ИИВ тизимида Қўриқлаш департаменти фаолияти йўлга қўйилди
Президент қарорига кўра, Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузурида Қўриқлаш департаменти сифатида қайта ташкил этилди ва унинг фаолияти замонавий технологиялар асосида самарали ташкил этилади.
https://effect.uz/6675
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди
👉https://effect.uz/6676
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон президентининг фармойишига мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти бошлиғи вазифасини полковник Қобил Одилович Шодибеков бажарувчи этиб тайинланди. Янги раҳбар олдига қўриқлаш хизматларини такомиллаштириш, замонавий ахборот-техника воситаларини кенг жорий этиш ва ходимлар касбий тайёргарлигини мустаҳкамлаш вазифалари қўйилган.
👉https://effect.uz/6676
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тошкент давлат юридик институтига ректор тайинланди
Ходжаев Бахшилло Камолович Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди.
Тайинловга қадар мазкур университетда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ходжаев Бахшилло Камолович Тошкент давлат юридик университетига ректор бўлди.
Тайинловга қадар мазкур университетда илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор лавозимида фаолият юритган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2👎1
1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида нималар ўзгаради?
1️⃣ АИ-80 маркали бензин сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий назорат ўрнатилади.
2️⃣ «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» томонидан 5 мингта тадбиркорлик лойиҳалари амалга оширилади.
3️⃣ ФҲДЁ органлари никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижаларини онлайн тарзда олади.
4️⃣ Онлайн сейсмологик платформа ишга тушади.
5️⃣ Экология вазирлиги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизими жамоатчилик учун очиқ бўлишини таъминлайди.
6️⃣ “Истеъмолчи–тадбиркор–нодавлат нотижорат ташкилотлар–давлат органлари” тизими жорий этилади.
7️⃣ Фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.
8️⃣ Иккиламчи ижарага бериладиган ерларни белгилаш, ижара шартномасини тузиш, давлат рўйхатдан ўтказиш ва тўловларни амалга ошириш хизмат тури жорий қилинади.
9️⃣ «Истеъмолчи мурожаати» электрон тизимини жорий этилади.
🔟 Халқаро ва миллий тўлов тизимлари орқали туристик хизматлар учун тўловларни амалга ошириш имконини берувчи платформа тўлиқ ишга туширилади.

👍2
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг экологик синфига қараб уларга махсус “яшил”, “сариқ” ва “қизил” рангли экологик стикерлар берилади. Ҳукуматнинг 2025 йил 28 ноябрдаги 750-сон қарори билан бу жараённи тартибга солувчи низом тасдиқланди.
👉https://effect.uz/6677
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистонда автотранспорт воситаларининг экологик синфига қараб уларга махсус “яшил”, “сариқ” ва “қизил” рангли экологик стикерлар берилади. Ҳукуматнинг 2025 йил 28 ноябрдаги 750-сон қарори билан бу жараённи тартибга солувчи низом тасдиқланди.
👉https://effect.uz/6677
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥19👎4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсуми учун моддий кўмак: 1,16 млн муҳтож оилага бир марталик ёрдам тайинланди
Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот котиби Дилфузабегим Рўзметова иштирокида иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш ишларига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Президентнинг 2025 йил 2 апрелдаги 134-сонли қарорига асосан, 2025/2026 йилги иситиш мавсумида муҳтож оилаларга бир марталик 1 млн сўм моддий ёрдам ажратиш белгиланган.
Агентлик томонидан умумий ҳисобда 1 миллион 162 мингдан зиёд оила рўйхати шакллантирилди:
🔷822 минг оила — “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ва “Камбағал оилалар реестри”даги оилалар;
🔷290 минг оила — реестрда бўлмаган, аммо “маҳалла еттилиги” томонидан ёрдамга муҳтож деб топилган хонадонлар.
Қўшимча киритилган 290 минг оилани белгилашда маҳаллалар ёрдам сўраб мунтазам мурожаат қилувчи фуқароларни ҳам инобатга олди.
Моддий ёрдам белгиланган тартиб асосида аҳолига босқичма-босқич етказилади.

👍4🔥2🤷♂1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик ва ноқонуний дори савдоси фош этилди
Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш мақсадида ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари томонидан қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Фарғона вилоятида гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш мақсадида ДХХ, Ички ишлар ва Божхона органлари томонидан қатор тезкор тадбирлар ўтказилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Электр энергиясини ҳисобга олиш тартиби” жорий қилинди
27-ноябр куни қабул қилинган 749-сонли қарорга кўра, электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва истеъмол қилиш жараёнларида ҳисобга олиш тизимига қўйиладиган талаблар белгиланди.
Янги тартибга кўра, тизим қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
— актив/реактив энергия ҳисоблагичлари;
— ўлчов трансформаторлари;
— иккиламчи занжирлар, улаш Симлари, синов блоклари;
— хавфсизлик муҳрлари ва қулфлар.

🤔2
Ўзбекистон яна бир глобал ассоциацияга қўшилди
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) Халқаро Литий Ассоциациясига аъзо бўлди. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Халқаро Литий Ассоциацияси — бугунги кунда 70 дан ортиқ дунё литиё саноатининг етакчи компанияларини бирлаштирган нуфузли ташкилот бўлиб, унинг аъзолари томонидан ишлаб чиқариладиган литий ҳажми жаҳон бозорининг 85 фоизини ташкил этади.
Ассоциацияга аъзолик нима беради?
Европанинг йирик халқаро юридик ташкилотларидан бири — CMS билан доимий ҳамкорлик;
Ассоциациянинг бозор таҳлиллари орқали халқаро тенденцияларни мунтазам кузатиб бориш;
“Education Subcommittee” доирасида соҳа мутахассислари учун малака ошириш дастурлари ва халқаро тренингларда иштирок этиш имкониятлари.

👍3
Саида Мирзиёева жиноятчиликка қарши курашишни алоҳида назоратга олди
Президент администрацияси раҳбари Саида Шавкатовна Ўзбекистондаги жиддий муаммолар билан шахсан шуғулланмоқда.
Хусусан, 28 ноябрь куни Саида Мирзиёева куч тузилмалари раҳбарлари билан йиғилиш ўтказди. Унда наркожиноятчилик, жиноий гуруҳлар ва ноқонуний қурол-яроғ айланмасига қарши курашиш бўйича мувофиқлаштирилган самарали тизимни қисқа муддатда яратиш вазифаси қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказган эди.

“Жамиятда, биринчи навбатда ёшлар орасида гиёҳванд моддаларнинг тарқалишига йўл қўймаслик, ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш давлатнинг бевосита бурчидир. Бу йўналишдаги ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатларга қатъий равишда чек қўйилиши шарт”, - деди Президент администрацияси раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни Саида Мирзиёева экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар юзасидан йиғилиш ўтказган эди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥13🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш истеъдодлар аниқланди: 3–10-синф ўқувчилари ўртасидаги илк ноодатий ‘Сен истеъдодлисан’ танлови ғолиблари тақдирланди
Ўзбекистонда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан илк бор, 3–10-синф ўқувчилари ўртасида ноодатий форматда ташкил этилган “Сен истеъдодлисан” танловининг Республика босқичи ўз ғолибларини аниқлади. Тантанали тақдирлаш маросимида вазир ўринбосари Фарҳод Боқиев иштирок этди.
Эстрада-вокал ва тасвирий санъат йўналишларида 5 минг нафардан зиёд ўқувчи иштирок этган мазкур танловда инклюзив таълим олаётган болалар ҳам қатнашиб, ўз йўналишларида ғолибликни қўлга киритишди.
Видеода ғолиб болажонларнинг қувонч, ҳаяжон ва самимий ҳис-туйғулари акс этгани гувоҳи бўлишингиз мумкин.

👍4
Фарғонада ерга кўмилган чақалоқ жасади топилди
Жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 10:25 ларда Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келган хабарга кўра, Фарғона шаҳри, “Қиргули” МФЙда, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ҳудудидаги 12-сонли ишлаб чиқариш цехининг ер майдонида тахминан 3-6 ойлик чақалоқ кўмилгани аниқланган.
Ҳодиса юзасидан шаҳар прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи ва ўлик ҳомила текширилган, ердан қонга ўхшаш доғлар ашёвий далил сифатида олинган.
Текширув маълумотларига кўра, шу куни соат 10:00 ларда 12-цехнинг автомобил тўхташ жойидаги ер майдонида дайди ит ерни ковлаб, ҳомилани топиб чиқарган. Цех ишчилари бу ҳолатни кўриб, тегишли органларга хабар берган.

😢8🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Франкфуртда Ўзбекистон–Германия меҳнат ҳамкорлиги форуми бўлиб ўтди
Жорий йил 14 ноябр куни Германиянинг Франкфурт-на-Майн шаҳрида Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган халқаро форум бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-на-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда Хусусий бандлик агентликлари уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Форум давомида Ўзбекистон фуқароларининг хорижда қонуний меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш ва уларнинг касбий салоҳиятини халқаро даражада танитиш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур тадбир Ўзбекистон фуқаролари учун Германияда қонуний, хавфсиз ва барқарор меҳнат фаолиятини йўлга қўйиш йўлида янги имкониятлар эшигини очди.

😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фермерларга сув тежовчи технологияларни ўрнатишда шартнома талабларини синчиклаб текшириш тавсия этилмоқда
Экопартиянинг “Олам” мунозара клубида сув тежовчи технологиялар бўйича муҳим муҳокама ўтказилди. Мутахассислар таъкидлашича, қишлоқ хўжалигида бу технологияларсиз самарали иш юритиш қийин, аммо уларни ўрнатгандан кейинги хизмат кўрсатиш масаласи ҳам жуда муҳим.
Маълум қилинишича, пудратчи технологияни ўрнатганидан сўнг камида 2 йиллик сервис хизмати ва 5 йиллик кафолат бериши шарт. Шу боис фермерлар шартнома тузишда ушбу талаблар аниқ ва равшан акс этганига ишонч ҳосил қилишлари лозим.
Муҳокамаларда қайд этилишича, бу жараён фақат пудратчи ва фермер билан чекланиб қолмайди. Ҳар бир вилоятда сув хўжалиги тизимида тахминан 500 тага яқин сервис гуруҳлари мавжуд бўлиб, электрчилар, монтажчилар ва бошқа мутахассислар пудратчи етишмаган ҳолларда ёрдамга келишади.
Хулоса қилиб айтганда, тўғри тузилган шартнома тизимнинг барқарор ишлашини таъминлайди. Фермерлар ушбу масалага эътибор қаратсалар, кейинги эҳтимолий муаммоларнинг олди олинади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зангиотадаги ғишт заводида экологик қоидалар бузилгани аниқланди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Тинчлик” МФЙда жойлашган ғишт заводи ҳавони ифлослантираётгани акс этган видео тарқалди.
Тезкор ўрганиш натижасида корхонада фильтр ўрнатилмаган ҳолда ишлаб чиқариш амалга оширилаётгани маълум бўлди.
Аниқланган камчиликлар сабабли ғишт заводи фаолияти 10 кунга вақтинча тўхтатилди. Корхона айбдорликларни тўлиқ бартараф этгандан кейингина фаолиятини тиклашга рухсат берилади.

Тошкентда ҳаво ифлосланишига қарши кураш доирасида 206 та кўча ва улардаги дарахт-буталар ювиб чиқилди
Пойтахтда ҳаво ифлосланишини камайтириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жами 206 та кўча (496 км) ва улардаги дарахт-буталар махсус техника ёрдамида ювилди.
Шу билан бирга:
— 109 та фаввора ишга туширилди;
— 77 та полив-мойка техникаси жалб этилди;
— 3 045 тонна чиқинди 341 та техника билан чиқарилди;
— 108 та мактаб ва 81 та боғчада суғориш тизимлари ишга туширилди;
— Тижорат банкларининг 72 филиали ва 337 хизмат маркази олдидаги сув тизимлари фаоллаштирилди;
— 11 630 та кўп қаватли уйнинг кириш йўлаги ва 613 731 м² ҳудуд ювилди;
— БСҚлар томонидан 48 408 та дарахт ювилиб, 43 800 таси суғорилди.
Қурилиш объектларида назорат кучайтирилиб, 890 та объектда ишлар тўхтатилди, 254 тасида чангни босиш ишлари олиб борилмоқда.
Бозорларда 2 та фаввора ва 1 та сув омбори ишга туширилди. 37 та техника ёрдамида дарахтлар, томлар ва 15 000 метр ирригация тармоқлари тозаланди.
Бозор атрофидаги савдо фаолияти текширилиб, 84 фуқаро огоҳлантирилди, 16 фуқаро 32,96 млн сўм жаримага тортилди.
Шунингдек, 127 та юк машинасида қопламалар ёпилмаган ҳолда ҳаракат ва меъёрдан ортиқ чиқиндилар чиқариш ҳолатлари аниқланиб, ҳайдовчиларга чора кўрилди.
Ишлар икки сменада давом этмоқда.

🤔2😢1
Янги йилдан энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар 2 млрд сўм миқдорида рағбатлантирилади
2026 йилдан “Энг яхши солиқ тўловчи маҳалла” номинацияси ғолиблари учун қатор рағбатлантириш чоралари амалга киритилади.
Қарорга кўра:
— Ташаббусли бюджетда кетма-кет 2 маротаба ғолиб бўлган маҳаллалар учун кейинги 2 мавсумда лойиҳа киритишда чеклов қўлланмайди;
— Маҳалла аҳолиси лойиҳа қийматининг 25%ини молиялаштирса, лойиҳа ғолиб деб топилади ва қолган 75% Давлат бюджетидан қопланади;
— Белгиланган мезонлар асосида ҳар йили биринчи 100 таликка кирган маҳаллаларга Давлат бюджетидан 2 млрд сўмдан ажратилади.
Маблағ маҳалла инфратузилмасини яхшилаш ва ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга йўналтирилади.

👎7👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бойсундаги газ конида яна «фонтанланиш» содир бўлгани айтилмоқда
Бойсун туманида жойлашган М-25 газ конида яна портлаш — расмийлар таъбири билан айтганда, «фонтанланиш» ҳолати кузатилгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Ҳозирча ушбу ҳодиса юзасидан ваколатли идоралар томонидан расмий изоҳ берилгани йўқ.
Маълумотларга кўра, воқеа газ кон ҳудудида содир бўлган ва вазият назоратга олингани ёки олинмагани ҳақида аниқ маълумот мавжуд эмас. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги, шунингдек, атроф-муҳитга етган зарар даражаси ҳам ҳозирча ноаниқ бўлиб қолмоқда.

🔥3😢2