаолликни оширишга қаратилган ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Коррупцияга қарши курашиш тизими янада такомиллаштирилади

“Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг 2025 йил 5 мартда ўтказилган кенгайтирилган йиғилишида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш бўйича ишлаб чиқиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати ва амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Коррупция ва жиноятчиликка қарши курашишда парламентнинг ролини тубдан ошириш мақсадида Олий Мажлис палаталарига қуйидагилар тавсия этилди:

🔹ҳар йили бюджетдан энг кўп маблағ оладиган учта вазирлик ва идорада коррупциявий омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритиш;

🔹 вазир ва ҳокимлар лавозимига номзодлар тегишлича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари кенгашларида кўриб чиқилаётганда улар томонидан коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ режа ҳимоя қилинишига оид тартибни қонун ҳужжатларида белгилаш;

🔹 халқаро тажрибани ўрганиб, кибермаконда коррупцияга қарши самарали курашиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий база яратиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш;

🔹 ишчи гуруҳ тузиб “жиноятчиликка қарши курашиш ҳафталиги”да ҳар ойнинг 1–5 саналарида “қизил” тоифадаги маҳаллаларда жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиш;

🔹ҳудудий прокурорлар ва ички ишлар органлари бошлиқлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар бериш ҳамда халқчил ташаббуслар асосида қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2😢1
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети эндиликда Ўзбекистон миллий педагогика университети деб номланади.

Президент Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифатини ошириш ҳамда педагоглар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид тақдимот билан танишди. “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида таълим тизими ислоҳотлари устувор йўналишлардан бири этиб белгиланган. Бу йилги давлат дастурида ҳам мактабларда шароитларни яхшилаш, ёш авлодни билимли этиб тарбиялаш бўйича кўплаб вазифалар қўйилган.

Бу, кўп жиҳатдан, ўқитувчиларнинг билим ва малакасига боғлиқ. Юртимизда 15 та давлат ва 61 та нодавлат олийгоҳда педагогика йўналиши бор. Лекин улардаги илмий салоҳият атиги 40 фоиз атрофида.

Қабулларнинг катта қисмини ижтимоий йўналишлар ташкил этади. Аниқ ва табиий фанлар бўйича педагоглар тайёрлаш жуда кам. Талабаларнинг 40 фоизи сиртқи таълимда ўқияпти.

Шу боис Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади.

"Тошкент давлат педагогика университетини трансформация қилиб, Ўзбекистон миллий педагогика университетини ташкил этиш, келажак педагоглари лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Университет барча ҳудудлардаги педагогика институтлари учун таянч олийгоҳ бўлади",

– дея таъкидлади президент.

👉https://effect.uz/uz/6389

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2
Бухородаги хусусий клиникада вафот этган бола иши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Аввалроқ Бухоро шаҳридаги хусусий ЛОР клиникасида 13 ёшли болакайга "проба"сиз укол қилиниши оқибатида
вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Бола спортчи бўлган ва қулоғи оғриб отаси билан клиникага мурожаат қилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддинов хабар беришича, ҳолат юзасидан текшириш ўтказилган.

Иш бўйича исботланиши лозим бўлган барча ҳолатларни текшириш ҳамда бир қатор тергов ҳаракатлари ўтказиш лозимлигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Барча зарур тергов ҳаракатлари ўтказилганидан сўнг иш бўйича қонуний тўхтамга келиниши маълум қилинди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11
Тошкентнинг 5 туманида 107 та «дом» ва юзлаб ерли хонадонда вақтинча газ бўлмайди

Таъмирлаш ишлари туфайли қуйидаги ҳудудларда таъминот тўхтатилади:

— Яккасарой тумани (11:00 дан 18:00 гача): «Дамариқ» МФЙдаги 12 та кўп қаватли уйда;

— Миробод тумани (11:00 дан 18:00 гача): Нукус кўчасидаги 3 та кўп қаватли уйда;

— Олмазор тумани (10:30 дан 15:00 гача): «Хастимом» ва «Ҳазрати Имом» МФЙларда 275 та ерли хонадонда;

— Шайхонтоҳур тумани (10:30 дан 15:00 гача): «Гулбозор» МФЙдаги 80 та ерли хонадон, 54 та кўп қаватли уйда;

— Юнусобод тумани (10:00 дан 18:00 гача): «Буюк Турон» ва «Посира» МФЙлардаги 150 та ерли хонадон, 34 та кўп қаватли уйда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қатор мансабдорлар пора билан ушланди

ДХХ ва Бош прокуратура ҳамкорлигида ўтказилган тадбирларда қуйидаги ҳолатлар аниқланди:
➖ Тошкентдаги туман ММТБ раҳбари ўқитувчини мактаб директори қилиб тайинлаш эвазига $3000 олган ҳолда ушланди;
➖ “Янгийўл” божхона инспектори Қозоғистондан келаётган буғдой маҳсулотларини муаммосиз расмийлаштириш учун $2700 пора олган;
➖ Жомбой тумани ФВБ бошлиғи хусусий боғча очишга рухсат бериш учун $200 олган;
➖ Пахтачи тумани Экология бўлими бошлиғи карьер фаолиятига рухсат бериш эвазига $2000 пора олган.

Барча ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 210-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талабларини бузган 5 та бозор маъмуриятига чора кўрилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятини “Тозалик ва яшиллик макони”га айлантириш бўйича тарғибот ҳаракатлари доирасида ўрганишлар олиб борилган.

Ўрганиш давомида вазирлик ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркульяр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, вилоят Экология бошқармаси тезкор гуруҳи масъуллари ҳамда вилоят Ички ишлар ва Миллий гвардия бошқармалари вакиллари иштирокида ҳудудларнинг санитар ҳолати юзасидан экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилган.

Рейд давомида Когон шаҳри, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жойлашган озиқ-овқат ҳамда буюм бозорлари санитария талабларига жавоб бермаслиги, санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш талаблари бузилганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан "Ғиждувон деҳқон бозори", "Когон савдо маркет", "Когон Соҳибкор деҳқон бозори", "Шофиркон деҳқон бозори" ва "Шофиркон савдо комплекси" маъмуриятининг жами 5 нафар мансабдор шахсларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли суд органига тақдим этилган.

Шунингдек, ўрганишда бир қатор фуқаролар томонидан белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳар бир ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва БМҲнинг 1 баравари, яъни 375 минг сўмдан жарима қўлланган.

Бундан ташқари, агентлик масъуллари ва Экологик давлат назорат инспекторлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилган. Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 787-сон қарорига мувофиқ санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари ҳақида батафсил тушунтирилди.

Бу каби кучайтирилган экологик назорат рейд тадбирлари вилоятнинг бошқа шаҳар ва туманларида ҳам давом этмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Андижон, Хива, Бухоро ва Тошкент шаҳарларида ҳам шу каби экологик назорат тадбирлари ўтказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада ҳайдовчи машина капотида аёлни судраб кетди

Фарғона шаҳридаги Алишер Навоий ва Амир Темур кўчалари кесишмасида Nexia-3 ва Lacetti русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Шу пайтда Lacetti ҳайдовчиси бўлган аёл Nexia-2 ни тўхтатиш мақсадида унинг олд капотига осилиб олган.

Ҳозирда Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодекси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп Украина бўйича тинчлик режаси тафсилотларини очиқлади

New York Post нашрига кўра, Трамп уч кундан кейин тинчлик режасини тақдим этишга тайёр. Украина Россияга ҳудудининг 20 фоизини «де-факто» бериши мумкин.

Режа лойиҳасида ўт очишни тўхтатишни назорат қилиш учун халқаро тинчликпарвар кучларни жойлаштириш кўзда тутилган. Мониторинг нейтрал давлат вакилларидан иборат қўшма комиссия томонидан амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Путин Украина билан тўғридан тўғри музокараларни таклиф қилди: Киев қандай жавоб қайтаради?

Россия президенти Владимир Путин Украинага қарши кенг кўламли уруш бошланганидан бери илк бор икки томонлама музокараларни бошлаш ташаббуси билан чиқди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6390

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1
Текширувлардан сўнг Тошкентдаги ресторанлар менюси ўзбек тилига таржима қилинди

Рақобат қўмитаси томонидан ижтимоий тармоқ ва бошқа ахборот ресурсларида республикада фаолият юритаётган умумий овқатланиш шохобчалари хизматлари давлат тили қолиб, бошқа тилларда кўрсатилаётганидан норозилик билдирилган мурожаатлар ўрганиб чиқилди. 

Basri Baba, Bon!, CakeLab каби бир неча муассасалар текширувдан ўтказилди. Улардан баъзиларида меню ўзбек тилида тақдим этилмагани ва мижозларга хорижий тилларда хизмат кўрсатилгани аниқланди.

Қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилди, эндиликда таомномалар ўзбек тилида ҳам тақдим этиляпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
Марказий Осиёлик мигрантлар Россия ўрнига Хитой, Корея ва Европани танламоқда. Сабаби нимада?

Марказий Осиё давлатлари фуқароларининг Россияда меҳнат қилишга бўлган қизиқиши охирги пайтларда сезиларли даражада пасайиб бормоқда. Энди улар кўпроқ Хитой, Жанубий Корея, Яқин Шарқ мамлакатлари ва Европани янги миграция йўналиши сифатида кўришни бошлади. Бу ҳақда Россия ҳукумати қошидаги Молия университетининг профессори, миграция бўйича эксперт Александр Сафонов маълум қилди.


👉 https://effect.uz/6391

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍12
Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади

Президент фармонига кўра Ўзбекистон халқаро ислом академияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси этиб қайта номланади

Академия ҳузуридаги Малака ошириш маркази Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти сифатида қайта ташкил этилади.

Шунингдек:

➖ Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси маркази муассислигида Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот марказини ташкил қилинади;

➖ Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилади.

Фармон билан қуйидаги 2 та Кенгаш ташкил этилиб, унинг аъзолари таркиби тасдиқланди:

➖ Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш;

➖ Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5
Олтиннинг нархи тарихий рекорд даражага ошди

Жаҳон биржаларида олтиннинг нархи янги рекорд кўрсаткичга етди ва биринчи марта унинг бир унцияси (28,3495 грамм)ни қиймати 3500 доллардан ошди. Хусусан, Чикаго товар биржасидаги савдо маълумотларига кўра, июнь ойидаги олтин фьючерслари нархи 2,3 фоизга ошиб, бир унция учун 3504,2 долларга етди.


👉 https://effect.uz/6392

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍1