EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қишлоқ хўжалиги соҳасида қандай янгиликлар?

00:58 Ўзбекистон 3 ойда 2,6 минг тонна хурмо экспорт қилди

01:14 Вазир Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасига борди

02:09 Барқарор келажак сари қадам: ер ресурсларини асраш ва рақамлаштириш бўйича халқаро тажриба алмашилди

03:02 Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланмоқда

03:47 Ўзбекистон Глобал Очлик Индекси бўйича минтақада етакчи

04:24 Ўзбекистонда ақлли қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқарилади

05:07 Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Корея компанияси билан инновацион лойиҳа тақдимоти ўтказилди

05:39 АҚШ компанияси Ўзбекистонда янги лойиҳани ишга туширади

06:06 Шоличилик соҳасида Япония тажрибаси ўрганилмоқда

06:43 Хитой компанияси билан ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилади

07:12 Кувайтда дунёдаги энг йирик аэропоник иссиқхона қурилади

08:01 Қозоғистон қаҳва импортини сезиларли даражада оширди

08:33 Сабзавотчиликка мўлжалланган аграр робот учун катта миқдорда инвестиция киритилди

09:19 Ўзбекистон ва Россия аграр ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон ва андижонликлар ҳақида. Президентнинг Андижонга ташрифи тафсилотлари…

Telegram I Facebook I YouTube I Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Минтақада иқлим ўзгариши оқибатлари, сув ресурслари тақсимоти, электр танқислигининг олдини олиш ва экологик барқарорликка эришиш йўллари

"Минтақамиз учун ҳамма нарса етарли. Кимдадир гази бор, кимдир илмий ёндашув асосида электр энергия ишлаб чиқаради. Бизда илмга бориб тақаляпти, ресурс йўқ ҳозир. Ўзбекистонда келажак учун ресурс қолмаяпти", дейди ГМИТИ Амалий иқлимшунослик лабораторияси мудири PhD Эркин Абдулаҳатов.


👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Жиноят содир бўлмайди деб ким айтади? Нима учун тозаланмаган… – Навоий ҳокимидан «сенсацион» рейд…

Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев шаҳар ҳудудидаги қонунсизликлар ва атроф-муҳитнинг ифлосланишига олиб келаётган омилларга қарши рейд ўтказган. Ҳокимнинг ҳаракатлари ва фикрлари акс этган видеолавҳа жамоатчилик томонидан олқишларга сазовор бўлмоқда.

Аввалроқ, Дилмурод Эргашев раислигида, ҳоким ўринбосари Насиба Рахимова, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги хотин-қизлар фаоллари, тегишли ташкилот ва идоралар вакиллари иштирокида танқидий-таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍20
1 майдан жарима баллари тизими жорий этилади

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига кўра, 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилади.

Агар ҳайдовчи бир йил ичида 12 балл тўпласа, маъмурий жавобгарликка тортилади. Барча жарима баллари “E-jarimaball” электрон тизими орқали автоматик ҳисобланади.

Ҳайдовчи 6 ой мобайнида қоидабузарлик қилмаса, унинг 2 балли бекор қилинади. Агар 8 балл тўпласа, SMS орқали огоҳлантирилади. Ҳайдовчи жарима баллари натижасидан норози бўлса, суд орқали шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎13👍3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда сувга эшак суяклари улоқтирилгани аниқланди

Интернетда Каттақўрғон туманидаги қуриган каналларнинг бирига сўйилган эшак суяклари ташлаб кетилгани акс этган видео тарқалди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Йўлланган ҳар бир мурожаат менинг назоратимда бўлади» – Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов фуқароларнинг умидларини сўндирмасин!

Янги тайинланган Ички ишлар вазири Азиз Ташпўлатов ҳудудларда қабуллар ўтказиш билан анчагина Халқ ҳурматига сазовор бўлмоқда. Хусусан, унинг аҳоли билан 27 апрель куни ўтказган шахсий қабулига 600 дан ортиқ фуқаро келган.

«Бу шуни англатадики, йиллар давомида муаммолар йиғилган ва у билан ҳеч ким шуғулланмаган. Қуйи ИИОдан норозилар шунчалик кўпки, шикоят қилиб шахсан вазирга келган. Бунга шу вақтгача ишлаб келган Ички ишлар вазирининг ўринбосарларида ҳам айб катталиги сабаб бўлиши мумкин, яьни улар мурожаатларни яхши ўрганмаган, тингламаган, муаммони ҳал қилмаган, мана энди ҳаммаси янги вазирга умид қилиб келмоқда».


Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢10👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода чиқиндиларни жойлаштириш талабларини бузган бешта бозор маъмуриятига чора кўрилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги республика ишчи гуруҳи томонидан Бухоро вилоятини «Тозалик ва яшиллик макони»га айлантириш бўйича тарғибот ҳаракатлари доирасида ўрганишлар олиб борилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
20 млн кешбэк қандай йиғилган? У нега берилмади? Ўзи кешбэк кимларга ва нима учун берилади?

Аҳоли билан ҳисоб-китоблар тўғрисида онлайн режимда келиб тушадиган маълумотлар ва солиқ органларида мавжуд бўлган бошқа маълумотлар асосида товарларни сотиш ва сотиб олишда товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб олишга қаратилган ҳуқуқбузарлик белгилари аниқланганда Солиқ қўмитаси товарлар (хизматлар) қийматининг бир қисмини қайтариб беришни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда

ТИВ ахборот хизмати хабар беришича, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз ва фейкдир.

Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган.

Фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўраб қоламиз, дейилади хабарда.
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон мана шундай террорчилик хавфи остида яшаяпти" — Муҳрим Аъзамхўжаев

Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев, йўлларда содир бўлаётган ЙТҲлар борасида фикр билдирибди.


Самарқандда бир “Lacetti” (видеодан “Lacetti”га ўхшади) пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган бир гуруҳ пиёдалар – асосан болаларни уриб ўтиб кетибди. Видеода яхши кўринмаган – кимдир камида беш кишини уриб кетган деяпти, яна кимдир 9—10 киши жабрланган деяпти. Мен бу ҳолатни энг ҳақиқий терроризм деб ҳисоблайман. Бутун Ўзбекистон мана шундай террорчилик хавфи остида яшаяпти – йўллар жиловланмаган “террорчилар”га тўла, шунинг учун ҳам қачон, қаерда “теракт” бўлишини билмайсан; яъни, “теракт” исталган жойда ва вақтда бўлиши мумкин.

Эҳтимол, террорчиликнинг Ўзбекистондаги бу турига қарши ростмана, ҳақиқий, таъсирчан кураш Самарқанддаги катта тадбирлардан бирига келган олий мартабали меҳмонларнинг бирор тўққизтасини битта “Lacetti” бирдан босиб кетгач бошланар. “Котакон”лар бу терроризмни ўз танида ҳис қилганидан кейингина фаол жамоатчилик, мутахассислар йўлларимизда хавфсизликни таъминлаш бўйича неча йил, неча замондан бери айтиб келадиган тадбирларни амалга ошириш бошланар. Қани энди тезроқ шундай ҳодиса бўлса-ю, Ўзбекистон йўлларининг хавфсизлиги ҳам шунчалик тез ошса.

Албатта, бундай совуқ ният қилиш яхши эмас. Аммо бошқа чора қолдирилмаяпти (худди бошқа вазиятларда қарғашдан бошқа чора қолдирилмаганидек). Ўзбекистонликлар йўллардаги террорчилик хавфидан, рул қучоқлаган “террорчилар” таҳдидидан лозим даражада муҳофаза қилинаётгани йўқ. Ҳар бир шундай “теракт”, улар оқибатидаги ҳар бир тан жароҳати ва ҳар бир ўлим масъуллар бу вазифани эплай олмаётганини тасдиқлашга хизмат қилади, холос.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍16😢6
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш" бўйича Намунавий услубиёт Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур услубиёт норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказишни ташкил этиш, унда фойдаланиладиган тадқиқот усуллари ҳамда илмий экспертиза натижалари бўйича хулосани тузиш ва расмийлаштириш тартибини белгилайди.

Илмий экспертиза илмий экспертизани ўтказувчи ташкилотнинг малакали ходимлари томонидан ўтказилади.

Илмий экспертиза қуйидаги тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин:

▪️қиёсий-ҳуқуқий таҳлил;
▪️лингвистик таҳлил;
▪️тарихий таҳлил;
▪️моделлаштириш ва вазиятли таҳлил;
▪️интервью олиш;
▪️“ақлий ҳужум”;
▪️давра суҳбати;
▪️сўровнома ўтказиш.

Илмий экспертиза натижаларига кўра эксперт томонидан қуйидаги хулосалардан бири берилади:

🔸лойиҳа илмий асосланган;

🔸лойиҳа етарли даражада илмий асосланмаган;

🔸лойиҳа илмий асосланмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍3
246 нафар ИИОдан ноқонуний бўшатилганлар янги вазирга хизматга қайта тикланиш масаласида мурожаат қилган

Жорий йил 27 апрель куни ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов томонидан соҳа мутасаддилари иштирокида фуқаролар учун навбатдаги шахсий қабул ташкил этилди.

Тадбир доирасида жами 698 тафуқародан 475 та мурожаат қабул қилинди. Улардан 441 таси ички ишлар органлари фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлиб, жумладан, 246 та – хизматга қайта тикланиш масаласи, 108 та – суриштирув ва тергов жараёнларида юзага келган муаммолар, 40 та – терговга қадар текширув ҳамда ходимлар фаолияти юзасидан, 16 та – ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига оид, 26 та – ишга ёки ўқишга қабул қилиш, 5 та – амнистия (афв) этиш ва маҳкумларнинг ҳуқуқий ҳолатига оид ҳамда бошқа масалаларни қамраб олди.

Бундан ташқари, 21 та мурожаат орқали маҳаллий даражадаги иқтисодий ва ижтимоий муаммоларни ҳал этишга доир таклифлар билдирилди. Қабул пайтида 8 нафар фуқаро томонидан миннатдорлик ифодаланган ёзма мурожаатлар ҳам тақдим этилди.

Тақдим этилган мурожаатларнинг 121 таси (25 фоизи) тегишли тартибда ижобий ҳал этилган бўлиб, кўриб чиқилиши вақт талаб қилганлиги сабабли 354 тамурожаат (75 фоизи)ни ўрганиш масаласи қатъий назоратга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍6👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миннаханов яна Навоийда

Татаристон Республикаси раиси Рустам Минниханов Навоий вилоятига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов кутиб олди.

Вилоят ҳокими Татаристон Республикаси раиси бошчилигидаги делегацияни Навоий Эркин иқтисодий зонасидаги Саноатни ривожлантириш комплекси, Янги Навоий шаҳарчасида қад ростлаётган лойиҳалар, "Навоий Ишонч Гиламлари" қўшма корхонаси фаолияти билан таништириб, йирик лойиҳалар тўғрисида тақдимотлар қилди.

Сўнг Навоий вилояти ҳокимлиги мажлислар залида Нормат Турсунов ва Рустам Минниханов иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар вилоятда амалга ошириладиган лойиҳалар, келгуси истиқболли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиб, қатор келишувларни амалга оширдилар.

Татаристон раисининг Навоий вилоятига ташрифи шу нуқтада якунига етди, юқори мартабали меҳмон Навоий халқаро аэропортидан жўнаб кетди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍11👎2
Бугун президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси очилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларининг I форумида иштирок этади.

Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍36🔥18👎2
Дунё бўйича ҳарбий харажатлар янги рекордни ўрнатди — SIRPI

"2024 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етиб, ўтган йилга нисбатан 9,4 фоизга ошди. Бу "совуқ уруш” даври тугаганидан бери кузатилган энг кескин ўсишдир. Мудофаа харажатларининг ошиши тенденсияси кетма-кет ўн йилдан бери давом этмоқда", дейилади Стокголм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIRPI) ҳисоботида.

Энг катта ўсиш Европа ва Яқин Шарқда қайд этилган, бу Украина уруши ва Ғазо секторидаги можаронинг бевосита оқибатидир. Хусусан, Германиянинг ҳарбий харажатлари сезиларли даражада ошиб, ўтган йили 88,5 миллиард долларга етди, бу эса олдинги йилга нисбатан 28% кўпдир. Ҳозирда Германия ҳарбий бюджети ҳажми бўйича дунёда АҚШ, Хитой ва Россиядан кейин тўртинчи ўринда туради.

Украина ва Россия ҳам рекорд даражада мудофаа харажатларини амалга оширди. Украина ўтган йили ўз ЯИМининг 34 фоизини мудофаа учун ажратди. Россия эса ўтган йили ҳарбий харажатларини ЯИМининг 7,1% даражасигача оширди, бу 149 миллиард долларни ташкил этди ва мазкур кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 38% кўпроқдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда 25 нафар болани олиб кетаётган Damas аниқланди

Наманган вилояти Косонсой туманида болаларни хавф остида ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍2👎1
Жарима баллари 1 майдан бошлаб кучга кирмайди

Жарима баллари 1 май кунидан бошлаб кучга кирмаслиги маълум қилинди.

"Балларни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда ишлаб чиқилмоқда", — деб хабар берди ЙҲХХ матбуот котиби Зойир Мирзаев.

Шу боис, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан сўнг, йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун бериладиган жарима балларининг ҳисобланиш муддати ва тартиби аниқ белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1🔥1
“Иссиқликтаъминоти” АЖ бошқарув раисига ўринбосарлар тайинланди

Султонов Шерзод Рахимбекович — бошқарув раисининг муҳандислик ва инновацияларни жорий қилиш бўйича биринчи ўринбосари;

Хикматов Алижон Хамидуллаевич — бошқарув раисининг молия-иқтисод, рақамли ривожлантириш ва корпоратив алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Аввалроқ ҳукумат қарори билан Тураев Илҳом Ҳабибуллаевич жамият бошқарув раиси этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Камераларни муҳокама қилишни тўхтатиш керак» — Наманган вилояти ЙҲХБ бошлиғи Мансур Газиев Уйчида ҳайдовчилар билан учрашувда бир куннинг ўзида ўлим билан боғлиқ 5 та авария бўлганини маълум қилди

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7