EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72.2K photos
19K videos
36 files
73.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” ҳозирги кунда қандай?

Бизнес-омбудсман девони бугун Сирдарё вилоятида оммавий ахборот воситалари (ОАВ) вакиллари учун “Миллий брендлар орқали глобал бозорга: Сирдарёда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва бизнес имкониятлари” мавзусида пресс-тур ташкил қилди. Effect.uz мухбирлари мазкур пресс-турда иштирок этиб, қизиқарли видеолавҳалар тайёрлаган. Тез орада батафсил эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
«Ўзига ўзи қилди» – суд Octobank’нинг Humans МЧЖга нисбатан даъвосини қаноатлантирди

Кеча Humans вакиллари мени иқтисодий суд жараёнидан чиқариб юборилишимни, судни ёпиқ кўрилишини сўраганини ёзгандим.

Octobank эса ишда холис кузатувчи сифатида қатнашишимга қаршилик қилмаганиниям айтгандим. Octobank ёзишича, кеча кечга суд қарори қабул қилинган.

Суд ҳужжатига мувофиқ, Humans МЧЖнинг зиммасига банк олдидаги қарздорликни қоплаш мажбурияти юклатилди. Банк ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинишини қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши йўлида муҳим қадам эканини билдирган.

Шунингдек, Octobank жорий йил 13 июн соат 18:00дан бошлаб клиринг ва Humans молиявий хизматлари доирасида чиқарилган карталар бўйича операцияларни амалга ошириш тўлиқ тўхтатилганини маълум қилган.

Суд жараёни шаффофлигидан қочган компания "доди"га энди ҳеч ким ишонмаса керак. Ўзига ўзи қилди. Кузатамиз вазиятни.

Зафар Солижонов

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Япониядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Япония — қатъий қонун-қоида ва жамоат тартибига амал қилинадиган мамлакат ҳисобланади. Аммо, кейинги пайтларда айрим инсонлар ўзбекистонлик мигрантларни ноқонуний ишларга жалб қилишга уринаётгани кузатилмоқда.

Миграция агентлиги юртдошларимизни қуйидаги вазиятлардан огоҳ бўлишга ва ўзларини эҳтиёт қилишга чақирмоқда:

🔸 «Сенинг иш ҳақингни солиқдан озод қилиб берамиз» — бу алдамчилик ва қонунга зид.

🔸 «Яширинча қўшимча иш топдик» — бу визангиз шартларини бузишга олиб келади.

🔸 «Қимор ўйнаймиз, фойдаси катта» — қимор ўйинлари кўп ҳолларда ноқонуний ҳисобланади ва жазога олиб келади.

🔸 «Бошқа жойда ишла, резидент картани тайёрлаб бераман» — сохта ҳужжатлар (ID карта) ишлатиш жиноят ҳисобланади.

🔸 «Чет элликнинг банк картасини ишлат» ёки «картангни сот» — банк карталари билан боғлиқ фаолият жиноий ҳаракат сифатида баҳоланиши мумкин.

Ҳар қандай ишни бошлашдан аввал визангиз ва расмий ҳужжатларингизни синчиклаб ўрганинг. Шубҳали таклифларга учрасангиз, дарҳол маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонасига мурожаат қилинг.

Япония Иммиграция хизматлари агентлиги (ISA) расмий сайти орқали янада тўлиқ маълумотларга эга бўлишингиз мумкин.

Эсда тутинг: хавфсизлигингиз ва қонуний мақомингиз — сизнинг масъулиятингиз.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 "Миллий тикланиш" партиясига 30 йил: Бухорода ёшлар билан учрашув

"Миллий тикланиш" демократик партиясининг 30 йиллик юбилейи муносабати билан Бухоро шаҳридаги Ёшлар маркази майдонида кенг қамровли тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда партия аъзолари, фаол ёшлар, маҳаллий кенгаш депутатлари ва жамоат арбоблари иштирок этишди. Унда партиянинг 30 йиллик фаолияти, унинг давлатчилик, миллий қадриятлар ва маънавий меросни тиклаш борасидаги ҳиссаси тўғрисида сўз борди.

Шунингдек, тадбирда партиянинг ёшлар билан ишлашдаги устувор йўналишлари, билимли ва ташаббускор авлодни тарбиялашдаги роли алоҳида таъкидланди.

Фаоллар томонидан концерт дастурлари ҳамда миллий анъаналарни тарғиб этувчи саҳна чиқишлари намойиш қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🔥1
Пенсия ва нафақалар оширилмоқда – президент фармони

2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

▪️Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.

▪️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
➖ 3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,
➖ 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,
➖ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
➖ оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;

▪️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥10😢3👎1
Энди шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон шакли ҳам расман тан олинади

1 июлдан шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг my.gov.uz даги электрон шакли расман тан олинади. Уларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропорт, вокзал каби тегишли ҳужжатларни сўрайдиган ташкилотларда талаб этилмайди.

Бу президентнинг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта” тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, “Рақамли ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида шахсий ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
⚡️Сирдарёда режадан ортган буғдойни олиб кетган ҳоким ва ички ишлар ходимлари устидан вилоят прокурорига мурожаат киритилди – Фермерлар кенгаши

Effect.uz томонидан “Буғдой хўжайинлари” Сирдарёда ҳоким бошчилигида гуруҳ фермернинг режадан ортган буғдойини олиб кетди” номли эълон қилинган видеолавҳа бўйича Ўзбекистон фермерлар кенгаши муносабат билдирди. Фермерлар кенгаши режадан ортган ғаллани сақлаш учун олиб кетишда бош-қош бўлган туман ҳокими Азиз Турдимуродов ва ички ишлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Сирдарё прокурорига мурожаат киритган.

Видеолавҳада тумандаги “Нурали-Мирали бобо” фермер хўжалиги бошлиғи Б.Давлатова режадан ортган буғдойни туман ҳокими А.Турдимуродовнинг топшириғига асосан ҳокимлик, ички ишлар ходимлари томонидан вақтинча сақлаш учун олиб кетилганлигидан норозилигини билдирган.

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги “2025 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорни дон билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 345-сон қарорига мувофиқ, бошоқли дон етиштириш бўйича шартномага асосан давлат ресурси сифатида белгиланган миқдорда ғаллани топширган, шартномавий режани бажаргандан сўнг ортиқча етиштирилган ғалла фермер хўжалигининг мулки ҳисобланади.

“Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасига кўра, фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи давлат ҳимоясидадир. Фермер хўжалиги қонунчиликда белгиланган тартибда мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, олиш, сотиш ҳуқуқига эга.

Шунга кўра, Фермерлар кенгаши 11 июнда Сирдарё вилоят прокуратурасига Сирдарё туман ҳокими ва ички ишлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан прокурор назорати ҳужжати қўллаш масаласини кўриб чиқилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат киритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢3
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Оқ пилланинг «қора» сиёсати: Фермер мажбур эмас! Effect.uz’га навбатдаги мурожаат Самарқанд вилояти Оқдарё туманидан келиб тушди. Ўзбекистонда пиллачилик номидаги соҳа кўплаб фермерларнинг ёстиғини қуритиб, уйини хонавайрон қилаётган бўлсада, бу ноҳақликларга…
«Ўзларингизга яхши бўлмайди» – Оқдарё ҳокимлиги фермерлар пилла режасини топширишга мажбур эканлигини айтиб, ғўддайган «зам» ҳокимнинг ҳаракатларини оқлаб чиқди

Effect.uz томонидан Оқдарё тумани ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Обод Шодмоновнинг фермерларга пилла режасини бажариш бўйича босим ўтказиш ҳолати кузатилган лавҳа эълон қилинди.

Оқдарё ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, бу лавҳада келтирилган айрим фактлар Шодмоновга нисбатан туҳмат деб қаралишини маълум қилди. Effect.uz тез орада бу ёлғон ва ўхшамаган муносабатга муносиб жавоб қайтариши кутилмоқда.

👉 https://effect.uz/6448

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢2
⚡️Олий таълим ва меҳнат соҳасида муҳим янгиликлар: ўқишни кўчириш осонлашди, устама миқдори оширилди

Олий таълим тизимида фуқаролар учун янада қулайлик яратиш мақсадида бир қатор янги тартиблар жорий этилди. Энди сиртқи (ёки махсус сиртқи) таълим шаклидан кундузги таълимга, шунингдек, бир йўналишдан бошқасига ўқишни кўчириш ва қайта тиклашда аввал амалда бўлган чекловлар бекор қилинди.

Докторантлар ва илмий изланувчилар учун ўқишдан қайта тикланмасдан четлатиш тартиби белгиланди. Бу орқали академик интизом ва илмий фаолиятда масъулият оширилиши кутилмоқда.

Олий таълим муассасаларида фаолият юритаётган техник, ўқув-ёрдамчи, хизмат кўрсатувчи ва бошқарув тоифасидаги ходимларга устама тўлаш миқдори 400 фоизгача оширилиши мумкинлиги белгиланди.

Шу билан бирга, болалар мусиқа ва санъат мактаби раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун таътил кунлари қисқартирилди, бошқа ходимлар учун эса таътил муддатлари ўзгаришсиз қолди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бизнес омбудсман тадбиркорни ҳимоя қилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2
Ўзбекистонда 4 ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши

Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил январь-май ойларида ўтказилган уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларига асосан, Ўзбекистонда тўрт ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши 8,5 % ни ташкил этди.

4 ва ундан кўп болали уй хўжаликлари улуши йиллар кесимида:

2010 йил – 7,6 %

2015 йил – 7,9 %

2020 йил – 7,2 %

2024 йил – 7,3 %

2025 йил (январь-май) – 8,5 %


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢2
Эрон Исроил томон баллистик ракеталарни учиришни бошлади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14👎1
Бухоро ҳокими нега Сенатга чақирилмаяпти

Ҳурматли Танзила Камаловна!

Адашмасак, давлатнинг юқори турувчи органи сифатида Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Сенатга чақиртирилиб, изоҳ сўралиши ҳамда ҳайфсан ёки огоҳлантириш берилиши, лавозимида қолдириш ёки озод қилиш масаласи кўриб чиқилиши керак эди.

Чунки, ўз вақтида шунга ўхшаш ҳолатда Фарғона вилоятининг собиқ ҳокими Шухрат Ғаниев Сенатга чақиртирилган эди.

Нега Ботир Зариповга нисбатан бу қоида қўлланилмаяпти?

Нега Ботир Зариповга чора кўрилмаяпти?


Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилояти ҳокими бир боғча ҳудудини айланиш вақтида боғча ҳудудини ноқонуний эгаллаб олганлаога нисбатан, "Суд-пуд демасдан, ичидаги одамлари билан бузиб, кўмиб ташлайсан, к чёрту!" деган эди.

Агар, жиддийроқ ёндошилса, бу ҳолат инсон ҳаётига тажовуз деб қабул қилиниши лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эрон гипертовушли ракета билан Исроилнинг Ҳайфа шаҳрини бомбардимон қилди

Эрон Исроилнинг Ҳайфа шаҳрига зарба бериш учун гипертовушли ракетадан фойдаланган.

Айни пайтда, Эрондаги етакчи ОАВлардан бири, мамлакат Исроилга зарба беришда ўрта масофага мўлжалланган Emad, Ghadr, Kheibar Shekan баллистик ракеталаридан фойдаланганини ёзмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25😢2