EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга жўнаб кетди

Саммит доирасида давлат раҳбарлари ўртасида минтақавий ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқалар ва туркий давлатлар ўртасидаги интеграция масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда пахта ва ғалла етиштирувчиларга молиявий қўллаб-қувватлов берилади

Фермерлар кенгаши юридик хизматлар кўрсатиш ва фермер хўжаликларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Соҳибжон Ҳатамовнинг маълум қилишича, пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари амалга оширилади.

Таъкидланишича, мазкур қўллаб-қувватлов чоралари фермер хўжаликларининг барқарор фаолиятини таъминлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда аграр соҳадаги иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍2
EFFECT.UZ эффекти: Бўстонлиқда 42 гектар ер можароси, фермер ҳуқуқи тикланмоқда

Суд қарори ва экспертиза хулосасига қарамай йиллаб чўзилган ер можаросида муҳим бурилиш юз берди. EFFECT.UZ суриштирувидан сўнг баҳсли 42 гектар ерни қайта расмийлаштириш бошланди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Тезкор туяқуш” фермер хўжалигига тегишли 42 гектар ер майдони бўйича кўп йиллик низо ечимга яқинлашмоқда. Маълум бўлишича, фермер хўжалиги ихтиёридаги 538,4 гектар ернинг 42 гектари ҳужжатлардаги ноаниқлик сабаб қўшни “Мирза Ерлан Димаш” фермер хўжалиги номи билан қайд этилган. Шу орқали икки томон ўртасида ер можароси келиб чиққан.

Фермер Яйлов Эшматовнинг билдиришича, суд қарори ва ершунослик экспертизаси унинг фойдасига чиққан бўлса-да, ерни давлат реестрига қайта расмийлаштириш жараёни турли сабаблар билан кечиктирилган.

EFFECT.UZ таҳририяти томонидан вазият ўрганилиб, масала Кадастр агентлиги ҳузуридаги Низоларни судгача ҳал этиш комиссиясига олиб чиқилди. Шундан сўнг фермер тақдим этган ҳужжатлар қайта кўриб чиқилди.

2026 йил 10 апрель куни Тошкент вилояти Кадастр палатасида комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Унда таҳририятимиз вакиллари, фермер Яйлов Эшматов ҳамда Фермерлар кенгаши бош ҳуқуқшуноси Чорихон Қодиров иштирок этди.

Йиғилиш якунида вилоят Кадастр палатаси раҳбари Жасур Аҳроров низоли 42 гектар ер майдони “Тезкор туяқуш” фермер хўжалиги номига қайта расмийлаштирилишини маълум қилди. Айни вақтда комиссия қарори ижроси назоратга олинган бўлиб, техник жараёнлар давом этмоқда.

Effect.uz фермер ва тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган суриштирувларини давом эттиради.

👉 https://youtu.be/AuOPsRyVFLk
👍5
Саида Мирзиёева Бухородаги тиббиёт ва таълим муассасалари ҳолатини танқид қилди: Эски бинолар қайта қурилади

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳудудларга амалга оширган ташрифлари давомида Бухоро вилоятидаги қатор боғча ва поликлиникалар ҳолати билан танишди.

Текширувлар чоғида айрим муассасаларнинг ҳолати қониқарли эмаслиги, улар зудлик билан таъмирлаш ва реконструкция ишларини талаб этиши қайд этилди. Бу, энг аввало, болалар тарбияси ҳамда аҳоли саломатлигини таъминлаш нуқтаи назаридан муҳим экани таъкидланди.

Хусусан, 1977 йилда фойдаланишга топширилган 21-сонли болалар боғчаси тўлиқ қайта қурилади. Шунингдек, 46 минг нафар аҳолига хизмат кўрсатадиган 9-сонли поликлиника учун замонавий янги бино барпо этилиши режалаштирилган. Ҳозирда ушбу муассаса 1972 йилда қурилган, замонавий тиббий талабларга жавоб бермайдиган бинода фаолият юритмоқда.

Бундан ташқари, мазкур бино таркибида кам таъминланган фуқаролар учун мўлжалланган ётоқхона ҳам мавжуд бўлиб, у ҳам тўлиқ таъмирдан ўтказилиб, яшаш шароитлари яхшиланади.

Шунингдек, келгуси икки йил ичида вилоятнинг чекка ҳудудларида жойлашган яна 36 та поликлиника босқичма-босқич реконструкция қилиниши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥11👎3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Қани, ҳокимбува, нима берасиз буларга?”

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Баҳриддин Валиев Навоий вилоятида IELTS имтиҳонларига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказ фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида у ҳудуд ҳокимига юқори натижа кўрсатиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ёшларни ноутбук билан рағбатлантириш бўйича топшириқ берди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркистонда Ўзбекистон кўмагида қад ростлаган муҳташам масжид икки давлат раҳбарларига таништирилди

Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида Ўзбекистон томонидан барпо этилган масжид билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев танишди.

Мазкур масжид икки қардош халқ ўртасидаги дўстлик ва маънавий яқинлик рамзи сифатида қад ростлаган. У миллий меъморчилик анъаналари асосида қурилган бўлиб, замонавий инфратузилма ва кенг намозгоҳга эга.

Ташриф давомида давлат раҳбарларига масжиднинг қурилиш жараёнлари, меъморий ечимлари ҳамда мажмуа ҳудудида яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍56🔥11
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркистонда Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви бўлиб ўтди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥20👎1
Қўқонда талабаларнинг “оммавий заҳарлангани” юзасидан расмийлар изоҳ берди

2026 йил 5 май куни университет талабалар турар жойида истиқомат қилувчи 15 нафар талабада диарея аломатлари кузатилган ва улар зудлик билан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб борилган.

Шифокорлар томонидан ўтказилган текширув ва муолажалардан сўнг талабаларнинг аҳволи яхшилангани сабабли, ўша куннинг ўзидаёқ шифохонадан жавоб берилган.

Кейинги кундан бошлаб талабалар одатий дарс жараёнларига қайтган. Ҳозирда уларнинг саломатлиги яхши экани маълум қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчиларнинг фарзандлари учун контрактнинг 30 фоизи қоплаб берилиши мумкин

Қарор лойиҳасига кўра:

➖ чегирма барча педагоглар фарзандлари учун амал қилади;
➖ фақат давлат Олий Талим Муассасалари бакалавриатининг кундузги таълимига татбиқ этилади;
➖ магистратура, сиртқи, кечки, масофавий ва қўшма дастурларга чегирма берилмайди;
➖ супер-контракт учун амал қилмайди;
➖ ҳар ўқув йилида бир марта онлайн ариза орқали олинади;
➖ чегирма 1 йиллик контракт суммасининг 30%ини ташкил қилади.

Лойиҳа ҳозирча жамоатчилик муҳокамасида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Косонсойда 24/7 хизмат кўрсатиш кўчаси барпо этилади. Вилоят ҳокими лойиҳага старт берди
 
21 километрлик йўл реконструкция қилиниб, юзлаб сервис нуқталари ва 1200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилиши режалаштирилмоқда. Наманган вилоятининг Косонсой туманида замонавий 24/7 хизмат кўрсатиш кўчасини ташкил этиш лойиҳасига старт берилди.

Лойиҳа доирасида D113 автомобиль йўлининг 6–14 км ва 14–27 км оралиғидаги қисмлари реконструкция қилиниб, замонавий савдо ва сервис инфратузилмаси шакллантирилади.
Тақдимот маросимида иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ушбу ташаббус ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш, транспорт тирбандликларини камайтириш ва тадбиркорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Лойиҳага мувофиқ:
21 км йўл асфальтланади;
пиёдалар йўлаклари барпо этилади;
яшил ҳудудлар кенгайтирилади;
кўча чироқлари ўрнатилади;
замонавий савдо ва сервис шохобчалари ташкил этилади.

Шунингдек, 55 та янги тадбиркорлик субъекти ташкил қилиниши ва мавжуд бизнеслар фаолияти кенгайтирилиши орқали жами 1224 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. Барча объектлар аҳолига 24 соат давомида хизмат кўрсатади. Тамал тоши қўйиш маросимида нуронийлар иштирокида дуо қилиниб, лойиҳага оқ фотиҳа берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1
Олий суд яшил ҳудуд бўйича қарорни ўз кучида қолдирди. Фуқаролар адолат тиклангани учун судни олқишлади
 
Яккасаройдаги 561 квадрат метр яшил ҳудудни ҳимоя қилган фуқаро судда ғалаба қозонди. Олий суд қурилишга берилган хулосани ҳақиқий эмас деб топди.

Олий суд тафтиш инстанциясида Тошкент шаҳри Яккасарой тумани «Юнус Ражабий» маҳалласидаги 561 квадрат метр ер майдони билан боғлиқ низо бўйича якуний қарор қабул қилинди.

Суд қарорига кўра, Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармасининг 2023 йил 30 апрелда берган хулосаси ҳақиқий эмас деб топилди. Ушбу хулосада 0,0561 гектар ер майдонида савдо ва маиший комплекс, офис ҳамда автотураргоҳ қуриш мумкинлиги кўрсатилган эди. Шу тариқа, Тошкент шаҳар маъмурий суди тафтиш инстанциясининг 2024 йил 6 декабрдаги қарори ўзгаришсиз қолдирилди.

Олий суд судьялари низоли ҳудудга бориб, иш ҳолатлари ва аризачи М.Баҳромхўжаеванинг важларини жойида ўрганган. Мазкур қарор маҳалладаги яшил ҳудудни сақлаб қолиш тарафдорлари томонидан олқишланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни пайтда Effect.uz Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида

Тадбирда туризм соҳасидаги ислоҳотлар, сайёҳлар оқимини ошириш, ҳудудларда инфратузилмани яхшилаш ҳамда хизматлар сифатини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1🤔1