EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ҳеч қайси аёл мен каби таҳқирланмасин» – Гулираъно Қосимованинг кўз ёшлари

Фурқат туманидаги мактаб директори Гулираъно Қосимова суд якунлангач, қисқа интервью бериб, бўлиб ўтган ишлар бошқаларга дарс бўлиши кераклигини таъкидлади.

«Бировнинг кулфатидан хурсанд эмасман, сабабчи бўлишни ҳам истамасдим, аммо ҳақиқат қарор топди. Одам ўзи ҳам сабабчи бўлади, шу каби тақдирига, фақат, улар хулоса қилиши керак, ноқонуний ҳаракатларидан.

Бошқа бирорта аёл мендак таҳқирланмасин. 2 эмас мени таҳқирлаган барча ИИБ ходимлари – 11 нафаридан ҳам маънавий ва моддий зарар ундиртириб, уни қийналаётган одамларга бераман. Бу бошқаларга дарс бўлсин, мен охиригача бораман. Барчага миннатдорлик билдираман», дейди Қосимова.

Эслатиб ўтамиз, Қува туман судининг ҳукми билан Фурқат тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаган Акмал Хўжаев ва унинг 1-ўринбосари Жасур Расулов мактаб директори Гулираъно Қосимова иши бўйича 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Улар ЖКнинг бир қатор моддалари билан айбли деб топилган, айбланувчилар суд залидан қамоққа олинган.

Facebook I YouTube I Instagram
👍12😢3🤔2🤷‍♂1
Ўзбекистонда финтех соҳасини қўллаб-қувватлаш учун янги тизим ва инвестиция механизмлари жорий этилади

Президент қарорига мувофиқ, 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантириш, стартапларни молиялаштириш ва финтех бозорини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилади.

👉https://effect.uz/6671

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥66
«Ипак йўлида туризм» 30-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси бошланди

27 ноябр куни “CAEx” халқаро кўргазмалар марказида «Ипак йўлида туризм» 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (TXTY-2025)нинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, янги лойиҳалар, ҳудудий туристик йўналишлар ҳамда халқаро ҳамкорлик имкониятлари меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Маросимда маҳаллий ва хорижий сайёҳлик компаниялари, инвесторлар, туризм мутахассислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Юбилей ярмаркаси доимий равишда соҳадаги энг йирик лойиҳаларни намойиш этиб, Ўзбекистоннинг жаҳон туризм бозоридаги нуфузини янада оширишга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telegram орқали янги фирибгарлик: огоҳ бўлинг!

Сўнгги пайтларда Telegram ижтимоий тармоғи орқали фуқароларни алдашга қаратилган янги киберфирибгарлик усули кенг тарқалмоқда. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот котиби Жаҳонгир Сагдуллаев ўз Telegram-канали орқали маълум қилди.

Унга кўра, фирибгарлар яқин танишлар номидан “танловда иштирок этяпман, овоз беринг” мазмунида хабар юбормоқда ёки фойдаланувчиларни махсус гуруҳларга қўшмоқда.

Овоз бериш тугмасини босган заҳоти фойдаланувчининг Telegram аккаунти фирибгарлар назоратига ўтади. Энг хавфли жиҳати шундаки, бу жараён аввалига сезилмайди. Ҳужумчилар аккаунтга иккинчи фойдаланувчи сифатида кириб, ишончли қурилма сифатида фаолият юритади.

Маълум вақт ўтгач эса ҳақиқий эгаси аккаунтдан чиқарилиб, профил тўлиқ фирибгарлар ихтиёрига ўтади. Натижада улар шахсий маълумотлардан фойдаланиб, жабрланувчи номидан барча контактларга шу каби хабарлар юбориб, пул маблағларини сўрашади.

Фирибгарликка тушиб қолмаслик учун қуйидагиларга амал қилинг:

1️⃣ “Менга овоз беринг”, “танловда қатнашяпман” каби хабарларга жавоб берманг ва имкон қадар уларни ўчириб юборинг.

2️⃣ Telegram созламаларида:
Созламалар → Махфийлик ва хавфсизлик → Қурилмалар бўлимига кириб, қурилмалар рўйхатини текширинг. Агар нотаниш қурилма аниқланса, уни зудлик билан ўчириб ташланг.

3️⃣ Telegram ҳисобингизда икки босқичли ҳимоя (Two-Step Verification) тизимини албатта ёқиб қўйинг.

❗ Огоҳ бўлинг! Ҳар қандай шубҳали ҳаволани босишдан олдин унинг ҳақиқийлигини текширинг ва яқинларингизни ҳам бу ҳақда хабардор қилинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада гиёҳвандлик ва ноқонуний дори савдоси фош этилди

Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш мақсадида ДХХ, ички ишлар ва Божхона органлари томонидан қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.

1️⃣ Марғилонда амалга оширилган операция

Тезкор ҳаракатлар доирасида 1996 йилда туғилган фуқарога тегишли “Матиз” автомашинаси текширилди. Кўрик пайтида салондан 866 грамм “гашиш” моддаси топилиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Маълум бўлишича, фуқаро ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб, ноқонуний йўл билан даромад орттиришни режалаштирган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 25-273-моддаси 5-қисми билан иш қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ишлари давом этмоқда.


2️⃣ Фарғона ва Андижонда дори контрабандасига қарши тадбир

Бошқа ҳолатда, Фарғона ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар асосида тезкор операция ўтказилди.

Қўрғонтепа туманида яшовчи икки нафар фуқаро Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган 4508 дона “Регапен” дори воситасини 12 800 долларга сотиш жараёнида ушланди.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 28-246-моддаси 1-қисми ва 251¹-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, улар ҳам вақтинча қамоққа олинди. Тергов давом этмоқда.


Гиёҳвандликка қарши курашиш – жамият хавфсизлиги ва келажагини асраш йўлида ҳар биримизнинг масъулиятимиздир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Telegram’да аккаунт ўғирлаш ҳолатлари кескин ошмоқда — эътиборли бўлинг!

Telegram мессенжерида фирибгарлик усуллари сони ортмоқда. Фирибгарлар «овоз беринг» каби ҳаволалар орқали ёки турли гуруҳларга қўшиш йўли билан фуқароларнинг аккаунтларини эгаллаб, кейин уларнинг номидан пул сўрамоқда.

▶️ Видеони охиригача кўриб, ўз аккаунтингизни қандай ҳимоя қилиш мумкинлигини билиб олинг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤔1
Ҳукумат “Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби”ни тасдиқлади

Ҳукумат қарори билан электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилишда ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талаблар аниқланди.

https://effect.uz/6672

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1
Ўзбекистонда “очиқ банкинг” ва токенлаштирилган молиявий воситалар учун янги тизим жорий этилади

2026 йилдан бошлаб Ўзбекистонда банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар иштирокчилари учун “очиқ банкинг” тизими ва токенлаштирилган молиявий воситаларнинг ҳуқуқий режими амалиётга киритилади.

👉https://effect.uz/6673

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади

2026 йилдан бошлаб давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури амалга киритилади.

👉https://effect.uz/6674

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🔥25🤔1😢1
Бахтиёр Жўраев Инфинбанк бошқарув раисига айланди

Инфинбанк акциядорлари йиғилишида банк бошқарув раисини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Банк бошқарув раиси этиб Олга Нуманова ўрнига Бахтиёр Жўраев тайинланди.

Жўраев бунга қадар Инфинбанк бошқарув раиси ўринбосари сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди

Президент қарорига кўра, Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Қўриқлаш департаменти сифатида қайта ташкил этилди ва унинг фаолияти замонавий технологиялар асосида самарали ташкил этилади.

https://effect.uz/6675

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон президентининг фармойишига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи вазифасини полковник Қобил Одилович Шодибеков бажарувчи этиб тайинланди. Янги раҳбар олдига қўриқлаш хизматларини такомиллаштириш, замонавий ахборот-техника воситаларини кенг жорий этиш ва ходимлар касбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш вазифалари қўйилган.


👉https://effect.uz/6676

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1