EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухорода 100 йиллик дарахтларни ноқонуний кесган шахс жавобгарликка тортилиши мумкин

Бухоро вилояти Қоракўл тумани Хирс қишлоғида 100 йиллик дарахтлар ота учун ноқонуний равишда кесилганлиги ҳақида ижтимоий тармоқларда видео мурожаат тарқалди.

Мазкур видео мурожаат юзасидан Бухоро вилояти Қоракўл туман Экология бўлими ходимлари томонидан зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ўтказилган ўрганиш жараёнида мурожаатда кўрсатилган ҳудудда 4 туп кўп йиллик дарахтларнинг ноқонуний кесилганлиги тасдиқланди.

Ҳозирда ушбу қонунбузарликни содир этган шахсни аниқлаш мақсадида барча тегишли ҳужжатлар Қоракўл туман Ички ишлар бўлимига тақдим этилди. Ҳолат бўйича суриштирув ишлари давом этмоқда.

Табиатга зарар етказган фуқарога нисбатан қонун доирасида белгиланган тартибда чоралар кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1😢1
2026 йил 1 январдан бошлаб:

Иқтидорли бошқарувчилар ва лидерларни, янги авлод раҳбарларини аниқлаш ва танлаш бўйича «ТОП-100» дастури жорий этилади.

Ғолиблар чет элларга стажировкага юборилади!

Дастур асосида ҳар икки йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрларини саралаб олиш бўйича республика танлови ўтказилади.

Дастур ғолиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади, шунингдек, бошқа давлат органларига 1 йилгача муддатга вақтинча хизмат сафарига ҳамда хорижий стажировкага юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 300 дона психотроп дори воситалари қўлга олинди

Сурхондарё вилояти Бўжхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постида пойабзал ичига 300 дона психотроп дори воситалари яширилганлиги фош қилинди.

Ҳозирда ушбу қонунбузарлик юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳавони ифлослантираётган «икки катта дард» — ниҳоят назоратга олинадими?

Тошкентда ҳавони ифлосланишидан ҳимоя қилиш бўйича кескин чоралар кўрилаётгани айтилаётган бўлсада, мутахассислар таъкидлаётган икки асосий муаммо — тартибсиз қурилиш ва чиқинди полигонлари масаласи ҳануз долзарблигича қолмоқда. Эндиликда бу соҳаларга тизимли ечимлар жорий этилиши эълон қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 йилдан бери қидирувда бўлган халқаро террорист ташкилот аъзоси қўлга олиниб, Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ва чет эл махсус хизматлари ҳамкорлигида 1999 йилда мамлакатни тарк этган, Афғонистон, Покистон ва Сурияда жанговар ҳаракатларда қатнашган шахс аниқланди.

У сохта ҳужжатлар билан узоқ йиллар яширинган ва Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлардан бирида ушланган.

Айни пайтда унга нисбатан Ёлланиш, Терроризм ва Конституциявий тузумга тажовуз қилиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг Бангладешдаги янги элчиси Сардор Рустамбоев президент Муҳаммад Шахобуддинга ишонч ёрлиқларини топширди

Учрашувда Ўзбекистон ва Бангладеш ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Бангладеш президенти Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги асосий ҳамкор ва ишончли дўст сифатида эътироф этди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги ислоҳотлар туфайли Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ошиб бораётгани қайд этилди.

Тўқимачилик, фармацевтика ва чарм саноати каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Сардор Рустамбоев 2024 йил январдан Деҳлида фаолият юритиб келади. Бунга қадар у Ўзбекистоннинг Франция ва Португалиядаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Тошкентда ҳавони ифлослантирган 15 та қурилиш объекти фаолияти тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Энергоинспекция, Қурилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати ҳамда бошқа тегишли вазирлик ва идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги қурилиш объектлари комплекс ўрганилди. Жараёнга 140 нафар ходим жалб этилди.

Тадбирлар давомида 96 та қурилиш объекти кўздан кечирилди. Шундан 60 та ҳолатда ҳавонинг чанг ва қум билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар бузилгани аниқланди. Шунингдек, 47 та ҳолатда қурилиш майдонининг 25 фоизини кўкаламзорлаштириш бўйича талаб бажарилмаган.

Ҳуқуқбузарликларга қарши қатъий чора кўрилди: 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди, 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 68 нафар шахс расмий огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламалари ўрнатилиши таъминланди, 62 та объектда эса автомашиналар шиналарини ювиш учун бассейнлар яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Экологик рейдлар давомида чиқинди ёққан корхоналар фош этилмоқда

Экологик рейдлар натижасида чиқинди ёқаётган корхоналар аниқланмоқда.

Навбатдаги экологик рейд давомида пластик ва селлофан маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхонада қўпол қонунбузарлик ҳолати аниқланди.

Текширув чоғида Зангиота туманидаги ушбу объектда чиқиндиларни белгиланган тартибда қайта ишлаш ўрнига, улар тўғридан-тўғри ёқиб юборилаётгани маълум бўлди. Шунингдек, ушбу корхона ҳудудидаги темирчилик устахонасида ҳам турли чиқиндилар мунтазам ёқиб келинган. Оқибатда атмосферага инсон саломатлиги учун ўта хавфли бўлган кансероген моддалар ва заҳарли тутун тарқалиб келган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўрилмоқда.

Давлат аҳоли соғлиғи ва хавфсизлигини устувор деб билмоқда. Ҳавони ифлослантирувчи ва маълум бир гуруҳга фойда келтирувчи ҳеч бир объект жамият манфаатларидан устун бўла олмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30
Жавоҳир Синдоровга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига мувофиқ, мамлакатимизда шахмат спорт турини янада ривожлантириш, уни халқ орасида оммалаштиришга қўшган улкан ҳиссаси, Ватан олдидаги фарзандлик бурчига садоқати, юксак иродаси, маҳорат ва ватанпарварлик фазилатларини яққол намоён этгани, шунингдек, жаҳон миқёсида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юқори натижаларга эришгани учун шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Синдоров Жавоҳир Санжарбековичга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони берилди.


Шунингдек, шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган таниқли спортчи Президент совғаси сифатида 3 хонали хонадон билан тақдирланади. Унинг мураббийларига эса пул мукофотлари топширилиши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Жаҳон чемпиони Ватанга қайтди!

ФИДЕ Жаҳон кубоги-2025 ғолиби, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдоров Ватанга етиб келди!

Кечаги кун қаҳрамони Жавоҳир Синдаровни бош вазир Абдулла Арипов аэропортда кутиб олди.

Унга Тошкент шаҳридан 3 хонали хонадон совға қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍30🔥4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат тадбиркорларга фақат жазо эмас, амалий кўмак ҳам кўрсатмоқда

Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудларда иссиқхоналар ҳамда бошқа корхоналарда ноқонуний иситиш тизимларини аниқлаш бўйича ўтказилаётган эко-рейдлар давомида тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтириш ишларидан сўнг ижобий натижалар қайд этилмоқда.

Хусусан, иссиқхона эгаларига масъул давлат органлари кўмагида табиий газ таъминоти етказиб берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги барча иссиқхона объектларини табиий газ билан таъминлаш белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳаво тозалигини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди" — Азиз Абдуҳакимов

Ҳаво тозалигини таъминлаш масаласи давлат сиёсатининг энг устувор вазифасига айланди. Янги Фармон асосида амалга оширилаётган кескин чора-тадбирлар ўз натижасини бера бошлади. Жумладан, бугун ҳаво сифатида маълум даражада яхшиланиш кузатилди.

Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси — Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси, Махсус комиссия раҳбари Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, мавжуд вазият республика раҳбариятининг доимий назорати остида турибди.

“Давлатнинг тезкор жавоб бериш механизми тўлиқ ишламоқда ва қабул қилинаётган барча қарорлар аниқ маълумотлар ҳамда илмий таҳлилларга асосланган”,

— деди А.Абдуҳакимов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27👎1🔥1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Олимпиадаси старт олди

Бутун юртимиз бўйлаб ёшларни ягона мақсад ва олимпия ҳаракатининг эзгу ғоялари атрофида бирлаштирадиган мутлақо янги тизим — Президент Олимпиадасига старт берилди.

Бу ташаббус нафақат иқтидорли болаларни аниқлаш, балки уларни профессионал спорт сари йўналтириш, келажак чемпионларини тарбиялашга қаратилган кенг қамровли лойиҳа ҳисобланади.

Энди ҳар бир ёш авлод ўз қобилиятини намоён этиши, ўз устида ишлаши ва катта спорт майдонларида ўз ўрнини топиш имкониятига эга.

Президент Олимпиадаси бу — ёшлар учун очилган янги эшик, улуғ орзулар сари ташланган катта қадамдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥13😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри ва вилоятида ер билан боғлиқ йирик коррупция ҳолати фош этилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқармаси ходими, хусусий нотариус ёрдамчиси, риэлтор ва яна бир шахс тил бириктириб, тадбиркорнинг ишончига кирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда атроф-муҳитга зарар етказаётган юк транспорт воситалари ҳайдовчиларига чора кўрилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ томонидан йўлларни ифлослантиришнинг олдини олиш мақсадида назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш хақи ва пенсиялар 2030 йилгача инфляциядан юқори оширилади

Ўзбекистон 2030 йилгача иш хақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан юқори суръатда оширишни режалаштирмоқда. Бу сиёсат аҳолининг реал даромадларини кўтариш ва ижтимоий ҳимоя самарадорлигини таъминлашга қаратилган.

Пенсия жамғармасига бюджетдан ажратиладиган маблағлар босқичма-босқич камайтирилади: 2026 йилда 23 триллион сўм, 2027 йилда 20 триллион, 2028 йилда 18 триллион сўм. Шу даврда жамғарма даромадлари ошади, харажатлар эса юқори бўлади.

Келаси уч йилда пенсионерлар сони 4,76 миллионга етиши кутилмоқда, ҳар йили пенсия ёшига етадиганлар 5,1% га кўпайади. Иш хақи ва пенсия ошиши бюджет харажатларини сезиларли даражада кўпайтирди.

2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда жами 4,24 миллион нафар фуқаро пенсия олади, улардан 3,51 миллиони ёшга доир, 482,1 минг нафари ногиронлик ва 245,6 минг нафари боқувчисини йўқотганлик пенсиясига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар

Президентимизнинг тегишли фармони билан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Махсус комиссия тузилди.

Белгиланган чора-тадбирлар доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли бошқармалар томонидан 21–26 ноябрь кунлари амалга оширилган ишлар сарҳисоби.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2