EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик янада жадаллаштирилади

Фармон билан президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Унга кўра, айрим ҳужжатларга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

➖ бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқлари бекор қилинади;

➖ божхона йиғимларининг фискал мақсадларда ундирилмаслиги таъминланади;

➖ озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартиби жорий этилади;

➖ республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талаби халқаро меъёрларга мувофиқлаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Ўзбекистон ТИВ Россиядаги меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари юзасидан хавотир билдирди

Ўзбекистон томони Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларига нисбатан ҳуқуқ бузилишлари ва қўпол муомала ҳолатлари ҳақида кўпайиб бораётган хабарларга эътибор қаратди. Ташқи ишлар вазирлигида ушбу масала юзасидан Россия элчиси билан учрашув ўтказилган.

Таъкидланишича, бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолияти олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланади. Мазкур ҳуқуқлар яшаб турган мамлакат қонунчилигига мувофиқ ҳимоя қилиниши лозим.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон томони ушбу масалани синчиклаб ўрганиш ва мавжуд хавотирларни Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлигини алоҳида қайд этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда уйда гиёҳванд ўсимлигини етиштирган шахслар қўлга олинди

Улар иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида тақиқланган ўсимликни етиштиргани аниқланган. Тошкент шаҳрининг Миробод туманида уй шароитида гиёҳвандлик ўсимликлари етиштираётган шахслар ушланди.

Қайд қилинишича, жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан олинган тезкор маълумот асосида уйлардан бирида тинтув ўтказилган. У ерда бўйи 60 дан 170 сантиметргача бўлган гиёҳвандлик ўсимлиги иссиқхона услубида, тувакда, махсус ёруғлик ва ҳаво алмашинуви воситалари ёрдамида етиштирилаётгани аниқланган.

Таъкидланишича, 12 туп гиёҳвандлик ўсимлиги, шунингдек, қуритилиб, истеъмолга тайёрлаб қўйилган хомашё, далилий ашё сифатида олиб қўйилган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Ўзбекистон расмийлари АҚШ Мустақиллигининг 249 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва бош вазир Абдулла Арипов АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди.

Тадбирда безатиш жараёнида автомобилларга алоҳида урғу берилганини кўриш мумкин. Бош вазир Абдулла Арипов Элчи Жонатан Ҳеник билан Shelby Mustang GT500 автомобилини биргаликда миниб кўрган.

«Мамлакатлар ўз қўшниларини танлай олмайди, аммо ўз шерикларини танлаши мумкин. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистонни ўзининг ишончли ҳамкори сифатида танлаганидан фахрланади»

, деди элчи.

Маълумот учун, аслида АҚШ мустақиллиги куни 4 июль куни нишонланади. Одатда Тошкентдаги элчихона муддатдан олдин тадбирни ташкил этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥11😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Германияда “Гелик” одамларни босиб кетди

Германиянинг Штутгарт шаҳрида Mercedes Gelandewagen бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Оқибатда бир аёл ҳалок бўлди. Бу ҳақда шаҳар полицияси матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 2 май куни Mercedes Gelandewagen русумидаги автомобиль Штутгартда бир гуруҳ одамларни босиб кетди. Ҳодиса оқибатида уч киши оғир, яна беш киши енгил жароҳат олган. Ҳайдовчи ҳодиса жойида қўлга олинган. Маълумотга кўра, воқеа вақтида оғир тан жароҳатлари олган 46 ёшли аёл шифохонада вафот этган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 % га етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

Хитой – 33 %

Россия – 10 %

Туркия – 5,2 %

Саудия Арабистони – 4,7 %

Нидерландия – 3,7 %

Германия – 3,3 %


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 61 ёшли ўқитувчи 10-синф ўқувчи қизга ошиқ бўлиб, унга тегажоғлик қилди

У икки йил давомида қизни кузатиб юрган, унга хабарлар юборган. Эркак ўқитувчи қизга нисбатан жиддий туйғулари борлиги ва унга уйланмоқчи эканини билдирган.


Суд эркакни МЖКнинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топиб, унга 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади
.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎11😢2👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайда нима гаплар?

EFFECT.UZ'га Қибрай тумани Ҳосилдор маҳалласи аҳолисидан видео мурожаат келиб тушганди. Видео ижтимоий тармоққа чиққанидан кейин ИИБ нозири видеода фуқаролар уйига бориб, мажбурий тартибда улардан шикоят ариза олишга ҳаракат қилган. Мақсад видеони ижтимоий ҳимоя ҳодими, гўёки маҳалла раисининг обрўсига путур етказиш ниятида EFFECT.UZ'га тақдим қилгани иддао қилинмоқда. Шундан сўнг EFFECT.UZ ўша фуқаролар уйига бориб, ҳолат билан танишди.

Видео
EFFECT.UZ'нинг телеграм каналига жойланганидан сўнг аёлнинг турмуш ўртоғига маҳалла раиси телефон қилиб, идорага келмаса, маҳалла нозирини жўнатиши билан тахдид ҳам қилган. Маҳалла раисининг сўзларига кўра, раҳбарияти видеода кўринган фуқароларни йиғиб келишни буюрган. Ҳокимиятда ишлайдиган Дилшод исмли шахслигини такидлаб ўтган. Қачондан бошлаб ахоли ўзининг ҳаққини талаб қилиб чиқса, ҳокимлик уларни қўрқитиш йўлига ўтди? Аслида бундай харакатлар ноқонунийлигини ўзлари билмадими?

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.
# 4


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍106👎6😢1
Одамларнинг 65 фоизи телефон қўнғироқларидан қўрқиши аниқланди

«Face for Business» компанияси томонидан ўтказилган сўровномага кўра, иштирокчиларнинг 65 фоизи телефонларига қўнғироқ келганда қўрқув ва безовталик ҳиссини бошдан кечирадилар.

Бу ҳис, айниқса, 18-34 ёш орасидаги инсонларда кўпроқ учраётганлиги таъкидланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
💸Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг салкам 60 яшар давлат солиқ бош инспектори 15 минг доллар пора олгани учун 7 йилга қамалди❗️

У
тергов бўйича тайинланган тафтишда аниқланган солиқ камомадини яширганликда ҳамда пора олганликда —Жиноят кодекси 208-моддаси, 210-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 8 йилга қамалган.

Юқори инстанция суди эса қайта малакалаб, жазони 1 йилга камайтирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢4👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маънавият – миллатнинг энг кучли қалқони

“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозарада жамиятдаги маънавий масалалар, айниқса ёшлар тарбияси ва уларнинг ташқи муҳитдаги хатти-ҳаракатлари муҳокама марказида бўлди.

Сўнгги пайтларда хорижда айрим ҳамюртимиз томонидан содир этилган ножўя ҳаракатлар жамоатчилик эътиборини тортаётгани таъкидланди. Лекин, ўзини номақбул тутаётганларнинг қилмиши ортида бутун миллатни айблаш – хато.

Миллат обрўси – унинг ҳар бир вакилининг юриш-туришида, одоб-ахлоқида намоён бўлади.

Тадбирда шунингдек, ўзбек халқининг бағрикенглиги, тантилари ва меҳмондўстлиги, шу заминда туғилиб, бутун дунёга танилган буюк алломаларнинг илмий мероси, ва бугунги ёшларимизнинг ютуқлари алоҳида қайд этилди.

Юрт номини юксалтириш ҳам, унга доғ тушириш ҳам ўз қўлимизда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда илк маротаба "Тандир фестивали" ўтказилди

Айни дамда Сурхондарё вилоятининг гўзал гўшаларидан бири бўлмиш Бойсунда 2-4 май кунлари илк бор "Тандир фестивали" ташкил этилди. Фестивални ташкил этишдан кўзланган мақсад миллий қадриятлар бой ошпазлик анъаналарини маданий меросни тарғиб қилиш ва мамлакатга сайёҳлар оқимини жалб этишга қаратилган.

Вилоятнинг ҳар бир тумани ўзининг расталарини ташкил қилишган. Бу ерда ошпазлар ўзининг маҳоратларини намойиш этишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"GreenGen Education" дастури доирасида бир гуруҳ ёшлар билан плоггинг ўтказилди

Дастур координаторлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар билан Бухоро шаҳри марказида жойлашган "Сомонийлар" паркида кенг қамровда плоггинг бўлиб ўтди.

Боғ тозаланиб, тўпланган чиқиндилар сараланди ва чиқинди машиналарига ортиб берилди. Плоггингда фаол қатнашган ёшлар сертификат билан тақдирланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Туҳматнинг гуноҳи оғир

Туҳмат – мусулмон киши ҳақида бошқа бир мусулмонда нафрат уйғотадиган нарсаларни айтиб, унда йўқ айбларни унга тўнкашдир. Туҳматчи бу разил қилмиши билан Аллоҳ таоло тўғрилаб изга солиб қўйган нарсага путур етказади. Нафақат путур етказади, балки Аллоҳ таоло билан ўзининг ўртасидаги риштани узади. Бу нарса шунинг учун ҳам катта гуноҳлар сарасига киради. Бу ёмонлик кетидан ёмонликни, гуноҳ кетидан гуноҳни туғдираверади.

👉https://effect.uz/uz/6411

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади

Наоя Иноуэга қарши жанг сентябрда Токиода бўлиб ўтади.


👉 https://effect.uz/6412

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥11👍4👎2
Туркияда 1100 йиллик қопқоғи очилмаган амфора топилди

Анталиянинг Каш тумани қирғоқларида роботлар ёрдамида олиб борилган сув ости қазишмаларида ҳалокатга учраган кемадан 1100 йиллик оғзи ёпиқ амфора (қадимда ишлатилган кўза) топилди.

👉 https://effect.uz/6413

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥1