Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳокимбува ўрнида” — Навоийда иқтидорли ёшларга ваъда қилинган ноутбук 1 соатда эгаларига етказилди
Бош прокурор ўринбосари Баҳриддин Валиевнинг Навоий шаҳар ҳокимига йўллаган саволидан кейин бир соат ичида иқтидорли ёшларга ноутбуклар топширилди.
Хабар берганимиздек, Баҳриддин Валиев Навоий вилоятида IELTS имтиҳонларига тайёрлашга ихтисослашган ўқув марказига ташриф буюрган эди.
Ташриф давомида у юқори натижа кўрсатиб, олий таълим муассасаларига ўқишга кирган ёшларни рағбатлантириш масаласига алоҳида тўхталиб, ҳудуд раҳбарларига амалий қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берган.
“Қани, ҳокимбува, нима берасиз буларга?” деган саволдан сўнг орадан кўп ўтмай, ваъда амалда ўз ифодасини топди.
Ёшлар куни муносабати билан Навоий шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев томонидан фаол ва иқтидорли ёшларга ноутбуклар совға қилинди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍10👎1🔥1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Поп туманида “Санжар патир” номи устида жанжал чиқди
13 май куни ижтимоий тармоқларда Поп тумани “Қўшминор” маҳалласи ҳудудида жойлашган патир нон савдоси нуқталаридаги жанжал акс этган видеолар тарқалди.
Наманган вилояти ИИБ маълум қилишича, Данғара туманида яшовчи 1997 йилда туғилган фуқаро шу ҳудудда “Санжар патир” номи билан савдо қилаётган бошқа тадбиркорни номдан ноқонуний фойдаланганликда айблаб, унинг савдо шохобчаси олдига борган ва жанжал давомида мол-мулкига қасддан шикаст етказган.
Терговга қадар текширувда барча иштирокчиларнинг шахси аниқланган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Айни пайтда ҳолат бўйича маъмурий ҳужжатлар расмийлаштирилиб, тўпланган материаллар судга юборилган.

🤷♂5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги айрим боғча ва поликлиникалар аҳволи танқид қилинди
Саида Мирзиёева Бухорога ташрифи давомида айрим ижтимоий объектлар ҳолати ачинарли эканини билдириб, уларни зудлик билан таъмирлаш зарурлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан 21-сонли боғчани қайта қуриш, 46 минг аҳолига хизмат кўрсатувчи 9-сонли поликлиника учун янги бино қуриш режалаштирилган.
Шунингдек, вилоятдаги яна 36 та поликлиника реконструкция қилиниши маълум қилинди.

👍62🔥18🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туркистон саммити — умумий тарих ва қадриятлар тимсоли
Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити туркий халқларнинг азалий дўстлиги, ҳамжиҳатлиги ва муштарак келажакка интилишини яна бир бор намоён этди.
Саммит давомида қадимий тарих, муқаддас дин, маданий-маърифий мерос, миллий қадрият ва анъаналар бирлиги алоҳида таъкидланди.
Давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий мулоқотлар халқлар ўртасидаги ишонч ва стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

👍62🔥13👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилалар учун газ ва электр компенсациялари оширилди
Ҳукумат қарорига кўра, 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар жорий этилиши муносабати билан эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилди.
Янги тартибга мувофиқ:
▪️электр энергияси (150 кВт·соатгача) — 30 минг сўмдан 37,5 минг сўмга;
▪️табиий газ (иситиш мавсумида 250 куб метргача) — 200 минг сўмдан 225 минг сўмга;
▪️Бошқа мавсумларда базавий меъёрдан ошган 150 куб метрга компенсация 120 минг сўмдан 135 минг сумга оширилади
Компенсация олиш учун маҳалла ижтимоий ходими, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки 1140 call-марказига мурожаат қилиш мумкин.

👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимлари учун янги меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жорий этилади
Президент фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқарув ходимларига Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади.
Унга мувофиқ:
▪️вазирлик марказий аппарати ходимлари — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари билан тенглаштирилади;
▪️Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри соғлиқни сақлаш бошқармалари — агентликнинг ҳудудий бошқармалари даражасида;
▪️туман (шаҳар) бўлимлари — “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари билан бир хил;
▪️Клиник аудит инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари — Ижтимоий инспекция тизимига мос;
▪️Аҳоли саломатлигини таҳлил қилиш илмий-тадқиқот маркази — Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти тизимидаги меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари ва иш ҳақи миқдорларига мувофиқлаштирилади.

👎1
Навоийлик зиёратчилар муқаддас Ҳаж сафарига кузатилди
Бугун Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов "Алишер Навоий" жоме масжидида бўлиб, вилоятдан муборак Ҳаж зиёратига йўл олаётган фуқароларни кузатиш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Вилоят раҳбари зиёратчилар билан учрашиб, уларни ислом динининг улуғ арконларидан бири бўлмиш ушбу муқаддас сафарга отлангани билан самимий табриклади. Ҳоким бўлажак ҳожиларга ибодатлари қабул бўлишини ва сафарлари бехатар ўтишини тилади.

Маълумот ўрнида, жорий йилда Навоий вилоятидан жами 243 нафар фуқаро Ҳаж зиёратини адо этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳукумат расмийлари Термизда
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Термиз шаҳрида бўлиб турибди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Термиз шаҳрида бўлиб турибди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔4🔥2👎1😢1
Ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити муносабати билан узоқ дам олиш кунлари кутмоқда
Жорий йилда Қурбон ҳайити 27 май — чоршанба кунига тўғри келади. Шу муносабат билан Президент фармони асосида қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Унга кўра, иш ҳафтаси туридан қатъи назар фуқаролар кетма-кет 5 кун дам олади.
Дам олиш кунлари қуйидагича:
▪️ 27 май, чоршанба — Қурбон ҳайити;
▪️ 28 май, пайшанба — қўшимча дам олиш куни;
▪️ 29 май, жума — қўшимча дам олиш куни;
▪️ 30 май, шанба — 6 кунлик иш ҳафтаси учун қўшимча дам олиш куни;
▪️ 31 май, якшанба — одатий дам олиш куни.
Мазкур тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 декабрдаги ПФ–257-сонли фармонига асосан жорий этилган.

👎1🤔1
Навоийда таълим рекорди: 8-синф ўқувчиси SAT’dan 1430 балл олиб талабага айланди
Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги “Парвоз” хусусий мактаби ўқувчилари халқаро таълим йўналишида юқори натижаларни қайд этмоқда.
Мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилбар Абдусаматова SAT халқаро имтиҳонидан 1430 балл тўплаб, инглиз тилидан B2 даражали сертификатни қўлга киритди ва муддатидан олдин талабаликка қабул қилинди.
Шунингдек, мазкур мактабнинг 11-синф ўқувчиси Сухроббек Собиров SAT имтиҳонида 1390 балл тўплаб талабага айланган.
10-синф ўқувчилари Валижон Обидов ва Беҳзод Фарҳодов ҳам мос равишда 1340 ва 1260 балл натижа қайд этиб, талабаликка эришган. Ёшларнинг бу каби натижалари ҳудудда халқаро таълимга бўлган қизиқиш ва тайёргарлик даражаси ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

👍10🔥4👎1🤔1
Етим болаларга берилган уйлар нега хусусийлаштирилмаяпти? ИҲМА муносабат билдирди
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат уй-жой фондидан берилган уйларни хусусийлаштириш билан боғлиқ мурожаатлар ва эътирозлар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги расмий муносабат билдирди.
👉 https://effect.uz/n/152