EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.2K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шамол болалар батутини ҳавога учириб кетди

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кучли чанг бўрони кузатилди. Табиат ҳодисаси оқибатида болалар ўйнайдиган батутлар шамол таъсирида ҳавога кўтарилиб кетган.

Маълум қилинишича, кеча кучли шамол ортидан Хоразм вилоятининг бир қатор туманлари ҳамда қўшни Қорақалпоғистон ҳудудларида турли фавқулодда ҳолатлар юз берган.

Фуқаролардан эҳтиёткор бўлиш, очиқ ҳудудларда хавфсизлик қоидаларига амал қилиш сўралмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
Андижонда юристконсульт пора билан ушланди

Маълум бўлишича, “Энергосавдо” филиали бўлинмаси етакчи юристконсульти пишлоқ ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи МЧЖга нисбатан электр энергиясидан нотўғри фойдаланиш бўйича ҳисобланган 788,4 миллион сўмлик зарарни “бартараф қилиб бериш” эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Жорий йилнинг 1 май куни у олдиндан 500 доллар олган. Кейинчалик ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қолган 4500 АҚШ долларини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда наркодўкон фош этилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида фаолият юритган интернет орқали наркотик моддалар тарқатувчи жиноий гуруҳ аъзолари ушланди.

Тезкор тадбирлар давомида кучли таъсир қилувчи 219 килограмм моддаларнинг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.

Маълум қилинишича, мазкур интернет наркодўконнинг 8 нафар аъзоси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада мактаб ўқувчиларини тунаб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Фарғонада мактаб ўқувчилари ва аҳолини қўрқитиб, уларнинг телефонларини тортиб олган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Фарғона шаҳрида муқаддам судланган 22 ёшли шахс томонидан 5 нафар ёшлардан иборат жиноий гуруҳ ташкил этилгани аниқланди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ аъзолари “Қирғули” даҳасида аҳоли ва мактаб ўқувчиларига таҳдид қилиб, уларнинг телефонлари ҳамда бошқа қимматбаҳо буюмларини тортиб олиш билан шуғулланган.

Шунингдек, ушбу гуруҳ ўз сафини кенгайтириш мақсадида янги аъзолар жалб қилиш устида ҳам мунтазам ҳаракат қилиб келган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳнинг барча аъзолари қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🔥1
Электрон тижоратда янги давр: Сенат соҳани тартибга солувчи янги қонунни маъқуллади

Ўзбекистонда электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган қонун маъқулланди.

Сенатнинг 15-ялпи мажлисида электрон тижорат тизимини такомиллаштиришга доир қонун тасдиқланди. Унга кўра, Солиқ кодекси ҳамда “Электрон тижорат тўғрисида”ги Қонунга қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.

Янги тартиблар билан трансчегаравий электрон савдо, рақамли маҳсулотларни экспорт ва импорт қилиш жараёнлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.

Шунингдек, сотувчи харидор талабларини бажармаган тақдирда, электрон тижорат операторининг ҳам субсидиар жавобгарлиги белгиланиши кўзда тутилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода вояга етмаганлардан иборат жиноий гуруҳ ушланди

Бухоро вилоятида спорт билан шуғулланувчи бир гуруҳ вояга етмаган ёшлар томонидан тузилган уюшган жиноий тўда аниқланиб, уларнинг ноқонуний ҳаракатларига барҳам берилди.

Маълум қилинишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гуруҳ аъзолари ушланиб, ҳолат юзасидан тегишли тартибда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥2👎1
Деҳқон ва фермерлар учун экспорт жараёнлари енгиллаштирилади

Сенат ялпи мажлисида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи муҳокама қилинди. Унда маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқаришдаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, янги экспорт йўналишларини очиш ва инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Қайд этилишича, эндиликда деҳқон ва фермер хўжаликлари ўз маҳсулотларини хорижга экспорт қилишда ортиқча бюрократик муаммоларга дуч келмайди. Экспорт тартиб-таомилларини соддалаштириш, логистика ҳамда сертификатлаш тизимларини такомиллаштириш орқали маҳаллий маҳсулотларнинг халқаро бозордаги рақобатбардошлигини ошириш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, янги ташқи бозорлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва замонавий логистика инфратузилмасини ривожлантириш орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажмини янада кўпайтириш режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди “пробег”ни яширганлар миллионлаб жарима тўлайди

Сенат томонидан автомобиль одометри кўрсаткичини сунъий равишда ўзгартириш ҳолатларига қарши чораларни кучайтиришга қаратилган қонун лойиҳаси маъқулланди.

Унга кўра, транспорт воситасининг ҳақиқий юрган масофасини яшириш ёки “пробег”ни орқага қайтариш ҳолатлари учун маъмурий жавобгарлик жорий этилади. Бундай ҳуқуқбузарлик содир этганларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача — тахминан 4,1 миллион сўмдан 6,1 миллион сўмгача жарима қўлланиши белгиланмоқда.

Қайд этилишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган мазкур ўзгартишлар ишлатилган автомобиллар бозоридаги фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш ҳамда харидорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4👎1🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Пулни еб қўядиган” банкоматларга қачон чора кўрилади? – Сенатор Марказий банкни қаттиқ танқид қилди

2025 йилнинг ўзида 290 минг марта фуқаролар картасидан пул ечилган, лекин банкомат нақдни бермаган. Айримлар эса картасини ҳам “ютқазган”. Пул ёки картани қайтаришга эса 15 кунгача вақт кетган.

Ҳатто Ички ишларга 3122 та шикоят тушган. Аслида жиноятчиларни қидириши, жамоат хавфсизлигини таъминлаши керак бўлган ходимлар банкомат муаммолари билан овора бўлиб қолаётгани танқид остига олинди.

Банкомат пулни ёки картани «ютиб юборса», уни қайтариб олиш учун 15 кун кутиш — бугунги тезкор замон талабларига мутлақо зид. Тез орада Марказий банк томонидан бу борада кескин ва тизимли чоралар кўрилишини кутиб қоламиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10🤔2
Абдуазиз Абуталипов ИИВда янги лавозимга тайинланди

Абдуазиз Абуталипов Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Бош имиджмейкер этиб тайинланди. Шунингдек, унга «майор» махсус унвони берилди.

Тайинловга қадар у Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси бош директори сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Қарздорнинг хорижга чиқиши қачон чекланади?

Қонунчиликка кўра, фуқаронинг Ўзбекистондан чиқиши фақат белгиланган асослар бўйича вақтинча чекланиши мумкин.
Кредит ёки қарз олган ҳар бир шахсга автоматик тарзда хорижга чиқиш тақиқи қўйилмайди.

Аммо суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда узрсиз сабаб билан бажарилмаса, қарздор жисмоний шахснинг чет элга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Бунда давлат ижрочиси:
▪️ ундирувчининг мурожаатига асосан
▪️ ёки ўз ташаббуси билан
қарздорнинг хорижга чиқишини чеклаш ҳақида қарор қабул қилади.

Чеклов мавжуд ёки йўқлигини: — my.gov.uz портали
— ёки МИБнинг mib.uz сайти орқали текшириш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔2
Энди тиббиёт тизими ходимлари лавозими бўйича баҳоланади

Президент фармонига мувофиқ, Бошқарув самарадорлиги агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда тизимдаги ходимлар малакасини баҳолаш ишларини амалга оширади.

Унга кўра:
🔹 3 ой ичида Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси ССВ, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларини эгаллаб турган лавозими бўйича баҳолаш тартиби тасдиқланади;

🔹 2026 йил якунига қадар барча ходимларнинг малакаси босқичма-босқич баҳоланади;

🔹 баҳолаш натижаларига кўра ходимларни лавозимида қолдириш, ротация қилиш, қайта тайёрлаш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш чоралари кўрилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Риштон–Сўх чегарасида кескин ҳолат. Тарқалган видеолардан сўнг расмий изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Риштон–Сўх йўналишидаги чегара ҳудуди ва Қирғизистон Республикасининг “Қайпас” чегара пунктида кескин ҳолат юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хабарларда айтилишича, Қирғизистон томони томонидан сунъий навбатлар юзага келтирилиб, фуқаролар узоқ вақт ушлаб турилган. Шунингдек, гувоҳлар сўхлик фуқаро бир неча чегарачи томонидан калтаклангани ва ҳолат кўпчилик олдида содир бўлганини билдирган.

Мазкур воқеа юзасидан Сўх тумани ҳокимлиги ахборот хизмати расмий муносабат билдириб, ҳолат тегишли идоралар томонидан назоратга олингани ва ўрганилаётганини маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, чегара хизмати ходимлари ҳамда Сўх тумани фуқароси ўртасида тушунмовчилик юзага келган. Фуқаро тезкор чоралар орқали Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилгани, вазият эса икки томон иштирокида тинч йўл билан ҳал этилгани қайд этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форуми Етакчилар саммитида нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси доирасида ўтказилган Етакчилар саммитида иштирок этиб, нуфузли анжуманда нутқ сўзлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍42🔥18👎1🤔1
Ўзбекистон акциялари илк бор халқаро оммавий савдога чиқарилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакат тарихида илк бор Ўзбекистон акциялари халқаро оммавий савдога чиқарилганини маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Franklin Templeton билан ҳамкорликда бир вақтнинг ўзида London Stock Exchange ва Toshkent Republican Stock Exchangeда IPO жараёнини бошлаган.

Қайд этилишича, мазкур жараёнда BlackRock, Franklin Resources ҳамда Redwheel каби йирик халқаро инвесторлар ҳам иштирок этган.

Бу қадам Ўзбекистон капитал бозорининг халқаро молиявий майдонга интеграциялашувида муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍66🔥11😢2👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар учун катта имконият: Хитойнинг 26 та топ университети Тошкентда йиғилди

Green University ҳузуридаги Марказий Осиё экология ва атроф-муҳит тадқиқотлари марказида “Хитойда таълим” мавзусидаги III Ўзбекистон форуми старт олди.

Тадбир Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги илм-фан ҳамда таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини бошлаб бериши билан аҳамиятлидир.

Форумда Хитойнинг 26 та олий таълим муассасаси вакиллари иштирок этмоқда. Ёшлар бу ерда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари, грант ва стипендия имкониятлари, HSK имтиҳони ҳамда ҳужжат топшириш тартиби бўйича бевосита маълумот олмоқда.

Шунингдек, форум доирасида университетлар тақдимотлари, икки давлат ОТМлари ўртасидаги ҳамкорлик учрашувлари ва қўшма лойиҳалар муҳокамаси ҳам ташкил этилган.

📍Effect.uz воқеа жойидан

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
Қашқадарёда ИИБ ходими уйидан марихуана топилди

Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида профилактика инспектори бўлиб ишлаган 41 ёшли ИИБ ходимига нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Маълум бўлишича, у 2014 йилда Косон туманида ўтказилган “Қорадори” тадбирлари вақтида аниқланган марихуана баргларининг бир қисмини олиб қолиб, узоқ йиллар давомида уйида сақлаб келган.

Судда берган кўрсатмасида, у самбо мусобақаси вақтида бўйнидан жароҳат олгани ва шундан кейин бош оғриқлари кучайганини айтган. Шу сабабли марихуанани “оғриқни қолдириш мақсадида чой қилиб истеъмол қилгани”ни билдирган.

Суд уни гиёҳвандликка оид жиноятда айбли деб топиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилди.

Шунингдек, мазкур жиноят иши доирасида яна бир ички ишлар ходими ҳам судланиб, 1 йил 6 ойга қамалгани маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🔥1
Текширувлар соддалаштирилади: мутасаддилар ва тадбиркорлар юзма-юз учрашди

Бугун, 18 май куни Бизнес-омбудсман девонида Президент администрацияси, Солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси раҳбарлари ва 200 дан ортиқ тадбиркорлар иштирокида йирик очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, учрашув давомида тадбиркорлик фаолиятидаги энг оғриқли муаммолар, хусусан, солиқ ва текширувлар билан боғлиқ масалалар юзма-юз муҳокама қилинган. Йиғилиш якунида масъул вазирлик ва идораларга текширувларни кескин қисқартириш ҳамда тизимни соддалаштириш бўйича аниқ ва қатъий топшириқлар юклатилди.

Шунингдек, 15 майдан бошлаб давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан навбатдаги Очиқ мулоқотига тайёргарлик кўрувчи Республика штаби иш бошлади.

«Тизимли муаммолар ёки янги таклифларга эга тадбиркорлар 1100 ва 1094 қисқа рақамлари ёхуд @ochi телеграм-боти орқали ўз мурожаатларини йўллашлари мумкин»,

дейилади хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍1👎1