EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда “ЁШЛАР ВА СПОРТ” фестивали якунига етди

Минглаб навоийлик ёшларни 30 дан ортиқ мусобақаларда куч синатган фестивалнинг сўнгги финал қисмида Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов ҳам иштирок этиб, беллашувларда қатнашган ва ғолиб бўлган ёшларни тақдирлади.

Фестивал доирасида “Шижоат ва ғайрат” ҳарбий-спорт мусобақаси ҳам ўтказилди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилган мусобақа янгидан-янги жисмонан ва маънан соғлом ёшларни кашф этди

Маълумот ўрнида: “Ёшлар ва спорт” фестивали Навоий вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси, вилоят Спорт бошқармаси ҳамда бир қатор ёшлар билан ишловчи ташкилотлар ташаббуси билан ташкил этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж ва Умра фирибгарлигидан огоҳ бўлинг!

Бугунги кунда айрим ёвуз ниятли шахслар муқаддас зиёратни пулли фирибгарликка айлантиришмоқда. Видеодаги ҳолатда одамларнинг Ҳаж ёки Умра сафарига бориш орзуси устидан фойдаланган фирибгарлар фош этилди.

Аслида эса: Ҳаж ва Умра фақат рухсат этилган ва лицензияга эга ташкилотлар орқали амалга оширилади.

✅ Тўловлар расмий ҳужжатлар асосида олинади.

✅ Ҳар бир зиёратчининг исми ва сафар ҳолати махсус тизимда рўйхатга олинади.

📌 Огоҳ бўлинг! Ҳеч қачон номаълум шахсларга ёки норасмий ташкилотларга пул берманг!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍8👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хусусий клиникалар: лицензия бор, жавобгарлик-чи?

Хусусий тиббиёт муассасалари кўпайди, шароитлар замонавийлашди. Аммо сифат ва жавобгарлик-чи?

Охирги уч йил рақамлари қизил чироқ каби ёнмоқда:

➡️2023 йилда — 67 нафар;
➡️2024 йилда — 94 нафар;
➡️2025 йилнинг 1-чорагида — 16 нафар тиббиёт ходими жиноий жавобгарликка тортилган.

Фарғона ва Бухородаги хусусий клиникаларда рўй берган ўлимлар, нотўғри пластик жарроҳлик сабабли ёш блогернинг саломатлигига етказилган зарар — бу ҳаммасининг учи кўринган қисмидир, холос.

"Адолат" СДП депутати Гулнора Абдувоҳидова Соғлиқни сақлаш вазирига мурожаат қилди.

Саволлар эса аниқ:

➡️Клиникаларга лицензия беришдан ташқари, назорат қайда?
➡️Ҳар бир хатонинг ортида бир инсон ҳаёти турса, тизим қандай ишлаяпти?

Лицензия — ҳуқуқ эмас, масъулият!

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонун кучи етмаётган — "қонунсизлар"!

Хабарингиз бор, EFFECT.UZ расмий YouTube саҳифаси орқали Пискент туманида амалга оширилган ижро ҳаракатлари юзасидан суриштирув эълон қилган эдик. Видеонинг кўришлар сони 130 мингдан ортди.

Бу сафар ушбу суриштирувнинг кейинги тафсилотлатларини баҳам кўрмоқчимиз. Ўрта Чирчиқ МИБнинг талабномааси асосида «REAL AGRO COTTON»га 12 000 тонна техник чигит ва 1200 тонна тола сақлаш мажбурияти юклатинганди ҳамда ижро ҳаракати 10 кун муддатга қолдирилганди. Аммо ушбу мажбурият билан танишган «REAL AGRO COTTON» ходимлари мажбуриятдан бўйин товлаб, маҳсулотни сотиб юбормоқда. МИБнинг қонуний талабига бўйсунмасдан, қонунда белгиланган жазодан ҳам қўрқаётгани йўқ...


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍5🔥4
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Қонун ҳаммага баробар. Иккита ишчи ишлатаётган тадбиркорга ҳам, гигант компания "Enter Engineering"га ҳам" — Кушербаев Собиқ депутат, экология вазири маслаҳатчиси, Расул Кушербаев Enter Engineeringʼнинг Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши…
"Enter Engineering" ва унга қарашли МЧЖларда иш ҳақи масаласи назоратга олинди — Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган "Enter Engineering Pte.Ltd” ва ушбу корхонага тааллуқли бўлган МЧЖларда иш ҳақлари тўланмаётгани ҳолати юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати ҳолат назоратга олинганини ва Давлат Меҳнат инспекцияси томонидан текширувлар ўтказилаётганини маълум қилди.

Шунингдек, куни кеча экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев  Enter Engineeringʼнинг Ўзбекистон меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилиши масаласи алоҳида ўрганилиши кераклиги борасида муносабат билдирган эди.

Қайд этилишича, илгари ҳам меҳнат қонунчилиги бузилиши аниқланиб, раҳбарларга маъмурий чоралар қўлланган. Текширишлар натижасида 39,1 млрд сўм иш ҳақи ундирилган, яна 16,6 млрд сўмни ундириш юзасидан кўрсатма берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13🔥4
Хонанда Мавлуда Асалхўжаеванинг турмуш ўртоғи вафот этди

Мавлуда Асалхўжаева оғир жудоликка учради.

Унинг турмуш ўртоғи Давлет Қиличев 26 апрел куни ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда хонанда Instagramʼдаги саҳифасида маълум қилди.

Ўлим сабаби очиқланмаган. 

Жаноза бугун, 27 апрел куни пешинда Тошкентдаги Ислом ота масжидида ўқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢17👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рим папасининг дафн маросими қандай ўтди

Ватиканда Рим папаси Францискнинг дафн маросими бўлиб ўтди. Понтифик билан видолашиш учун 250 мингга яқин киши, шу жумладан 50 нафар давлат раҳбари ва 10 нафар амалдаги монарх ташриф буюрди.

Маросимни кардинал Жованни Баттиста Ре бошқарди. Илк бор папа дафн маросимида хитой тилида дуо ўқилди. Анъанавий итальян, лотин ва юнон тилларига қўшимча равишда француз, араб, португал, поляк ва немис тилларида ҳам дуолар ўқилди.

Папа Францискнинг дафн этилишининг ўзи — Franciscus ёзуви бўлган оддий тобутда — ёпиқ эшиклар ортида амалга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2
Россияда юз берган ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Маълумотларга кўра, 14 апрель куни Астрахан вилоятида икки енгил машина тўқнашди.

Ҳодиса оқибатида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, уларнинг 11 ёшли ўғли эса енгил жароҳат олиб шифохонага ётқизилди.

Боланинг соғлиғи тикланганидан сўнг, ИИВ, Бош консулхоналар ва Болалар омбудсмани кўмагида у Ватанга қайтарилиб, холаси қарамоғига топширилди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Давлат табиатида коррупция бор ва шунинг учун ҳам у доим назоратда бўлиши керак» – Ҳамид Содиқ

Telegram I Facebook I YouTube I Live
🔥3👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда боди камерасиз фаолият олиб борган ППХ ходимлари ҳайдовчига нисбатан ноқонуний баённома тузган

Вазирлар маҳкамасининг Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 399-сонли қарорида 2023 йил 1 январдан бошлаб ички ишлар органлари фаолиятига босқичма-босқич «Е-патруль» тизими жорий этилган бўлиб, фуқаронинг шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади ҳамда барча маълумотлар жойида планшет орқали текширилиб, ички ишлар органлари патруль-пост хизмати (кейинги ўринларда — патруль-пост хизмати) ходимларининг фаолияти «бодикамера»дан фойдаланган ҳолда амалга оширилиши йўлга қўйилган. Аммо бу қонун Қашқадарёдаги ходимлар учун бегонадек.

26 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида тўхтатилган ҳайдовчига нисбатан ППХ ходимлари томонидан ноқонуний маъмурий баённома тузилган. Жараёндаги эътирозли вазият, ППХ ходимлари баённомани фақат электрон шаклда тузишга урғу қаратиб, боди камераси йўқлигини иддао қилган. Бундай ҳолатда тузилган баённома ўз-ўзидан сохта ва ноқонуний бўлади.

Шунингдек, ВМнинг 975-сонли қарорининг 4-бобида йўл ҳаракати қатнашчиси хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга дейилган. Лекин шундай бўлишига қарамасдан, ходимлар ҳайдовчидан фаол равишда ҳужжат талаб қилишган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎14👍8😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай янгиликлар?

00:58 Ўзбекистон 3 ойда 2,6 минг тонна хурмо экспорт қилди

01:14 Вазир Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига борди

02:09 Барқарор келажак сари қадам: ер ресурсларини асраш ва рақамлаштириш бўйича халқаро тажриба алмашилди

03:02 Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда

03:47 Ўзбекистон Глобал Очлик Индекси бўйича минтақада етакчи

04:24 Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилади

05:07 Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея компанияси билан инновацион лойиҳа тақдимоти ўтказилди

05:39 АҚШ компанияси Ўзбекистонда янги лойиҳани ишга туширади

06:06 Шоличилик соҳасида Япония тажрибаси ўрганилмоқда

06:43 Хитой компанияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

07:12 Кувайтда дунёдаги энг йирик аэропоник иссиқхона қурилади

08:01 Қозоғистон қаҳва импортини сезиларли даражада оширди

08:33 Сабзавотчиликка мўлжалланган аграр робот учун катта миқдорда инвестиция киритилди

09:19 Ўзбекистон ва Россия аграр ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live