EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамияти раҳбари диққатига!

Самарқанд вилоятининг Қўшработ тумани аҳолиси асосан қир ва адир бўйларида туман ҳамда вилоят марказидан ўнлаб ҳатто юзлаб километр узоқлиқда истиқомат қилишади.

👉 https://effect.uz/6408

Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍13👎1😢1
Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат фуқаролари таҳсил олмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошига республикамиздаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг умумий сони 12,5 минг нафарни ташкил этган.

Олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижлик талабаларнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:

Ҳиндистон – 6502 нафар;

Туркманистон – 1430 нафар;

Покистон – 1250 нафар;

Россия Федерацияси – 732 нафар;

Қозоғистон – 639 нафар;

Қирғиз Республикаси – 369 нафар;

Хитой – 325 нафар;

Тожикистон – 322 нафар;

Корея Республикаси – 197 нафар;

Афғонистон – 157 нафар;

Канада – 126 нафар;

Бошқалар – 431 нафар.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍7👎2🔥1
Damas даври тугайдими? Хоразмда янги 7 ўриндиқли машина ишлаб чиқариш бошланади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразмга ташрифи давомида Тупроққалъадаги «Damas» заводида 100 миллион доллар ҳисобига бозорда катта талабга эга арзон автомобиль ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилди.

Автомобиль Евро-5 экологик стандартига жавоб беради, 7 ўриндиққа эга бўлади. Мутасаддиларга жорий йилда ҳамкорлар билан музокарани якунлаб, 2026 йилда йирик узелли йиғиш усулида ишлаб чиқаришни бошлаш, 2027 йилда тўлиқ циклга ўтиб, маҳаллийлаштиришни 50 фоизга олиб чиқиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68👎2😢1
Шавкат Мирзиёев Хоразмдаги “Урганч кластер”да ишга тушган янги корхоналарни кўздан кечирди

Кластер 5 йилдан буён фаолият юритиб, хом ашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш занжирига эга. У ерда 3 мингга яқин киши иш билан таъминланган.

Ташриф давомида президент ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашиб, маош ва меҳнат шароитлари билан ҳам қизиқди.


Telegram I Facebook I YouTube I Live
👍75🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 “ГАИ ходимини аёллар калтаклашди” — сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат аслида қандай бўлган эди?

Сурхондарё вилояти Денов туманида ЙПХ ходимлари билан бир гуруҳ фуқаролар ўртасида юз берган зиддиятли вазият масъуллар томонидан ўрганилиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан жиноий иш қўзғатилиб, гумонланувчилар процессуал тартибда ушланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2
Украинада 11 кишини ўлдирган ўзбекистонлик умрбод қамалди

Украина пойтахти Киев шаҳрида 2018 йил февралдан 2024 йил январгача 11 кишини ўлдирган ва яна бир инсонни ўлдиришга уриниб, аммо режасини амалга ошира олмаган Ўзбекистон фуқароси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🔥2😢2👎1
"GreenGen Education" дастури доирасида бир гуруҳ ёшлар билан плоггинг ўтказилди

Дастур координаторлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар билан Бухоро шаҳри марказида жойлашган "Сомонийлар" паркида кенг қамровда плоггинг бўлиб ўтди.

Боғ тозаланиб, тўпланган чиқиндилар сараланди ва чиқинди машиналарига ортиб берилди. Плоггингда фаол қатнашган ёшлар сертификат билан тақдирланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1🔥1
Ўтказилиши керак бўлган пул маблағлари тўғрисидаги квитанцияларни тасдиқлаш масаласи ҳамон бекор қилиняпти

Юқорида берилган, ,,Самарқандда банк фермерларни ноқулай аҳволга тушираётган бўлиши мумкин ёхуд таниш-билишчилик авжидами?" номли хабаримизнинг давоми тариқасида айтиш мумкинки, вилоят ,,Агробанк" масъуллари 3 варақ маълумот тайёрлаб, ,,Effect.uzʼʼ расмий сайтига берилган мурожаатни ташаккурнома ёзиб бериш орқали ёпишини сўрагани ҳақида айтилди.

Ҳаттоки мазкур ҳисоб рақамни бешинчи марта чеклаб қўйишган экан.

Энг ачинарлиси шундаки, банк томонидан ҳали битмаган иш учун ташаккурнома қоғозига муҳр босиш кераклигини айтган.

"Маълум бўлишича, ушбу ҳисоб рақамлар Тошкент шаҳридаги ''Агробанк'' бош офиси ходими Ёрмат Ашуров томонидан юритилмоқда. Шу муносабат билан, у фермерларга нисбатан менсимаслик билан муносабатда бўлаётгани айтилмоқда."

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🔥3👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг фикрича, пиёдалар ўтиш жойини тўсиб-ёпиб қўйган панжаранинг тагидан ўтган киши «қўштирноқ ичидаги пиёда» экан

Видеодаги ЙПХ ходимининг сўзларига кўра, бу пиёдалар ўтиш жойи «автомобилларнинг равон ҳаракатини таъминлаш учун» бекор қилиниб, ёпилган экан. Аслида бу ерда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қўштирноқ ичида — улар пиёдаларнинг хавфсизлигини ҳеч қанақасига таъминламайди, таъминлашни хоҳламайди ҳам.

Қилинган ерости йўлидан имконияти чекланганлар, ногиронлиги бор одамлар қандай ўтади, деган саволни булар ҳеч қачон ўзига бериб кўрмаса керак. Пиёдаям одамми булар учун...

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢3👎1
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +39 даражагача кўтарилади

Ўзгидромет бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда кўпроқ ёз мавсуми учун хос эканини маълум қилди.

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +39 даражагача исийди.

Ҳарорат фони ойнинг биринчи ўн кунликнинг охирида бироз пасаяди, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кейинчалик ҳарорат кечалари 17-22 даражадан 10-15 даражагача, кундуз кунлари 32-37 даражадан 25-30 даражагача ўзгариб туради.

Умуман олганда, жорий май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Бугун грин-карта жавоблари чиқади

АҚШнинг Хилма-хиллик виза дастурига 2026 йил учун берилган аризалар (DV-2026) жавоблари бугун, 3 май куни эълон қилинади.

Аризачилар шу куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб дастурнинг расмий сайти – dvprogramm.state.gov орқали натижани текширишлари мумкин.

Аризалар ўтган йили 2 октябрдан 7 ноябргача қабул қилинганди.

Хилма-хиллик виза дастури – АҚШга иммиграция кўрсаткичлари тарихан кам бўлган халқлар вакилларига Америкага кўчиб бориб яшаш имкониятини беради.

Кўплаб миллатлар қатори, ҳар йили миллионлаб ўзбеклар ҳам бу дастурда қатнашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида аёл ўзини поезд тагига ташлагани айтилмоқда

Зангиотада 30 апрель эрта тонгда бир аёл ўзини поезд тагига ташлади.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкент вилоятида аёл ўзини поезд тагига ташлагани айтилмоқда Зангиотада 30 апрель эрта тонгда бир аёл ўзини поезд тагига ташлади. Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилоятида аёл ўзини поезд тагига ташлаб вафот этди

2025 йил 30 апрель куни Тошкент вилояти Чиноз туманида яшаган, 1995 йилда туғилган аёл Тошкент-Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган тезюрар йўловчи поезди тагига ўзини ташлаши оқибатида вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент транспорт прокуратураси томонидан текшириш ўтказилиб, содир бўлган ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
DW: Қозоғистон ҳукумати Россия Давлат думаси вице-спикери ва тўрт нафар депутатининг мамлакатга киришини тақиқлади

Нашр манбасининг маълум қилишича, тақиқ ушбу шахсларнинг Қозоғистон Республикаси ва унинг раҳбариятига нисбатан ҳақоратомуз ва душманона баёнотлари сабаб бўлган. “Қора рўйхат”дан Россия Давлат думаси вице-спикери Пётр Толстой, Халқаро ишлар бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Вячеслав Никонов, “Единая Россия” партияси депутатлари Евгений Фёдоров ва Константин Затулин, шунингдек, “Россотрудничество” раҳбари ва Давлат думасининг собиқ депутати Евгений Примаков жой олган.

Аввалроқ Толстой Украинадан кейин Россия учун Қозоғистон “навбатдаги муаммога” айланиши мумкинлигини билдирганди.Толстой, шунингдек, Олмаотани “руслар томонидан қурилган Верний шаҳри” деб атаган ва Қозоғистонни Россиядан узоқлашиш учун “ўз тарихини ўйлаб топишга” уринишда айблаган.

Никонов федерал телевидениядаги чиқишида “Қозоғистон шунчаки мавжуд эмас” дея фикр билдириб, замонавий Қозоғистон ҳудудларини “Россия ва СССР совғаси” дея таърифлаган. Фёдоров Никоновнинг фикрларини қўллаб-қувватлаган ва Россия Қозоғистондан ўз ҳудудларини қайтаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга эканини айтган. Бундан ташқари, Фёдоровнинг сўзларига кўра, Қозоғистон “халқаро ҳуқуқларга мувофиқ СССР таркибидан чиқмаган”, бу эса унинг давлатчилиги “тўлиқ қонуний эмаслигини” англатади.

"Депутатлардан ташқари, пропагандачилар Тина Канделаки ва Тигран Кеосаян, сиёсатшунос Никита Мендкович, “рус дунёси” мафкурачиси Александр Дугин ҳамда россиялик тарихчи Андрей Грозин ҳам Қозоғистон ҳукумати томонидан “персона нон грата”, деб эълон қилинган",

дейилади DW хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥2👎1
3-май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни

Сўз эркинлиги ҳар қандай демократик жамиятнинг асосий қадриятидир. 3-май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни дунё бўйлаб журналистларнинг эркин ва хавфсиз фаолиятини қўллаб-қувватлаш, сўз эркинлигига бўлган эҳтиромни яна бир бор ёдга олиш кунидир.

Эркин матбуот – жамиятда адолат, шаффофлик ва масъулиятли фуқароликнинг пойдеворидир. Бу сана – ҳақиқатни ёритиш йўлида заҳмат чекиб келаётган журналистлар меҳнатига ҳурмат рамзидир.

Effect.uz жамоаси сўз эркинлигини қўллаб-қувватлайди ва эркин журналистиканинг тараққиётига хизмат қилишда давом этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍2😢2
«Олтин қалам» XIX Миллий мукофоти учун халқаро танлови эълон қилинди

Жорий йилдан бошлаб «Олтин қалам« Миллий мукофоти учун халқаро танлови 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрамига бағишлаб ташкил этилади. Танлов ғолиблари ушбу сана муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирида тантанали равишда тақдирланади.

👉https://effect.uz/uz/6410

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2👍1