EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сирдарё тадбиркорлари глобал бозор сари: Миллий брендлар, ҳуқуқий ҳимоя ва янги имкониятлар

Сирдарё вилоятида Бизнес-омбудсман девони ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” мавзусида матбуот тури ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — маҳаллий тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларни халқаро бозорга чиқишга рағбатлантириш ҳамда миллий брендларнинг рақобатбардошлигини оширишдир.

Пресс-тур доирасида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва амалий мисоллар асосида бизнес юритишдаги муваффақиятли тажрибалар ўртоқлашилди. Шу билан бирга, ҳудудда бизнес муҳитини яхшилаш, инвестициявий жозибадорликни ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Тадбир иштирокчилари, жумладан маҳаллий ишбилармонлар, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари мазкур ташаббусни юқори баҳолаб, бундай тадбирлар тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон томонидан учирилган бир нечта ракета Исроил Миллий хавфсизлик вазирлиги биносига тегди — IRNA

Агентликка кўра, зарба вазирликнинг Тел-Авивдаги штаб-квартирасига йўналтирилган.

Исроил томони бу маълумотга ҳали изоҳ бермаган. Бошқа манбалар ҳам вазирлик биносига зарба берилгани ҳақида хабар бермаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥15😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тожикистондан олиб келинган қарийб 50 кг "опий" гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Сурхондарё вилоятининг Шеробод туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро 49 кг 599 гр "опий" моддасини ўзининг бошқарувида бўлган ДАФ русумли юк автомашинасининг юкхонасидаги хуфиёна жойга яширган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманига олиб келган вақтида ашёвий далиллар ушланди.

Терговга қадар текширув давомида Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган мазкур гиёҳвандлик воситаси келгусида Хоразм вилояти ҳудудида сотилиши режалаштирилганлиги маълум бўлди.

Ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодекси 28,246-моддасининг 2-қисми ва 273-моддасининг 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Шунингдек, тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Бор будимизни сотдик» – Туркияда даволанаётган Мирфайзга ёрдамингиз керак

HUMO: 9860160627659925
Uzcard: 4073420011663642
Алоқа учун: +998900821243

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6🔥2
“Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” ҳозирги кунда қандай?

Бизнес-омбудсман девони бугун Сирдарё вилоятида оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари учун “Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” мавзусида пресс-тур ташкил қилди. Effect.uz мухбирлари мазкур пресс-турда иштирок этиб, қизиқарли видеолавҳалар тайёрлаган. Тез орада батафсил эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3