EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хитой делегацияси Навоий шаҳрида ишлаб чиқариш объектлари фаолияти билан танишди

Хитой Халқ Республикасининг йирик қурилиш компанияларидан бири — “Xinjiang Transportation Investment (Group) Co. Ltd” корхонасининг делегацияси, жаноб Ванг Ченг бошчилигида Навоий шаҳрида бўлди.

Ташриф давомида меҳмонлар шаҳардаги бир қатор йирик саноат ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёнлари, технологик имкониятлар ва ишчи шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, саноат ва инфратузилма соҳаларида янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларини ўрганиш юзасидан музокаралар ўтказилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎11👍2
102 нафар битирувчи Халқаро қишлоқ хўжалиги университетига давлат грантини ютди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган яна бир қадам ташланди. Маълум қилинишича, 2025-2026 ўқув йили учун ажратилган 200 та давлат грантидан 102 таси ўз эгаларига топширилган.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети томонидан ўтказилган биринчи имтиҳон натижаларига кўра 102 нафар ёш ва иқтидорли абитуриент давлат гранти асосида ўқиш ҳуқуқини қўлга киритишга муваффақ бўлган. Ушбу грантлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ажратилган бўлиб, соҳага билимли, ташаббускор ва илғор фикрлайдиган мутахассисларни жалб этиш мақсадини кўзлайди.

Юксак мақсад – замонавий мутахассислар тайёрлаш Халқаро қишлоқ хўжалиги университети қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро андозаларга жавоб берадиган, илмий-назарий ва амалий билимларни уйғунлаштирган таълим дастурлари орқали талабаларни тайёрлашни мақсад қилган. Бу ерда талабалар нафақат анъанавий фанлардан сабоқ оладилар,
балки замонавий агротехнологиялар, рақамли бошқарув тизимлари, ресурс тежамкор инновацияларни ҳам чуқур ўзлаштирадилар.

Ушбу грант ютиб олган битирувчилар республиканинг турли ҳудудлардан ташриф буюришди. Бугун сертификатлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилган. Айни пайтда университет томонидан 2025-2026 ўқув йили учун саралаш жараёнлари давом этмоқда ва бу яна кўплаб ёшлар учун имконият эшикларини очиб беради.

Ҳужжатларингизни https://admission.iau.uz/auth/check-user платформаси орқали онлайн топширинг ва ўз Грант ўрнингизни банд қилишга шошилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3👎1
Навоийда “ЁШЛАР ВА СПОРТ” фестивали якунига етди

Минглаб навоийлик ёшларни 30 дан ортиқ мусобақаларда куч синатган фестивалнинг сўнгги финал қисмида Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов ҳам иштирок этиб, беллашувларда қатнашган ва ғолиб бўлган ёшларни тақдирлади.

Фестивал доирасида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаси ҳам ўтказилди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мусобақа янгидан-янги жисмонан ва маънан соғлом ёшларни кашф этди

Маълумот ўрнида: “Ёшлар ва спорт” фестивали Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси, вилоят Спорт бошқармаси ҳамда бир қатор ёшлар билан ишловчи ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж ва Умра фирибгарлигидан огоҳ бўлинг!

Бугунги кунда айрим ёвуз ниятли шахслар муқаддас зиёратни пулли фирибгарликка айлантиришмоқда. Видеодаги ҳолатда одамларнинг Ҳаж ёки Умра сафарига бориш орзуси устидан фойдаланган фирибгарлар фош этилди.

Аслида эса: Ҳаж ва Умра фақат рухсат этилган ва лицензияга эга ташкилотлар орқали амалга оширилади.

✅ Тўловлар расмий ҳужжатлар асосида олинади.

✅ Ҳар бир зиёратчининг исми ва сафар ҳолати махсус тизимда рўйхатга олинади.

📌 Огоҳ бўлинг! Ҳеч қачон номаълум шахсларга ёки норасмий ташкилотларга пул берманг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий клиникалар: лицензия бор, жавобгарлик-чи?

Хусусий тиббиёт муассасалари кўпайди, шароитлар замонавийлашди. Аммо сифат ва жавобгарлик-чи?

Охирги уч йил рақамлари қизил чироқ каби ёнмоқда:

➡️2023 йилда — 67 нафар;
➡️2024 йилда — 94 нафар;
➡️2025 йилнинг 1-чорагида — 16 нафар тиббиёт ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникаларда рўй берган ўлимлар, нотўғри пластик жарроҳлик сабабли ёш блогернинг саломатлигига етказилган зарар — бу ҳаммасининг учи кўринган қисмидир, холос.

"Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова Соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилди.

Саволлар эса аниқ:

➡️Клиникаларга лицензия беришдан ташқари, назорат қайда?
➡️Ҳар бир хатонинг ортида бир инсон ҳаёти турса, тизим қандай ишлаяпти?

Лицензия — ҳуқуқ эмас, масъулият!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун кучи етмаётган — "қонунсизлар"!

Хабарингиз бор, EFFECT.UZ расмий YouTube саҳифаси орқали Пискент туманида амалга оширилган ижро ҳаракатлари юзасидан суриштирув эълон қилган эдик. Видеонинг кўришлар сони 130 мингдан ортди.

Бу сафар ушбу суриштирувнинг кейинги тафсилотлатларини баҳам кўрмоқчимиз. Ўрта Чирчиқ МИБнинг талабномааси асосида «REAL AGRO COTTON»га 12 000 тонна техник чигит ва 1200 тонна тола сақлаш мажбурияти юклатинганди ҳамда ижро ҳаракати 10 кун муддатга қолдирилганди. Аммо ушбу мажбурият билан танишган «REAL AGRO COTTON» ходимлари мажбуриятдан бўйин товлаб, маҳсулотни сотиб юбормоқда. МИБнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, қонунда белгиланган жазодан ҳам қўрқаётгани йўқ...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥4
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Қонун ҳаммага баробар. Иккита ишчи ишлатаётган тадбиркорга ҳам, гигант компания "Enter Engineering"га ҳам" — Кушербаев Собиқ депутат, экология вазири маслаҳатчиси, Расул Кушербаев Enter Engineeringʼнинг Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши…
"Enter Engineering" ва унга қарашли МЧЖларда иш ҳақи масаласи назоратга олинди — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган "Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли бўлган МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳолати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати ҳолат назоратга олинганини ва Давлат Меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар ўтказилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, куни кеча экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев  Enter Engineeringʼнинг Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши масаласи алоҳида ўрганилиши кераклиги борасида муносабат билдирган эди.

Қайд этилишича, илгари ҳам меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, раҳбарларга маъмурий чоралар қўлланган. Текширишлар натижасида 39,1 млрд сўм иш ҳақи ундирилган, яна 16,6 млрд сўмни ундириш юзасидан кўрсатма берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥4
Хонанда Мавлуда Асалхўжаеванинг турмуш ўртоғи вафот этди

Мавлуда Асалхўжаева оғир жудоликка учради.

Унинг турмуш ўртоғи Давлет Қиличев 26 апрел куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда хонанда Instagramʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Ўлим сабаби очиқланмаган. 

Жаноза бугун, 27 апрел куни пешинда Тошкентдаги Ислом ота масжидида ўқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢17👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рим папасининг дафн маросими қандай ўтди

Ватиканда Рим папаси Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Понтифик билан видолашиш учун 250 мингга яқин киши, шу жумладан 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар амалдаги монарх ташриф буюрди.

Маросимни кардинал Жованни Баттиста Ре бошқарди. Илк бор папа дафн маросимида хитой тилида дуо ўқилди. Анъанавий итальян, лотин ва юнон тилларига қўшимча равишда француз, араб, португал, поляк ва немис тилларида ҳам дуолар ўқилди.

Папа Францискнинг дафн этилишининг ўзи — Franciscus ёзуви бўлган оддий тобутда — ёпиқ эшиклар ортида амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
Россияда юз берган ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, 14 апрель куни Астрахан вилоятида икки енгил машина тўқнашди.

Ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, уларнинг 11 ёшли ўғли эса енгил жароҳат олиб шифохонага ётқизилди.

Боланинг соғлиғи тикланганидан сўнг, ИИВ, Бош консулхоналар ва Болалар омбудсмани кўмагида у Ватанга қайтарилиб, холаси қарамоғига топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5👍2