Сирдарё тумани ҳокими Азиз Турдимуродов 9 та идора ходимлари, Савдо-саноат палатаси, банк, солиқ, кадастр вакили ва етакчи тадбиркорлардан иборат “Ислоҳотлар штаби”ни тузади
“Ислоҳотлар штаби” уч ойда туманнинг 38 та маҳалласи кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масаласини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрлайди. Келгуси йил учун бюджет, инфратузилма, ишлаб чиқариш, хизмат, инвестиция ва бандлик дастурлари шу асосда тасдиқланади. Натижасига қараб, бу янги тажриба келаси йилдан бутун республикада йўлга қўйилади.
Яна бир муҳим янгилик – ишчан ва жозибадор муҳит яратиш учун 1 августдан барча вилоят ва туман ҳокимликларида иш ҳақи оширилади, ходимларга ишига қараб ойлик устама ва қўшимча бонус берилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Лекин, қарс икки қўлдан чиқади. Ўзига юклатилган вазифани бажара олмаган ходимларга чора кўрилади. Ана шунда ҳамма интизом ва режа билан ишлашга ўрганади.
Вилоят, туман ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, вазирлар, банк раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: ярим йил якуни билан “ғалвирни сувдан кўтариб”, ким нима иш қилгани бўйича қаттиқ сўров қиламан”, - деди давлат раҳбари маърузаси якунида.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
"Йўллардаги камералар фақат жарима ёзиш учун ишламоқда" – президент
Сўнгги етти йилда йўл қуриш ва таъмирлашга берилган 61 трлн сўмнинг асосий қисми халқаро ва республика йўлларига тўғри келади. Лекин ўлим билан боғлиқ автоҳалокатнинг 75-80 фоизи ҳам шу йўлларда бўляпти.
Йиғилишда таъкидланишича, айниқса, аҳоли жамоат транспорти сифати ва тирбандликлардан мутлақо норози.
Аҳолининг яна бир эътирози – йўллардаги камералар дислокацияси. Улар фақат қоидабузарликни қайд этиб, жарима ёзиш учун ишлаяпти. Бу камералар аслида транспорт оқимини бошқариш, тирбандлик ва аварияни камайтиришга хизмат қилиши кераклиги таъкидланди.
Президент чорраҳа, чизиқ ва йўл белгиларини тўғрилаш, светофорларни “ақлли” бошқарувга ўтказиш бўйича ишлар сустлигини танқид қилди.
Пойтахтда транспорт ҳаракатини сунъий интеллект асосида тартибга солиш бўйича тақдимот қилинганига ҳам анча вақт бўлгани, лекин натижа йўқлиги кўрсатиб ўтилди.

👍44🔥12😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
15 туман ҳокимига уч ой муддат берилди
Биринчи ярим йилликда 2 миллион 600 минг аҳолини банд қилиш, 722 минг одамни камбағалликдан чиқариш режа қилинган.
Лекин маблағ ва шароит бўлса-да, бандлик режаси 15 та туманда тўлиқ бажарилмагани кўрсатиб ўтилди. Булар – Муборак, Бўстон, Вобкент, Марҳамат, Фарғона, Зангиота, Дўстлик, Чортоқ, Қораўзак, Уйчи, Хонобод, Янгибозор, Паркент, Арнасой ва Учкўприк туманлари.
Ушбу туман ҳокимлари уч ойда режага чиқмаса, барчаси ишдан олиниши қайд этилди. Аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича Учқудуқ, Ангрен ва Карманада ишлар сустлиги кўрсатиб ўтилди.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍32🔥1
«Бу ҳукм менга эмас, таълим келажагига чиқарилди» — Дўсов 5 йилу 2 ойга қамалди
Қобил Дўсов туҳмат, ҳақорат қилиш ҳамда ёлғон хабар бериш жиноятларини содир этганликда айбли деб топилди. Унга суд ҳукми билан 5 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Ҳукмда Қобил Дўсовнинг Facebook’даги профили ҳамда Telegram’даги канали фаолияти тўхтатилиб, блокланиши ҳам белгиланган.. У жазони умумий тартибдаги колонияда ўтайди.
Маълумот учун, аввалги суд мажлисларидан бирида Дўсов:
— деб баёнот берган эди. Шу мажлисда прокурор томонидан 6 йиллик қамоқ жазоси талаб қилинган.
Қобил Дўсовнинг иши жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотган эди. Суд ҳукми ижтимоий тармоқларда ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлган.

«Чиқарилган ҳукм менга эмас, таълимнинг келажагига чиқарилади»,
— деб баёнот берган эди. Шу мажлисда прокурор томонидан 6 йиллик қамоқ жазоси талаб қилинган.
Қобил Дўсовнинг иши жамоатчилик орасида катта қизиқиш уйғотган эди. Суд ҳукми ижтимоий тармоқларда ҳам турли муҳокамаларга сабаб бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎33😢1
Ёшлар келажаги учун кенг майдон — Навоийда ёшлар ойлиги шукуҳи
Навоий вилоятида “Ёшлар ойлиги” ва “Долзарб 90 кунлик” доирасида ёшлар иштирокида кўплаб маданий-маърифий, спорт ва интеллектуал тадбирлар ўтказилди.
Навоий шаҳрида ташкил этилган Ёшлар байрамида 82 мингдан зиёд фуқаро қатнашди. “Ёшлик кўли” атрофида веломарафон, бадминтон, армрестлинг, волейбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида “Баркамол авлод мактаби”да шахмат, экодизайн, киберспорт ва бошқа соҳалар бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Уларда 300 га яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
"Алишер Навоий" боғида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси, китоб муҳокамалари ва билим синовлари ташкил этилди. Ёшлар маданий тадбирлар, мотивацион саҳналар ва театр чиқишларини ҳам томоша қилишди.
23-сон мактаб ва НКМКда “Заковат”, шахмат, рассомчилик ва кино тадбирлари, университетда эса спорт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Кураш бўйича вилоят чемпионати ҳам ташкил этилди.
“Фарҳод” саройидан вилоят ҳокимлигигача “От паради” ва юриш марафони ўтказилди. Байрам “Ёшлар хиёбони”даги гала концерт билан якунланди. Унда машҳур ижодкорлар ва истеъдодли ёшлар иштирок этди. Тадбир мушакбозлик билан ниҳояланди.
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги бундай тадбирлар юртимиз бўйлаб изчил давом этмоқда.

👍5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари ишдан бўшатилади
Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилади ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилади. Бу ҳақда бугун, 16 июнь куни амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
“Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”, деди давлат раҳбари.

👍19🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳрида инклюзив таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев тегишли масъуллар ҳамроҳлигида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 5 ва 6-умумтаълим мактабларида ташкил этилган инклюзив синфлар фаолияти, болалар учун «тўсиқсиз муҳит» яратиш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувига эътибор қаратиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

👍1
Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (364-сон, 14.06.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.
Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.
Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.
Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.
Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.
Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.

🔥4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Соғлиғингиз биз учун муҳим!
🏥 FAMILY DOCTORS M — бу замонавий ва ишончли тиббиёт маскани!
Клиникамизда турли йўналишлардаги тажрибали мутахассислар сизга ёрдам беришга тайёр. Диагностика ва даволаш ишлари маҳаллий ва халқаро стандартлар асосида амалга оширилади.
📍 Агар шундай имкониятдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, марҳамат, клиникамизга ташриф буюринг!
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12
Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy
ЛОКАЦИЯ
Facebook | Instagram | Telegram

Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади
Ҳукумат қарори (365-сон, 14.06.2025 й.) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.
Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:
🔹 7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМнинг 1 бараваридан;
🔹 12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 2 бараваридан;
🔹 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 4 бараваридан.
Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.

👍3👎1🔥1