EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Измирнинг тарих ва табиат қўйнидаги дурдонаси: Урла

Измирнинг сокин қирғоқ бўйидаги Урла шаҳри гўзал зайтунзорлар, мевали боғ ва узумзорлар билан ўралган бамисоли ер юзидаги “жаннат”дир.


👉 https://effect.uz/6407

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥4
Хоразмда кимё саноати бўйича катта-катта лойиҳалар режа қилинган. Уларни амалга ошириш орқали тармоқ вилоятнинг “драйвери”га айлантирилади

Шу йил Тупроққалъада 10 миллиард долларлик газ-кимё мажмуасини қуришнинг (МТО) 1-босқичи бошланади. Бунда йилига 2 миллион тонна 14 турдаги юқори қўшилган қийматли базавий полимер маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Бундан ташқари, Ҳазораспдаги 10 гектарда кимё технопарки ташкил этилади, у ерда полимер маҳсулоти ишлаб чиқариш бўйича 100 миллион долларлик лойиҳалар бўлади.

Хоразмдаги 663 та қурилиш материаллари корхонаси ўтган йили 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариб, вилоятнинг “драйвер” тармоқларидан бирига айланди.

Буни янада кўпайтириб, 100 миллион долларлик 40 та лойиҳани бошлаш, бу йил ишлаб чиқаришни 1,5 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👎4👍3😢1
Дунё бўйича матбуот эркинлиги тарихий энг паст даражага тушиб кетди

Бу ҳақда “Чегара билмас мухбирлар” (RSF) ташкилотининг 2025 йилги ҳисоботида қайд этилди.

Ҳисоботда 180 та мамлакатдаги оммавий ахборот воситалари ҳолати бешта мезон – сиёсий мазмуни, ҳуқуқий база, иқтисодий муҳит, ижтимоий-маданий шарт-шароитлар ва хавфсизлик асосида баҳоланган.

Қайд этилишича, 180 давлатдан 160 тасида оммавий ахборот воситалари барқарор фаолият юрита олмаяпти ёки фақат жуда қийин шароитда фаолият юритмоқда. Қарийб учдан бир мамлакатда оммавий ахборот воситалари иқтисодий сабаблар билан ёпилган, кўп ҳолларда бунга расмий босим сабаб бўлган. 46 давлатда матбуот фақат бир неча бой шахслар томонидан назорат қилинади. Россия ҳам шулар қаторида тилга олинган.

Россия RSF рейтингининг энг ўнлигига кирган. Мамлакат бир йилда 9 поғона пастлаб, 171-ўринни эгаллади (100 баллик тизимда 24,57 балл), бу рейтингдаги энг ёмон натижалардан бири. Россия Миср ва Никарагуа билан бир қатордан жой олган.

Постсовет давлатлари ичида энг ёмон кўрсаткич Туркманистонда – 174-ўрин (19,14 балл). Бундан пастда фақат Афғонистон, Эрон, Сурия, Хитой, Шимолий Корея ва Эритрея жойлашган.

Беларус (166-ўрин, 25,73 балл) ва Озарбойжон (167-ўрин, 25,47 балл) Россиядан юқорироқда турибди. Марказий Осиё мамлакатлари ҳам паст поғоналарда жойлашган. Хусусан, Тожикистон 153-ўринни (32,21 балл), Ўзбекистон 148-ўринни (35,24 балл), Қирғизистон 144-ўринни (37,46 балл), Қозоғистон 141-ўринни (39,34 балл) эгаллаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Live
😢5👍1
Боғот, Гурлан Хонқа, Янгибозор, Ҳазорасп ва Урганч туманида 49 та маҳалла инфратузилмасини яхшилашга халқаро молия ташкилотларидан 61 миллион доллар жалб қилинади

Бундан ташқари, жорий йилда 70 та оғир маҳаллага тадбиркорлик инфратузилмаси учун бюджетдан 233 миллиард сўм ажратилди. Бунга қўшимча яна 10 та маҳаллани танлаб олиб, 15 миллиард сўм йўналтириш топширилди.

Хоразм гужумини кўпайтириш муҳимлиги таъкидланди.

Маҳалла, кўча, дала чети, йўл бўйларида, канал ва коллекторлар атрофида 10 миллион туп гужум экиш бўйича уч йиллик дастур қилинади. Бу ерларда тут ва жийда ҳам кўпайтирилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍4👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти раҳбари диққатига!

Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани аҳолиси асосан қир ва адир бўйларида туман ҳамда вилоят марказидан ўнлаб ҳатто юзлаб километр узоқлиқда истиқомат қилишади.

👉 https://effect.uz/6408

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎1😢1
Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат фуқаролари таҳсил олмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:

Ҳиндистон – 6502 нафар;

Туркманистон – 1430 нафар;

Покистон – 1250 нафар;

Россия Федерацияси – 732 нафар;

Қозоғистон – 639 нафар;

Қирғиз Республикаси – 369 нафар;

Хитой – 325 нафар;

Тожикистон – 322 нафар;

Корея Республикаси – 197 нафар;

Афғонистон – 157 нафар;

Канада – 126 нафар;

Бошқалар – 431 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2🔥1
Damas даври тугайдими? Хоразмда янги 7 ўриндиқли машина ишлаб чиқариш бошланади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи давомида Тупроққалъадаги «Damas» заводида 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилди.

Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади. Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, 2026 йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68👎2😢1
Шавкат Мирзиёев Хоразмдаги “Урганч кластер”да ишга тушган янги корхоналарни кўздан кечирди

Кластер 5 йилдан буён фаолият юритиб, хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга. У ерда 3 мингга яқин киши иш билан таъминланган.

Ташриф давомида президент ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, маош ва меҳнат шароитлари билан ҳам қизиқди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍75🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 “ГАИ ходимини аёллар калтаклашди” — сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат аслида қандай бўлган эди?

Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходимлари билан бир гуруҳ фуқаролар ўртасида юз берган зиддиятли вазият масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2
Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди

Украина пойтахти Киев шаҳрида 2018 йил февралдан 2024 йил январгача 11 кишини ўлдирган ва яна бир инсонни ўлдиришга уриниб, аммо режасини амалга ошира олмаган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥2😢2👎1
"GreenGen Education" дастури доирасида бир гуруҳ ёшлар билан плоггинг ўтказилди

Дастур координаторлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар билан Бухоро шаҳри марказида жойлашган "Сомонийлар" паркида кенг қамровда плоггинг бўлиб ўтди.

Боғ тозаланиб, тўпланган чиқиндилар сараланди ва чиқинди машиналарига ортиб берилди. Плоггингда фаол қатнашган ёшлар сертификат билан тақдирланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🔥1
Ўтказилиши керак бўлган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияларни тасдиқлаш масаласи ҳамон бекор қилиняпти

Юқорида берилган, ,,Самарқандда банк фермерларни ноқулай аҳволга тушираётган бўлиши мумкин ёхуд таниш-билишчилик авжидами?" номли хабаримизнинг давоми тариқасида айтиш мумкинки, вилоят ,,Агробанк" масъуллари 3 варақ маълумот тайёрлаб, ,,Effect.uzʼʼ расмий сайтига берилган мурожаатни ташаккурнома ёзиб бериш орқали ёпишини сўрагани ҳақида айтилди.

Ҳаттоки мазкур ҳисоб рақамни бешинчи марта чеклаб қўйишган экан.

Энг ачинарлиси шундаки, банк томонидан ҳали битмаган иш учун ташаккурнома қоғозига муҳр босиш кераклигини айтган.

"Маълум бўлишича, ушбу ҳисоб рақамлар Тошкент шаҳридаги ''Агробанк'' бош офиси ходими Ёрмат Ашуров томонидан юритилмоқда. Шу муносабат билан, у фермерларга нисбатан менсимаслик билан муносабатда бўлаётгани айтилмоқда."

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥3👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фикрича, пиёдалар ўтиш жойини тўсиб-ёпиб қўйган панжаранинг тагидан ўтган киши «қўштирноқ ичидаги пиёда» экан

Видеодаги ЙПХ ходимининг сўзларига кўра, бу пиёдалар ўтиш жойи «автомобилларнинг равон ҳаракатини таъминлаш учун» бекор қилиниб, ёпилган экан. Аслида бу ерда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қўштирноқ ичида — улар пиёдаларнинг хавфсизлигини ҳеч қанақасига таъминламайди, таъминлашни хоҳламайди ҳам.

Қилинган ерости йўлидан имконияти чекланганлар, ногиронлиги бор одамлар қандай ўтади, деган саволни булар ҳеч қачон ўзига бериб кўрмаса керак. Пиёдаям одамми булар учун...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢3👎1
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда кўпроқ ёз мавсуми учун хос эканини маълум қилди.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача исийди.

Ҳарорат фони ойнинг биринчи ўн кунликнинг охирида бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кейинчалик ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Умуман олганда, жорий май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бугун грин-карта жавоблари чиқади

АҚШнинг Хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (DV-2026) жавоблари бугун, 3 май куни эълон қилинади.

Аризачилар шу куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogramm.state.gov орқали натижани текширишлари мумкин.

Аризалар ўтган йили 2 октябрдан 7 ноябргача қабул қилинганди.

Хилма-хиллик виза дастури – АҚШга иммиграция кўрсаткичлари тарихан кам бўлган халқлар вакилларига Америкага кўчиб бориб яшаш имкониятини беради.

Кўплаб миллатлар қатори, ҳар йили миллионлаб ўзбеклар ҳам бу дастурда қатнашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида аёл ўзини поезд тагига ташлагани айтилмоқда

Зангиотада 30 апрель эрта тонгда бир аёл ўзини поезд тагига ташлади.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1