Мирзиёев “Марказий Осиё – Хитой” саммитида иштирок этиш учун Остонага жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига мувофиқ, "Марказий Осиё – Хитой" иккинчи саммитида иштирок этиш мақсадида Остона шаҳрига амалий ташриф билан жўнаб кетди.
Саммит доирасида кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб масалалар муҳокама этилиши режалаштирилган. Шунингдек, давлат раҳбари Хитой Раиси билан икки томонлама музокаралар ўтказиши ҳам кутилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍28🔥10
ССВдан жазирамада ҳимояланиш учун муҳим тавсиялар
Айни кунларда Ўзбекистоннинг катта қисмида ҳаво ҳарорати +40 даража ва ундан юқори бўлиб, бундай жазирама фақат ноқулайлик эмас, балки инсон саломатлиги учун жиддий хавф ҳамдир.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари маълум қилишича, бу каби юқори ҳароратлар организмнинг терморегуляция тизимига кучли босим ўтказади. Натижада, сурункали касалликлар авж олиши, иссиқлик билан боғлиқ ҳолатлар — жумладан, умумий ҳолсизланиш, офтоб уриши ва бошқа саломатлик муаммолари юзага келиши мумкин.
🔹 ССВ тавсия қилади:
1. Бошни қуёшдан асранг.
Бош соҳасидан ўтадиган муҳим қон томирлари иссиққа сезувчан бўлгани сабабли, очиқ қуёшда бош кийимсиз юриш “офтоб уриши”га олиб келиши мумкин. Бу ҳолат тананинг қизиши, ҳушдан кетиш, қайт қилиш ва бошқа жиддий белгилари билан намоён бўлади.
2. Кўп миқдорда оддий сув ичинг.
Организмда сув-туз баланси бузилмаслиги учун оддий ичимлик суви истеъмол қилиниши керак. Газланган, ширин ва нектар турдаги ичимликлар акс таъсир кўрсатиши мумкин.
3. Юмшоқ ва енгил таомлар тановул қилинг.
Иссиқ кунларда оғир ва ёғли таомлардан воз кечиб, енгил ҳазм бўлувчи сабзавот ва меваларга асосланган овқатлар тавсия этилади.
4. Туш пайти қуёшда юрмаслик керак.
Соат 12:00 дан 16:00 гача бўлган вақт оралиғида қуёш нурлари энг фаол бўлади. Шу сабабли, имкони борича кўчада юришдан сақланиш лозим.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актриса Сабрина иштирокидаги автоҳалокат иши бўйича суд якунланди
Озода Нурсаидованинг "Дилбарим" қўшиғига клип суратга олиш жараёнида автоҳалокатга учраган актриса Сабринага оид жиноят иши бўйича суд муҳокамаси якунланди.
"Миллар" дастурида маълум қилинишича, автоҳалокат оқибатида жабрланган томонлар ўзаро келишувга эришган. Шу муносабат билан суд жараёни ярашув тартибида тугатилди ва жиноят иши ёпилди.
Ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, актриса клипда иштирок этиш пайтида автоҳалокатга учраган ва тан жароҳати олиб, жарроҳлик операциясини бошдан кечирган эди.

🔥1
Туркиядаги энг мафтункор яхта манзиллари
Уч томондан Ўрта ер денгизи, Эгей ва Қора денгиз билан ўралган Туркия яхта туризми учун мукаммал маскандир.
👉 https://effect.uz/6449
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Уч томондан Ўрта ер денгизи, Эгей ва Қора денгиз билан ўралган Туркия яхта туризми учун мукаммал маскандир.
👉 https://effect.uz/6449
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Муаммоларни ҳал қилишда фаол бўлинг — “Халқ назорати” платформасидан фойдаланинг!
Қонунчиликка мувофиқ, аҳоли мурожаатлари орқали жойлардаги муаммоларни ҳал этиш мақсадида “Халқ назорати” электрон платформаси ишга туширилган.
Фойдаланувчилар ўз мурожаатларини интернетдаги xalqnazorati.uz, 1055.uz сайти ҳамда платформанинг мобил иловаси орқали юборишлари мумкин.
Платформа орқали қурилиш, уй-жой-коммунал хизматлар, сув ва канализация, иситиш, электр таъминоти, транспорт, йўл ва ҳудуд инфратузилмасига оид муаммолар юзасидан келиб тушган хабарлар ваколатли органлар томонидан кўриб чиқилади.
Мурожаат юбориш тартиби қуйидагича:
🔹 Фойдаланувчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат маълумотлари ва телефон рақами билан платформада рўйхатдан ўтади;
🔹 Муаммонинг йўналиши бўйича мавзулар таснифлагичини танлаб, шахсий кабинет орқали мурожаат матнини шакллантиради;
🔹 Муаммо юз берган манзил ва геолокацияни кўрсатган ҳолда хабарни юбориш имконияти мавжуд.
Юборилган ҳар бир хабар 10 календарь кунигача бўлган муддатда тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилади.

👍4😢2
Ўзбекистон президенти Қозоғистонга етиб борди
Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси "Марказий Осиё–Хитой" форматидаги навбатдаги саммитда иштирок этади ва Хитой Раиси билан музокара ўтказади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси "Марказий Осиё–Хитой" форматидаги навбатдаги саммитда иштирок этади ва Хитой Раиси билан музокара ўтказади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🔥3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ая» тимсоли: Лутфихоним Саримсоқова хотирасига бағишланади
Жорий йилнинг 4 июнь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида машҳур актриса, халқ томонидан “Ая” деб аталган Лутфихоним Саримсоқованинг хотирасига бағишланган хотира кечаси ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Фанлар академияси Санъатшунослик институти ва Кинематография агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Лутфихоним Саримсоқова 1896 йили Фарғона вилоятида туғилган. 1924 йили актриса сифатида илк қадамларини ташлаган.
У лирик ва сатиралик ролларда, айниқса она ва фидойи образларда намоён бўлган. Хотира кечасида актрисанинг ҳаёти ва ижодига бағишланган янги ҳужжатли фильм намойиш этилди, шунингдек, “Ая” ва “Лутфихон ая” фильмларидан лавҳалар кўрсатилди.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍13
Қозоғистонда иш вақти тартиби янгиланди
Алмати вилоятида давлат ташкилотлари учун иш вақти режими янгича тарзда белгилаб берилди. Янги тартибга кўра, иш кунлари соат 8:00 дан 17:30 гача бўлиб, тушлик танаффуси 12:30 дан 14:00 гача давом этади.
Бу ўзгариш мамлакатнинг ягона вақт минтақасига ўтиши ва табиий ёруғлик тартибини инобатга олган ҳолда жорий этилган. Шунингдек, мазкур чора транспорт оқимини оптималлаштиришга қаратилган.

👍6👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Калта Минор ҳақида нималар биласиз?
Бугунги кунда Хива шаҳрини Калта Минорсиз тасаввур қилиш қийин. Минора шаҳар рамзий белгиси сифатида тан олинган. Унинг ноёб безаклари ҳар бир шахсни хайратга солмасдан қўймайди.
Минора пойдевори 15 метр чуқурликда, унинг диаметр асоси 14.5 метрни, баландлиги эса 29 метрни ташкил қилади. Минорага бошқа бино орқали иккинчи қаватдан кўтарилиш мумкин, яъни ёғоч зинапоя орқали чиқилади. Афсуски ҳозирги кунда бу жойга кириш тақиқланади,
Минора қурилиши Хива ҳукмдори Муҳаммад Аминхон ташаббуси билан 1852 йида бошланган. Маълумотларга кўра, Калта Минор битганидан сўнг 100 метрга яқин бўлиб, Ўрта Осиёдаги энг катта ва баланд минора бўлиши керак эди, бироқ Муҳаммад Аминхон 1855 йилда ўлдирилганидан кейин қурилиш ишлари тўхтаб қолган.
Муаллиф: Динара Баҳромзода

👍4
Автомобиль транспорти хизматлари ҳажмида такси хизматларининг улуши қанча?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-апрель ойларида автомобиль транспортида кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмида такси хизматларининг улуши 43,6 % ни ёки 11,9 трлн сўмни ташкил этган.
Ҳудудлар орасида ушбу хизмат тури умумий ҳажмида Тошкент (17,2 %), Самарқанд (16,3 %) ва Фарғона (12,2 %) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (16,8 %) нисбатан юқори улушга эга.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Strongmen Games": Кучлилар аниқланди
12-13 июнь кунлари Хива шаҳрида «Паҳлавон Маҳмуд — Strongmen games» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/6450
Муаллиф: Динара Баҳромзода
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
12-13 июнь кунлари Хива шаҳрида «Паҳлавон Маҳмуд — Strongmen games» халқаро мусобақаси бўлиб ўтди.
👉 https://effect.uz/6450
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий шаҳрида «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастури доирасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида «Тиббиётнинг бирламчи бўғини ва ихтисослашган муассасаларда хизматлар сифатини янада ошириш, дори воситалари истеъмолини тартибга солиш ҳамда тиббий таълимни такомиллаштириш бўйича устувор вазифалар» юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида соғлиқни сақлаш тизимини тубдан ислоҳ қилишга қаратилган «Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар» дастурини амалга ошириш белгиланган эди.
Мазкур дастур доирасида тиббиёт муассасаларида фуқароларга кўрсатилаётган хизматлар сифати, мавжуд шароитлар ва аҳолига қулайлик яратиш борасидаги чора-тадбирлар муҳим йўналишлардан бири этиб белгиланди.

👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бразилияда икки яшар бола тасодифан онасини отиб қўйди
Бола стол устидаги тўппончани олиб, онасига ўқ узган. Аёл ўрнидан туриб танасидаги жароҳатларни кўздан кечирган.
Шундан сўнг бир неча қадам юриб йиқилган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Муаллиф: Камола Қурбонова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бола стол устидаги тўппончани олиб, онасига ўқ узган. Аёл ўрнидан туриб танасидаги жароҳатларни кўздан кечирган.
Шундан сўнг бир неча қадам юриб йиқилган. Жабрланувчи шифохонага олиб кетилган, бироқ шифокорлар аёлнинг ҳаётини сақлаб қола олмаган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6😢5
Фарғонада қарийб 3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган «заправка» аниқланди
«Турват» саноат тармоғидан табиий газ билан таъминланувчи «Н. И. Б.» МЧЖга қарашли мазкур АГТКШда газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ўлчов тизимидаги қурилмаларга ташқи таъсир ўтказилгани маълум бўлди.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди ва 2 миллиард 901 миллион сўмлик зарар ҳисобланди. Мазкур иш бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 181,7 миллион сўмлик зарар етказилган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

👍2😢1