EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Сирдарёда адвокат пора олаётганда қўлга тушди

Сирдарё туманидаги адвокатлик бюроси адвокати ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, терговда бўлган жиноят иши юзасидан гумонланувчи фуқаронинг ишини “ижобий ҳал қилиш” эвазига пора талаб қилгани фош бўлди.

Маълумотларга кўра, у Ховос туманидаги 8-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган гумонланувчини Сирдарё туман ИИБ вақтинча сақлаш ҳибсхонасига ўтказиш ҳамда ишни судда унинг фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 5500 АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Прокуратура органлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида адвокат 4500 АҚШ доллари ва 6 миллион сўмни пора сифатида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Таъкидланишича, мазкур адвокат гумонланувчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишга жалб қилинган бўлган.

Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистонда 2030 йилгача фуқаро авиациясини ривожлантириш бўйича дастур қабул қилинди

Президентнинг “Фуқаро авиацияси соҳасида давлат сиёсати юритишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–193-сонли фармони 2025 йил 27 октябрда қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача фуқаро авиацияси соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланди. Жумладан:

🔹 ҳаво транспортида хизмат кўрсатилган йўловчилар сони 24 миллион нафарга етказилади;
🔹 халқаро ва маҳаллий йўналишлардаги парвозлар сони 200 мингтага етказилади;
🔹 Ўзбекистон резидент авиакомпаниялари ҳаво кемалари парки 180 тагача кенгайтирилади.

Шу билан бирга, 2026 йил 1 январдан бошлаб “Ўзавиация” агентлигини сақлаш учун Давлат бюджетидан ажратмалар тўхтатилади.

Шунингдек, 2025 йил якунидан бошлаб “Ўзаэронавигация” маркази ДУК соф фойдасидан Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган 20 фоиз ажратма бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
2 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга иш вақтида қўшимча танаффус берилади

Меҳнат қонунчилигига мувофиқ, 2 ёшга тўлмаган боланинг ота-онасидан бирига ёки васийсига болани овқатлантириш учун ҳар 3 соатда бир марта, ҳар бири камида 30 дақиқа бўлган қўшимча танаффус берилади.

Агар ходим 2 ёшга тўлмаган икки ёки ундан ортиқ болага эга бўлса, бу танаффуснинг умумий муддати камида 1 соат қилиб белгиланади.

Ушбу танаффуслар иш вақтига киритилади ва ўртача иш ҳақи бўйича ҳақ тўланади.

Болали аёлнинг хоҳишига кўра, бу танаффуслар дам олиш ёки овқатланиш вақти билан бирлаштирилиши ёки умумлаштирилиб, иш кунининг бошига ёки охирига кўчирилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Навоий вилояти миришкорлари пахта режасини ортиғи билан бажарди

Навоий вилояти пахтакорлари жорий йилги пахта топшириш шартномавий режасини тўлиқ ва ортиғи билан бажарди.

Вилоятда парвариш қилинган 24 минг 730 гектар майдоннинг ҳар бир гектаридан ўртача 42,5 сентнердан ҳосил олиниб, умумий 105 минг 130 тоннадан ортиқ сифатли хом ашё пахта қабул қилиш масканларига топширилди.

Президент ташаббуси билан пахтачилик соҳасида хорижнинг илғор тажрибалари жорий этилиши, пахта-тўқимачилик кластерларининг самарали фаолияти, чигит экишдан тортиб ҳосил йиғим-теримигача бўлган жараёнда меҳнаткаш деҳқон ва фермерларга яратилган қулай шароитлар юқори натижага асос бўлди.

Об-ҳаво ноқулай келган ва сув танқислиги кузатилган бу йилги шароитда ҳам миришкорлар тажриба ва меҳнатсеварлиги туфайли мўл ҳосилга эришдилар.

Маълумот учун, ҳосилни ўз вақтида ва сифатли йиғиб олиш учун 757 та терим отряди ташкил этилди, терилган пахтани қабул шохобчаларига етказиб беришда 253 та трактор ва 1 041 та тиркама иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Эндиликда ижтимоий нафақа ва ёрдам пуллари кредит қарздорлигини қоплаш учун ечиб олинмайди

Банклар ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солувчи низомга янги қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, эндиликда давлат томонидан бериладиган ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулларини — жумладан ижтимоий карталарга тушадиган маблағларни — кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида ечиб олиш тақиқланди.

Шунингдек, онлайн тарзда кредит расмийлаштиришда мижознинг розилигини автоматик белгиловчи майдонлар ёки олдиндан белгиланган шартлардан фойдаланиш мумкин эмас.

Янги тартибга кўра, банклар кредит беришдан олдин мижозларга молиявий таваккалчиликлар ҳақида маълумот берувчи махсус чеклист тақдим этиши шарт. Шу билан бирга, омонат ёки ҳисобварақ очишда фуқаролар омонатларни кафолатлаш тизими тўғрисида ахборот билан таништирилиши керак.

Бундан ташқари, банклар молиявий қийинчиликка ёки оғир ҳаётий вазиятга дуч келган мижозлар аризаларини кўриб чиқиш тизимини йўлга қўйиши ҳамда бу ҳақда ўз расмий веб-сайтларида маълумот жойлаштириши лозим.

Шундай ҳолларда кредитни реструктуризация қилиш — яъни тўлов муддатини узайтириш, фоиз ставкасини қайта кўриб чиқиш ёки ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган аёллар учун тўлов муддатини ўн ойгача кечиктириш имконияти кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Жамоатчилик дарахткушликда фаоллашган ҳокимликнинг навбатчи узрини қабул қилмоқчи эмас… Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Яккасаройдаги “дарахткушлик”да ҳокимликнинг айби йўқми?

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Яккасарой туманидаги “дарахткушлик” бўйича ғалати фактларни келтирмоқда. Нима эмиш, ҳокимлик бу дарахтларни кесишни эмас, бошқа бир жойга кўчириш ҳақида топшириқ берган. Лекин қайсидир масъуллар, кўчириш ўрнига дарахтларни кесиб ташлаган эмиш.

Бу жараённи ичидан тушунмаган одам, “ие, ҳа шунақа эканда” деб чиппа-чин ишониши мумкин бу гапларга. Бироқ, дарахтларни кўчириш шунчаки оддий жараён эмас, бу амалиётнинг алоҳида ҳуқуқий талаблари бор, исталган одам, ёки исталган ташкилот ўз ҳолича кўчиролмайди дарахтларни.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 464-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 33-бандига асосан, дарахтларни кўчириб ўтказиш ишлари экология ходимларининг иштирокида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари томонидан амалга оширилади.

Яъни, ҳокимлик ёки ҳокимликка бўйсинувчи ташкилотлар Яккасаройдаги ўша дарахтларни ўз ҳолича бошқа жойга кўчириб ўтказа олмас эди.

Юқоридаги қарорга кўра, бунинг учун олдиндан кўчириладиган жой келишилиши ва кўчириш санаси ҳақида камида 3 кун олдин экология бўлимларига хабар берилиши керак бўлади. Кўчириб ўтказиш бўйича экология ходимлари иштирокида махсус далолатнома тузилади. Ундан олдин, кўчириладиган дарахтлар тўлиқ ўрганиб чиқилади. Бир кунда ҳал бўладиган ишлар эмас бу нарса.

Шунинг учун ҳокимликнинг “биз бу дарахтларни кўчирмоқчи эдик” деган гапларига унча ишонмайман. Дарахтларни "зудлик билан бартараф этиш" юзасидан топшириқ берилгани аниқ. Экология ходимлари ходимлари чақирилмаганининг ўзи кўчириш ҳақидаги гапларнинг ҳақиқатлигини катта шубҳага қўяди. Асосий айбдорлар четда қолиб кетмаслиги керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5🤔2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳри яқинидаги Қорасув шаҳарчасида кўп қаватли аҳоли яшаш биноси устига яшин тушди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
35 млрд сўмлик нарколаборатория фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида катта миқдордаги кучли таъсир қилувчи моддаларни ишлаб чиқариш билан шуғулланган нарколаборатория фош этилди.

Текширув давомида 35 миллиард сўмлик тайёр моддалар, хом ашёлар ҳамда махсус ускуналар аниқланиб, далил ашё сифатида мусодара қилинди. Лаборатория яширин ҳолда фаолият юритиб келган бўлиб, унинг фаолиятини ташкил этган шахслар аниқланди ва ҳозирда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов жараёнида ушбу шахслар моддаларни ноқонуний равишда тайёрлаб, тарқатиш орқали катта миқдорда даромад олишни режалаштиргани маълум бўлди.

Ҳозирда воқеа юзасидан қўшимча суриштирув ва экспертизалар олиб борилмоқда. Тегишли идоралар томонидан наркопреступчиликка қарши кураш доимий равишда кучайтирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Наманган шаҳар ҳокими лавозимига Аюбхон Камалов тайинланиши кутилмоқда Манбаларга кўра, шов-шувли 60 минг доллар билан “ушланган” собиқ Наманган шаҳар ҳокими ўрнига Камалов Аюбхон Арибжанович тайинланиши кутилмоқда. Маълумот учун, Камалов Аюбхон Арибжанович…
Наманган шаҳрига ҳоким тайинланди

Бундан олдин Марказий банк раиси ўринбосари сифатида фаолият юритган Аюбхон Камолов Наманган шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Шаҳарнинг аввалги ҳокими Анвар Отахўжаевга нисбатан ДХХ вилоят бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган, ҳоким пора олишда гумонланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Автомобилингизнинг ишдан чиқишини истамасангиз — эътибор беринг

Жиззах шаҳрида сотилаётган “Lux” савдо белгили мотор мойи лаборатория синовларида техник регламент талабларига жавоб бермаслиги аниқланди.

Сифатсиз мотор мойи двигателнинг қизиб кетишига, ортиқча ишқаланишга ва ички қисмларнинг эрта ишдан чиқишига сабаб бўлади.

Мотор мойи харидида ёрлиқ, ишлаб чиқарувчи, техник кўрсаткичлар ва сертификатни текшириш тавсия этилади.

Сифатсиз маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақамига мурожаат қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – ЮНЕСКО тарихида янги саҳифа очди

Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бошланди — бу ташкилот тарихида илк бор Париждан ташқарида ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг бу ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан катта ҳурмат билан қарши олинди.

“Бу ҳақиқатан ҳам тарихий қарор — чунки Ўзбекистон орзу қилишдан қўрқмади ва амалга ошиши деярли имконсиздек кўринган ишни амалга оширди",

дея таъкидлайди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади.

Париждан келган делегатлар ҳам “Вау!” дея таассурот билдиришмоқда. Самарқанднинг ташкилотчилик даражаси ва муҳити ҳаммани ҳайратга солди.

Бош конференция ва ёшлар форуми таълим, маданият, фан ва коммуникация масалаларини муҳокама қилади. ЮНЕСКОнинг энг йирик таълим дастури Ўзбекистонда амалга оширилмоқда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим сифатини ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан касбий-техника таълим тизимини (TVET) ислоҳ қилиш ва маданий меросни асраш йўналишида ҳамкорлик давом этмоқда. Туризм ва маданият соҳаси мамлакатнинг глобал нуфузини янада оширмоқда.

Ахборот ва коммуникация соҳасида эса Бош прокуратура ва Судьялар олий мактаби билан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда,

дейди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🔥1
Касбий таълим агентлигига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ҳусанов Азимжон Нозимжонович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Азимжон Ҳусанов бу лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизмати 17 миллиард сўмлик фирибгарликни фош этди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2