EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Uzbekistan Airways Абу-Дабига парвозларни йўлга қўяди
 
Миллий авиакомпания Uzbekistan Airways ва Etihad Airways ўртасидаги стратегик ҳамкорлик орқали Тошкент — Абу-Даби йўналиши очилмоқда.

Uzbekistan Airways халқаро парвозлар географиясини кенгайтириб, Etihad Airways билан стратегик код-шер келишувини имзолади.

Мазкур ҳамкорлик доирасида йўловчилар учун янги Тошкент — Абу-Даби — Тошкент йўналиши очилади. Uzbekistan Airways’нинг HY коди остидаги парвозларга авиачипталар савдоси 2026 йил 25 майдан бошланади, дастлабки қўшма рейслар эса 2026 йил 9 августдан амалга оширилади.

Келишув 2026 йил 15 майдан расман кучга киради ва Uzbekistan Airways’нинг Яқин Шарқ бозоридаги иштирокини янада мустаҳкамлайди. Энди йўловчилар Абу-Дабига ягона авиачипта орқали тўғридан-тўғри сафарни режалаштириш имкониятига эга бўлади.

Шунингдек, Etihad Airways мижозлари Тошкент орқали Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Фарғона, Наманган ва Андижон шаҳарларига қулай уланиш имкониятига эга бўлади.

Ҳамкорлик UzAirPlus ва Etihad Guest лояллик дастурларини интеграция қилишни ҳам назарда тутади. Бу тез-тез парвоз қилувчи йўловчилар учун бонус балларини тўплаш ва ишлатиш имкониятларини кенгайтиради.

Shuxrat Yadgarov ушбу ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги туризм, маданий ва ишбилармонлик алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилишини таъкидлади.
Arik De эса Ўзбекистонни авиакомпания тармоғидаги энг истиқболли бозорлардан бири деб атади.

Янги йўналиш учун авиачипталарни Uzbekistan Airways расмий сайти, мобил илова ҳамда авиакомпания офислари орқали харид қилиш мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
“Янги Ўзбекистон” университетига янги ректор тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Баҳодир Бобомуродович Аҳмедов “Янги Ўзбекистон” университети ректори этиб тайинланди.

Меҳнат фаолияти давомида у 2016 йилдан Тошкентдаги INHA университетида профессор сифатида ишлаган. 2021 йилдан буён эса “Янги Ўзбекистон” университетида профессор ва ўқув ишлари бўйича биринчи проректор лавозимларида фаолият юритиб келаётган эди.

Шунингдек, Баҳодир Аҳмедов 2020 йилда илм-фан ва таълим соҳасидаги хизматлари учун “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1
Электр ва газ учун бериладиган компенсациялар кўпайтирилди

Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга ажратиладиган компенсация миқдорлари кўпайтирилди.

Янги тартибга кўра:
🔹 электр энергияси учун компенсация 30 минг сўмдан 37,5 минг сўмга;
🔹 иситиш мавсумида табиий газ учун компенсация 200 минг сўмдан 225 минг сўмга;
🔹 бошқа мавсумларда эса 120 минг сўмдан 135 минг сўмга оширилади.

Компенсация олиш учун маҳалла ижтимоий ходими, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ёки 1140 call-марказига мурожаат қилиш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Олмалиқда мудҳиш ЙТҲ! Мотоцикл уриб юборган қизнинг оёқлари узилиб кетди

Олмалиқ шаҳрида юз берган оғир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида қиз жиддий тан жароҳати олди.

Маълумотларга кўра, ҳодиса Амир Темур кўчасида содир бўлган. Мотоцикл ҳайдовчиси қизни уриб юбориб, унинг иккала оёғи узилиб кетган.

Айтишларича, жабрланувчи кома ҳолатида. ЙТҲ сабаб унинг ўнг оёғи ва чап товон суяги узилиб кетган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢15👍2👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бола ҳуқуқларини ёритишда журналистларнинг масъулияти

Болалар омбудсмани ҳамда Президент Администрацияси ҳузуридаги ОАВ контент маркази ҳамкорлигида “Бола ҳуқуқларини ёритишда малакали журналистик ёндашув” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда болалар ҳуқуқларини оммавий ахборот воситаларида ёритишда профессионал ёндашув, этик меъёрларга риоя қилиш ҳамда болалар манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳим экани таъкидланди.

Бирёқлама ёки сезгирликсиз ёритиш болаларнинг психо-эмоционал ҳамда ижтимоий ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги қайд этилди.

Семинар давомида ишончли манбалар билан ишлаш, халқаро ҳужжатлар ҳамда миллий қонунчилик бўйича билимларни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирнинг асосий мақсади журналистларнинг бола ҳуқуқларини масъулият билан ёритиш бўйича касбий малакасини ошириш ҳамда “боланинг энг устун манфаатлари” принципини амалда таъминлашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤷‍♂1
Саида Мирзиёева Бухородаги боғча ва поликлиникалар аҳволини кескин танқид қилди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёеванинг Бухорога ташрифи давомида ҳудуддаги қатор ижтимоий объектлар ҳолати ўрганилди.

Қайд этилишича, айрим боғча ва поликлиникаларнинг аҳволи талаб даражасида эмас. Шу боис, уларни зудлик билан таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича топшириқлар берилди.

Жумладан:
— 21-сонли болалар боғчаси қайта қурилади;
— 46 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи 9-сонли поликлиника учун янги бино барпо этилади;
— вилоятдаги яна 36 та поликлиника реконструкция қилинади.

Шунингдек, йиғилишда “Жўйзар” каналининг 22,5 километр қисмини бетонлаш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Мутахассислар фикрича, мазкур лойиҳа амалга оширилса, йилига 12 миллион куб метр сув исрофининг олди олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99🔥17👎7🤔1😢1
Туркистондаги янги масжидга “Миромон ота” номи берилиши таклиф этилди

Қасим-Жомарт Тоқаев Туркистон шаҳрида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан барпо этилган масжидга “Миромон ота” номини бериш таклифини илгари сурди.

Бу ташаббус Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар нафақат сиёсий ва иқтисодий ҳамкорлик, балки юксак маънавий қадриятлар ва ўзаро ҳурмат асосида ривожланаётганини яна бир бор намоён этди.

Ўзбекистон томонидан қурилган ушбу масжид икки халқ ўртасидаги дўстлик ва яқин қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Шунингдек, Қозоғистон раҳбарининг мазкур ташаббуси ўзбек халқига, миллий ва оилавий қадриятларга бўлган юксак эҳтиром ифодаси сифатида баҳоланмоқда.

“Миромон ота” масжиди келгусида ҳам Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги абадий дўстлик рамзларидан бири бўлиб қолиши айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥11👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОКМКда янги олтин саралаш фабрикаси ишга туширилди

Йилига 200 минг тонна маъданни қайта ишлаш қувватига эга «Ковулди» фабрикаси фаолияти бошланди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати таркибида йилига 200 минг тонна маъданни қайта ишлаш қувватига эга «Ковулди» олтин саралаш фабрикаси ишга туширилди.

Янги корхона «Ковулди» ва «Қуйи-Кенжасой» конларидан қазиб олинадиган маъданларни қайта ишлашга ихтисослашган.

Маълум қилинишича, фабрика замонавий технологик ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ҳамда миллий олтин захираларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида қўшимча 151 та янги иш ўрни яратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева: «Муаммоларни айтинглар, биз ечиб берайлик»

Бухородаги ижтимоий объектлар ҳолати танқидий ўрганилди. Барча ишлар назорати вилоят прокурорига топширилди.

Саида Мирзиёева Бухоро вилоятига ташрифи доирасида реконструкция қилиниши ёки қайта қурилиши режалаштирилган бир қатор ижтимоий объектларни кўздан кечирди.

Ташриф давомида боғча, мактаб ва шифохоналардаги мавжуд муаммолар, қурилиш ва таъмирлаш ишларининг ҳолати муҳокама қилинди.

Ташриф якунида прокурор Улуғбек Ҳамдамовга барча жараёнларни шахсан назорат қилиш топширилди.

«Сиз, жаноб прокурор тўлиқ назорат қилиб берасиз, ҳақиқий натижа керак бизга», — деди Саида Мирзиёева.


Маълум қилинишича, ижтимоий объектлардаги муаммоларни бартараф этиш ва аҳоли учун муносиб шароит яратиш устувор вазифа сифатида белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍67🔥15👎3🤔3
Шоир Йўлдош Эшбекка Тошкентдан уч хонали квартира берилди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Йўлдош Эшбекга Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги янги уйдан уч хонали квартира топширилди.

Маълум қилинишича, хонадон Президент топшириғи асосида ажратилган. Квартира калитларини шоирга Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков топширган.

Йўлдош Эшбекнинг оғир ижтимоий аҳволи ҳақидаги хабарлар ўтган йили жамоатчиликда кенг муҳокама қилинган эди. Шундан сўнг уни қўллаб-қувватлаш бўйича турли ташаббуслар илгари сурилган.

Аввалроқ Imarat Development компанияси раҳбари Марат Ҳамдамов шоирга ўз лойиҳаларидан бирида икки хонали квартира ажратилиши айтган бўлса-да, қурилиш ишларидаги кечикишлар сабабли масала чўзилаётганди.

12 май куни эса шоирга Яшнобод туманидаги Иззат кўчасидан янги уч хонали квартира ажратилгани расман маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Туркий давлатлар етакчилари бир суратда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥16👎1