Ёшлар келажаги учун кенг майдон — Навоийда ёшлар ойлиги шукуҳи
Навоий вилоятида “Ёшлар ойлиги” ва “Долзарб 90 кунлик” доирасида ёшлар иштирокида кўплаб маданий-маърифий, спорт ва интеллектуал тадбирлар ўтказилди.
Навоий шаҳрида ташкил этилган Ёшлар байрамида 82 мингдан зиёд фуқаро қатнашди. “Ёшлик кўли” атрофида веломарафон, бадминтон, армрестлинг, волейбол ва стол тенниси бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиблар тақдирланди.
"Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида “Баркамол авлод мактаби”да шахмат, экодизайн, киберспорт ва бошқа соҳалар бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Уларда 300 га яқин ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
"Алишер Навоий" боғида арзонлаштирилган китоб ярмаркаси, китоб муҳокамалари ва билим синовлари ташкил этилди. Ёшлар маданий тадбирлар, мотивацион саҳналар ва театр чиқишларини ҳам томоша қилишди.
23-сон мактаб ва НКМКда “Заковат”, шахмат, рассомчилик ва кино тадбирлари, университетда эса спорт турлари бўйича беллашувлар бўлиб ўтди. Кураш бўйича вилоят чемпионати ҳам ташкил этилди.
“Фарҳод” саройидан вилоят ҳокимлигигача “От паради” ва юриш марафони ўтказилди. Байрам “Ёшлар хиёбони”даги гала концерт билан якунланди. Унда машҳур ижодкорлар ва истеъдодли ёшлар иштирок этди. Тадбир мушакбозлик билан ниҳояланди.
“Ёшлар ойлиги” доирасидаги бундай тадбирлар юртимиз бўйлаб изчил давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍5👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари ишдан бўшатилади
Халқ қабулхоналарининг барча ходимлари бугундан бошлаб ишдан бўшатилади ва масалани ҳал қила оладиган фидойи кадрлар билан тўлдирилади. Бу ҳақда бугун, 16 июнь куни амалга оширилаётган ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши, аҳолини ўйлантираётган масалаларга ечим топиш юзасидан Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
“Халқ қабулхоналари тизими ҳам аҳоли дардини эшитиб, масалаларни ҳал қилиш ўрнига мурожаатларни давлат ташкилотларига тақсимловчи “диспетчер”га айланиб қолди”, деди давлат раҳбари.
Муаллиф: Камола Қурбонова

👍19🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳрида инклюзив таълим тизимини ривожлантириш бўйича амалий ишлар давом этмоқда
Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев тегишли масъуллар ҳамроҳлигида шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги 5 ва 6-умумтаълим мактабларида ташкил этилган инклюзив синфлар фаолияти, болалар учун «тўсиқсиз муҳит» яратиш ҳамда уларнинг ижтимоийлашувига эътибор қаратиш юзасидан олиб борилаётган ишлар билан танишди.

👍1
Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади
“Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (364-сон, 14.06.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.
Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.
Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.
Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.
Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.
Маълумот учун: Президент Фармони асосида 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернат негизида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг филиаллари ташкил этилган.

🔥4👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 Соғлиғингиз биз учун муҳим!
🏥 FAMILY DOCTORS M — бу замонавий ва ишончли тиббиёт маскани!
Клиникамизда турли йўналишлардаги тажрибали мутахассислар сизга ёрдам беришга тайёр. Диагностика ва даволаш ишлари маҳаллий ва халқаро стандартлар асосида амалга оширилади.
📍 Агар шундай имкониятдан фойдаланмоқчи бўлсангиз, марҳамат, клиникамизга ташриф буюринг!
☎️ (71) 205 14 12
☎️ (94) 112 14 12
Manzil: Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Moyqo‘rg‘on ko‘chasi, 66-uy
ЛОКАЦИЯ
Facebook | Instagram | Telegram

Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади
Ҳукумат қарори (365-сон, 14.06.2025 й.) билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низом давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни қўшимча таълимга жалб қилиш ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Айрим тоифадаги ўқувчилар Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари ҳисобланади.
Ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади.
Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:
🔹 7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун БҲМнинг 1 бараваридан;
🔹 12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 2 бараваридан;
🔹 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун БҲМнинг 4 бараваридан.
Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.

👍3👎1🔥1
Илғор комбайнчилар рағбатлантирилди
Янгийўл туманида ғалла йиғим-терим мавсуми қизғин паллага кирган. Мавсум бошланиши билан тумандаги 12 та комбайин учун 24 нафар ҳайдовчи шакллантирилди.
Хирмонга ҳозирга қадар 5300 тонна ғалла топширилиб, бу кўрсаткичда маҳаллий деҳқонлар ва комбайинчиларнинг заҳмати яққол аҳамиятга эга.
Албатта, бундай ютуқларда отряд бошлиқлари ва меҳнат фидойиси бўлган комбайинчиларнинг ҳиссаси беқиёсдир. Жумладан, бугун Янгийўл тумани ҳокими О.Атауллаев ИИБ раҳбарияти билан биргаликда тумандаги дала майдонларида бўлиб, 14/7, 14/9 ва 14/23 отрядлар таркибида фаолият юритаётган 6 нафар илғор комбайинчига махсус пул мукофоти – ҳар бирига 1 миллион 200 минг сўмдан тақдим этилди.
Шундан сўнг, туман ҳокими ўримда комбайинчиларга бир фурсат кўмакчи бўлди. Бу каби моддий ва маънавий рағбатлар мавсум давомида меҳнат самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади.

👍2
1-синфга қабул 20 июндан бошланади
Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида;
2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари айрим туман (шаҳар)ларда электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.
❗️“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz)га киритилади.
❗️“Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, вазирликнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари орқали жавоб олишингиз мумкин.