EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️“Кўзбўямачиликка чек қўйилади”: Президент икки ҳокимни бўшатди, 20 нафари қаттиқ назоратда…

Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2 та туман ҳокими ишдан олинди, 20 нафар ҳокимга жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўяётгани учун чора кўриш белгиланди.

Расман, Денов ва Чироқчи тумани ҳокими ишдан бўшатилди. Президент ўз сўзида Чироқчи ҳокими Юсуповни аҳолини ёппасига кредит олишга мажбурлаганликда айблаган, Денов ҳокими эса Аброров эса ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани айтилган.

Бундан ташқари, айрим туман ҳокимлари бандлик масалаларида жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўйган. Президент Бош вазир Абдулла Ариповга ишга шундай ёндашган 20 та — туман ҳокимларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўриш вазифасини топширди.

👉🏻 https://youtu.be/qfTD8P4_nW8
👍76🔥17🤔2
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган икки шахс қўлга олинди

Бухоро вилоятида симоб моддасининг ноқонуний айланишига чек қўйиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган чора-тадбир давомида икки нафар фуқаро қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, Бухоро шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс ҳамда Бухоро туманида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган фуқаро олдиндан тил бириктириб, умумий оғирлиги 343 грамм бўлган уч дона флакондаги симобни 35 минг АҚШ долларига сотиш пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Расмий идоралар аҳолини симоб моддасини сотиш, сотиб олиш ва маиший шартларда сақлаш қонун билан тақиқлангани ҳамда унинг юқори даражада заҳарли экани борасида огоҳлантирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3😢1
Ўзбекистон ва Хитой: Глобал бошқарув бўйича эксперт мулоқоти кенгаймоқда

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази ҳамкорлигида Хитой Халқ Республикаси элчихонаси иштирокида “Глобал бошқарув ташаббуси: Марказий Осиё учун амалий истиқбол” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Мазкур мулоқот мамлакатлар ўртасидаги сиёсий ишончни ошириш, мавжуд лойиҳаларни самарали давом эттириш ва келгусида янгича ташаббусларни шакллантириш учун муҳим майдон вазифасини бажарди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Қурилиш тизимида шаффофлик бўйича берилган ваъдалар қанчалик амалга ошмоқда?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни доирасида ОАВ вакиллари, блогерлар, жамоатчилик фаоллари ҳамда соҳа мутахассислари учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказди.

Вазирлик томонидан соҳа бўйича 120 та функция ва жараёнлар таҳлил қилиниб, уларда мавжуд коррупциявий хавфларни камайтириш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Бош прокуратура бошқарма прокурори Мансур Рўзимов ҳам сўзга чиқиб, «Шаффоф қурилиш» тизими натижалари ҳақида гапирди. Унинг айтишича, жараёнлар рақамлаштирилгани сари инсон омили қисқариб, очиқлик ошмоқда. Коррупция агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги йилларда вазирликда коррупцион ҳолатларга нисбатан муросасизлик кучайгани тизимнинг ошкоралигига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

👉 https://effect.uz/6661

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди

Турк қаҳваси Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди — бу нафақат қаҳванинг беш асрлик тарихини, балки унинг маданият, анъана ва дунё миқёсидаги нуфузини яна бир бор тасдиқлади. Хушбўй ҳиди, ўзига хос тайёрланиши ва юз йиллар давомида шаклланган маданий аҳамияти туфайли турк қаҳваси бугунги кунда ҳам миллионлаб инсонларни бир финжон атрофида бирлаштиришда давом этмоқда.

👉https://effect.uz/6662

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги ҳолат аслида қандай бўлган?

Ижтимоий тармоқларда Шеробод туманида ички ишлар ходимлари аёл ва эркакнинг фарзандларига тазйиқ ўтказгани ҳақида тарқалган хабарлар Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.

Текширувда маълум бўлишича, ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Воқеа болаларга нисбатан эмас, балки фуқаролар М.А. ва Х.Э.га жиноий гуруҳ томонидан тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ.

5 июль куни Ж.Х. ва унинг жиноий шериклари М.А. ва Х.Э.ни калтаклаб, пичоқ ва ғишт ишлатган ҳолда жароҳат етказган. Суд-тиббиёт экспертизасига кўра, М.А. “ўртача оғир”, Х.Э. “енгил” тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Ж.Х., Д.Х., Б.Ж., И.Ж. ва Ж.Қ. қамоққа олинган, вояга етмаган A.T.га “шахсий кафиллик” қўлланган. Жиноят иши суд органларига юборилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ фуқароларни тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка ва асоссиз хабарларни тарқатмасликка чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Туризм соҳасида янги босқич: президент қароридаги асосий ўзгаришлар

Президент томонидан қабул қилинган “Туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мамлакат туризм тармоғини тубдан янгилайдиган бир қатор муҳим ислоҳотларни назарда тутади. Қарордаги энг долзарб ўзгаришлар қуйидагича:

1. “Tax Free” тизими такомиллашади. 2026 йилдан хорижий сайёҳлар ҚҚС суммасини бевосита чегара божхона пунктларида нақд пул шаклида қайта олади.

2. Транспорт инфратузилмаси оптималлаштирилади. Туристлар кўп борадиган шаҳарлар ўртасида қатнов вақтини 3 баробарга қисқартириш кўзда тутилган.

3. Кадрлар тайёрлашда янги босқич. Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида Халқаро туризм академияси ташкил этилади.

4. Ижара хизмати соддалаштирилади. Уйлар ва далаҳовлиларни сайёҳларга ижарага бериш тартиби енгиллаштирилади.

5. Юқори мақсадлар: 2030 йил. Мўлжалга кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда йилига 20 миллион сайёҳ қабул қилиниб, минглаб янги иш ўринлари яратилади.

Ушбу ислоҳотлар туризм орқали иқтисодий ўсишни тезлаштириш, хизматлар секторини кенгайтириш ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Инфратузилмага йўналтириладиган инвестициялар нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам янги имконият ва қулайликлар яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍21