EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиғилишда тиббиёт тизимида хизматлар сифатини ошириш, дори воситаларини тартибга солиш ва тиббий таълимни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3
"​Мол гўшти импорти рекорди яна янгиланган" — иқтисодчи

Апрель ойида Ўзбекистонга жами 58,9 млн.долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган. Бунинг 47,7 млн.доллари мол гўшти ҳиссасига тўғри кетади (бу навбатдаги янги рекорд, март ойида 40,2 млн.долларлик мол гўшти импорт бўлганди), деб ёзади иқтисодчи Отабек Бакиров ўз саҳифасида.

Унга кўра ўтган йилнинг апрелига солиштирганда мол гўшти импорти 1,91 карра ошган.

Қайд этилишича, мол гўшти ўртача 4,06 доллардан импорт бўлмоқда (ўтган йили 3,93 доллардан). Товуқ (1,27 карра) ва қўй гўшти (1,29 карра) импорти ҳам ўсишда давом этмоқда.

Эътиборлиси товуқ гўшти ўртача нархи (1,1 доллар) ўзгармай қолган бўлса, импорт қилинаётган қўй гўштининг ўртача нархи 2,76 доллардан 0,73 долларгача тушган. Бу қанақадир шубҳали. Ё рақамлар хато кетган ё қанақадир лазейка пайдо бўлган,

дейди иқтисодчи.

Таъкидланишича, импортнинг кескин ошишига қарамай, гўшт нархи ўсишдан тўхтагани йўқ. Расмий статистикага ишонилса, гўшт ишлаб чиқариш биринчи чоракда 3,6% га ошган ва 564,1 минг тоннага етган.

Айрим ҳудудларда худди эски замонлардагидек, тадбиркорларга юклама орқали маъмурий тарзда “арзонлаштирилган” гўшт савдолари тикланган (сифати алоҳида масала).
Тармоқларда ижтимоий муассасаларда овқатга гўшт солинмаётгани ҳолатлари қайд этила бошланган,

дея ёзади bakiroo канали муаллифи.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда сиртқи таълимга қабул тўхтатилади

2025/2026 ўқув йилидан таълимнинг сиртқи шаклига қабул тугатилади ҳамда кундузги таълимдан бошқа муқобил таълим шакллари бўйича қабул квоталари ошириб борилади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотларининг муқобил таълим шакллари бўйича умумий қабул квотасини кундузги таълим шакли қабул натижасининг 50 фоизидан оширишга йўл қўйилмайди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
"Тиббиётда сифат борасида эътирозли саволлар жуда кўп” – президент

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тиббиёт соҳасидаги ислоҳотларнинг навбатдаги босқичида турган устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сўнгги 7 йилда тиббиётга ажратилаётган маблағ 6 карра ошгани ва жорий йилда 42 триллион сўмга етгани таъкидланди.

Маҳалладаги бирламчи бўғин билан ихтисослашган хизматларни боғлайдиган комплекс тизим яратилди. Илгари фақат пойтахтда бажарилган 400 дан ортиқ юқори технологик амалиёт вилоят ва туманларда ўтказилмоқда. Биргина буйрак кўчириш амалиёти кунига 2 тадан бажарилмоқда.

Мамлакатимизда ҳар ўн минг аҳолига 27 нафар шифокор тўғри келади. Бу АҚШ, Буюк Британия, Финляндия билан бир хил кўрсаткич. Туркия ва Канадада бу рақамлар 1,5 баравар кам.

“Кўриб турибсиз, бизда тиббиёт ходимлари сонида ҳам, молиялаштиришда ҳам муаммо йўқ. Лекин, сифат-чи? Бу борада эътирозли саволлар жуда кўп”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31😢1
"Юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтиради" – президент

Ўзбекистонда юқумли бўлмаган касалликлар иқтисодиётимизга ҳар йили 1 миллиард доллар зарар келтириши ҳисоб-китоб қилинган. Тез ёрдамдаги жами чақирувларнинг тўртдан бири сурункали касалликлари бор беморларга тўғри келмоқда.

Масалан, Фарғонадаги 12 та маҳаллада ўтказилган ўрганишда ҳар 10 нафар бемордан 8 нафари оилавий шифокорни четлаб ўтиб, шифохонага ёки хусусий клиникага бораётганини айтган. Хоразмда эса беморлар оилавий шифокорни эмас, тез ёрдамни афзал кўряпти. Содда қилиб айтганда, тез ёрдам худди поликлиникадек бўлиб қолган.

Андижон, Наманган ва Самарқанд шаҳрида поликлиника шифокори кунига 50-60 нафар беморни қабул қиляпти. Бу ҳеч қандай тиббий стандартларга тўғри келмайди.

Бухорода оилавий шифокорлар профилактика, скрининг ва даволаш билан шуғулланиш ўрнига беморни шифохонага йўналтирувчи “диспетчер” бўлиб қолгани қайд этилди.

Бу масалаларни на соғлиқни сақлаш масъуллари, на ҳокимлар ўйлаб кўрмагани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢4
Вилоят ва туман шифохоналарида врачлар, ўринлар, маблағларни тўғри тақсимлашда камчиликларга йўл қўйилмоқда

Касалланиш юқори бўлган Сурхондарё ва Қашқадарёда ҳар 10 минг аҳоли учун 25 та койка бўлса, Навоийда 31 та, Сирдарёда 34 та даволаниш ўрни тўғри келади.

Аҳоли сони бир хил бўлган Қўрғонтепадаги шифохонада 310 та, Наманган туманида 420 та койка бор. Оқибатда дори учун ажратилган маблағ Қўрғонтепада киши бошига 3,5 минг сўм, Наманган туманида 16 минг сўмга тўғри келяпти.

Бошқа мисол – Андижон шаҳридаги давлат шифохонасида бюджет ҳисобидаги ҳар 10 та койкага 26 нафар тиббий ходим тўғри келади. Ваҳоланки, хусусий клиникада бу ишларни 5 нафар ходим бажара олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов эса огоҳлантирилди

Тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётгани
кескин танқид қилинди. Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди. Суғурта жамғармаси фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.

“Белгиланган ислоҳотларимиз қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эриша олмаймиз”,
- деди Президент.

Лекин мутасаддилар тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий “электрон рецепт”ни ҳам ишга тушира олмагани танқид қилинди. “Электрон поликлиника”, “Электрон шифохона”ни жорий этишда ҳам жиддий оқсоқликлар бор.

“Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди”,
- деди давлатимиз раҳбари.

Шу боис, йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султанов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилди, вазир ўринбосари О.Омонов 6 ойда рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши ҳақида огоҳлантирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56😢6
Эндиликда бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича янги тизим бўлади — президент

Президент муаммоларга ечим топиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишларни белгилаб берди ва янги ташаббусларни илгари сурди

Бугунги йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича салкам икки йил тайёргарлик кўрилгани, хорижнинг илғор тиббиёт марказларидан экспертлар жалб қилингани таъкидланди.

“Агар бирламчи бўғин, рақамлаштириш ва суғуртани жойига қўйсак, тиббиёт ходимларини билим ва амалий кўникмасини яхшиласак, муҳими, аҳолининг тиббий маданиятини оширсак, шунинг ўзи орқали кўзлаган мақсадларимизга эришамиз”,

- деди президент.

Эндиликда бирламчи бўғинда тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича янги тизим бўлиши белгиланди. Президентимиз буни Иштихон туманидаги битта поликлиника мисолида чуқур таҳлиллар асосида тушунтириб берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55😢3
Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди — президент

Эндиликда тиббиёт бригадаси ҳамда унга бириктирилган аҳоли ўртасида ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи икки томонлама шартнома тузилади. Аҳоли оилавий шифокорни эркин танлайди, бу жараёнларга хусусий оилавий шифокорлар ҳам жалб этилади.

Тиббий ёрдамнинг кафолатланган пакети тасдиқланади ва пакет доирасида тиббий хизмат ва дори воситалари тўлиқ бюджетдан қопланади.

Шунингдек, поликлиникада акушер-гинекологлар 2 баробар кўпаяди. Ҳар 3 минг бола учун 1 тадан педиатр штати янгидан қўшилади.

Бундан буён бирламчи бўғинда ярим ёки 0,25 ставка бўлмайди. Барча шифокор ва ҳамширалар фақат тўлиқ ставкада ишлайди.

Умуман, тумандаги маҳалла ва оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар фаолияти мақбуллаштирилиб, 12 мингдан кўп одамга хизмат қиладиган 7 та йирик поликлиника, қолган 27 таси кичик поликлиника сифатида қайтадан ташкил қилинади.

Тумандаги марказий поликлиника эса туман шифохонасининг маслаҳат-диагностика бўлимига айлантирилади. Барча тор соҳа мутахассислари шу ерда ишлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
"Оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз" — президент

Бу поликлиникаларда оилавий шифокорнинг базавий ойлиги 500 доллар, ҳамшираники 300 доллар бўлади. Оилавий шифокор ва ҳамшира малака сертификати олса, яна шунча устама тўланади.

Агар улар маҳаллада юриб, сурункали касали борларга вақт ажратса, уларни касаллик билан яшаш ва уни бошқаришга ўргатса, онкологик, диабет, инсульт, инфаркт каби касалликларни эрта аниқлаб, оғир асоратларнинг олдини олса, буларнинг ҳисобига тез ёрдам ва стационарга мурожаатни қисқартирса, шифокорга яна 500 доллар, ҳамширага эса қўшимча 300 доллар берилади.

“Бир сўз билан айтганда, оилавий шифокорлар 1,5 минг доллар, ҳамширалар эса 600-800 доллар ойлик оладиган тизим қиламиз. Бу орқали биз шунчаки ойликни эмас – инсон қадрини оширган бўламиз. Лекин, натижа ҳам шунга яраша бўлиши керак”,
- деди президент.

Энди маҳаллада битта бўлса ҳам инфаркт, инсульт, оналар ва болалар эрта ўлими, сурункали касаллик туфайли орттирилган ногиронлик фавқулодда ҳолат деб қабул қилиниши лозимлиги қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥3
"Ногиронликни белгилашда ВКК – врачлик-маслаҳат комиссиялари деган коррупцион тизимдан тўлиқ воз кечилади" — президент

Эндиликда ногиронлик оилавий шифокор расмийлаштирган ҳужжат асосида тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси томонидан белгиланади.

Мутасаддиларга бу тизимни 1 июндан Тошкент шаҳри ва Навоийда, 1 сентябргача қолган ҳудудларда тўлиқ жорий қилиш топширилди.

Шу билан бирга, касалликларни барвақт аниқлаш ва асоратларини камайтириш бўйича ҳам янги маҳаллабай тизим бўлади.

Масалан, Иштихондаги поликлиникага ва маҳаллаларга вилоятдаги кардиология, эндокринология ва она-бола марказлари, марказий шифохона врачлари бириктирилади. Улар маҳаллаларда юриб, аҳолини тўлиқ диагностикадан ўтказади, бириктирилган оилавий шифокорларга касалликларни эрта аниқлаш ва даволашни жойида ўргатади, даволаш ва диагностика бўйича янгича ёндашувларни поликлиникада жорий қилади.

Самарқанд тиббиёт университети профессор-ўқитувчилари, магистратура битирувчилари илмий ишларини шу ерга келиб ёзади.

Йил якунида натижа бўлса, маҳаллага бириктирилган ушбу мутахассислар ойлигининг 2 карра миқдорида мукофотланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ўзбекистон. Ғалабага йўл» — янги фильм премьераси

2025 йил 8 май куни «Россия-Культура» телеканалида ҳамда 9 май куни «Севимли» телеканали орқали намойиш этиладиган «Ўзбекистон. Ғалабага йўл» номли тарихий-бадиий ҳужжатли фильм премьераси бўлиб ўтади. Мазкур фильм Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Россиянинг «Диви» кинокомпанияси ҳамкорлигида суратга олинган бўлиб, у Иккинчи жаҳон уруши йилларида юртимиз халқининг жасорати ва инсонпарварлигини ҳужжатли асосда акс эттиради.

Фильмда тарихий аниқлик ва бадиий таҳлил орқали ўтмишга назар ташланади, миллатлараро биродарлик ва бағрикенглик мавзуси кенг ёритилади. Кинотасманинг асосий саҳналари Хотира ва қадрлаш майдонида, темирчи Шоаҳмад Шомаҳмудовлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик мажмуасида ва Ғалаба боғида суратга олинган. Ушбу оила уруш пайтида 15 нафар турли миллатга мансуб болани асраб олиб, ўз меҳрини аямаган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
"Барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади" — президент

Юқумли касалликларнинг 35-40 фоизи оддий гигиена қоидаларига риоя қилмаслик оқибатида юзага келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу муносабат билан барча мактаб, боғча, техникум, олийгоҳ, поликлиника ва шифохоналарда “Тоза қўллар” дастури амалга оширилади. Унга кўра:

- таълим ва тиббиёт ташкилотларидаги қўл ювиш жойлари санитар-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминланади,

- шароити оғир бўлган 126 та мактабда ҳожатхоналар бинони ичида жойлаштирилиб, янгидан қурилади, 6 мингдан зиёд боғчага гелиоколлектор олиб берилади;

- 4 минг 295 та ижтимоий муассасада сув баки ва цистерна ўрнатилади.

Ушбу мақсадлар учун шу йилнинг ўзида бюджетдан 780 миллиард сўм ажратилади.

Ҳар бир ижтимоий соҳа муассасаси тоза, озода бўлиши, унда одамлар учун қулай санитар-гигиена шароити яратилиши шартлиги қайд этилди.

“Тоза қўллар” дастурининг моҳияти, шахсий гигиена ҳақида катта тарғибот кампаниясини ташкил этиш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6😢1
Ўзбекистонга илк бор бир ойда 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди

2025 йилнинг апрель ойида Ўзбекистонга 1 миллиондан ортиқ хорижий сайёҳ ташриф буюрди.

👉 https://effect.uz/6424

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарздор ота алиментни тангаларда тўлади

У 4 млн. сўмлик қарзини 10, 50, 100 ва 500 сўмлик тангаларда тўлаб, собиқ рафиқаси вақтини фақат танга санаш билан ўтказиб юборишини хоҳлаган.

Бироқ давлат ижрочилари тангаларни банк орқали ҳисоблаб, маблағни онанинг пластик картасига ўтказиб беришган.

Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланади — президент

Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.

“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”,

- деди президент.

Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қанчада кўчат бўлади? — Шавкатжон Абдураззоқов

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Gold Fresh Fruits агрохолдингги гилос кўчатлари етиштириш корхонаси фаолияти билан танишди.

Бу ерда туркиялик мутахассислар иштирокида юқори ҳосилдорликка эга ва касалликларга чидамли гилос навлари яратилмоқда. Ҳудуд иқлим ва тупроқ шароитларига мослаштирилган агротехнологиялар асосида иш олиб борилаётгани келгусида экспорт салоҳиятини янада оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Вилоят раҳбари ушбу ташриф давомида маҳаллий ва хорижий мутахассислар билан мулоқот қилиб, кўчатчилик соҳасидаги янгиликлар, келгуси режалар ва эҳтиёжлар юзасидан фикр алмашди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Epica ёниб кетди

Кеча, 6 май куни Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Epica русумли автомобиль ёниб кетди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 23:56 да пойтахтнинг Янгиҳаёт тумани Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида Epica ва Spark русумли автомобиллар йўл транспорт ҳодисаси содир этиб, оқибатда Epica русумли автомобиль ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:06 да етиб бориб, ёнғин соат 00:08 да ўчирилган.

Билдирилишича, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ватиканда янги Рим Папасини сайлаш маросими

Конклав — бу олий даражадаги руҳонийлар йиғилиши бўлиб, унда янги Рим Папаси сайланади.

У ерда кардиналлар қасамёд қилиб, яширин овоз беради. Жараён тўлиқ махфийликда ўтади. Агар Рим Папаси сайланмаса, капелла мўрисидан қора тутун чиқади. Агар сайланса — оқ тутун кўтарилиб, қўнғироқлар янграйди ва бутун дунёга янги понтифик танлангани маълум бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍2
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Адхам Юсупович Худойқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди.

У бундан олдин Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси раҳбари сифатида фаолият юритаётган эди.

Маълумот учун, А.Худойқулов 30 апрель куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари бўйича давлат раҳбарига тақдимот қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍90🔥56