Сўм долларга нисбатан 19-кун барқарор мустаҳкамланишни давом эттирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2024 йил 24 июнь куни учун 1 АҚШ долларининг расмий курсини эълон қилди. Унга кўра, 1 доллар 85,95 сўмга арзонлашиб, 12 410,99 сўмни ташкил этди.
Маълумот ўрнида, расмий курс 2024 йил 5 июндан буён (12 ва 13 июнь кунларидан ташқари) кетма-кет 19 кун давомида пасайиб келмоқда. Шу давр мобайнида доллар курси 12 831,81 сўмдан 420,82 сўмга арзонлашган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кичик саноат зоналари қандай имконият яратмоқда?
Жорий йилнинг 19 июн куни оммавий ахборот воситалари ва блогерлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида “Янгиҳаёт” индустриал технопарки, Бектемир кичик саноат зонаси ҳамда “Янги авлод” махсус иқтисодий зонаси фаолияти билан яқиндан танишишди.
Бугунги кунда Тошкент шаҳрининг 8 та туманида умумий 135 гектар ҳудудда ташкил этилган кичик саноат зоналарида 650 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари фаолият олиб бормоқда. Бу корхоналарда 16 мингдан ортиқ иш ўринлари яратилган.
Умумий йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 трлн сўмга, экспорт кўрсаткичлари эса 100 миллион АҚШ долларига етганлиги ҳақида мутахассислар томонидан айтиб ўтилди.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍1
Саида Мирзиёева Самарқанддаги БМТ Давлат хизмати форумида қатнашди
Ўзбекистон Республикаси президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди.
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Форум доирасида Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф билан учрашди. Учрашувда Давлат хизмати бўйича глобал форумнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилгани ва унинг якунлари муҳокама қилинди.
— дея ёзди Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди.
«Бугун Самарқандда халқаро ҳамкорликнинг янги саҳифасини очдик — БМТ Давлат хизмати форуми бошланди. Иштирокчиларга Ўзбекистон президенти номидан самимий қутлов сўзларини етказиш мен учун катта шарафдир.
Дунё шиддат билан ўзгармоқда ва биз Ўзбекистонда бу ўзгаришларга фаол ислоҳотлар билан жавоб бермоқдамиз: рақамли давлат қуряпмиз, истеъдодларга сармоя киритяпмиз, барча учун — айниқса, давлат бошқаруви органларининг учдан биридан кўпроғини ташкил этаётган аёллар учун имкониятларни кенгайтиряпмиз.
Глобал билимлар маркази каби ташаббусларимизга ишонч билдирган халқаро ҳамкорларимизга миннатдорлик изҳор этмоқчиман.
Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ва ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш орқалигина биз одамларга, уларнинг келажагига чинакам хизмат қиладиган давлат хизмати тизимини яратишимиз мумкин»,
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Форум доирасида Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф билан учрашди. Учрашувда Давлат хизмати бўйича глобал форумнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилгани ва унинг якунлари муҳокама қилинди.
«Суҳбат давомида ислоҳотларимиз самараси, рақамлаштириш жараёни ва “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги режалар ҳақида маълумот бердик, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишлари: ёшларни қўллаб-қувватлаш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни кенгайтириш ва мутахассисларимизнинг БМТ лойиҳаларида иштирок этишини муҳокама қилдик. Экология масалалари ҳам эътибор марказида бўлди — Халқаро иқлим академиясини тузиш ва Орол ҳудудини тиклаш бўйича фикр алмашдик.
Бугунги беқарор дунёда энг муҳим жиҳат — бир-биримизни эшитишни ўрганиш. БМТ — ана шундай очиқ мулоқот ва ечимларни биргаликда излаш мумкин бўлган майдондир. Олдинда ҳали кўплаб янги ғоя ва лойиҳаларимиз бор — уларни ҳамжиҳатликда амалга оширишга тайёрмиз»,
— дея ёзди Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥19👎7😢1
Фурқат туманида маҳалла раиси йиғилишдан кейин соғлиги ёмонлашиб вафот этди — расмий изоҳ берилди
Жорий йил 18 июнь куни Фарғона вилояти Фурқат туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳаллалар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтгани таъкидланса-да, туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокими томонидан шахсий ҳақорат ёки қўпол муносабат кузатилмаган.
Маълумотларга кўра, Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев йиғилиш пайтида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини тўхтатиш истагини билдириб, йиғилишни тарк этган. Ҳокимлик биноси ҳовлисида соғлиги кескин ёмонлашгани боис, тез тиббий ёрдам чақирилган ва у туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Тиббиёт ходимлари кўрсатган ёрдамга қарамай, Шарифжон Абдуллаев шифохонада вафот этган.

👎15😢5
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ, Президент администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди ва унда Президент администрацияси раҳбари лавозими ташкил этилди.
Ушбу янги лавозимга Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тайинлов Президент администрацияси фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

👍73🔥59👎24😢5
Комил Алламжонов Саида Мирзиёеванинг мустақил маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда.
Ушбу лавозимда у инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида экспертлик ёрдамини кўрсатади.
Хабар расман тасдиқланмаган.

🔥57👎22👍6😢2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

👍93👎6🔥2
Ўзбекистон Республикаси президенти фармони билан:
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
– Ўткиржон Ғайратович Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;
– Жаҳонгир Жоваҳирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

👍93👎7🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖЧГА чиққан Русланбек Жиянов тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 22 июнь куни Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳрида Жаҳон чемпионатига чиққан Русланбек Жиянов ўз уйига етиб келди.
Шу муносабат билан оила аъзолари билан бир қаторда, ҳокимлик ва маҳалла аҳли ҳам футболчини ютуқлари муносабати билан кўтаринки руҳда кутиб олишди.
Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва фарзандларининг ютуқларига бефарқ эмаслиги, уларни ҳар қадамда қўллаб-қувватлаши Русланбек мисолида яққол намоён бўлди.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 22 июнь куни Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳрида Жаҳон чемпионатига чиққан Русланбек Жиянов ўз уйига етиб келди.
Шу муносабат билан оила аъзолари билан бир қаторда, ҳокимлик ва маҳалла аҳли ҳам футболчини ютуқлари муносабати билан кўтаринки руҳда кутиб олишди.
Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва фарзандларининг ютуқларига бефарқ эмаслиги, уларни ҳар қадамда қўллаб-қувватлаши Русланбек мисолида яққол намоён бўлди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода қонунларни топтаётган қонун ҳимоячиларими?
Таҳририятимизга Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат келиб тушди. Маълум бўлишича, 2024 йил 8 октябрь куни ИИБ ходимлари Жўраев, Усмонов, Салимов ва Ҳайдаров ишлаётган жойга бостириб келиб, бирданига калтаклаб нимадирларни тан олишга мажбурлашади, тушунмай қолган Ҳайдаров воқеа жойидан қочиб кетади.
Мурожаатчига кўра, унинг ўғлини ИИБ нозири кечки пайт келиб, отангни олдига олиб бораман, деб алдов йўли билан вояга етмаган 15 ёшли фарзандини олиб кетади ва уни ИИБ биносига олиб бориб гаров сифатида ушлаб туради. Боланинг сўзларига қараганда, унга қачон отанг келса кейин сени чиқарамиз, деб босим ўтказишган.
Шундан сўнг ота бу ҳолатдан хабар топиб, ИИБ нозирига қўнғироқ қилиб, болани қўйиб юборишларини, ўзи боришини айтади ва улар болани қўйиб юборади. Шухрат Ҳайдаров ИИБ'га боришга мажбур бўлади. Унга қарши далилар етарли бўлмаса ҳам айбни тан олишга мажбур қилишади...
👉 Тўлиқ видео

😢13👍5👎2🔥1