EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рақобат қўмитаси Uzum Market мурожаати асосида Yandex Go'га иш қўзғатди

Рақобат қўмитасига Uzum Market МЧЖ ХКнинг мурожаати келиб тушган бўлиб, мазкур мурожаатда YandexGо УБ МЧЖ томонидан телевидение ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали Yandex Market бўйича реклама ролигида YandexGо УБ МЧЖ томонидан Uzum Market МЧЖ ХКга нисбатан инсофсиз рақобат ҳаракатларини амалга ошираётгани ҳамда унинг ишчанлик обрўсига путур етказаётганини маълум қилиб чора кўришни сўраган.

Юқоридагиларга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан YandexGо УБ МЧЖга нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 21-моддаси талаблари бузилиши аломатлари билан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍2🔥1😢1
ХДП Тошкентдаги такси чекловларини Конституцияга зид, деб баҳолади

Халқ демократик партияси Тошкент шаҳрида йўналишсиз таксичилик фаолиятига қўйилган чекловни қонунчиликка зид, деб топди ва бу тартибни бекор қилиш ташаббуси билан чиқди.

Партия фракцияси Транспорт вазирини Олий Мажлисга чақиртирди.

“Йўналишсиз таксиларига чеклов жорий қилишга ҳеч қандай ҳуқуқий асос йўқ. Бу ҳолат Конституциявий меъёрларга зид келяпти”, — дейилади ХДПнинг расмий муносабатида.

Ушбу масала жамоатчилик орасида ҳам катта муҳокамалар ва эътирозларга сабаб бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍18👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мактабларда 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20 июндан бошланиши маълум қилинди. Қоидага мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида, 2-босқичда эса 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, бу йил 1-синфга 2018-йилнинг 31-декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ёрдам бермаганга яраша халақит ҳам қилманглар, илтимос" – Хушнуд Худойбердиев

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида такси ҳайдаш ҳуқуқи фақат пойтахтда туғилган ва шу ерда доимий рўйхатда турган фуқароларга берилаётгани ҳақидаги хабарлар кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Вилоятдан келган ҳайдовчилар амалда бу имкониятдан маҳрум этилмоқда. Бу чеклов ҳеч қандай расмий ҳужжатда аниқ белгиланмаган бўлса-да, лицензиялаш жараёни орқали амалга оширилаётгани айтилмоқда.

Мазкур вазият фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига зид деб баҳоланмоқда. Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнуд Худойбердиев ушбу мавзу юзасидан видеомурожаат йўллаб, бу жуда қайғули ҳолат эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу каби чекловлар нафақат Конституцияга, балки ижтимоий адолат ва тенглик тамойилларига ҳам зиддир.

Худойбердиев мурожаатида агар бу амалиёт давом этса, мамлакатда ҳудудлар ўртасидаги ишончсизлик, иқтисодий мувозанатсизлик ва ижтимоий бўлиниш кучайиши мумкинлигини айтиб ўтди. У бу каби қарорлар ортидан яна кўплаб муаммолар — ишсизлик, норозилик, ҳуқуқбузарликлар келиб чиқиши мумкинлигини жиддий таъкидлади.

Транспорт вазирлиги ушбу чекловни 2011 йилдаги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг 2023 йилда киритилган ўзгаришига асосланиб жорий қилганини маълум қилган. Бироқ ҳуқуқшунослар ва фаоллар бу норма қонуний эмаслиги, инсон ҳуқуқларига зид эканини билдиришмоқда.
Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга қараганда, кўпчилик бу қарорни иқтисодий ва ижтимоий сегрегация деб баҳоламоқда. Ушбу ҳолат таксичиларда:

“Тошкентда ишлаш учун Тошкентда туғилишим керакмиди?”

“Газ ҳам, лицензия ҳам пулли бўлса, фақат туғилган жой бўйича ишлаш ҳуқуқи берилса — бу қандай адолат?”

каби саволларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда.

Жамоатчилик ҳукуматдан ушбу масалани қайта кўриб чиқишни, барча фуқаролар учун тенг шарт-шароит яратилишини талаб қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24👎2😢2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўқон шаҳрида “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотининг яширин гуруҳи аъзолари ушланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотининг яширин гуруҳи фош этилди.

Хусусан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1962 й.т., муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир” ташкилотига аъзо бўлиб, Жиноят Кодексининг 159 ва 244 прим 1 ҳамда 244 прим 2 моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун 2000-2019 йилларда озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаган шахс 1965-1971 йиллар оралиғида туғилган 4 нафар фуқарони жалб қилган ҳолда ноқонуний гуруҳ тузган.


Муаллиф: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Ҳиндистонда йўловчи самолёти қулади — самолётдаги барча ҳалок бўлгани айтилмоқда

Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрида Лондонга йўл олган йўловчи самолёти парвоздан кўп ўтмай ҳалокатга учради. Air India авиакомпаниясига тегишли Boeing 787-8 Dreamliner учоқнинг сўнгги сигнали маҳаллий вақт билан соат 13:38 да қабул қилинган.

Самолётда жами 242 киши — 230 йўловчи ва 12 экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокат манзили аэропорт яқинидаги турар-жойлар ҳудудида жойлашган бўлиб, учоқ тиббиёт ходимлари яшайдиган бино устидан келиб тушган.

Ҳодисадан сўнг ижтимоий тармоқларда парвоз ва қулаш арафасидаги лавҳалар тарқалди. Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Mahalliy манбаларга кўра, камида 133 нафар инсон ҳалок бўлган.

Самолётда асосан Ҳиндистон фуқаролари, шунингдек, Британия, Португалия ва Канада ватандошлари бор эди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, ҳалокатга учраган рейсда ўзбекистонликлар бўлмаган.

Air India авиакомпанияси мазкур рейс билан боғлиқ “ҳодиса юз бергани”ни расман тасдиқлади. Лондондаги Гэтвик аэропортига учган бу рейс 18:25 да қўниши керак эди.

Аҳмадободда қулаган самолёт Boeing компаниясининг Dreamliner турига мансуб бўлиб, 2014 йилдан бери Air India паркда хизмат кўрсатиб келаётган эди. Ушбу ҳалокат сўнгги 15 йилда мазкур турдаги самолётлар билан боғлиқ илк йирик фожиа сифатида қайд этилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 2009 йилда ҳавога кўтарилган Dreamliner нафақат ёқилғи тежамкорлиги, балки замонавий хавфсизлик тизимлари билан ҳам танилган. Бироқ тарихда илк бор ушбу турдаги учоқнинг ҳалокатга учраши Boeing компанияси учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Ҳодисадан кейин компания акциялари 8 фоизга пасайди.
👍1
“Анталия Гамбит”: Турк Ривиерасида ҳаяжонли ҳикоя

Дунёнинг энг кўзга кўринган сайёҳлик йўналишларидан бири бўлган Туркия ўзининг биринчи оригинал мини-сериали “Анталия Гамбит” ни тақдим этади.

👉 https://effect.uz/6444

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
Дунё билан баробар қадам…

Шундай суратлар борки, улар бизга замон нафасини етказади, давлатнинг қиёфаси ва келажак сари ташланган қадамларини кўрсатиб беради.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро инвестиция форумига Болгария ва Словакия етакчилари, қўшни давлатлар ҳукумат вакиллари ва нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан елкама-елка кириб келгани акс этган сурат ана шундай лавҳалардан бири бўлди.

Бу рамз бизга дипломатик тенглик муҳитини, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг аниқ йўналишини, мамлакатнинг очиқлик, ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик сари бошлаган саботли сафарини ифода этади.

👉 https://effect.uz/6445

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍130😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан» – Бухоро ҳокими хусусий боғчалар ҳудудидаги ноқонуний қурилмаларни буздиряпти

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода вилоят ҳокими Ботир Зарипов маъсулларга хусусий боғчаларни суд қарорисиз бузишни, ҳаттоки “ичидаги одамлари билан кўмиб юбориш”ни буюрган.

«Боғча ҳудудига кирганларни ҳаммасини ҳуқуқий ҳужжатларини кўтарасан. Йўқларини ҳеч кимни эшитмасдан бузасан, (Мўмин) суд-пуд демасдан бузиб ташлайсан. Бугунни ўзига бузиб ташлайсан, нарсалари билан, ичидаги одами билан кўмиб ташлайсан, к чёрту. Бўлди энди суд-пуд деб эркалатгани», дейди вилоят ҳокими.


Ишончли манбаларга кўра, Ботир Зарипов яқин соатларда лавозимидан олиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎56😢9🔥3👍2
«Неварамнинг чет элда ўқиши учун қандай пул топсам деб уйқуларим қочади» – олмалиқлик фаол «Умид» фонди ёпилганидан ранжиб, янги таклиф билан чиқди

Юртимизда чет элга ўқишга кирган талаба ёшлар учун «ёрдам фонди» ни ташкил этсак, талабага берилган маблағ йўқ бўлиб кетмайди, маълум муддатдан сўнг яна «ёрдам фонди» ҳисоб — рақамига тўлиқ қайтиб тушади.

Мен Ўзбекистонда «Умид» фонди ҳақида эшитгандим, бу фонд талабалар чет элда ўқиб, юртига қайтмаганлиги сабабли, ўзини оқламади деб, ёпилиб кетибди. Агар шундай бўлса, бу яхши бўлмабди.

«Тошкентни донини чўқиган чумчуқ маккада бўлса ҳам қайтиб келади» — дейди халқимиз. Кун келиб, бу ёшлар дунёни кўриб, тажриба орттириб, албатта юртига қайтишади. «Умид» фонди талабаларга грант беришган, тўғри бу катта маблағ юртга оғирлик қилиши мумкин.

Мана шу фонд тасарруфида, шу муаммони ҳал этиш учун талабалар учун «ёрдам фонди»ни ташкил этилса бўларди. Бунда маблағ сарф бўлмайди, маълум муддатдан сўнг фондга яна тўлиқ қайтарилади. Балки мутахассислар бошқа вариант таклиф этиб, муаммони ҳал этишар, сиз ҳам ўз ҳиссангизни қўшсангиз яхши иш бўларди.

Бу муаммони кўтаришдан мақсад, менинг неварам шу йили инглиз тилидан IELTS топшириб 7,5 балл олди, чет элда ўқиш нияти бор, лекин мени ҳам шу муаммо жуда қийнайди, қандай маблағ топсам экан деб уйқуларим қочади…

👉 https://effect.uz/6446

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Биз инвесторлар учун очиқ, эркин, барқарор ва ишончли мамлакат – Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз – Президент Шавкат Мирзиёев

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68👎8
Ботир Зарипов ноқонуний ҳолатларнинг олдини олишни мақсад қилган – Бухоро ҳокимлиги муносабат билдирди

Видеолавҳада тилга олинган «бузиб ташла» жумласида айнан ўша боғча ҳудудида тегишли рухсатларсиз, хуфёна, ноқонуний кириш-чиқиш йўлагини бартараф этилиши назарда тутилган.

Бунда, вилоят ҳокими томонидан 140 нафар боғча тарбияланувчиларини хавфсизлиги, ҳамда юз бериши мумкин бўлган турли нохуш, ноқонуний ҳолатларни олдини олиш — асосий мақсад бўлган.

Ижтимоий тармоқ фаоллари ва фойдаланувчилари айнан шу жумлани «ҳоким хусусий боғчаларни бузиб ташлаш бўйича топшириқ бераяпти» тарзида муҳокама қилишмоқда. Бу эса мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Бухоро ҳокимлигининг раддияси

👉 https://effect.uz/6447

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎40👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Буни кўриш қўрқинчли ва азобли – Россияда ўзбекистонлик мигрантларга нисбатан кескин муносабат (батафсил маълумотлар)

Москва шаҳрининг Сокольники туманида мигрантларга нисбатан ОМОН томонидан куч ишлатиш ҳолатларидан сўнг бутун ижтимоий тармоқ ва фаоллар жумбушга келди.
Афсуски, бечоралар каби қўлини бошига кўтариб, калтакланганлар орасида ўзимизнинг ўзбекистонликлар ҳам бор эди. Айнан ана шу шафқатсизларча ўтказилган рейд давомида 500 нафарга яқин Ўзбекистон фуқароси аниқланган.

Ушбу масалани Россиядаги Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги томонидан дарҳол назоратга олинган. Агентлик бу борада ўз позициясини ҳам эълон қилди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия томонига муҳожирлар бўйича қатъий эътирозини билдириб, дипломатик нота юборган. Бу камдан-кам кузатиладиган ҳолат бўлиб, Ўзбекистон Россияда айрим ҳолатларда фуқароларга нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётганидан жиддий ташвишланаётганини билдирган.

Effect.uz сўнгги ҳодиса юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси бош мутахассиси Анвар Шамшидинов ҳамда агентлик бош мутахассиси Гулруҳ Тўлаева билан суҳбат олиб бориб, Ўзбекистон фуқароларига нисбатан қўлланган зўрлик ҳолатларининг асл сабаблари ва келгусидаги оқибатлари ҳақида суҳбатлашди.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14😢3👎1🔥1
Ҳиндистондаги авиаҳалокатда бир киши тирик қолди – ОАВ

Ҳиндистонда ҳалокатга учраган Boeing 787 Dreamliner самолётидаги камида бир йўловчи тирик қолди. Бу ҳақда ANI агентлиги Аҳмадобод полицияси маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.

Аввалроқ шаҳар полицияси комиссари Г. Малик омон қолганлар йўқлигини айтган, бироқ кейинроқ бир йўловчи тирик топилганини журналистларга тасдиқлади.

Омон қолган шахс — Вишвашкумар Рамеш, у самолётда 11A ўриндиқда бўлган ва ҳозирда шифохонада даволанмоқда.

40 ёшли Рамешнинг айтишича, учишдан сўнг учинчи сонияда кучли шовқин эшитган, шундан кейин самолёт ерга қулаган:

“Ҳаммаси жуда тез рўй берди. Атрофимда жасадлар бор эди. Югурдим. Кимдир мени ушлаб, шифохонага олиб кетди”,

— деди у Hindustan Times нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Air India авиакомпаниясига тегишли самолёт 12 июн куни Аҳмадободдан Лондонга учаётган пайтда, Гужарот штатида ҳалокатга учради. Самолёт учишидан кўп ўтмай тиббиёт олийгоҳи ётоқхонаси устига қулаган.

Бортда 242 киши — 230 йўловчи, 2 учувчи ва 10 экипаж аъзоси бўлган. Охирги маълумотларга кўра, 204 кишининг жасади топилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зомин туманида сел ҳодисаси юз берди, талафот йўқ — «Ўзгидромет»

2025 йил 12 июнь куни Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги бир неча ҳудудларда кучли ёмғирлар оқибатида сел тошқинлари юз берди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» маълум қилди.

Хабарга кўра:

Куштол маҳалласи, Конли қишлоғи яқинидаги тоғ ва адирликларда жала ёмғирлар оқибатида 2–3 м³/с тезликда сел кузатилган. Талафот йўқ.

Навбаҳор маҳалласи, Сегисари қишлоғида тахминан 3–4 м³/с сел оқиши натижасида йўлга тош ва шағаллар чиққан. Сел қурбонлари ёки бошқа зиён кузатилмаган.

Туркман қишлоғи яқинидаги Туркменсойда ҳам 1–2 м³/с сел оқими қайд этилган. Талафот йўқ.

Ниҳол маҳалласи, Қизилсой қишлоғида сел оқими 1,5–2,5 м³/с бўлиб, автомобил йўлига тошлар чиққан. Бошқа зарар йўқ.

Тараққиёт маҳалласи, Ҳулкар қишлоғи яқинидаги Зоминсойда ҳам 1,5–2 м³/с сел оққани маълум қилинган. Йўлга тош-шағал чиқиши кузатилган, лекин бошқа зиён йўқ.

Ҳозирда ҳолат назоратга олинган, талафот ва жароҳатлар қайд этилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Эрон ҳаво ҳудудининг ёпилиши сабаб бир нечта рейслар Тошкентга йўналтирилди

Ҳаво маконида юзага келган ўзгаришлар туфайли қуйидаги рейслар Тошкент аеропортига қўнди:
➖ “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Жидда йўналишидаги HY5343 рейси соат 06:18 да қайтиб қўнди;
➖ "Fly Dubai" авиакомпаниясининг Тошкент – Дубай рейси FZ1942 соат 06:37 да қўнди;
➖ "Air Cairo" авиакомпаниясининг Олмаота – Шарм-аш-Шайх рейси SM882 соат 07:46 да фавқулодда қўнди;
➖ "Qatar Airways"нинг Сеул – Доҳа рейси QR8985 соат 07:57 да Тошкентга қўнди;
➖ “Centrum Air” авиакомпаниясининг Тошкент – Доҳа рейси C63341 учиш аэропортида кечиктирилди. Йўловчилар вақтинчалик терминалга жойлаштирилди.

Парвозлар ҳолати ҳақида тўлиқ маълумотни тегишли авиаташувчи билан боғланиб олиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди — ДХХ

Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари маҳаллий фермер хўжалик раҳбарининг ишончига кириб, унинг жорий йилги 300 кг пилла топшириш режасини ёпиб бериш эвазига жами 21 млн сўм пора талаб қилиб, шундан 7 млн сўмини ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1😢1
Исроил Эронга зарба берди. Эрон жавоб беришини маълум қилди.

Исроил Эронга ядро объектлари, ракета имкониятлари ва ҳарбий қўмондонларига қарши превентив зарбалар берганини маълум қилди. Бош вазир Биньямин Нетаньяху "Эрон хавфини бартараф этиш учун амалга оширилаётган операция қанча кун керак бўлса, шунча давом этади", деди.

Эрон ОАВ хабарига кўра, зарбалар натижасида ИИҚК қўмондони Ҳусайн Саламий, Қуролли кучлар штаби бошлиғи Муҳаммад Багерий ва ядровий мутахассислар Ферейдун Аббосий ҳамда Муҳаммад Меҳди Теҳрончи ҳалок бўлган.

Шунингдек, Натанздаги асосий уран бойитиш марказида портлашлар кузатилгани айтилмоқда.

Эрон Олий Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий жавоб операциясини бошлаш буйруғини берди. Эрон Исроилга қаршилик ифодаси сифатида 100 та дрон учирганини эълон қилди.

Теҳрондаги Ўзбекистон элчихонаси фуқароларни хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
ЕТТБ Ўзбекистонда суғориш тизимларини янгилаш учун 250 миллион долларлик кредит ажратди

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистондаги суғориш тизимларини модернизация қилиш мақсадида 250 миллион АҚШ долларигача миқдорда суверен кредит ажратди. Ушбу битим Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида имзоланди.

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълумотига кўра, лойиҳа доирасида мамлакатнинг 10 та ҳудудида жами 110 та суғориш насос станцияси янгиланади. Бу орқали йилига 251 минг мегаватт/соат электр энергияси тежалиши кутилмоқда. Шунингдек, атмосферага чиқариладиган углерод гази (CO₂) миқдори 117 минг тоннадан ортиққа камаяди. Айрим насос станцияларига қуёш панеллари ўрнатиш ҳам режалаштирилган.

Маълумот учун, ЕТТБ Ўзбекистондаги энг йирик хорижий инвесторлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда банкнинг Ўзбекистондаги инвестиция портфели 5,6 миллиард евро қийматидаги 181 та лойиҳани ўз ичига олади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2025 йилда қўшимча 1,1 миллиард евро миқдорида маблағ ажратилиши режалаштирилгани маълум қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎18😢2👍1
Ўзбекистонда аномал иссиқлик ва чангли шамоллар бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, 2025 йил 16–19 июнь кунлари давомида Ўзбекистонга жанубий йўналишдан ғоят иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳолат мамлакат бўйлаб аномал юқори ҳароратларни юзага келтиради.

16–17 июнь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17–19 июнь кунлари эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40–42 даражагача, мамлакатнинг жанубий ва чўл ҳудудларида эса айрим жойларда 43–44 даражагача кўтарилиши мумкин.

Шунингдек, бутун республика бўйлаб шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши эҳтимоли бор. Айрим ҳудудларда эса кучли чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин, бу эса ҳаво сифатининг ёмонлашишига ва кўринувчанликнинг пасайишига олиб келиши мумкин.

Мутасаддилар аҳолини эҳтиёткорликка, тўғридан-тўғри қуёш таъсиридан сақланишга ва кўпроқ суюқлик истеъмол қилишга чақирмоқда. Шу билан бирга, қўшимча хавфсизлик чоралари кўриш, айниқса болалар ва кексалар саломатлигига эътибор бериш тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎1