EFFECT.UZ | Расмий канал
Шоир Йўлдош Эшбекка Тошкентдан уч хонали квартира берилди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Йўлдош Эшбекга Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги янги уйдан уч хонали квартира топширилди. Маълум қилинишича, хонадон Президент топшириғи асосида ажратилган.…
“Ваъдадан қайтилмади” — Марат Ҳамдамов шоирга уй бериш масаласига изоҳ берди
Шоир Йўлдош Эшбекка ваъда қилинган уй атрофидаги муҳокамалар давом этмоқда. Тадбиркор Марат Ҳамдамов ваъда бекор қилинмаганини маълум қилди.
Президент Шавкат Мирзиёев топшириғи асосида шоирга Яшнобод туманидан уй ажратилгани ортидан, аввалроқ уй совға қилишини айтган тадбиркор Марат Ҳамдамовнинг позицияси ҳам жамоатчилик эътиборига тушди.
Блогер Шаҳноза Соатованинг маълум қилишича, тадбиркор дастлаб шоирга 2027 йил март ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган уйлардан бирини беришни ваъда қилган. Кейинчалик эса шоирнинг ёши ва яшаш шароити инобатга олиниб, 2026 йил март ойида битиши кутилган уйлардан бериш бўйича келишувга эришилган.
Қайд этилишича, қурилиш ишларидаги кечикишлар сабабли уй ҳали топширилмаган. Бироқ Марат Ҳамдамов ваъдадан қайтмаганини билдирган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

“Мен иккинчи томоннинг фикрини ҳам холис ёритдим. Мавзуни кузатишда давом этамиз. Бу уй фақатгина шоир, тадбиркор ва бир ваъда масаласи эмас, балки одамларнинг адолатга ишончи, тадбиркорлар имижи ва хайрия фаолиятининг истиқболи масаласидир. Ҳозирча факт шуки, шоирнинг уйи йўқ, берамиз деб ваъда қилинган муддат ҳам ўтган. Кузатишда давом этамиз. Мавзуни ҳам, ваъдани ҳам унутмаймиз”, – дея ёзади Шаҳноза Соатова.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қурилиш вазирлиги биноси E-Auksion орқали сотилди Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигига тегишли бўлган маъмурий бино e-auksion электрон савдо майдонида сотилди. Шайхонтоҳур тумани Абай кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган ушбу бино салкам 182,5 миллиард…
“Ҳамкорбанк” Қурилиш вазирлиги биносини аукцион орқали сотиб олди
Қурилиш вазирлиги биноси қайта аукционга қўйилиб, бу сафар «Ҳамкорбанк» томонидан 196,6 млрд сўмга харид қилинган.
👉 https://effect.uz/n/151
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурилиш вазирлиги биноси қайта аукционга қўйилиб, бу сафар «Ҳамкорбанк» томонидан 196,6 млрд сўмга харид қилинган.
👉 https://effect.uz/n/151
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂4👍2👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди пенсия ва меҳнат стажи ҳақидаги маълумотларни уйдан чиқмасдан туриб текшириш мумкин
Янги электрон хизмат орқали фуқаролар my.gov.uz порталида:
— пенсия миқдорини,
— умумий меҳнат стажини,
— ҳисобга олинмаган иш стажини,
— ўртача иш ҳақини,
— ҳамда қўшимча тўловлар ҳақидаги маълумотларни билиб олишлари мумкин.
Энг муҳими, бунинг учун давлат идораларига бориш ёки навбат кутиш талаб этилмайди.
Барча хизматлар онлайн тарзда, тез ва қулай шаклда ишлайди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳокимбува ўрнида” — Навоийда иқтидорли ёшларга ваъда қилинган ноутбук 1 соатда эгаларига етказилди
Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиевнинг Навоий шаҳар ҳокимига йўллаган саволидан кейин бир соат ичида иқтидорли ёшларга ноутбуклар топширилди.
Хабар берганимиздек, Баҳриддин Валиев Навоий вилоятида IELTS имтиҳонларига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказига ташриф буюрган эди.
Ташриф давомида у юқори натижа кўрсатиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ёшларни рағбатлантириш масаласига алоҳида тўхталиб, ҳудуд раҳбарларига амалий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берган.
“Қани, ҳокимбува, нима берасиз буларга?” деган саволдан сўнг орадан кўп ўтмай, ваъда амалда ўз ифодасини топди.
Ёшлар куни муносабати билан Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев томонидан фаол ва иқтидорли ёшларга ноутбуклар совға қилинди.

👍10👎1🔥1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Поп туманида “Санжар патир” номи устида жанжал чиқди
13 май куни ижтимоий тармоқларда Поп тумани “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган патир нон савдоси нуқталаридаги жанжал акс этган видеолар тарқалди.
Наманган вилояти ИИБ маълум қилишича, Данғара туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро шу ҳудудда “Санжар патир” номи билан савдо қилаётган бошқа тадбиркорни номдан ноқонуний фойдаланганликда айблаб, унинг савдо шохобчаси олдига борган ва жанжал давомида мол-мулкига қасддан шикаст етказган.
Терговга қадар текширувда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Айни пайтда ҳолат бўйича маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар судга юборилган.

🤷♂5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги айрим боғча ва поликлиникалар аҳволи танқид қилинди
Саида Мирзиёева Бухорога ташрифи давомида айрим ижтимоий объектлар ҳолати ачинарли эканини билдириб, уларни зудлик билан таъмирлаш зарурлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан 21-сонли боғчани қайта қуриш, 46 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи 9-сонли поликлиника учун янги бино қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятдаги яна 36 та поликлиника реконструкция қилиниши маълум қилинди.

👍62🔥18🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркистон саммити — умумий тарих ва қадриятлар тимсоли
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити туркий халқларнинг азалий дўстлиги, ҳамжиҳатлиги ва муштарак келажакка интилишини яна бир бор намоён этди.
Саммит давомида қадимий тарих, муқаддас дин, маданий-маърифий мерос, миллий қадрият ва анъаналар бирлиги алоҳида таъкидланди.
Давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий мулоқотлар халқлар ўртасидаги ишонч ва стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

👍62🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилалар учун газ ва электр компенсациялари оширилди
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилди.
Янги тартибга мувофиқ:
▪️электр энергияси (150 кВт·соатгача) — 30 минг сўмдан 37,5 минг сўмга;
▪️табиий газ (иситиш мавсумида 250 куб метргача) — 200 минг сўмдан 225 минг сўмга;
▪️Бошқа мавсумларда базавий меъёрдан ошган 150 куб метрга компенсация 120 минг сўмдан 135 минг сумга оширилади
Компенсация олиш учун маҳалла ижтимоий ходими, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки 1140 call-марказига мурожаат қилиш мумкин.

👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимлари учун янги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади
Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Унга мувофиқ:
▪️вазирлик марказий аппарати ходимлари — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари билан тенглаштирилади;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари — агентликнинг ҳудудий бошқармалари даражасида;
▪️туман (шаҳар) бўлимлари — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан бир хил;
▪️Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари — Ижтимоий инспекция тизимига мос;
▪️Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази — Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти тизимидаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорларига мувофиқлаштирилади.

Навоийлик зиёратчилар муқаддас Ҳаж сафарига кузатилди
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов "Алишер Навоий" жоме масжидида бўлиб, вилоятдан муборак Ҳаж зиёратига йўл олаётган фуқароларни кузатиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят раҳбари зиёратчилар билан учрашиб, уларни ислом динининг улуғ арконларидан бири бўлмиш ушбу муқаддас сафарга отлангани билан самимий табриклади. Ҳоким бўлажак ҳожиларга ибодатлари қабул бўлишини ва сафарлари бехатар ўтишини тилади.

Маълумот ўрнида, жорий йилда Навоий вилоятидан жами 243 нафар фуқаро Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетмоқда.

👍3👎3🤔1