«Ипак йўлида туризм» 30-юбилей Тошкент халқаро ярмаркаси якунланди
2025 йил 29 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси, Миллий PR-марказ ҳамда “Interforum” компанияси томонидан ташкил этилган «Ипак йўлида туризм» 30-юбилей Тошкент халқаро туризм ярмаркаси (ТХТЙ–2025) якунланди. Тадбир «CAEx» халқаро кўргазмалар марказида бўлиб ўтди.
Ярмарка Ўзбекистонни жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб қилиш, янги ишбилармонлик алоқаларини йўлга қўйиш ва туристик йўналишларни намойиш этишга хизмат қилди. Унга 15 мингдан зиёд меҳмон ташриф буюрди, улар орасида 72 та давлат, жумладан Франция, Германия, Япония, Буюк Британия, Голландия ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирок этди.
Уч кун давомида 44 та стендда 100 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий туризм соҳаси субъектлари қатнашди, «B2B» учрашувлар ўтказилиб, 50 дан зиёд шартномалар имзоланди. Хитой Халқ Республикаси илк бор миллий стенд билан иштирок этди.
Ярмарка доирасида панел сессиялари, воркшоплар, халқаро форумлар, гастрономик фестивал, этноўйинлар ва ҳунармандчилик кўргазмалари ҳам ўтказилди. Ёпилиш маросимида келаси йил 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ўтказилиши эълон қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда йўл талашган ҳайдовчи бошқа ҳайдовчига “отвёртка” билан ҳужум қилди
Бугун, 30 ноябрь куни соат 14:00 ларда Бектемир – Чорбоғ автомобиль йўлида “Cobalt” ва юк машинаси ҳайдовчилари ўзаро йўл талашиб жанжаллашган.
Жараёнда (Cobalt) ҳайдовчиси 1992 й.т. фуқаро Ф.М. ўзининг машинасида бўлган “отвёртка” билан юк машинаси ҳайдовчисига таҳдид қилган. Шу вақтнинг ўзида, воқеа жойига ҳудудий профилактика инспектори ва ИИБ ходимлари етиб борганлар ва жанжал бартараф этилиб, 33 ёшли фуқаро Ф.М. ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. 1 декабрь куни ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилишлик учун Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судига юборилади.

👍10🤷♂1👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Расул Кушербаевни туршак деб ҳақорат қилган блогер, узр сўраб чиқди Интернетда ўзининг бачкана ва ножиддий видеолавҳалари билан танилган блогер Хуррамбек собиқ депутат Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақорат қилган. Устига-устак Кушербаевнинг шахсий ҳаётини…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Расул Кушербаевни «туршак» деб ҳақоратлаган Хуррам блогер 20 млн 600 минг жаримага тортилди
Асосан Instagram’даги фаолияти билан танилган Хуррамбек Хожаев жамоатчилик фаоли, собиқ депутат Расул Кушербаевни ҳақоратлагани учун суд қарори билан жавобгарликка тортилди. Суд Хожаевни МЖТК 202-2 моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, уни 20 млн 600 минг жаримага тортди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Асосан Instagram’даги фаолияти билан танилган Хуррамбек Хожаев жамоатчилик фаоли, собиқ депутат Расул Кушербаевни ҳақоратлагани учун суд қарори билан жавобгарликка тортилди. Суд Хожаевни МЖТК 202-2 моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топиб, уни 20 млн 600 минг жаримага тортди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда одамлар яшаш уйидан сургун қилинмоқда…
Effect.uz’га Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Ифтихор маҳалласи Ниҳол кўчасидан мурожаат келиб тушди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Effect.uz’га Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳри Ифтихор маҳалласи Ниҳол кўчасидан мурожаат келиб тушди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атмосферага зарар етказаётган 100 дан ортиқ объект фаолияти тўхтатилди
Ҳозирда Махсус комиссия томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳри ва атрофида атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи объектлар фаолиятига чек қўйиш юзасидан тизимли равишда рейд тадбирлари олиб борилмоқда.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Икром Тагаев 24–28 ноябрь кунлари ўтказилган рейд натижалари ҳақида маълумот берди.

🤷♂3👎3🤔1
⚡️Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Водилдаги санатория бўйича Президент Администрацияси, Бош прокуратура, ДХХ, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Қонунчилик палатасига юборилган бир нечта видео ва ёзма мурожаатлар қонуний тарзда ўрганилиши кутилган эди. Бироқ бу амалий натижа бермади.
Аксига олиб, 2025 йил 24 ноябрда Фарғона вилояти прокуратураси томонидан тақдимнома киритилди. Унга асосан, 27 ноябрда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Примқуловнинг буйруғи билан Водил болалар силга қарши курашиш санаториясида хизмат текшируви бошланди. Текширув 3 йиллик ҳужжатларни қамраб олиши ва жараёнда тадбиркор иштирок этиш ҳуқуқи сўралди.
👉 https://effect.uz/6678

🤔3👎2
Йирик завод ва фабрикалар учун экологик сигнал: 2026 йилдан компенсациялар 5 баравар ошади
2026 йил 1 мартдан бошлаб атмосферага таъсири юқори бўлган I ва II тоифадаги корхоналарда фон мониторинг станциялари белгиланган муддатда ўрнатилмаса ёки Экология қўмитасининг Экологик мониторинг миллий марказига интеграция қилинмаса, уларга қўлланадиган компенсация тўловлари 5 бараварга оширилади.
Бу ҳақда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Ахборот хизмати раҳбари Жамшид Шерметов брифингда маълум қилди.
– Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда уюшма ҳамкорлигида қуйидаги ишлар амалга оширилди:
– Мавжуд 42 та тўлиқ циклда ишлайдиган цемент корхоналарининг 23 тасида капитал таъмирлаш ишлари бажарилди.
– Фильтрларнинг 24 минг дона енгичалари ва 1 957 та мембрана клапанлари янгиланди.
– 9 та цемент заводида автоматик мониторинг станциялари, яна 2 та корхонада стационар кузатув пунктлари ташкил этилди.
2025 йил 26 ноябр ҳолатига кўра “Яшил белбоғлар” дастури доирасида 28 та йирик корхонага туташ 21 гектар майдонга 97 090 туп кўчат экилиб, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида қўшимча чоралар амалга оширилган.

👍59🔥15🤔3👎1
Ҳоким ёрдамчиси 2 минг доллар пора билан ушланди
Нурафшон шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғинларидан бирининг ҳоким ёрдамчиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарони танишлари орқали Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Тошкент вилояти бошқармасига ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилган. Бу “хизмат” эвазига у 2 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳоким ёрдамчиси пул маблағларини танишлари орқали олган вақтда ушланди.
Маълум бўлишича, у муқаддам бир неча маротаба судланган. Шунга қарамай, у ўз қилмишларидан хулоса чиқармаган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ҳамда 28, 211-моддаси 1-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилган. Суд қарорига кўра, унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

👍3🔥1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Атмосферани ифлослантирган 100 дан ортиқ объект фаолияти тўхтатилди
Махсус комиссия томонидан Тошкент шаҳри ва атроф ҳудудларида ҳавони ифлослантирувчи объектлар фаолиятини чеклаш бўйича мунтазам рейдлар ўтказилмоқда. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Икром Тоғаевнинг маълум қилишича, 24–28 ноябрь кунлари ўтказилган назорат тадбирлари натижасида қатор қонунбузилишлар аниқланган.
Жумладан, 1449 та иссиқхона ўрганилиб, 67 тасининг фаолияти тўхтатилган, 403 нафар шахсга маъмурий баённома расмийлаштирилган. 19 та иссиқхонага газ тармоқларига уланиш учун техник шартлар берилган.
Қурилиш соҳасида Тошкент шаҳрида 6,3 гектар майдонни эгаллаган 53 та ноқонуний объект аниқланган. Атмосфера ҳавоси ифлослантирилган 186 та ҳолат қайд этилган, 235 та объектнинг 25 фоизи кўкаламзорлаштирилмагани маълум бўлган. 34 та қурилиш объекти вақтинча тўхтатилиб, 188 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 51 та объектга сув пуркагич ўрнатилган.
Автотранспорт воситалари бўйича юкни тент билан ёпмасдан ҳаракатланган 837 та, шунингдек, ҳавони меъёрдан ортиқ ифлослантирган 206 нафар ҳайдовчи жаримага тортилган.
Микроиқлимни барқарорлаштириш учун 77 та кўча ва 165 та жамоат жойига сув сепилган (496 км ҳудуд), 45 та каналдан сув олувчи 121 км ариқ тозаланган, 126 та фаввора ишга туширилган.
Шунингдек, Тошкент вилоятидаги дарё ва сойлардан ноқонуний қум-шағал қазиб олишнинг 54 та ҳолати аниқланиб, айбдорларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

😢2🤷♂1