EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Олимпиадаси старт олди

Бутун юртимиз бўйлаб ёшларни ягона мақсад ва олимпия ҳаракатининг эзгу ғоялари атрофида бирлаштирадиган мутлақо янги тизим — Президент Олимпиадасига старт берилди.

Бу ташаббус нафақат иқтидорли болаларни аниқлаш, балки уларни профессионал спорт сари йўналтириш, келажак чемпионларини тарбиялашга қаратилган кенг қамровли лойиҳа ҳисобланади.

Энди ҳар бир ёш авлод ўз қобилиятини намоён этиши, ўз устида ишлаши ва катта спорт майдонларида ўз ўрнини топиш имкониятига эга.

Президент Олимпиадаси бу — ёшлар учун очилган янги эшик, улуғ орзулар сари ташланган катта қадамдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥13😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳри ва вилоятида ер билан боғлиқ йирик коррупция ҳолати фош этилди

Тошкент вилояти ҳокимлиги бошқармаси ходими, хусусий нотариус ёрдамчиси, риэлтор ва яна бир шахс тил бириктириб, тадбиркорнинг ишончига кирган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда атроф-муҳитга зарар етказаётган юк транспорт воситалари ҳайдовчиларига чора кўрилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ЙҲХБ томонидан йўлларни ифлослантиришнинг олдини олиш мақсадида назорат-рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иш хақи ва пенсиялар 2030 йилгача инфляциядан юқори оширилади

Ўзбекистон 2030 йилгача иш хақи, пенсия ва нафақаларни инфляциядан юқори суръатда оширишни режалаштирмоқда. Бу сиёсат аҳолининг реал даромадларини кўтариш ва ижтимоий ҳимоя самарадорлигини таъминлашга қаратилган.

Пенсия жамғармасига бюджетдан ажратиладиган маблағлар босқичма-босқич камайтирилади: 2026 йилда 23 триллион сўм, 2027 йилда 20 триллион, 2028 йилда 18 триллион сўм. Шу даврда жамғарма даромадлари ошади, харажатлар эса юқори бўлади.

Келаси уч йилда пенсионерлар сони 4,76 миллионга етиши кутилмоқда, ҳар йили пенсия ёшига етадиганлар 5,1% га кўпайади. Иш хақи ва пенсия ошиши бюджет харажатларини сезиларли даражада кўпайтирди.

2025 йил 1 октябр ҳолатига Ўзбекистонда жами 4,24 миллион нафар фуқаро пенсия олади, улардан 3,51 миллиони ёшга доир, 482,1 минг нафари ногиронлик ва 245,6 минг нафари боқувчисини йўқотганлик пенсиясига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилган ишлар

Президентимизнинг тегишли фармони билан Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича Махсус комиссия тузилди.

Белгиланган чора-тадбирлар доирасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда тегишли бошқармалар томонидан 21–26 ноябрь кунлари амалга оширилган ишлар сарҳисоби.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
«Лаззатли Ўзбекистон – 2025» гастрономия фестивали Тошкентда старт олди

2025-йил 27–29 ноябр кунлари Тошкент шаҳридаги Central Asian Expo Uzbekistan (CAEx) кўргазмалар мажмуасида 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЯ) доирасида «Лаззатли Ўзбекистон – 2025» II Халқаро гастрономия фестивали ва ошпазлар чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Тадбирнинг мақсади миллий ошхона анъаналарини кенг тарғиб қилиш, гастротуризм салоҳиятини ошириш ҳамда маҳаллий ва хорижий мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш учун платформа яратишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Шахсий эҳтиёж учун олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормалари тўлиқ қайта кўриб чиқилади

◽️Президент фармони билан қуйидагиларни назарда тутувчи Тадбиркорлик ва бошқа соҳалардаги айрим мажбурий талабларни қисқартириш, тартибга солишни соддалаштириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди:

🔹 тадбиркорлар учун молиявий операцияларни “E-aktiv” тизимида акс эттириш мажбуриятини бекор қилиш;

🔹 кўчмас мулкка нисбатан гаров ҳуқуқини рўйхатга олишда давлат хизмати нархини 2 бараварга камайтириш;

🔹 шахсий эҳтиёж учун республикага олиб кириладиган товарларнинг божсиз олиб кириш нормаларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш;

🔹 ер участкасига бўлган ҳуқуқни ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра рўйхатдан ўтказмаган ногиронлиги бўлган шахсларга муқобил ҳужжатлар асосида солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини яратиш.

Шунингдек, амалда ўз аҳамияти ва долзарблигини йўқотган 800 га яқин қонунчилик ҳужжатлари “тартибга солиш гильотинаси” орқали бекор қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
⚡️Адвокатни қамоққа олиш: Судья қонунни нега менсимайди?

Адвокатга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси камида вилоят прокурори даражасидаги прокурорнинг илтимосномасига кўра қўлланилиши мумкин.

Лекин, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг тергов судьяси Фарруҳ Муҳаммадиев Самарқанд туман прокурорининг шундай илтимосномаси билан адвокат М.А.га нисбатан асоссиз равишда қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган. Бу қонунийлик принципини очиқчасига бузиш ҳисобланади.

Адвокатлар ҳамжамияти ўлароқ, ушбу ҳолатда судьянинг ҳаракатига нисбатан тегишли ҳуқуқий баҳо берилишини кутиб қоламиз.

Қўшимчасига судга илтимоснома киритган прокурорнинг ҳам масаласи ҳал этилиши керак. Судьялар олий кенгаши жиноят кодексининг 231-моддаси (адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқариш)ни ишлатишни бошлаши керак.

Facebook I YouTube I Instagram
👍8😢4
Фарғонада зовурларни кўмиб, ўрнига қурилиш қилиш қатъиян тақиқланди. Хайрулло Бозоров Бувайдага борди

Фарғона вилояти ҳудудларида зовурларни ўзбошимчалик билан кўмиб, улар устига ноқонуний равишда савдо ва хизмат кўрсатиш иншоотлари қуриш ҳолатларига барҳам берилмоқда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг Учкўприк, Бувайда ва Бағдод туманларига амалга оширган ўрганишлари давомида бундай қурилиш ишлари тўлиқ тўхтатилиб, зовурларни қайта очиш, қонунга зид иншоотларни бузиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича аниқ топшириқлар берилди.

— Бугун экологик барқарорликни таъминлаш, яшил ҳудудларни кўпайтириш долзарб масала бўлиб турган бир пайтда, зовурларни ўзбошимчалик билан кўмиб, қурилиш ишларини амалга оширишни мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Айниқса, бу каби заҳ ҳудудларда мелиорация тадбирларида зовурларнинг аҳамияти беқиёс, — деди вилоят раҳбари.


👉https://effect.uz/6666

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍9👎2🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 Экологик рейдлар натижасида Тошкентда ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, объектлар тўхтатилмоқда

Жорий йил 26 ноябрь куни Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида тунги экологик рейд тадбирлари ўтказилди. Унда Экология ва иқлим ўзгариши Миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия ҳамда ички ишлар ходимлари иштирок этди.

Рейдлар давомида атмосфера хавосини ва табиатни муҳофаза қилиш қонунчилиги бузилиши билан боғлиқ 240 та ҳуқуқбузарлик аниқланди, шунингдек, 6 та объект фаолияти вақтинча тўхтатилди.

24–26 ноябрь кунлари ўтказилган ўрганишлар натижасида:

🔷362 та ҳуқуқбузарлик аниқланди;

🔷атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатган 57 та объект (Тошкент вилоятида 48 та, Тошкент шаҳрида 9 та) фаолияти ўн кунда вақтинча тўхтатилди.

Рейд тадбирлари ҳозирда ҳам давом эттирилмоқда, тегишли идоралар экологик қонунчиликка риоя қилиш ҳолатини назорат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 15 та қурилиш объекти ҳавони ифлослантиргани учун вақтинча тўхтатилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Бош прокуратура, Қурилиш вазирлиги, Энергоинспекция, Қурилиш инспекцияси, Санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа тегишли вазирлик ҳамда идоралар томонидан Тошкент шаҳрининг 12 та туманидаги қурилиш объектлари комплекс ўрганилди. Жараёнга 140 нафар ходим жалб этилди.

Тадбирлар давомида 96 та қурилиш объекти кўздан кечирилди. Шундан 60 та ҳолатда ҳавонинг чанг ва қуёш билан ифлосланишининг олдини олиш бўйича мажбурий талаблар бузилганлиги аниқланди. Шунингдек, 47 та ҳолатда қурилиш майдонининг 25 фоизини кўкаламзорлаштириш бўйича талаб бажарилмаган.

Ҳуқуқбузарликларга қарши қатъий чора кўрилди: 15 та объектда қурилиш ишлари вақтинча тўхтатилди, 70 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиши, 68 нафар шахс эса расмий огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, 24 та объектда сув ювиш мосламалари ўрнатилиши таъминланди, 62 та объектда эса автомобилларнинг шиналарини ювиш учун бассейнлар яратилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 10 та иссиқхона фаолияти тўхтатилди

Президент Администрацияси, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия масъуллари томонидан иссиқхоналардаги қозонларга фильтр ўрнатилмаганлиги натижасида атмосфера ҳавосини ифлослантираётганлиги ҳолатлари ўрганилган.

Ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Чиғатой, Кенсой, Қирариқ, Кўксарой ва Шамсиобод маҳаллаларидаги 32 та иссиқхона текширилган. Кўмир ёқилғисида иситилаётган 10 та иссиқхонада ҳаво тозалаш учун мўлжалланган фильтр қурилмалари йўқлиги ва яна 3 тасида чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари аниқланди. Ҳудудий экология бўлинмалари томонидан ҳолатлар бўйича далолатномалар расмийлаштирилиб, 10 та иссиқхонанинг фаолияти тўхтатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Адвокатни қамоққа олиш: Судья қонунни нега менсимайди? Адвокатга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси камида вилоят прокурори даражасидаги прокурорнинг илтимосномасига кўра қўлланилиши мумкин. Лекин, жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг…
Суд қонунни бузса: Самарқандда судья ва прокурор адвокатдан қасд олдими?

Самарқандда адвокатни қамоққа олинишида иштирок этган судья, прокурорнинг ҳаракатлари ноқонуний ва адолатсиз деб топилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд туман судининг тергов судьяси Фарруҳ Муҳаммадиев 12 октябрь куни Самарқанд туман прокурори илтимосномасига кўра адвокат М.А.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган.

Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисидаги қонуннинг 6-моддаси (адвокат дахлсизлиги) га кўра ҳимоячига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси камида вилоят прокурори даражасидаги прокурорнинг илтимосномасига кўра қўлланилиши мумкин.

Хусусан, қонунда қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси адвокатга нисбатан Бош прокурор, Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоят прокурорлари, Тошкент шаҳар прокурори ва уларга тенглаштирилган прокурорларнинг илтимосномасига кўра жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди томонидан қўлланилиши қайд этилган.

Вилоят суди судьяси Ф.Худайбердиев 14 октябрда бу ажрим устидан берилган апелляция шикоятини кўриб чиқиб, судья ва прокурорнинг ҳатти-ҳаракатлари қонуний, асосли ва адолатли эмаслигини тасдиқлаган.

Шу бўйича вилоят судлари судьяларининг малака ҳайъатига судья Фарруҳ Муҳаммадиев томонидан йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокама учун киритилган, ноқонуний илтимоснома берган прокурор Ш.Полвонниёзовга нисбатан эса хусусий ажрим (ажрим EFFECT.UZ таҳририятида мавжуд) чиқарилиб, унинг ҳаракатини прокуратуранинг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилиб, тегишли чора-тадбирлар кўрилишлиги маълум қилинган.

👉 https://youtu.be/n-UP-_KvUxM
😢6🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг Нукусга ташрифи. 26.11.2025

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥18🤔1
Солиқ ҳисоботи шаклларига ўзгартиришлар киритилди

Адлия вазирлиги томонидан солиқ ҳисоботи шаклларига киритилган ўзгартиришлар давлат рўйхатидан ўтказилди. Мазкур ҳужжат 3221-8-сон билан 2025 йил 26 ноябрда рўйхатга олинган.

Қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари муносабати билан солиқ ҳисоботи шаклларини тўлдиришда бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Хусусан, йиллик айланмаси 1 млрд сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахслар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгилангани боис, мазкур тоифа учун ҳисоботнинг соддалаштирилган шакли амалга киритилади.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергиясини умумий тармоққа реализация қилишдан олинадиган фойдага нисбатан ноль солиқ ставкаси қўлланилиши солиқ ҳисоботларида алоҳида кўрсатилади.

Бундан ташқари, халқ депутатлари кенгашларига ижара тўловининг энг кам ставкаларини туман ва шаҳарларнинг иқтисодий ривожланиш даражасига қараб 2,0 гача оширувчи коэффициент жорий этиш ҳуқуқи берилгани муносабати билан, жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ижараси учун ставкани тўлдириш амалиёти бекор қилинмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу ўзгартиришлар 2026 йил 1 январдан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1