EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Аҳолини рўйхатга олиш арафасида фуқаролар фирибгарлик ҳолатларидан огоҳлантирилди

Яқинлашиб келаётган аҳолини рўйхатга олиш жараёни муносабати билан расмий идоралар аҳолини эҳтиёт бўлишга чақирди. Улар маълум қилишича, рўйхатга олиш билан боғлиқ суистеъмол ва фирибгарлик ҳолатлари олдини олиш мақсадида махсус чоралар кўрилган.

Таъкидланишича, офлайн рўйхатга олиш жараёни фақат “Маҳалла еттилиги” таркибидаги ходимлар томонидан амалга оширилади. Улар махсус бейжик ва планшет билан жиҳозланган бўлади. Шу билан бирга, телефон орқали ёки ижтимоий тармоқлар орқали маълумот сўраш, СМС-код юбориш ёки пул талаб қилиш ҳолатлари мутлақо қонунга зид ҳисобланади.

Аҳолини рўйхатга олиш икки босқичда ўтказилиши режалаштирилган:

15–31 январь кунлари — OneID тизими орқали census.stat.uz сайтида онлайн рўйхатдан ўтиш;

4–28 феврал кунлари — “Маҳалла еттилиги” аъзолари томонидан уйма-уй тарзда офлайн рўйхатга олиш амалга оширилади.


Маълумотлар фақат махсус ишлаб чиқилган ягона ахборот тизими орқали қабул қилинади ва шахсий маълумотлар махфийлиги қонун асосида кафолатланади.

Мутасаддилар фуқароларни фақат расмий каналлар орқали тарқатилаётган маълумотларга ишонишга, шубҳали қўнғироқ ва хабарларга эътибор қилмасликка ҳамда рўйхатга олувчилар келганда уларнинг бейжиги ва ускуналарини текшириб олишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шота Руставели кўчасида ахлат қутисига пул етмадими?

Яккасаройнинг Шота Руставели кўчасида йўллар янгиланди, автобуслар учун алоҳида йўлаклар очилди, миллиардлаб сўм сарфланди.

Ҳамма нарса чиройли, ҳужжатда эса — “инфратузилма яхшиланади”, дейилган. Лекин амалда-чи?

Энг оддий нарса — ахлат қутиси ҳам қўйилмаган!

Одам қўлидаги ахлатни қаерга ташлайди?

Янги йўл бор, лекин тозалик йўқ. Сиз нима деб ўйлайсиз — бу бепарволикми ёки шунчаки ҳисобот учун бажарилган ишми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2😢1
Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессияси бошланди: президент Шавкат Мирзиёев очилиш маросимида иштирок этмоқда

Бугун Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси ўз ишини бошлади. Президент Шавкат Мирзиёев форумнинг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандда бўлиб турибди.

Тадбир бошланишидан олдин давлат раҳбари Имом Бухорий зиёратгоҳини зиёрат қилди. Бу ерда Қуръон тиловат қилинди ҳамда қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг сўнгги босқичи билан танишилди.

Сўнгги йилларда мазкур мажмуада кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Президент ташаббуси билан Имом Бухорий мажмуаси замонавий меъморий услубда, улуғ муҳаддис олимнинг мақомига муносиб тарзда қайта барпо этилмоқда.

Ҳозирда умумий майдони 44 гектарга етган мажмуада мақбара, 10 минг нафар намозхонга мўлжалланган масжид, маъмурий бино, музей ҳамда кириш-чиқиш айвонлари барпо этилган. Мажмуа бурчакларида 75 метрлик тўртта минора қад ростлаган.

Шавкат Мирзиёев янгидан қурилган масжид ва инновацион музейни ҳам кўздан кечирди. Музейда Қуръони каримда исмлари тилга олинган 25 пайғамбар тарихи, Муҳаммад алайҳиссаломнинг шажараси, ҳаётлари ва ҳадис илмининг ривожланиш босқичлари ҳақида маълумотлар жой олган.

Зиёратгоҳ атрофида меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш инфратузилмалари қурилиши якуний босқичга етган. Лойиҳа доирасида бир тўрт юлдузли, иккита уч юлдузли меҳмонхона ҳамда 22 та оилавий уй ташкил этилган.

Президент мажмуа фаолиятини самарали ташкил этиш, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш ва яшил ҳудудлар майдонини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Ҳазрати Хизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥12
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкент мактабларида шамоллаш ҳолатлари ортиб бормоқда, ниқоб масаласи бўйича эса расмий изоҳ йўқ Сўнгги кунларда пойтахтда болалар орасида шамоллаш ва вирусли касалликлар кўпайгани ҳақидаги хабарлар ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда. Айрим ота…
“Мактабларда ниқоб тақиш мажбурий эмас” — Соғлиқни сақлаш вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди


Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш мажбурий этилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур маълумотга ойдинлик киритган Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг таъкидича, ушбу хабарлар нотўғри талқин қилинган.

“Ижтимоий тармоқларда ушбу масала нотўғри талқин қилинмоқда. Аввало, уларда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг шу йил 26 сентябрдаги қарори асос қилиб кўрсатиляпти. Ҳужжат санасига эътибор беринг: у сентябрь ойида имзоланган. Аслида, ҳар йили мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдин бу каби қарорлар қабул қилиниб, муассасаларга тавсиялар берилади”, — деди Нурмат Атабеков.


Унинг сўзларига кўра, қарорда тиббий ниқоб тақиш эпидемик вазият мураккаблашган тақдирда белгиланган.

“Ҳозир эпидемик вазият барқарор. Демак, мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ. Агар гуруҳда касалланган болалар бўлса, ўша жойлардагина ниқоб тақиш тавсия этилади”, — дея қўшимча қилди у.


Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларда ижтимоий масофани сақлаш ва зарур ҳолларда ниқобда бўлишни тавсия этмоқда.

Қўмита вакиллари таъкидлашича, мазкур қарор — ҳар йили мавсумий вирусли касалликлар олдини олиш мақсадида қабул қилинадиган одатий ҳужжат бўлиб, уни ёппасига ниқоб тақиш талаби сифатида қабул қилиш нотўғри.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг биринчи президенти хотираси ёд этилди

Давлатимиз раҳбари Самарқандга ташрифи чоғида Ҳазрати Хизр мажмуасида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг биринчи президенти Ислом Каримов мақбарасига гул қўйди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍52🔥12😢4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда ис газидан ёш келин-куёв ҳалок бўлди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида ис гази оқибатида 4 кун аввал тўй қилган ёш оила ҳалок бўлди.

Ҳодиса 25 октябрь куни соат 06:50 да Суғумбой қишлоғидаги уйда содир бўлган. 21 ёшли йигит ва 19 ёшли келин ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Текширувларга кўра, уйдаги вентиляция канали ва газ чиқариш жойи ғишт билан беркитилган бўлган. Шунингдек, печка мавсум бошланишидан олдин текширилмагани маълум бўлди.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилиб, экспертиза тайинланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6👍1
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бошланади

Бироздан сўнг Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросими бўлиб ўтади.

Умумсиёсий муҳокамаларда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Тадбирни президент матбуот хизматининг YouTube, Telegram ва Facebookʼдаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49😢1
Президент Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО Бош директори Одри Азулени “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош директори Одри Азуле хонимни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат аввалида Одри Азуле давлатимиз раҳбарини ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси илк бор Париждан ташқарида — Самарқанд шаҳрида ўтказилаётгани муносабати билан табриклади.

Ўзбекистоннинг конференцияни юқори савияда ташкил этиш ва уни амалий аҳамиятга эга тадбирлар билан бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатлари юксак баҳоланди.

Хусусан, ЮНЕСКОнинг Мактабгача таълим бўйича минтақавий маркази фаолияти йўлга қўйилади, Беруний мукофоти совриндорларини тақдирлаш маросими, Самарқанд шаҳрининг 3000 йиллиги муносабати билан махсус тадбирлар ҳамда музейлар, сунъий интеллект ва гендер мавзулари бўйича форумлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Учрашув якунида Президент Шавкат Мирзиёев фан, таълим ва маданият соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, халқимизнинг бой маданий меросини жаҳон миқёсида тарғиб этишга қўшган шахсий ҳиссаси учун Одри Азуле хонимни давлатимизнинг юксак мукофоти — “Дўстлик” ордени билан тақдирлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥2🤷‍♂1
Финляндия етакчиси Александр Стубб Uzbekistan Airways'нинг одатий рейсида Тошкентга келди

Финляндия Республикаси президенти Александр Стубб расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келди. Давлат меҳмонини пойтахт халқаро аэропортида ҳукумат ва ташқи ишлар идораси вакиллари тантанали тарзда кутиб олди.

Қизиқарли жиҳати шундаки, фин етакчиси Ўзбекистонга Uzbekistan Airways’нинг Остона–Тошкент йўналишидаги мунтазам HY-722 рейси орқали келган. Бу воқеа Финляндия раҳбарининг Ўзбекистонга охирги 30 йилдан ортиқ вақт ичидаги илк ташрифи бўлиб тарихда қолади.

Александр Стуббнинг ташрифи доирасида икки давлат ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, меҳнат миграцияси ва илғор технологиялар соҳасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилиши режалаштирилган.

Ташриф давомида давлат раҳбарлари иштирокида қатор учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади. Шунингдек, икки мамлакат ўртасида янги келишувлар ва ҳамкорлик дастурлари имзоланиши ҳам кутилаётгани маълум қилинди.

Финляндия президентининг Ўзбекистондаги ташрифи 1 ноябргача давом этади.

Финляндия президенти сўнгги марта 1992 йилда – Мауно Койвисто даврида расмий равишда Ўзбекистонга келган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Патрулдан қочган ҳайдовчи қўлга олинди

Тошкент кўчаларида "Leapmotor" русумли автомобиль ҳайдовчиси ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракат қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"4–6 ноябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб совуқ ва нам ҳаво кутилмоқда" — Ўзгидромет

Ўзгидромет маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 4–6 ноябрь кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Шу муносабат билан мамлакат бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда.

🔹 3–5 ноябрь кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда эса ёмғир қорга айланиши мумкин.

🔹 4–6 ноябрь кунлари ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, кечалари 0–3 даража илиқ, айрим жойларда эса совуқ об-ҳаво кузатилиши мумкин. Кундуз кунлари ҳарорат 8–13 даража илиқ атрофида бўлади.

Мутасаддилар аҳолини об-ҳаво шароитидаги ўзгаришларга тайёр туришга ва эҳтиёткорлик чораларини кўришга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент мактабларида ниқоб тақиш мажбурий эмаc

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарни рад этди — фақат касал билан бўлганларга ниқоб тавсия этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Буниси энди ошиб тушди...

Effect.uz журналисти Акмал Эшонхонов Яккасарой туманида жойлашган янги қурилаётган уйлардаги ҳолатни кўздан кечириб, у ерда юзага келган хатоликларга тўхталиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤔5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчилар учун муҳим янгилик!

Энди мактабларда дарс соатлари янги тартибга кўра тақсимланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4👍3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
6 ноябр куни Вашингтонда муҳим сиёсий воқеа кутилмоқда!

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп билан учрашади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍102🔥22