EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – ЮНЕСКО тарихида янги саҳифа очди

Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси бошланди — бу ташкилот тарихида илк бор Париждан ташқарида ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг бу ташаббуси халқаро ҳамжамият томонидан катта ҳурмат билан қарши олинди.

“Бу ҳақиқатан ҳам тарихий қарор — чунки Ўзбекистон орзу қилишдан қўрқмади ва амалга ошиши деярли имконсиздек кўринган ишни амалга оширди",

дея таъкидлайди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади.

Париждан келган делегатлар ҳам “Вау!” дея таассурот билдиришмоқда. Самарқанднинг ташкилотчилик даражаси ва муҳити ҳаммани ҳайратга солди.

Бош конференция ва ёшлар форуми таълим, маданият, фан ва коммуникация масалаларини муҳокама қилади. ЮНЕСКОнинг энг йирик таълим дастури Ўзбекистонда амалга оширилмоқда, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда таълим сифатини ошириш мақсад қилинган.

Шунингдек, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан касбий-техника таълим тизимини (TVET) ислоҳ қилиш ва маданий меросни асраш йўналишида ҳамкорлик давом этмоқда. Туризм ва маданият соҳаси мамлакатнинг глобал нуфузини янада оширмоқда.

Ахборот ва коммуникация соҳасида эса Бош прокуратура ва Судьялар олий мактаби билан қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда,

дейди ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1🔥1
Касбий таълим агентлигига янги директор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Ҳусанов Азимжон Нозимжонович Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Азимжон Ҳусанов бу лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизмати 17 миллиард сўмлик фирибгарликни фош этди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сербия президенти Александр Вучич расмий ташриф билан Тошкентга келди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65🔥24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган шаҳрига ҳоким бўлган – Аюбхон Камолов ким?

Камоловнинг номзоди Наманган шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида тавсия этилган ва тасдиқланган. Бунгача у Марказий банк раисининг ўринбосари сифатида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда порахўр адвокат қўлга тушди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1
Доллар расмий курси 12 минг сўмдан пастга тушди

Марказий банк маълумотига кўра, 2025 йил 30 октябрдан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 11 990,53 сўм этиб белгиланди. Бу жорий курс аввалги кўрсаткичдан 13,94 сўмга кам.

Маълумот учун, доллар курси аввал ҳеч қачон 12 минг сўмдан паст бўлмаган. 2023 йил август ойида курс бир кунда 11 667 сўмдан 12 075 сўмгача кўтарилган эди.

Шу тариқа, доллар ўзининг энг юқори қайд этилган нархидан — 13 003,95 сўм (14 феврал 2025 йил) дан буён тахминан 1010 сўмга пасайган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиҳаётнинг зимистон кўчалари: аҳоли норозиликлари авжига чиқди

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманининг Янги дархон маҳалласидаги 4-берк кўчада чироқлар йўқлиги аҳоли томонидан кўплаб норозиликларга сабаб бўлмоқда.

Ҳолат бўйича фуқаролар тахририятимизга бир неча маротаба мурожаат қилган ва ўрганиш ишлари олиб борилган. Маҳалла раиси муаммолар ойда ҳал бўлишини та
ъкидлаганига қарамасдан, ваъдалар амалда бажарилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда катта футбол байрами: Ўзбекистон кубоги финали Бобур аренасида

Бугун Андижон шаҳрида катта футбол байрами ўтказилади — Ўзбекистон кубоги финали Бобур аренасида бўлиб ўтади.

Финалда Бухоро ва Пахтакор жамоалари ғолиблик учун куч синашади. Икки жамоага ҳам омад тилаймиз ва мухлислар қизиқарли ва қўзғолонли ўйинни кутиб олишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Бепул тиббий ёрдам” қачондан пулли бўлиб қолди?

24 октябр куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги болалар шифохонасида она бошидан ўтказган ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлди.

Фарзандининг иситмаси кўтарилган она уни шифокорга олиб боради. Шифокорлар биринчи тез тиббий ёрдам ва дорилар учун пул сўрайди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибга кўра, биринчи тиббий ёрдам, айниқса болалар учун зарур муолажалар давлат томонидан бепул кўрсатилиши керак.

Шаҳрисабздаги бу воқеа — тизимда ҳали ҳам “норасмий тўлов” амалиёти йўқолмаганини кўрсатмоқда. Оддий фуқародан дори ёки пул сўраш, “кейин олиб келасиз” деб муолажани шартли равишда пуллига айлантириш — бу очиқчасига тиббиётдаги коррупциянинг майда, аммо оғриқли кўриниши.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥7😢3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“А” ва “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш тартибидаги ўзгаришлар аниқ бўлди

“А” ва “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги мажбурий ўқиш тартиби бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалганди. Аммо бу — ҳақиқатга тўғри келмайди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумот беришича, 2026 йил 1 февралдан бошлаб, “А” ва “Б” тоифалар учун фақат назарий дарсларни уйда мустақил ўрганиш имкони яратилади. Бироқ бу амалий машғулотлар бекор бўлади дегани эмас. Амалдаги қоидага кўра, амалий ҳайдаш машғулотлари фақат автомактабда ўтилади, бу талаб ўз кучида қолади.

Демак, назарий билимни интернет ёки китоб орқали мустақил эгаллаш мумкин, аммо рулга ўтириш учун автомактабга бориш ҳануз мажбурий.

Шунингдек, А1 тоифа — яъни мопед ва скутер ҳайдаш учун рухсатнома олиш тартиби ҳам янгиланди. 2026 йил 1 январдан бошлаб, бу тоифани олиш учун автомактабда ўқиш шарт эмас: хоҳлаган фуқаро мустақил тайёрланиб, тўғридан-тўғри имтиҳонга кириши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
⚡️Кластер–фермер можароси яна диққат марказида...

Кластер ва фермер ўртасидаги низолар гўё тарихда қолгандек туюларди. Аммо амалда ҳали ҳам бу масала ўз долзарблигини йўқотмаган.

Effect uz’нинг навбатдаги журналистик суриштируви бу сафар Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Диққат марказимизда — Марҳаматда жойлашган, номи улуғ, лекин амалиётда анча савол уйғотган кластерлардан бири бўлди.

Маълум бўлишича, мазкур кластер ўзидан қарийб 100 километр узоқликда жойлашган Улуғнор туманидаги “Олламурод ери” фермер хўжалигига 195 миллион сўм миқдоридаги қарзни ҳанузгача тўламаган.

👉 https://youtu.be/0XFqi_mmRJQ
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарздор отадан янгича стратегия

Жиззахда фарзандларини моддий таъминлашдан қочиб юрган ота ниҳоят қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк янги тартибларни жорий қилди!

Эндиликда ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш мутлақо тақиқланади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида катта футбол байрами — Ўзбекистон кубоги финали Бобур аренасида бўлиб ўтмоқда.

Финалда Бухоро ва Пахтакор жамоалари ғолиблик учун куч синашмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ишдан олинди

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси 9-синф ўқувчиларини китоб билан уриб, ҳақорат қилгани аниқланди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ЮНЕСКО эътиборида!

Бугун, 29 октябр куни Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди. Тадбир ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси доирасида ўтмоқда.

Асосий мавзулар:

🔷Ёшлар сиёсатининг ривожи

🔷Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги

🔷Барқарор ривожланиш

🔷Инклюзив жамият масалалари

Йиғилишни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди.

У нутқида ёшлар сиёсатининг, барқарор ривожланиш ва инклюзив жамият масалаларининг ЮНЕСКО фаолиятида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон кубоги финал босқичи
тақдирлаш маросими
чемпион — «Пахтакор»

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍3😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мумкин бўлмаган ҳолат – Намангандаги судда жабрланувчиларнинг кўрсатмаларига эътибор қаратиш сўралди

Тўрақўрғонлик Зарифа Асқарова ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан айбланмоқда.

Биринчи инстанция суди жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди судьяси Акмал Кенжабаев томонидан кўриб чиқилмоқда. З.Асқарова 27 октябрдаги суд жараёнидан сўнг Effect.uz’га интервью берар экан, одил судлов адолатли ҳукм чиқаришига ишонаётганини билдирди.

Асқарованинг таъкидлашича, суд жабрланувчиларнинг кўрсатмаларига диққат билан эътибор қаратиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram