Саида Мирзиёева Самарқанддаги БМТ Давлат хизмати форумида қатнашди
Ўзбекистон Республикаси президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Давлат хизмати форумида иштирок этди.
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Форум доирасида Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф билан учрашди. Учрашувда Давлат хизмати бўйича глобал форумнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилгани ва унинг якунлари муҳокама қилинди.
— дея ёзди Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Бугун Самарқандда халқаро ҳамкорликнинг янги саҳифасини очдик — БМТ Давлат хизмати форуми бошланди. Иштирокчиларга Ўзбекистон президенти номидан самимий қутлов сўзларини етказиш мен учун катта шарафдир.
Дунё шиддат билан ўзгармоқда ва биз Ўзбекистонда бу ўзгаришларга фаол ислоҳотлар билан жавоб бермоқдамиз: рақамли давлат қуряпмиз, истеъдодларга сармоя киритяпмиз, барча учун — айниқса, давлат бошқаруви органларининг учдан биридан кўпроғини ташкил этаётган аёллар учун имкониятларни кенгайтиряпмиз.
Глобал билимлар маркази каби ташаббусларимизга ишонч билдирган халқаро ҳамкорларимизга миннатдорлик изҳор этмоқчиман.
Саъй-ҳаракатларимизни бирлаштириш ва ёш етакчиларни қўллаб-қувватлаш орқалигина биз одамларга, уларнинг келажагига чинакам хизмат қиладиган давлат хизмати тизимини яратишимиз мумкин»,
— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.
Форум доирасида Саида Мирзиёева БМТ Бош котибининг иқтисодий ривожланиш бўйича ёрдамчиси Навид Ҳаниф билан учрашди. Учрашувда Давлат хизмати бўйича глобал форумнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилгани ва унинг якунлари муҳокама қилинди.
«Суҳбат давомида ислоҳотларимиз самараси, рақамлаштириш жараёни ва “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасидаги режалар ҳақида маълумот бердик, шунингдек, ҳамкорликнинг янги йўналишлари: ёшларни қўллаб-қувватлаш, рақамли кўникмаларни ривожлантириш, аёллар учун имкониятларни кенгайтириш ва мутахассисларимизнинг БМТ лойиҳаларида иштирок этишини муҳокама қилдик. Экология масалалари ҳам эътибор марказида бўлди — Халқаро иқлим академиясини тузиш ва Орол ҳудудини тиклаш бўйича фикр алмашдик.
Бугунги беқарор дунёда энг муҳим жиҳат — бир-биримизни эшитишни ўрганиш. БМТ — ана шундай очиқ мулоқот ва ечимларни биргаликда излаш мумкин бўлган майдондир. Олдинда ҳали кўплаб янги ғоя ва лойиҳаларимиз бор — уларни ҳамжиҳатликда амалга оширишга тайёрмиз»,
— дея ёзди Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍34🔥19👎7😢1
Фурқат туманида маҳалла раиси йиғилишдан кейин соғлиги ёмонлашиб вафот этди — расмий изоҳ берилди
Жорий йил 18 июнь куни Фарғона вилояти Фурқат туман ҳокимлигида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда маҳаллалар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш танқидий руҳда ўтгани таъкидланса-да, туман ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокими томонидан шахсий ҳақорат ёки қўпол муносабат кузатилмаган.
Маълумотларга кўра, Калдушон маҳалласи раиси Шарифжон Абдуллаев йиғилиш пайтида соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини тўхтатиш истагини билдириб, йиғилишни тарк этган. Ҳокимлик биноси ҳовлисида соғлиги кескин ёмонлашгани боис, тез тиббий ёрдам чақирилган ва у туман тиббиёт бирлашмасига етказилган.
Тиббиёт ходимлари кўрсатган ёрдамга қарамай, Шарифжон Абдуллаев шифохонада вафот этган.

👎15😢5
Саида Мирзиёева Президент администрацияси раҳбари лавозимига тайинланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонига мувофиқ, Президент администрацияси тузилмасига ўзгартиришлар киритилди ва унда Президент администрацияси раҳбари лавозими ташкил этилди.
Ушбу янги лавозимга Саида Шавкатовна Мирзиёева тайинланди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур тайинлов Президент администрацияси фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

👍73🔥59👎24😢5
Комил Алламжонов Саида Мирзиёеванинг мустақил маслаҳатчиси сифатида фаолият юритади
Комил Алламжонов Президент администрациясининг янги раҳбари Саида Мирзиёевага жамоатчилик асосида мустақил маслаҳатчи сифатида тайинлангани айтилмоқда.
Ушбу лавозимда у инновацион иқтисодиётни ривожлантириш, инвестицияларни жалб этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ва мустақил оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш соҳаларида экспертлик ёрдамини кўрсатади.
Хабар расман тасдиқланмаган.

🔥57👎22👍6😢2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:
– Бекзот Мардонович Мавлонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди;
– Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи инвестициялар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимидан озод этилди.

👍93👎6🔥2
Ўзбекистон Республикаси президенти фармони билан:
– Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Назорат инспекцияси бошлиғи лавозимидан;
– Ўткиржон Ғайратович Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимидан;
– Жаҳонгир Жоваҳирлаевич Ибрагимов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

👍93👎7🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЖЧГА чиққан Русланбек Жиянов тантанали кутиб олинди
Жорий йилнинг 22 июнь куни Жиззах вилоятининг Гагарин шаҳрида Жаҳон чемпионатига чиққан Русланбек Жиянов ўз уйига етиб келди.
Шу муносабат билан оила аъзолари билан бир қаторда, ҳокимлик ва маҳалла аҳли ҳам футболчини ютуқлари муносабати билан кўтаринки руҳда кутиб олишди.
Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва фарзандларининг ютуқларига бефарқ эмаслиги, уларни ҳар қадамда қўллаб-қувватлаши Русланбек мисолида яққол намоён бўлди.
Муаллиф: Гулбиби Эшматова

👍7🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода қонунларни топтаётган қонун ҳимоячиларими?
Таҳририятимизга Бухоро вилояти Шофиркон туманидан мурожаат келиб тушди. Маълум бўлишича, 2024 йил 8 октябрь куни ИИБ ходимлари Жўраев, Усмонов, Салимов ва Ҳайдаров ишлаётган жойга бостириб келиб, бирданига калтаклаб нимадирларни тан олишга мажбурлашади, тушунмай қолган Ҳайдаров воқеа жойидан қочиб кетади.
Мурожаатчига кўра, унинг ўғлини ИИБ нозири кечки пайт келиб, отангни олдига олиб бораман, деб алдов йўли билан вояга етмаган 15 ёшли фарзандини олиб кетади ва уни ИИБ биносига олиб бориб гаров сифатида ушлаб туради. Боланинг сўзларига қараганда, унга қачон отанг келса кейин сени чиқарамиз, деб босим ўтказишган.
Шундан сўнг ота бу ҳолатдан хабар топиб, ИИБ нозирига қўнғироқ қилиб, болани қўйиб юборишларини, ўзи боришини айтади ва улар болани қўйиб юборади. Шухрат Ҳайдаров ИИБ'га боришга мажбур бўлади. Унга қарши далилар етарли бўлмаса ҳам айбни тан олишга мажбур қилишади...
👉 Тўлиқ видео

😢13👍5👎2🔥1
Ўзбекистон президенти Мўғулистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24 июнь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Улан-Батор шаҳрида икки томонлама учрашувлар ва олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кўп қиррали Ўзбекистон-Мўғулистон муносабатларини янада ривожлантириш ва амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.

👍47🔥1
Рақобат қўмитаси фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан тиббий хизматлар соҳасида фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиш, қонунбузарликларни аниқлаш ва хизматлар сифатини баҳолашга қаратилган ижтимоий лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Президентнинг ПФ-6181 ва ПФ-124-сонли фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, мазкур ташаббусларга фуқаролик жамияти институтлари, жумладан, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ва Тошкент шаҳар истеъмолчилар маркази жалб этилган.
Лойиҳалар орқали тиббий хизматларда шаффофликни ошириш, жамоатчилик назоратини кучайтириш ва ҳуқуқий онгни юксалтириш кўзда тутилган.
Ташаббуслар қуйидаги тамойилларга асосланади:
◾ Шаффофлик
◾ Рақобатбардошлик
◾ Адолат
Бундай ҳамкорлик фуқаролик жамияти институтларини давлат бошқарувига фаол жалб қилиш, ижтимоий адолатни таъминлаш ва барқарор ривожланишни қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.

🔥2👍1
Метронинг “Қурувчилар – Янгиобод” бекатлари оралиғида ҳаракат вақтинча тўхтатилади
2025 йил 28 июндан бошлаб, “Тошкент метрополитени” Ер усти ҳалқа йўли йўналишининг “Қурувчилар” ва “Янгиобод” бекатлари оралиғида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Тошкент метрополитени” давлат унитар корхонаси ахборот хизмати маълум қилди.
Маълумотга кўра, йўловчи хавфсизлиги ва ҳаракат тартибини таъминлаш мақсадида “Технопарк – Қипчоқ” йўналишида 3 ой давомида босқичма-босқич режали профилактика ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан ушбу йўналишда ҳаракатланаётган йўловчилар учун “Қипчоқ – Янгиобод – Қипчоқ” бекатлари оралиғида метробуслар — катта сиғимли автобуслар йўлга қўйилади. Улар бепул хизмат кўрсатади ва ҳар куни соат 05:00 дан 23:00 га қадар қатнайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Қурувчилар – Қипчоқ” участкасида ҳам профилактика ишлари сабабли вақтинча ҳаракат тўхтатилган эди.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 11 ёшли қиз фожиали тарзда ҳалок бўлди
Мухбир: Соҳиба Акромова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Косонсойда қалбаки доллар сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👍2🔥2
Май ойида 1 млрд доллар олтин экспорт қилинди
Ўзбекистон ташқи савдоси 5 ой ичида 31,3 млрд долларни ташкил қилди.
Бунда экспорт 14,8 млрд (+31,1 фоиз), импорт эса 16,5 млрд (+3,7 фоиз) доллар бўлди. Май ойида салбий салдо 0,85 млрд доллардан 1,68 млрд долларга кўпайди.
Экспортнинг сезиларли ўсганига асосий сабаблардан бири олтин бўлди. Мамлакат май ойида 1 млрд долларлик олтин сотди.
Йил бошидан бери 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилинди. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 56,9 фоизга кўпроқ.
Нархлар рекорд даражага етгани сабаб 2025 йилнинг 5 ойи ичида сотилган олтин миқдори ўтган йилнинг 11 ойидаги кўрсаткич билан деярли тенг бўлди.
Айнан олтин орқали Ўзбекистонга катта миқдорда доллар кириб келаётгани ҳам долларни пасайишига қисман ёрдам бермоқда.

🔥2😢2
Star House’дан уй сотиб олган фуқаролар компания бош офисида кадастр сўраб, жанжал кўтаришди
Интернетда бир нечта фуқаролар ҳамда қурилиш ташкилоти масъуллари ўзаро жанжаллашаётганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тошкент ИИББ мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 июнь куни тахминан соат 20.50 ларда Чилонзор тумани, Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган “STAR HOUSE” МЧЖ офисида, шу ташкилот раҳбари 1973 йилда туғилган Б.М. ҳамда жамият томонидан қурилган уйни сотиб олган фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққан.
Фуқаролар кўп қаватли уйнинг кадастр ҳужжатлари чиқмаётганлиги ҳамда газ таъминоти уланмаётганлиги сабабли МЧЖ раҳбариятига эътироз билдиришган. Жанжал натижасида МЧЖ раҳбари Б.М. “Бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши” ва 1987 йилда туғилган фуқаро О.У. “қорин қисмида оғриқ” ташхиси билан шифохонага мурожаат қилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Текширув якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

👍5👎3