Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади
Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади.
Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини 2025/2026 ўқув йилидан Урганч давлат университетининг мос бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида давом эттиради.
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Урганч филиали Ал-Хоразмий мажмуаси ҳудудида ташкил этилади.
Ихтисослаштирилган мактабда ўқув жараёни 7 йиллик дастур асосида STEM модели бўйича ташкил этилади. Бунда:
▪️дастлабки 5 йилда устуворлик ўқувчиларда физика, математика, информатика ва инглиз тили бўйича фундаментал билимларни шакллантиришга, кейинги 2 йилда эса муҳандисликка бошланғич тайёргарликни таъминлашга қаратилади;
▪️ўқувчилар танлови умумий ўрта таълим ташкилотларининг математика ва информатика фанлари бўйича қобилияти бор 4-синф битирувчилари орасидан амалга оширилади.
Ихтисослаштирилган мактабга Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб раҳбари, ходимлари ва ўқувчилари учун белгиланган ташкилий, академик ва молиявий шарт-шароитлар татбиқ этилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5
Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий шаҳарчасининг қурилишини кўздан кечирди
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш, янги истиқболли режаларни белгилаш мақсадида 1 май куни Хоразм вилоятига келди.
Президент 2022 йил августда ушбу шаҳарча пойдеворига тамал тоши қўйган эди. Ўтган йилларда муҳандислик тармоқлари тортилиб, 1 минг 773 та хонадонли 72 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган. Бу йил мингта хонадонли яна 28 та турар жой қурилиши режалаштирилган. Бу ерда жами 5 мингдан ортиқ хонадон бўлади.
Шаҳарча Урганч халқаро аэропорти яқинида, 130 гектардан зиёд ҳудудда бунёд этилмоқда. Шаҳарча марказида Хоразмийнинг ҳайкали ўрнатилади.
Ҳайкал шаҳарчада барпо этилаётган 20 гектарлик боғнинг кириш қисмида ўрнатилади. Унинг баландлиги 22 метр, пойдевори билан бирга 30 метрдан зиёд бўлади.

👍27👎4
“Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга“ акцияси бошланмоқда!
Адлия вазирлиги томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга“ акцияси ўтказилади.
Акция 2025 йил май ойи давомида бўлиб ўтади.
Акция доирасида:
уйма-уй бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади;
сайёр қабуллар ташкил этилади;
сайёр давлат хизматлари кўрсатилади;
"Ҳуқуқий викторина" ўтказилади;
аудиоподкастлар тайёрланади.
Бу имкониятдан фойдаланиб, ўз ҳуқуқий билимларингизни бойитишингиз мумкин!
Азиз фуқаролар! Сизни ушбу акцияда фаол иштирок этишга, ҳуқуқий саводхонлигингизни ошириш имкониятидан унумли фойдаланишга чорлаймиз!

👍6👎4
"GreenGen Education" лойиҳаси доирасида илк қадамларга старт берилди!
Хабар берилганидек, "GreenGen Education" лойиҳаси малакали мутахассислари ва Бухоро ёшлари иштирокида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Ёшлар ишлари агентлиги, Effect.uz ахборот агентлиги ҳамда ЎзМУ талабари ташаббуси билан амалга оширилаётган "GreenGen Education" лойиҳасининг биринчи куни Бухоро вилояти Ёшлар маркази биносида бўлиб ўтди.
Биринчи кун давомида талабалар жамоаси бир гуруҳ ёшлар илмий-семинар ташкил этиб, улар билан ўз билимларини бўлишди.

👍11
EFFECT.UZ | Расмий канал
Теsla Илон Маск ўрнига янги бош директор излашни бошлади – WSJ "Жорий йил март ойида Теsla кузатув кенгаши раҳбар кадрлар излашга ихтисослашган бир нечта компаниялар билан боғланиб, оғир аҳволда қолган компания раҳбари лавозимига Илон Маскнинг ўрнига янги…
Tesla Маскнинг ўрнига янги раҳбар излаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди
Компания кузатув кенгаши раиси Робин Денҳолм The Wall Street Journal нашрининг мақоласини “мутлақо ёлғон” деб атади. Унинг айтишича, Теsla бу борада нашрга мақола эълон қилинишидан олдиноқ изоҳ берган.
Денҳолмнинг сўзларига кўра, кузатув кенгаши ҳанузгача 2008 йил октябрдан бери бош директор лавозимини эгаллаб келаётган Маскга “тўлиқ ишонч” билдиради.
Илон Маск эса Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида WSJ'ни “журналистикани обрўсизлантираётганликда” айблади.

👍3
Қозоғистон хорижий давлат фуқаролари учун “олтин виза” дастурини жорий қилмоқда
Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, янги виза мамлакатнинг инвестисион жозибасини ошириш ва узоқ муддатли бизнес ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган.
Янги қоидаларга кўра, хорижий фуқаролар Қозоғистондаги компанияларнинг устав капиталига ёки маҳаллий фонд биржасида чиқарилган қимматли қоғозларга камида 300 минг доллар сармоя киритган тақдирда, улар электрон тарзда инвестор визаси учун ариза топшириши мумкин. Ушбу “олтин виза” кейинчалик 10 йилгача бўлган муддатга яшаш ҳуқуқини олиш имконини беради. Янги тартиб расман эълон қилинганидан 10 кун ўтиб кучга киради.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Илон Маск Ўзбек пахтачилиги ҳақидаги гапни эшитиб кулиб юборди
Илон Маск АҚШ меҳнат вазирининг Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик орқали 250 млн доллар тежаб қолингани ҳақидаги сўзларига кулиб жавоб берди. У бу ҳолатни "комедияга ўхшайди", деб баҳолади ва ўзбек пахтачилари ҳақидаги гаплар унга ишонмаслик даражасида қизиқ туюлганини айтди.
Бу Илон Маскнинг кулгисига сабаб бўлди.
Маълумот учун, жорий йил март ойи охирида АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш лойиҳасини ҳам ўз ичига олган 38 млн доллардан ортиқ хорижий ёрдам грантларини бекор қилганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Илон Маск АҚШ меҳнат вазирининг Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик орқали 250 млн доллар тежаб қолингани ҳақидаги сўзларига кулиб жавоб берди. У бу ҳолатни "комедияга ўхшайди", деб баҳолади ва ўзбек пахтачилари ҳақидаги гаплар унга ишонмаслик даражасида қизиқ туюлганини айтди.
«Биз America Last (Трамп жамоаси Америка манфаатларига хизмат қилмайдиган дастурларни шундай номлашади — таҳр.) доирасида ташқи ёрдам дастурларини бекор қилиб, 250 миллион доллар тежадик. Хусусан, Ўзбекистон пахта саноатидаги шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш каби лойиҳаларни молиялаштириш. Бундай нарсаларга бизнинг маблағимиз сарфланиши мантиққа тўғри келмайди. Тежамкорлик учун DOGE’га раҳмат. Биз нима топдик, аниқланган фирибгарликлар»,деди Лори Чавес.
Бу Илон Маскнинг кулгисига сабаб бўлди.
«Бу нарсалар шу қадар кулгилики, ишониб бўлмайди. Ўзбекистон пахтачилари. Бу худди комедияга га ўхшайди»,деди DOGE раҳбари.
Маълумот учун, жорий йил март ойи охирида АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон пахта саноатида шаффофлик ва ҳисобдорликни ошириш лойиҳасини ҳам ўз ичига олган 38 млн доллардан ортиқ хорижий ёрдам грантларини бекор қилганди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15
Саида Мирзиёева Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдусалом билан учрашди
деб ёзади президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ислом дини асосида ётган умуминсоний ва маънавий қадриятларни қўллаб-қувватлаётгани учун мазкур нуфузли халқаро ташкилотга миннатдорлик билдираман.
Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистон конфессиялараро тотувликни, мамлакатимиз фахри бўлган ноёб ислом меросини тарғиб этиш борасида бутун дунёда ҳақли равишда эътироф этилмоқда.
Камтарона хизматларим эътироф этилгани ва ҳар йили ўтказиладиган Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг ҳакамлар ҳайъати таркибига киритилганимдан бениҳоя мамнунман.
Фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан биз бу дунёни янада яхшироқ қила оламиз,
деб ёзади президент ёрдамчиси.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍81👎12😢2
"Самарқандда ўтказилиши режалаштирилган «Марказий Осиё – Кўрфаз давлатлари» саммити қолдирилди" — ТИВ
Бундан икки ҳафта аввал, яъни 16 апрель куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кувайтда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» Стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг учинчи учрашувида қатнашган эди.
Учрашувда Самарқанд шаҳрида 5 май куни юқори даражадаги саммит бўлиб ўтиши маълум қилинганди.
Бироқ бу саммит энди номаълум муддатга қолдирилибди. Буни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлади.
Маълум бўлишича, саммит — томонларнинг ўзаро келишувига биноан кейинги муддатларга қолдирилган.

👍12
Эндиликда автоматик ундирув орқали тўланган кредит учун 2,5 фоиз комиссия қўлланади
Банклардан бири янги тартиб жорий қилмоқда экан:
Агар мижоз кредит тўловини белгиланган муддатда амалга оширмаса, банк автоматик ундирув тизими орқали тўловни мижоз ҳисобидан ўзи амалга оширади.
Энг муҳими — энди бундай ҳолатда банк автоматик ундирилган тўлов суммасидан қўшимча равишда 2,5% миқдорида комиссия ҳам ундиради.
Яъни ўз вақтида тўланмаган тўлов бўйича аввал мижозга SMS орқали огоҳлантириш юборилади. Агар муддат ўтса, тўлов банк томонидан амалга оширилади ва комиссия тўлови қўшилади.
Масалан, автоматик равишда 1 млн сўм тўланса, банк бундан ташқари 25 минг сўмни комиссия сифатида ундиради.

👎14👍6
Самарқандда банк фермерларни ноқулай аҳволга тушираётган бўлиши мумкин ёхуд таниш-билишчилик авжидами?
"Агробанк"нинг Самарқанд вилояти Пайариқ филиали айтишларича, Бош офис топшириғига кўра, ўтказилиши керак бўлган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияларни тасдиқлашни бекор қиляпти. Шундай бўлишига қарамасдан ушбу ҳолатларни ҳеч ким назорат этмаяпти.
Ўғит, ёқилғи, иш ҳақи учун тўлов қилишнинг имкони йўқ. Таниши борлар фақатгина бу имкониятлардан фойдаланиши мумкин. Мисол, 200 млнлаб иш ҳақи ва минерал ўғитга йўналтирилган.
Бизга ўхшаш ҳечкими йўқ фермерлар на ўғит на ёқилғи оламиз. Бу ишлардан наҳотки Бош офис ёки вилоят филиалнинг хабари бўлмаса. Фермерлар қийналиб қолди, ёрдамлашадиган масъул борми?

👍20