EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон ва Қозоғистон: қаерда банклар кўпроқ фойда олади?

Бу икки қўшни мамлакатлар ўртасида солиштирувлар кўп учраб туради.

Иккала давлатда ҳам иқтисодиёт ривожланаётган ҳолатда, буни табиий жараён деб баҳолаш мумкин.

Келинг мамлакатлар банк тизимини соф фойда бўйича таққослаб кўрамиз.

Ўзбекистонда 36 та банк бор. Улар биргаликда 2025 йилнинг I чорагида рекорд даражада 3,4 трлн сўм соф фойда олди. Бу долларда 265,1 млн доллар бўлади.

Қозоғистонда эса анча камроқ — 21 та банк фаолият олиб боради. Шунга қарамай улар биргаликда 664 млрд тенге ёки 1,3 млрд доллар фойда олди.

Уч ойда биргина Halyk Bank‘нинг ўзи Ўзбекистондаги барча банклардан қарийб икки баробар кўпроқ фойда олган — 493,2 млн доллар.

Шундай қилиб Қозоғистон банклари фойдаси Ўзбекистондаги банклардан роппа-роса 5 баробар кўпроқ бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18
Ундирувлар навбати

⭐️Биринчи навбатда: бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тўловлар бўйича талаблар; меҳнатга оид муносабатлардан келиб чиқадиган талаблар; алиментлар ундириш бўйича талаблар; муаллифлик шартномалари бўйича ҳақларни тўлаш бўйича талаблар; ҳаётга ёки соғлиққа етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблар; адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам ҳақини тўлаш бўйича талаблар қаноатлантирилади.

⭐️Иккинчи навбатда: ижтимоий суғурта бўйича талаблар; жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш бўйича талаблар қаноатлантирилади.

⭐️Учинчи навбатда мажбурий суғурта органларининг талаблари қаноатлантирилади.

⭐️Тўртинчи навбатда кредиторларнинг мол-мулк билан ­таъминланган талаблари қаноатлантирилади.

⭐️Бешинчи навбатда кредиторларнинг мол-мулк билан ­таъминланмаган талаблари қаноатлантирилади.

⭐️Олтинчи навбатда қолган барча талаблар қаноатлантирилади.

⭐️Қарздорга бир неча талаблар (ижро ҳужжатлари) бўйича солинган ижро йиғимлари ушбу модданинг биринчи — олтинчи қисмларида белгиланган тегишли талабни қаноатлантириш учун мўлжалланган кетма-кетликка мувофиқ ундирилади. Бунда қарздорга номулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича солинган ижро йиғимлари, шунингдек қонунда белгиланган муддатда реализация қилинмаган мол-мулк мулкий хусусиятдаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувчига ўтказилган ҳолларда биринчи навбатдаги талабларга тенглаштирилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистон ODIN рейтингида дунёда 12-ўринни эгаллади. 2017 йилга нисбатан 155 поғонага кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар бўйича халқаро Open Data Inventory (ODIN) рейтингида 2024 йил натижаларига кўра, 198 та мамлакат орасида 83 балл билан 12-ўринга кўтарилди ҳамда Марказий Осиёда 1-ўринни сақлаб қолди.

Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистика” интеграллашган ахборот тизими (СИАТ) порталининг ишга туширилиши ва унинг имкониятлари Open Data Watch ташкилоти экспертлари томонидан ижобий баҳоланган ҳамда Open Data Inventory рейтингида Ўзбекистоннинг ижобий натижа қайд этишига муҳим омил бўлган.


Маълумот учун, Open Data Inventory (ODIN) – очиқ маълумотлар сиёсатини илгари суриш, расмий статистика камчиликларини аниқлаш, миллий статистика органлари билан маълумотлардан фойдаланувчилар ўртасида мулоқотни яхшилаш ва очиқликни баҳолайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоийга чин маънода катта футбол қайтди

Кеча, 4 май куни Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини ўз уйида қабул қилди.

Навоий шаҳридаги янги таъмирдан чиққан "Ёшлик" стадиони 10 мингдан ортиқ футбол мухлисларини ўз бағрига олди.

Футбол жамоалари ўртасида кечган қизғин учрашувда Навоий вилояти жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Эндиликда чин маънода Навоийга катта футбол қайтди!

Барча “Қизилқум” мухлисларини ғалаба билан табриклаймиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
⚡️Миллий тиббиёт марказида муддати ўтган дорилар беморларга тарқатилгани тан олинди❗️

Текширув давомида марказда 2024 йилда 131 нафар, 2025 йилнинг биринчи чорагида эса 42 нафар бемор вафот этгани қайд этилган.

42 бемордан 20 нафари жарроҳлик амалиётидан сўнг вафот этган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги жавобида таъкидланишича, ушбу амалиётларда марказ директори иштирок этмаган.

Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢4👎3
Ўзбекистонликлар 9 май муносабати билан неча кун дам олиши маълум бўлди

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлар ишланмайди:

🔸9 май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
🔸10 май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
🔸11 май (якшанба) — дам олиш куни.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни расман дам олиш куни сифатида белгиланган. 

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Туркия 2025 йилнинг илк чорагида туризмдан рекорд даражадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди

Туркия 2025 йил 1 чорак туризм натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Туркия 2025 йилнинг 1январидан 31 мартгача 8,844 миллион халқаро сайёҳни қабул қилди ва туризмдан рекорд дараажадаги 9,5 миллиард доллар даромад олди.

👉 https://effect.uz/6417

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥2
“Click” расман онлайн тўлов бозорида монопол компания деб тан олинди

Рақобат қўмитасининг тегишли буйруғи билан онлайн тўлов тизимлари бозорида Click АЖ устун мавқега эга рақамли платформа оператори деб эътироф этилди.

«Қўмита томонидан устун мавқега эга рақамли платформа оператори фаолиятини рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, устун мавқейини суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида мажбурий тартибда Монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади ва тегишли тартибда мониторинг ўтказиб борилиши маълум қилинади»,

дейилади хабарда.

Йил бошида payme ҳам устун мавқега эга деб топилган эди.

Бундан ташқари рўйхатда, “Агробанк”, Uzcard, Paynet ва КАТМ каби банк тизимига алоқадор ташкилотлар бор.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жайдари Саида Мирзиёева...

Ўзбекистон расмийлари АҚШ Мустақиллигининг 249 йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда қатнашди. Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ва бош вазир Абдулла Арипов АҚШ Мустақиллиги куни муносабати билан ташкил этилган тантанали қабул маросимида иштирок этди.

Тадбирда безатиш жараёнида автомобилларга алоҳида урғу берилганини кўриш мумкин. Бош вазир Абдулла Арипов Элчи Жонатан Ҳеник билан Shelby Mustang GT500 автомобилини биргаликда миниб кўрган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍148👎10😢1
Рим папасининг автомобили Ғазо секторидаги болалар учун кўчма тиббий марказга айлантирилади

Бу понтификнинг сўнгги истаги эди, деб ёзади Италиянинг Corriere della Sera газетаси.

Автомобиль диагностика ва даволаш ускуналари, жумладан, инфекцияларни аниқлаш учун тезкор тестлар, тикув тўпламлари, вакциналар, кислород баллонлари ва дори-дармонлар учун музлатгич билан жиҳозланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥1
Бойсундаги "М-25" газ конидан яна водород сулфид чиқаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Бойсундаги қудуқлардан заҳарли газ чиқаётгани акс этган видеолар сиздирилмоқда. Маълумотларга кўра, бу 5 май куни эрталаб соат 6:00 ларда бошланган.

Расмийлар ҳозирча ҳолат юзасидан изоҳ бергани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7👎1🔥1😢1
"Work and travel" дастурларида иштирок этувчи талабалар учун ссуда ажратилади

Ҳукумат қарори билан 2025 йил 15 майдан "Work and travel" халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.

Мазкур давлатларга Европа Иттифоқи давлатлари, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Янги Зеландия киритилган.

Ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшларга БҲМнинг 40 баравари миқдорида ссуда ажратилади.

Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали қабул қилинади.

Ариза берувчи қуйидаги хужжатларни илова қилади:

🔸 хорижий давлатдаги иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;

🔸 ариза берувчи томонидан ссуда қайтарилмаганда, ушбу маблағларни қайтариш мажбуриятини ўз зиммасига олувчи кафил жисмоний шахснинг сўнгги 12 ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот ва қарз шартномаси бўйича кафил бўлишга розилик аризаси - агар мавжуд бўлса;

🔸 виза.

Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.

1 календарь йил давомида 2 000 нафар ариза берувчига ссуда ажратиш маъқуллангандан сўнг ариза қабул қилиш тўхтатилади.

Ссуда ажратилгунга қадар, бироқ кетма-кетлиги бўйича ссуда ажратилган ариза берувчилардан кейин ариза топширган шахслар кейинги йил учун рўйхатга қўйилмайди ҳамда келгуси йилда қайтадан мурожаат қилади.

Маълумот учун: ссуда бу - қайтариш шарти билан ажратиладиган фоизсиз қарз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ўзбекистонда 2024 йилда иш вақтида содир бўлган бахтсиз ҳодисалар оқибатида 261 киши ҳалок бўлган

Статистикага кўра, ўтган йил давомида меҳнат жараёни билан боғлиқ 868 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган. Шундан, 127 та ҳолат давлат ташкилотларида, қолган 741 таси хусусий секторда кузатилган. Бахтсиз ҳодисалар оқибатида 976 киши жароҳатланган. Шундан, 30 нафари енгил, 685 нафари оғир тан жароҳати олган.

261 киши эса ҳалок бўлган.

Ходимлар ёки уларнинг оила аъзоларига 3 млрд сўмдан ортиқ товон пулларини ундириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилган ва ундириб берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Ўзбекистон ва Россия ўзбек ҳунармандчилигини сайёҳлик бренди сифатида тарғиб қилиш мақсадида танлов ўтказади

Унда бутун дунёдан талабалар иштирок этиши мумкин. Улар Ўзбекистоннинг анъанавий ҳунармандчилиги ва маданияти элементларини замонавий дизайнга мужассамлаштирган лойиҳаларни яратиши керак.

Ишлар 20 майгача қабул қилинади, натижалар 24 май куни эълон қилинади.

Ғолиб 10 млн. сўм, иккинчи ва учинчи ўрин эгалари мос равишда 7 млн. ва 5 млн. сўм билан мукофотланади, деб хабар беради Ўзбекистон Туризм қўмитаси.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Video
Бойсундаги газ конидан яна водород сулфид сизиб чиқмоқда

Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги расмий баёнот берди.

Вазирлик хабарига кўра, 5 май куни соат 6:10 да кондаги 202-қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши натижасида фонтанланиш ҳолатининг қайталаниши кузатилган.

“Таркибида водород сулфиди юқори бўлган газ тарқалишининг олдини олиш мақсадида газ оқими назорат остида ёқиб юборилди. Айни пайтда барча зарур тадбирлар хавфсизлик чораларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда амалга оширилмоқда. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд тегишли хизматлар томонидан ўраб қўйилган ва ҳозирги вақтда ушбу ҳудуд Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, “Саноатконтехназорат” давлат инспексияси ҳамда Очиқ нефт ва газ фаввораларининг олдини олиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича Ўзбекистон ҳарбийлаштирилган қисми мутахассислари томонидан доимий назорат қилинмоқда. Юзага келган ҳодиса яқин атрофдаги аҳоли пунктлари учун хавф туғдирмайди”,

– дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, мазкур қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг чиқиши 2025 йил 27 март куни ҳам қайд этилган. Ўшанда қудуқ назорат остида ёқиб қўйилган.

22 апрелда эса қудуқ ўқининг ғовланиб тушгани ва колонна чиқиб кетиши натижасида фонтанланиш тўхтаган, ҳодиса жойида газнинг суст оқими (грифон) кузатилган.

“Аварияни бартараф этиш мақсадида ҳодиса жойида хориждан жалб этилган мутахассислар ҳам фаолият олиб бормоқда”,

– дейилади вазирлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1