EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
❗️Яшнобод туманида автомобил ёнғини рўй берди

6 май куни соат 12:22 да Яшнобод туманидаги "Содиқ Азимов" кўчасида автомобил ёнғини ҳақида Тошкент шаҳар ФВБга хабар берилган.

Ёнғин-қутқарув гуруҳлари 12:28 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни 12:32 да тўлиқ ўчирган.

Ҳодисада “Damas” ва “Cobalt” автомобиллари зарарланган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Сабаб ва моддий зарар миқдори ҳозирда ўрганилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Бир вақтда иккита ОТМда ўқиш имконияти юзасидан сенатор сўрови юборилди

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олий таълим тизими жадал ривожланиб, ОТМлар сони 77 тадан 203 тага етди, талабаларни қамраб олиш даражаси эса 9% дан 42% га ошди. Аммо аҳоли томонидан бир вақтнинг ўзида икки ОТМда таҳсил олиш имконияти чеклангани юзасидан мурожаатлар кўпаймоқда.

Сенатор Бахром Абдуллаев бу борада расмий тушунтириш сўраб, Олий таълим вазирига сўров йўллади. Унда амалдаги ҳужжатлар (393-сон қарор ва ҲЕМИС тизими) ёшларнинг бир нечта таълим йўналишида таҳсил олиш имкониятини чеклаётгани таъкидланган.

Шу билан бирга, хорижий мамлакатларда бундай чекловлар йўқлиги ва талабалар бир вақтда бир нечта диплом олиши мумкинлиги қайд этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари кўмагида Россиянинг Екатеринбург шаҳрида мушкул аҳволда қолган ўзбеклар доимий яшаш манзилига қайтарилди.

👉 https://effect.uz/6421

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Тошкентда Россиядаги $1000 ишни ваъда қилиб, наркотик канал эълонларини тарқатган йигитлар қамалди

Улар гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланувчи Telegram канал рекламаси баннерларини девор ва устунларга ёпиштириб юрган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
Жарроҳлар дунёда илк бор кўз орқали умуртқадаги ўсмани олиб ташлади

Мэриленд университети нейрохирурглари жаҳонда биринчи марта 19 ёшли беморнинг кўз косаси орқали умуртқа поғонаси ўсмасини олиб ташлаб, тиббиётда янги ютуққа эришдилар. Бу заргарлик аниқлигини талаб қиладиган мураккаб жарроҳлик амалиёти мураккаб ўсмаларни даволашда янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Шифокорлар бош суяги асосида орқа мияни сиқиб турган ўсмани аниқладилар. Анъанавий усуллар (бўйин, бурун ёки оғиз орқали) юқумли касалликлар хавфи ва ёмон кўриниш туфайли жуда хатарли эди. Шунда шифокорлар чап кўз косаси орқали кириб, "учинчи бурун тешиги" деб номланган инновацион усулни қўллашга қарор қилдилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢1
Агробанк “Best Corporate Bank Uzbekistan 2025” дея тан олинди

Ўзбекистондаги йирик банкларидан бири Агробанк Global Banking & Finance Review версияси бўйича “Best Corporate Bank Uzbekistan 2025” дея тан олинди.

Агробанк ушбу ютуқни корпоратив мижозларга, яъни корхоналарга қулай молиявий ечимлар яратгани, рақамли ечимлар тақдим этгани, мижозбоп шартлар ва хавфсиз молиявий муносабатлар тизимини ярата олгани учун қўлга киритди.

Бу мукофот — Ўзбекистондаги корпоратив молия бозори ривожланаётганининг халқаро тасдиғиди ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Яккасарой ҳокимининг собиқ ўринбосарига белгиланган жазо енгиллаштирилди

Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича кассация инстанциясида Яккасарой тумани ҳокими собиқ ўринбосарига нисбатан суд иши кўриб чиқилди.


👉 https://effect.uz/6422

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Дамас» ўрнига бошқа машинами?

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда «Дамас» ўрнига янги машина ишлаб чиқарилиши мумкин.

Афтидан, Хитойнинг SGMW заводида ишлаб чиқарилаётган «Hongguang V» автомобили Ўзбекистонда Chevrolet маркаси остида ишлаб чиқарилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

100 млн АҚШ доллари инвестицияси эвазига 2026 йилдан бошлаб 7 ўриндиқли, Euro-5 стандартига эга автомобиль «Дамас»лар ўрнини эгаллайди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
Деновда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизчани ҳеч бир сабабсиз пичоқлаб кетди

Сурхондарё вилояти Денов туманида бегона аёл барчанинг кўз ўнгида ёш қизчага пичоқ урган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Effect.uzʼга маълум қилишича жорий йил 1 май куни Денов туманида 3 ёшли қизга ҳеч бир сабабсиз ошхона пичоғи билан ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатларини етказган аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олинган тан жароҳатлари оқибатида қиз туман тиббиёт бирлашмасида вафот этган.

Гумонланувчи аёл процессуал тартибда ушланган.

Олинган дастлабки маълумотларга кўра, аёл руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍3👎3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолининг дам олиши учун фойдаланиладиган ерларни хусусийлаштириш тақиқланди

Қонун билан eшбу ерларда бино ва иншоотлар қуриш ёки мавжудларининг қурилиш майдонларини кенгайтириш, ушбу ерлар ҳудудини қисқартириш тақиқланди.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, мазкур чекловларга риоя этмаган ҳолда ер бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бундан ташқари, ботаника боғлари муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга киритилди ва уларнинг ҳудудида ўсимлик дунёсининг сақланиб қолишига таҳдид солувчи ҳар қандай фаолият тақиқланди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2😢1
Май ойида ҳарорат 40 даражагача кўтарилади

Май ойи ўрталарида Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ноодатий об-ҳаво юзага келиб, ҳарорат 40 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Келаётган ҳафта давомида ҳарорат меъёрдан 3-6 даража юқори, худди июндаги каби бўлади. Бу сувга бўлган талабни оширади, сув хўжалиги тузилмаларига эса юклама худди ёз ойларидаги каби тушади.

Таъкидланишича, Ҳиндистонда муссонлар оқими бошланяпти. Бунинг фойдали томони кўп. Чунки нам ҳаво оқимлари водийга кириб келади.

Жаҳон метеорологик ташкилотининг май, июн, июл ойлари учун ҳарорат ва ёғингарчилик бўйича берган прогнозларига кўра, Марказий Осиё минтақасида ёғингарчилик кам, ҳарорат меъёрдан икки-уч даража юқори бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎5
Долларнинг расмий курси янгиланди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,09 сўмга тушди ва 12 924,92 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 52,33 сўмга пастлаб, 14 620,67 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли эса 1,21 сўмга баландлаб, 159,94 сўмни ташкил этди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
Мактаб ва боғчага шифокордан ёзма қоғоз "справка" олиш бекор қилинибди ❌

Эндиликда мактаб ва боғча учун справкалар онлайн тарзда касаллик варақаси каби олинар экан.

Агарда бола касал бўлса зудлик билан поликлиникага хабар берилиши керак бўлади. Шунда ҳамшира боланинг касаллиги ҳақида базага регистрация қилиб қўяди. Базага орқа сана билан регистрация қилиб бўлмас экан.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари кўп?

Апрель ойи ҳолатига кўра, бу борада 30 нафардан ортиқ фахрий истиқомат қилувчи пойтахт етакчи. Кейинги ўринда Тошкент вилояти – 13 нафар.

Энг ёши улуғ фахрий 114 ёшда. Уруш йилларида 6,5 млн. аҳолига эга Ўзбекистондан 2 млн.га яқин одам фронтга кетган. Улардан 583 минг нафари вафот этган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондаги уруш қатнашчиларига қанча пул тўланиши айтилди

Тожикистонлик Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва ногиронларига 9 май арафасида 25 минг сомоний (тахминан 2,4 минг доллар) миқдорида бир марталик тўлов пули берилади. Бу ҳақда Миллий кенгаш спикери, Душанбе шаҳри ҳокими Рустам Имомали ўз Telegram-каналида ёзиб қолдирди.

Қайд этилишича, Рустам Имомали томонидан қабул қилинган қарорда 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 25 минг сомоний ажратилиши кўзда тутилган.

Маълумот учун, ҳозир Тожикистонда 17 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилмоқда. Бундан ташқари, республикада 121 нафар фронт орти меҳнаткашлари бор.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎1
💳 Вояга етмаганлар учун банк картаси очиш тартиби белгиланади

Президент қарорига кўра:

▪️Банклар ота-оналарни фарзандлари билан боғлиқ шубҳали операциялар тўғрисида хабардор қилиб боради;

▪️ИИО сўровига биноан шубҳали пул ўтказмаларига боғлиқ банк карталари дарҳол блокланади;

Шунингдек, Кибержиноятларга қарши курашиш ва рақамли терговни қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилади.

Марказ кибержиноятларни аниқлаш, тергов қилиш ва муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш билан шуғулланади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
#оқлов

АСОССИЗ АЙБЛОВ СУДДА РАД ЭТИЛДИ, ШАХС ОҚЛАНДИ

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида такси ҳайдовчиси гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланувчи кимсаларга дуч келиб қолгани, ўтказилган “Назорат остида олиш” тезкор тадбирида уларнинг жиноий шеригига айланиб, биринчи босқич судининг ҳукми билан ўн ярим йилга судлангани, фақат вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг ажрими билан оқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ.

👉 Батафсил

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Екатеринбургда оғир аҳволга тушиб қолган ўзбекистонлик оила ватанга қайтарилди

“Дунё” АА хабарига кўра, аёл фарзанди ва онаси билан Россияда яшаб келган, турмуш ўртоғи эса оилавий низо сабаб уларни ташлаб кетган.

Вақт ўтиб аёл туғруқ билан боғлиқ муаммолар туфайли Бош консулхонага мурожаат қилган.

Мурожаатдан сўнг масала "Аёллар кенгаши" томонидан ўрганилиб, зарур ёрдам кўрсатилган ва аёл фарзанди ва онаси билан юртига қайтарилган.


Муаллиф: Нурилло Эркинов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Хонанда Ботир Қодиров муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди

Ушбу ҳолат юзасидан хонанда Ботир Қодировга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

👉 https://effect.uz/6423

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5
ДБА ректори АДХАМ ШАРИПОВИЧ БЕКМУРОДОВ пенсияга кузатилди!

АДХАМ ШАРИПОВИЧ Тошкент Давлат иқтисодиёт университети ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетларида, Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Банк молия академияси ректори сифатида иш олиб борган.

Устоз Адхам Бекмуродов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари сифатида ривожланган давлатлар вакиллари билан музокаралар олиб бориб, моҳир дипломат сифатида халқаро майдонда юртимиз манфаатларини ҳимоя қилган.

Тантанали маросимда Академия жамоаси номидан А.Бекмуродовга тўн кийдирилди, самимий миннатдорлик сўзлари айтилди ва Академиядаги фаолиятини муносиб якунлаётган устоз — раҳбарга тинч ва фаровон ҳаёт, соғлик-саломатлик, оилавий барака тилаб, ҳурмат-эҳтиром қўрсатилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19👎2🔥1