EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қибрайда нима гаплар?

EFFECT.UZ'га Қибрай тумани Ҳосилдор маҳалласи аҳолисидан видео мурожаат келиб тушганди. Видео ижтимоий тармоққа чиққанидан кейин ИИБ нозири видеода фуқаролар уйига бориб, мажбурий тартибда улардан шикоят ариза олишга ҳаракат қилган. Мақсад видеони ижтимоий ҳимоя ҳодими, гўёки маҳалла раисининг обрўсига путур етказиш ниятида EFFECT.UZ'га тақдим қилгани иддао қилинмоқда. Шундан сўнг EFFECT.UZ ўша фуқаролар уйига бориб, ҳолат билан танишди.

Видео
EFFECT.UZ'нинг телеграм каналига жойланганидан сўнг аёлнинг турмуш ўртоғига маҳалла раиси телефон қилиб, идорага келмаса, маҳалла нозирини жўнатиши билан тахдид ҳам қилган. Маҳалла раисининг сўзларига кўра, раҳбарияти видеода кўринган фуқароларни йиғиб келишни буюрган. Ҳокимиятда ишлайдиган Дилшод исмли шахслигини такидлаб ўтган. Қачондан бошлаб ахоли ўзининг ҳаққини талаб қилиб чиқса, ҳокимлик уларни қўрқитиш йўлига ўтди? Аслида бундай харакатлар ноқонунийлигини ўзлари билмадими?

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева билан ёнма-ён. Миссия.
# 4


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍106👎6😢1
Одамларнинг 65 фоизи телефон қўнғироқларидан қўрқиши аниқланди

«Face for Business» компанияси томонидан ўтказилган сўровномага кўра, иштирокчиларнинг 65 фоизи телефонларига қўнғироқ келганда қўрқув ва безовталик ҳиссини бошдан кечирадилар.

Бу ҳис, айниқса, 18-34 ёш орасидаги инсонларда кўпроқ учраётганлиги таъкидланмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1
💸Тошкент вилояти солиқ бошқармасининг салкам 60 яшар давлат солиқ бош инспектори 15 минг доллар пора олгани учун 7 йилга қамалди❗️

У
тергов бўйича тайинланган тафтишда аниқланган солиқ камомадини яширганликда ҳамда пора олганликда —Жиноят кодекси 208-моддаси, 210-моддаси 3-қисми "а" банди билан айбли деб топилиб, 8 йилга қамалган.

Юқори инстанция суди эса қайта малакалаб, жазони 1 йилга камайтирган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9😢4👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маънавият – миллатнинг энг кучли қалқони

“Адолат” СДП ташаббуси билан ўтказилган мунозарада жамиятдаги маънавий масалалар, айниқса ёшлар тарбияси ва уларнинг ташқи муҳитдаги хатти-ҳаракатлари муҳокама марказида бўлди.

Сўнгги пайтларда хорижда айрим ҳамюртимиз томонидан содир этилган ножўя ҳаракатлар жамоатчилик эътиборини тортаётгани таъкидланди. Лекин, ўзини номақбул тутаётганларнинг қилмиши ортида бутун миллатни айблаш – хато.

Миллат обрўси – унинг ҳар бир вакилининг юриш-туришида, одоб-ахлоқида намоён бўлади.

Тадбирда шунингдек, ўзбек халқининг бағрикенглиги, тантилари ва меҳмондўстлиги, шу заминда туғилиб, бутун дунёга танилган буюк алломаларнинг илмий мероси, ва бугунги ёшларимизнинг ютуқлари алоҳида қайд этилди.

Юрт номини юксалтириш ҳам, унга доғ тушириш ҳам ўз қўлимизда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бойсунда илк маротаба "Тандир фестивали" ўтказилди

Айни дамда Сурхондарё вилоятининг гўзал гўшаларидан бири бўлмиш Бойсунда 2-4 май кунлари илк бор "Тандир фестивали" ташкил этилди. Фестивални ташкил этишдан кўзланган мақсад миллий қадриятлар бой ошпазлик анъаналарини маданий меросни тарғиб қилиш ва мамлакатга сайёҳлар оқимини жалб этишга қаратилган.

Вилоятнинг ҳар бир тумани ўзининг расталарини ташкил қилишган. Бу ерда ошпазлар ўзининг маҳоратларини намойиш этишди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"GreenGen Education" дастури доирасида бир гуруҳ ёшлар билан плоггинг ўтказилди

Дастур координаторлари ҳамда бир гуруҳ ёшлар билан Бухоро шаҳри марказида жойлашган "Сомонийлар" паркида кенг қамровда плоггинг бўлиб ўтди.

Боғ тозаланиб, тўпланган чиқиндилар сараланди ва чиқинди машиналарига ортиб берилди. Плоггингда фаол қатнашган ёшлар сертификат билан тақдирланди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
Туҳматнинг гуноҳи оғир

Туҳмат – мусулмон киши ҳақида бошқа бир мусулмонда нафрат уйғотадиган нарсаларни айтиб, унда йўқ айбларни унга тўнкашдир. Туҳматчи бу разил қилмиши билан Аллоҳ таоло тўғрилаб изга солиб қўйган нарсага путур етказади. Нафақат путур етказади, балки Аллоҳ таоло билан ўзининг ўртасидаги риштани узади. Бу нарса шунинг учун ҳам катта гуноҳлар сарасига киради. Бу ёмонлик кетидан ёмонликни, гуноҳ кетидан гуноҳни туғдираверади.

👉https://effect.uz/uz/6411

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади

Наоя Иноуэга қарши жанг сентябрда Токиода бўлиб ўтади.


👉 https://effect.uz/6412

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥11👍4👎2
Туркияда 1100 йиллик қопқоғи очилмаган амфора топилди

Анталиянинг Каш тумани қирғоқларида роботлар ёрдамида олиб борилган сув ости қазишмаларида ҳалокатга учраган кемадан 1100 йиллик оғзи ёпиқ амфора (қадимда ишлатилган кўза) топилди.

👉 https://effect.uz/6413

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥1
3 ойда ишлаб чиқарилган ярим дудланган ва дудланган колбаса маҳсулотлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-март ойларида йирик корхоналар томонидан 3 136 тонна ярим дудланган ва дудланган колбаса маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.

Мазкур ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 944 тоннага ошган.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилларнинг мос даврида қуйидагича (тонна):

2023 йил – 1 840 тонна

2024 йил – 2 142 тонна

2025 йил – 3 136 тонна


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1😢1
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 155 000 сўм;

🔹базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм;

🔹пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 000 сўм;

🔹ёшга доир энг кам пенсия – 834 000 сўм;

🔹ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 000 сўм;

🔹меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 000 сўм;

🔹белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (834 000 сўмдан) 920 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 920 000 сўм;

🔹зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 000 сўм;

🔹иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 000 сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍4👎1
Тошкент ва Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “A.B.” МЧЖ раҳбари Ф.А. Чиноз тумани, “Афғон” МФЙ ҳудудидаги мактаб ошхонасида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 248,4 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шунингдек, Департаментнинг Учқўрғон тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Д.Т. давлат рўйхатидан ўтмасдан новвойчилик билан шуғулланиб, 209,7 млн сўмлик табиий газдан, фуқаро Б.Ч. “Қозоқовул” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқариш цехида тижорат мақсадида электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб, 178,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Фарғонада газ баллони портлаган Lacetti ҳайдовчиси 3 йилга қамалди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида газ баллони портлаши туфайли Lacetti ҳайдовчиси 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

👉 https://effect.uz/6414

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сақлаганлар қамоққа олинди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥2😢1
Навоийда икки нафар ёшлар етакчиси автоҳалокат туфайли вафот этди

Навоий вилояти Кармана тумани “Фарҳод” маҳалласи ёшлар етакчиси Улуғбек Облақулов ва ушбу туманнинг “Баҳром” маҳалласи ёшлар етакчиси Муҳриддин Баҳронов автоҳалокат натижасида вафот этди.

Кармана тумани Ёшлар ишлари бўлими шуъба мутахассиси Валижон Қосимов шифокорлар назоратида қолмоқда.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев марҳумларнинг оила-аъзоларига таъзия билдирди. Уларнинг ота-онаси ва яқинларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👍4🔥2